Joriy yilning 23-aprel kuni Sherobod tumani istirohat bog‘ida amaliy fanlar oyligi munosabati bilan “Zarautsoy yodgorlgi-xalq amaliy va tasviriy san’ati” festivali tashkil etildi.
Batafsil 👉https://telegra.ph/2304-04-23-4
Surxondaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasining rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Batafsil 👉https://telegra.ph/2304-04-23-4
Surxondaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasining rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Termiz shahrida joylashgan Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam ko‘rsatish Мarkazida vaqtincha saqlanayotgan voyaga yetmagan yoshlar tоmonidan sodir etilgan huquqbuzarlik holatlari, ayrim voyaga yetmagan yoshlarning esa ota-ona hamda yaqinlari tomonidan qarovsizlik va e’tiborsizlik oqibatlari ma‘sullar ishtirokida muhokama etildi.
Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта таълим муассасаларида умумтаълим мактаб ўқувчилари учун “очиқ эшиклар куни” ташкил этиши анъанага айланган. Бу каби тадбирлар касб-ҳунар мактабларида ҳам ўтказилиши ўқувчиларнинг илм-фан билан бирга касбга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилади. Навбатдаги тадбир Қумқўрғон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. Унда 10 га яқин умумтаълим мактабларидан 300 нафардан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар йўналишлари билан танишди.
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди мактабларда намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб бориш тизимли йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президентимиз халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилган эди. Шунингдек, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш муҳимлиги таъкидланган. Қумқўрғон туманидан тайёрланган лавҳамизда мазкур топшириқ юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз туманидаги 29-сонли умумтаьлим мактабида амалий фанлар ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди.Унда мактаб ўқувчилари теҳнология, тасвирий саьнат, мусиқа ҳамда чизмачилик фанларидан ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар. Ҳозирги лавҳамиз шу ҳақида.
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда экологик муаммоларни бартараф этиш ҳар қачонгиданда долзарб ва муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан аҳолимиз орасида, ҳусусан ёшлар ўртасида экологик таълим, маданиятини юксалтириш мақсадида воҳамиз бўйлаб бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Улардан бири Термиз Ҳайвонот боғи ҳамда шаҳардаги 13- умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда етим ва боқувчисини йўқотган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали, кўп босқичли тизими яратилмоқда. Уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида тизимдаги янгиликларни амалиётга тадбиқ этиш борасида ўқув семинари ташкил этилди.
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълимга қаратилаётган эътибор келажакка қаратилаётган эътибордир. жорий йилнинг 28 январ куни Призидентимиз раислигида ўтказилган видиоселектор йиғилишда таълим сифатини ошириш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари олий таълим муассасаларига бириктириб берилган эди. Куни кеча Термиз давлат университетиннг бир гуруҳ профессор ўқитувчиларидан тузилган “Мобил методик гуруҳ”и томонидан Музработ туманидаги таълим сифати паст бўлган мактабларда маҳорат дарслари ташкил этилди.
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор уйғониш фасли. Шунданми йилнинг энг завқли ва мафтункор байрамлари айнан шу фаслга тўғри келади. Ана шундай байрамлардан бири “Гуллар ва қушлар” байрамидир. Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Ижтимоий тармоқларда Ихтисослашган мактаблардан ўқувчиларни кўчириш бўйича ота-оналарнинг норозилиги акс этган видеомурожаат юзасидан
МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 168 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ташкил этилиши белгиланди.
Агентлик мактабларида Президент мактаблари тажрибасидан келиб чиқиб, ўқув жараёни халқаро таълим дастурлари асосида тайёрланган замонавий дарсликлар асосида олиб борилади, ўқувчилар хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириши учун зарур шарт-шароит ва таълим муҳитини яратилади, мазкур жараёнга хорижий ҳамда маҳаллий педагог кадрларни жалб қилинади, сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади.
2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларига ўқувчилар танлов асосида, янги аниқ фанлар йўналишига 5 - 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 - 11-синфларга қабул амалга оширилади.
Мазкур танловларда биринчи навбатда шу мактабда таълим олаётган ўқувчилар тўлиқ иштирок этади ва уларни барчасига танловда қатнашишга имконият берилади.
Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб бўлган (1, 2, 3-ўрин) умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудудида жойлашган Агентлик мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини бошқа таълим муассасаларига кўчириш бўйича кўрсатма берилмаган.
Шу ўринда, мактаб маъмуриятларидан шошма-шошарлик билан ота-оналар ўртасида норозиликларни келтириб чиқармасликлари, ўқув йилини ушбу мактабда тўлиқ якунлашлари бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб боришлари сўралади.
Ҳурматли ота-оналар!
Ортиқча безовта бўлмасдан, ўқув йилини тўлиқ якунлаб, Агентлик томонидан эълон қилинган танловларда муваффақиятли иштирок этишингизни сўраб қоламиз.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Халқ Таьлими бўлими тасарруфидаги 19-умумий ўрта таьлим мактаби 9-11-синф ўқувчилари билан "Фарзандларимизга ўз касбимиз тўғрисида"мавзусида "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ"муносабати билан Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз Филиалига бўлишди.
https://t.iss.one/surxonvxtb
https://t.iss.one/surxonvxtb
👍1
2022-yil 26-aprel Sariosiyo tumanidagi 37- umumta'lim maktabida ,,Xalqning yuragidan joy olgan benazir va betakror bitiklar sohibi" Muhammad Yusufning 68 yilligiga baģishlab òtkazilgan tadbirdan foto hamda videolavhalar.