Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.8K subscribers
32K photos
3.15K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасидаги чора-тадбирлар
#2feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
🔸“FARZANDLARIMIZ KELAJAGIGA BEFARQ BO‘LMAYLIK” AKSIYASI DOIRASIDA MAKTAB PSIXOLOLARIGA KO‘RGAZMALI SEMINAR BO‘LIB O‘TDI

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining 9-11 sinflari o‘quvchilarini kasb-hunarga tayyorlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 792-sonli qarorida belgilab berilgan vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida Xalq ta’limi vazirligiga qarashli O‘quvchilarni kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik-pedagogik respublika tashxis markazining 2022-yil 18-martdagi “Ta’lim joriy o‘quv yilida ni o‘tkazish to‘g‘risida“ gi 10-sonli buyrug‘i bilan joriy yilning 1-aprelidan 1- mayiga qadar “Ta’lim muassasalarida “Farzandlarimiz kelajagiga befarq bo‘lmaylik” nomli aksiyasini o‘tkazish belgilab qo‘yildi...
Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади

Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.

🔰Бунда:

устамалар нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар ўтказиладиган фанлар бўйича айнан ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс бераётган олимпиада ғолибига берилади;

таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари томонидан ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат тақдим қилинади.


📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

📚 @XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

https://t.iss.one/+ic9oRifRVJw0NGQy
Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади.

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:

- 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;

- ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;

- хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳлари” шакллантирилади;

- мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

Умуман, юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган.

Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган.

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.

Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.
Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилади. Унда:

- энг аввало, ўқувчиларда ёшлигидан ўзининг маҳалласи ва қишлоғи ҳаётига бефарқ бўлмаслик ҳамда Ватанга муҳаббат;

- оила, ота-она ва устозларга ҳурмат;

- илм ва билим, ҳаракат ва интилиш орқали катта марраларни эгаллаш мумкинлигини тушунтириш ҳамда замонамиз қаҳрамонларининг босиб ўтган йўлларини кенг тарғиб қилиш назарда тутилиши керак.

Мактаблардаги маънавиятчиларга талабларни қайта кўриб чиқиб, бу лавозимга маҳалла ва жамоада обрўси бор кадрлар билан тўлдириш кераклиги, мактабларда илм ва санъат вакиллари, зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар, кластер ва саноат корхоналари раҳбарлари билан доимий учрашувларни ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бунга ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқувчилари орасида обуначиси энг кўп бўлган машҳур санъаткор, спортчи, актёр, блогерларни ҳам фаол жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди.

Улар 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаш, 740 тасини жиҳозлаш ишларини якунлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топширилди.
Йиғилишда мактаб директорларига нисбатан талаб кескин кучайтирилиши таъкидланди.

“Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп”, деди Президент.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасалари негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларни ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

“Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт”, деди Президент.
Умуман, йиғилишда белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар:

– ҳар бир туманга бориб, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга муаммоларни ўрганади, ечимини топади, мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан ишларни ташкил этади;

– мактабларда таълим сифати ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича туман ва шаҳарларнинг рейтингини жорий қилади;

– яхши ишлаган туман раҳбарларини мукофотлаш, ёмон ишлаганларини эса ишдан олиш бўйича таклиф киритади;

– вилоят ҳокимлари билан бирга ҳар ҳафта Президентга ахборот бериб боради.

“Тизимдаги ишларнинг бориши ва ўзгаришларни ҳар ойда ўзим муҳокама қиламан ва мутасаддиларнинг фаолиятига баҳо бераман”, деди Президент.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Seshanba - barcha umumta'lim maktablarida "Zakovat" kuni

🗓Haftaning har seshanba kuni respublikadagi barcha umumta'lim maktablarida "Zakovat" kuni deb e'lon qilingan. Shu munosabat bilan o‘n mingdan ortiq maktablarda "Zakovat" to‘garaklari va boshqa intellektual o‘yinlar o‘tkazilib kelinmoqda.

📚Agar siz mantiqiy va tezkor fikrlamoqchi bo‘lsangiz maktablardagi Zakovat to‘garaklariga a’zo bo‘ling!

@zakovat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Денов туманидаги 80-умумий ўрта таьлим мактабида 9-апрел Буюк Сохибқирон Амир Темур бобомизнинг 686-йиллик таваллуд куни муносабати билан тарих фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган видео Челленжи.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПРЕСС ТУР

Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ва Денов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 42-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчилари билан ҳамкорликда очиқ дарс ўтилиб, ҳамкор соҳа вакилларига тўғридан-тўғри “ZООМ” платформасида намойиш этилди.
1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этилади

Йиғилишда мактаб директорларига нисбатан талаб кескин кучайтирилиши таъкидланди.

“Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп”, деди Президент.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади. 

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасалари негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларни ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

“Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт”, деди Президент.

👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

https://t.iss.one/xalq_talimi_xodimlari
Forwarded from Rustam Karimjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча президентимиз бошчиликларида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таълим сифатини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Алоҳида эътибор мактабларни замонавий компьютер синфлари билан таъминлаш ва интернет тезлигини оширишга қаратилди, бунда:

1. Вилоят ҳокимлари 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаши;

2. 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш ва бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилиши;

3. Янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топшириғи берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педогогик республика ташхис маркази томонидан жорий йилнинг 1 апрелидан 1 майига қадар Таълим муассасаларида “Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик” номли акцияни ўтказиш белгилаб олинган. Ана шу тадбирлардан дастлабкиси Денов туманидаги 49-умум таълим мактабида бўлиб ўтди. Ҳозир шу ҳақда.