Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
51.8K subscribers
32K photos
3.16K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
🏆Мактаб ўқувчилари ўртасида “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди

📝Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги қўшма қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.

⚽️Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларда спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги”да 9 “А”-синф қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 10 “Б”-синф ва 3-ўринни 8 “Б”-синфлар эгаллашди. Шунингдек, шашка ва стол теннисида ҳам муносиблар ғалаба қозонди.

🥇🥈🥉Спорт тадбири якунида бошқарма раҳбарияти томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.
👎1
ПРЕСС ТУР

“Айритом” чегара божхона постида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Тадбирда Термиз шаҳрида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди.

🛃Ўқувчиларга “Айритом” чегара божхона постида мавжуд божхона назоратининг замонавий техник воситалари ва уларнинг ишлаш жараёнлари намойиш қилинди. Хусусан, божхона постидаги фуқаролар учун “VIP”, кириш ҳамда чиқиш залларидаги рентген-сканер ускуналари, “Ягона дарча” маркази, “Назорат” маркази, автотранпорт воситаларини самарали сканер қилувчи “Z- portal” ва инсон танасини зарарсиз божхона назоратидан ўтказувчи “Body scan” қурилмалари билан яқиндан танишдилар.

📝Шунингдек, ўқувчи ёшлар божхона постида фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракат ҳамда божхона расмийлаштирувларини ҳам бевосита гувоҳи бўлишиб, мазкур жараёнда иштирок этиб кўришди.

🟢Мактаб ўқувчилари тадбир якунида божхона пости уларда катта таассуротлар қолдирганлигини ҳамда божхоначи касбига ҳурматлари ва қизиқишлари ошганлигини таъкидлашди.