Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
47.5K subscribers
32.4K photos
3.21K videos
97 files
10.5K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
📍 Жарқўрғон туманида бўлиб ўтган Сайёр қабулда тушган мурожаатлар жойига бориб ўрганилди.

📌 Жорий йилнинг 14 июнь куни Сурхондарё вилояти Жарққўрғон туманида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар Халқ таълими вазирининг ўринбосари В.Ражапов томонидан жойига бориб ўрганилди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍1
Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятидаги оммавий сайёр қабулининг навбатдагиси Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.

📌 Қабулда фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан Республика ишчи гуруҳи таркибидан ўрин олган Халқ қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ўттизга яқин вазирлик, қўмита ва ташкилотлар раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.

📌 Ушбу сайёр қабулда Халқ таълими вазирининг ўринбосари В.Ражапов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Хусусан 10 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. Қабул давомида фуқаро М.Бобоқулованинг фарзанди томонидан ёзилган ҳикоя ва шеърларни ижтимоий тармоқ ҳамда газета ва журналларда чиқаришда қийналаётганлиги сабабли Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов томонидан планшет ва бадиий китоблар совға қилинди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
📍Фуқароларларнинг ҳар бир мурожаатлари эътиборда.

📌 15 июнь куни Сурхондарё вилояти Ангор туманида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар Халқ таълими вазирининг ўринбосари В.Ражапов томонидан жойига бориб ўрганилди ва ижобий ҳал этилди. Қўшимча вақт талаб этиладигани айрим мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб ўтилди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Республика ишчи гуруҳи оммавий сайёр қабулининг бешинчи куни Ангор туманида бўлиб ўтди

Сайёр қабулнинг бешинчи куни Ангор, Музработ, Шеробод ва Қизириқ тумани фуқаролари учун ўтказилди. Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов томонидан фуқароларнинг Халқ таълими тизимига оид мурожаатлари эшитилди. Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 85 % жойида ижобий ҳал этилган бўлса, вақт талаб этиладиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятидаги
6 кунлик оммавий сайёр қабули якунланди

Президент топшириғига биноан тузилган Республика ишчи гуруҳини томонидан Сурхондарё вилоятида 6 кун мобайнида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов томонидан 100 дан ошиқ фуқароларнинг 97 масаладаги Халқ таълими тизимига оид мурожаатлари эшитилди. Ушбу мурожаатларнинг 52 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 45 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍2