Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.5K subscribers
32K photos
3.16K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёлик ўқитувчи миллий чолғу асбоблари ёрдамида ўқувчилар қалбида мусиқага қизиқиш уйғотмоқда +(Видео)

Сурхондарёдаги 2-ИДУМнинг мусиқа фани ўқитувчиси Беҳруз Жафаров миллий чолғу асбоблари ёрдамида дарсини қизиқарли ўтувчи муаллимлардан биридир.

Ўқитувчи ҳар бир дарсида қашқар рубоби, доира ва дутор каби миллий чолғу асбобларидан фойдаланса, дарсдан ташқари тўгаракларда ўқувчиларига қўшимча равишда гитара ва аккардион асбобларини чалиш сирларини ўргатади. Бундан ташқари ўқувчиларига миллий мақом ва эстрада йўналишида ҳам сабоқ беради. Ўзи ҳам ўқувчиларининг мусиқага бўлган қизиқишини ошириш мақсадида миллий куй-қўшиқлардан хиргойи қилиб беради.

Болалар билан ишлашга ва ўқитувчилик касбига бўлган муҳаббатим мени айнан мактабга етаклаган” - дейди фахр билан Беҳруз Жафаров.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари ҳар бир ўқувчи камида битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши кераклигини айтиб ўтганди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Қашқадарё вилояти таълим муассасалари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Қашқадарё вилояти туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва умумтаълим мактаб директорлари билан ZOOM платформаси орқали мактабларида таълим сифатини ошириш, давомат, ўқувчиларда АКТ саводхонлигини ошириш, беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар, мактаблардаги мавжуд камчиликлар юзасидан суҳбатлашди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқларни қуйи тизимдаги самарадорлиги муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг ОТМга кириш даражаси, мактабларда ўқитиш методикасининг эскирганлиги, замонавий таълим услубларини мактабларда жорий қилиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿Денов туманидаги “Нурли Манзил” ҳамда “Шамоли” махалла фуқаролар йиғинлари ёшлари иштирокида “Намунали маҳалла” шиори остида “Беш муҳим ташаббуси” бўйича спорт ва маънавий тадбирлар ўтказилди.

Унда мазкур маҳаллаларда истиқомат қилаётган йигит-қизлар ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди...

Жорий йилнинг 15 апрель куни вилоят халқ таълими бошқармасида Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди. Ушбу ўқув соатида бошқарманинг барча ходимлари иштирок этишди.

Ушбу сиёсий-маърифат соатини онлайн кузатиш

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍1
🔹DENOV TUMANIDA “5 TASHABBUS 5 IMKONIYAT” SHIORI OSTIDA HOKIM KUBOGI SOVRINI UCHUN FESTIVAL BO‘LIB O‘TDI.

🔹O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Yoshlar ma'naviyatini yuksaltirish va ularning bo'sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish bo‘yicha "5 ta muhim tashabbus"ning amaldagi ijrosi bo‘yicha joriy yilning 15-aprel kuni Denov tumanidagi 4-umumiy o‘rta ta'lim maktabida "Hokim kubogi" sovruni uchun festival tashkil etildi.
Tadbirda Surxondaryo viloyat xalq ta’limi boshqarmasi boshlig‘i S.Xamidova, Denov tuman hokimi A.Allamurodov tumandagi barcha mas’ul tashkilot vakillari ishtirok etishdi.
Mazkur festivalda tumandagi mavjud 103 ta ta’lim muassasalari o‘quvchi yoshlari 5 ta tashabbus bo‘yicha o‘zlarining qo‘l mexnatlari hamda ko‘rgazmali chiqishlari bilan qatnashdilar...

⚡️BATAFSIL MA'LUMOT:


https://t.iss.one/surxonvxtb