Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.8K subscribers
32K photos
3.15K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

Зўравонликка барҳам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир!

Бугун Миллий матбуот марказида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Табдирда оилавий зўравонлик масаласига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида “Саҳар” гуруҳининг «Аёл» қўшиғига ишланган видеоклип тақдимоти бўлиб ўтди.

UNICEF тадқиқотларига кўра, дунёда 5 ёшгача бўлган ҳар 4 боладан бири ўз турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка дучор бўлган она билан яшайди. Шундай экан жамиятимизда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир!

Видеоклип Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ жамғармаси, “НеМолчи” интернет ресурси, GGC UNNO агентлиги ташаббусига асосан яратилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍2
Олий педагогик маълумоти йўқ мактаб ўқитувчилари ОТМнинг сиртқи бўлимига қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни педагогик стажи асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларни педагогик стажи асосида сиртқи таълим  шакли бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом мувофиқ тасдиқланади. Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

•    Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича), тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар тизимида олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилиши;

•    умумтаълим муассасаларининг олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларини олий таълим муассасаларининг педагогик таълим соҳасига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича мақсадли қабул параметрлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланиши;

•    мақсадли қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этувчи абитуриентлар рўйхати жорий йилда сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш имтиҳонларида иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган умумтаълим муассасаларининг олий маълумотга эга бўлмаган, камида беш йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилари (кейинги ўринларда – ўқитувчилар деб юритилади) орасидан шакллантирилиши;

•    умумтаълим муассасаларининг беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилари сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларида ўқиши улар томонидан тўланадиган базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилиши;

•    мақсадли қабул бўйича ўқитувчилар яшаш ҳудудидан қатъий назар Халқ таълими вазирлигининг дастурий комплекси – ягона ахборот тизими (ERP)га ўқитувчининг иш жойи сифатида киритилган ҳудуд учун ажратилган қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиши;

•    танлов ҳамма учун умумий, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилиши;

•    танлов натижалари ҳудудлар (таълим йўналишлари) кесимида ажратилган қабул параметрлари доирасида Давлат тест маркази томонидан рейтинг баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилиши;

•    танлов натижаларига кўра ўқитувчилар Давлат тест марказининг махсус дастури орқали олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича рўйхатдан ўтишда танлаган таълим йўналишлари орасидан педагогик таълим соҳасига оид бўлган таълим йўналишларининг биринчисига ўқишга қабул қилиниши;

•    Давлат тест маркази Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар бўйича танлов қайдномаларини олий таълим муассасаларига тақдим этиши.

Низомда белгиланишича, умумтаълим муассасаларининг беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилари сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларига улар томонидан тўланадиган базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

https://t.iss.one/xalq_talimi_xodimlari
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги Сурхондарё вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда. Шоир хотирасига бағишлаб Термиз шаҳридаги таълим муассасаларида адабий анжуман, хотира ва шеърият кечалари ўтказиляпти. Сана муносабати билан Термиз шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир очиқ дарс шаклида ташкил этилди. Унда дастлаб устоз-мураббийлар томонидан шоир хотирасини қадрлаш, шеъриятининг ўзига хос қирралари, ҳаёти, ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш хусусида сўз юритилди.
Шундан сўнг ўқувчилар Ўзбекистон халқ шоири, она Ватан ва истиқлол куйчиси — Муҳаммад Юсуф ижодидан намуналар келтиришди. Ушбу жараёндан тайёрланган видеолавха ÕZBEKISTON 24 телеканали оркали намойиш этилди.
👍1
Forwarded from Javlonbek.uz 🇺🇿
Сегодня, 27 апреля в школе 2 Узунского района Сурхандарьинской области, прошёл урок- знакомство по русскому языку учеников 4 класса Республики Армения и Республики Узбекистан.
Провели урок учитель русского языка и литературы Богатырь Анастасия Владимировна ( Узбекистан р. Узун) и Саакян Ваган Рафикович —
учитель русского языка и литературы школы им. В. Джинишяна (Армения, с.Техеник).

https://t.iss.one/Togayev_J
Forwarded from Рустам Жўраев
#Jarayon

"Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha eng faol targ‘ibotchi" Respublika tanlovining viloyat bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Ushbu tanlovning yakuniy natijalariga ko‘ra Sherobod tumanidagi 27-umumiy o‘rta ta’lim maktabi ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchisi Sharofat Xidirova hamda Sariosiyo tumanidagi 62-umumiy o‘rta ta’lim maktabi ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchisi Dilnoza Saidova tanlovning Respublika bosqichida ishtirok etish huquqini qo‘lga kiritdi. Muzrabot tumanidagi 2-umumiy o‘rta ta'lim maktabining ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchisi Sirojiddin Qulboboyev faxrli 3-o‘rinni egalladilar.
Tanlov g‘oliblari va barcha ishtirokchilar diplom, kitoblar jamlanmasi hamda qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlandi.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда етим ва боқувчисини йўқотган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали, кўп босқичли тизими яратилмоқда. Уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида тизимдаги янгиликларни амалиётга тадбиқ этиш борасида ўқув семинари ташкил этилди.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳрида Вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўқув семинари ўтказилди.
#Smartland, #Interaktiv_talim_platformasi, #ITSM

📈 Hozirda Smartland interaktiv ta'lim platformasidan aktiv ravishda foydalanuvchilar soni 20 000 dan oshdi!

🔻Shundan:

📲 ANDROID – 19 200 ; 📲 iOS – 1 000 .

🙋‍♂️ Siz ham o'zingizni sinab ko'rmoqchimisiz?

☑️ Unda quyidagi ilovalarni yuklab oling:

🔹
SMARTLAND - Apple store | Play Market | Veb-versiya

Rasmiy sahifalarimiz orqali kuzatib boring!

➡️ Website I Facebook I Telegram I Instagram
👍1
Forwarded from Rustam Karimjonov
Халқ таълими вазири ўринбосари янги ўқув йилида 1-синфга онлайн қабул жараёнларини ташкил этиш борасида вилоят, туман (шаҳар) масъул раҳбарлари билан муҳокама ўтказди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов раислигида жорий йилнинг 28 апрель куни вазирликнинг масъул ходимлари, ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳамда бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек АКТ бўйича масъул ходимлари иштирокида, 2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактаблари 1-синфига ўқувчиларни онлайн қабул қилиш жараёнига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда Халқ таълимининг Ягона электрон тизими - erp.maktab.uz ахборот тизимини амалиётда татбиқ этиш жараёнини жадаллаштиришга бағишланган видеоконференция кўринишида муҳокама ўтказилди.

Муҳокамада 2021-2022 ўқув йилида ўтказилган 1-синфга онлайн қабул жараёни таҳлил қилиниб, янги ўқув йилида онлайн қабул жараёни ўтказиладиган ҳудудларни белгилаш, микроҳудуд маълумотларини рақамлаштириш ҳамда ота-оналарга қўшимча қулайликлар яратиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram