Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53.1K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Мактабларга психологик хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик Республика ташхис маркази фаолияти билан тубдан танишди.

Марказ ходимлари билан учрашувда мактабларда психологик хизмат ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Бугун шиддат билан ўзгараётган замонда ҳар бир ўқувчи ва педагог ходим учун психолог хизмат ўта мухим, шу боис, Республика марказидан тортиб, энг қуйи буғингача психологлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун, Республика ташхис марказининг функциялари, мақсад ва вазифалари такомиллаштирилади.

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятлари қайта кўриб чиқилади.

Психологлар фаолиятини энг қуйи бўғин, мактаб даражасигача тушиб, уларнинг кунлик фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, айниқса, мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Мактаб психологларининг мутахассислиги, касбий лаёқати диагностика қилиниб, уларни малакасини ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳеч_ўйлаб_кўрганмисиз

‼️Ота-оналарга кўриш "тавсия этилмайди"!

Аксарият ҳолларда айрим ота-оналарнинг ўқитувчиларни муҳокама қилаётганликлари ҳолатига дуч келамиз, лекин ўзимиз қандай ота-она эканлигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

Бугун ўқитувчиларимизнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрларига қизиқдик. Хўш, улар бугунги ота-оналар ҳақида нима дейди?

Уларнинг сўзларига қулоқ тутинг, эҳтимол, бу сизга келажагингиз бўлмиш фарзанд тарбиясида йўл қўяётган хатоларингиз устида яна бир бор ўйлаб кўришга ҳамда масъулиятингизни оширишингизга оз бўлсада туртки бўлар.

#фарзанд_тарбияси
#ота_oнa_мажбурияти


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

—Ангор тумани ҳокимлиги молия бўлими мудир биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи;

— Қумқўрғон тумани ҳокимлиги молия бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича инспектор;

— Музробод тумани ҳокимлиги молия бўлими қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш сектор мутахассиси;

— Музробод тумани ҳокимлиги молия бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича инспектори;

— Термиз тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектор бош мутахассиси;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектор бош мутахассиси;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Ангор тумани 44 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Термиз туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 27 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
#Eʼtirof
#Surxondaryo_viloyati

🏆 “ENG YAXSHI OCHIQ DARS” TANLOVIDA MUVAFFAQIYATLI ISHTIROK ETGAN USTOZLAR TAQDIRLANDI

🔹Joriy yilning dekabr oyida - Tarbiya va Ijtimoiy fanlar oyligi munosabati bilan Respublika ta’lim markazi tomonidan “Eng yaxshi ochiq dars” tanlovi e’lon qilingan edi.

🔹Ijtimoiy fanlar oyligi doirasida bo‘lib o‘tgan mazkur tanlovda 1000 dan ortiq o‘qituvchilar faol ishtirok etdilar.

🔹Shu munosabat bilan hududlardagi g'olib o'quvchilarimiz taqdirlandi:

👩🏻‍🏫 Surxondaryo viloyati Denov tumanidagi 72- sonli umumta’lim maktabi o‘qituvchisi PARDAYEVA BARNO
👨🏻‍🏫Surxondaryo viloyati Termiz tumanidagi 1- sonli umumta’lim maktabi o‘qituvchisi USMONOV HUSAN

📌Eslatma: Fanlar yo'nalishida faoliyat olib borayotgan ustozlarni faol bo'lishlarini so'rab qolamiz. Tanlov 2022-yil 25-maygacha davom etadi.
https://t.iss.one/surxonvxtb
⚡️25 март куни ҳудудларда педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланади!

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022 йил учун педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари 25 март куни бошланади.

Бошланғич таълим ўқитувчилари бошлаб берадиган синовлар қўйидаги биноларда ўтказилади.

Ҳудудларда педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали бугун Таълим инспекцияси (https://t.iss.one/uztdi) телеграм каналида эълон қилинади.

Синовларда иштирок этадиган педагоглар шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ҳамда pedkadr.tdi.uz сайти орқали шахсий кабинетларидан юклаб олинадиган сўровнома билан келишлари талаб қилинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar uchun navbatdagi olimpiada

🗓 20-mart kuni soat 11:00 dan 22:00 ga qadar www.khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘tkaziladi:

📐 Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
🖥 Informatika
📝 Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
🇩🇪 Nemis tili
🇫🇷 Fransuz tili
⚔️ Tarix
🕵🏻‍♀️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
⚙️ Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎼 Musiqa

🔖
Soat 22:00 da barcha o‘qituvchilar QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.
📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Азиз юртдошлар,

Сизларни она заминимизнинг уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли баҳор, меҳр-мурувват тимсоли бўлмиш Наврўз айёми билан самимий муборакбод этаман.

Тинчлик ва эзгулик рамзи ҳисобланмиш бу айём халқимизнинг азалий байрами сифатида ҳар йили катта шодиёна билан нишонланиши бежиз эмас, албатта. Кеча ва кундуз тенглашган кун 21 март - асрлар оша миллатимизнинг бетакрор қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этиб, ўзаро меҳр-оқибат ва саховат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб келмоқда.

Шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз "Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз", дея ўз асарларида мадҳ этган. Дарҳақиқат, қадимдан ота-боболаримиз дала-даштларда Наврўз муносабати билан турли сайл, томоша, байрам тадбирлари ўтказиб, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат туйғусини уйғотиб келган. Бу гўзал анъаналарга сумалак сайли, баҳру байт айтиш, кўпкари мусобақалари каби маросимларимиз уланиб кетиши байрамни янада жозибали ўтишига ўз ҳиссасини қўшган. Шу куни ёши улуғ, эътиборга муҳтож кишиларга ҳурмат кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиниши бугунга қадар аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келмоқда.

Бугун мана шундай қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бағрикенглик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланиши амалга ошириладиган устувор вазифалар замирида ҳам энг аввало, инсон қадри, унинг манфаати ҳамма нарсадан устун эканлигига яққол мисол бўла олди.

Она заминимизга янги ниҳол, уруғ экиладиган Наврўз кунида инсонлар жамоа бўлиб ҳашарларда иштирок этган. Мана шу нозик ниҳолларни бугун мактабда билим олаётган мурғак ёшларга қиёслайман. Шундай экан, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида олиб борилаётган, инсон қадрини эъзозлаш, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилган улуғ мақсадлар, хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларингизда муваффақият тилайман.

Қадрли юртдошлар!

Барчангизни Ўзбекистонимизга кириб келган Шарқона янги йил билан яна бир бор муборакбод этаман!

Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу қутлуғ лаҳзаларда хонадонингизни бахт, тинчлик-тотувлик тарк этмаслигини тилаб қоламан.

Наврўзи олам юртимизга тинчлик, омонлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!
 
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Edukids #Yangi_dayjest


🔹🎊 Qadrli bolajonlar! Edukids jamoasi barchangizni Navro'z ayyomi bilan samimiy muborakbod etadi!
🎁 Bayram sovg'asi sifatida e'tiboringizga Navro'z bayrami haqidagi dayjestimizni taqdim etamiz.
🔸 Ushbu dayjestda Navro'z bayramining kelib chiqish va rivojlanish tarixi, shuningdek, mazkur bayram bilan bog'liq urf-odatlar, o'ziga xos an'analar bilan tanishasiz!

🔷Yaqinlaringiz bilan bo'lishishni unutmang!

Website I Youtube I Telegram I Instagram I
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз орасида воҳадошларимиздан Хўжаназар Нортожиев ҳамда Мухлиса Тоҳировалар ҳам муносиб иштирок этиб совриндорлар қаторидан жой олишди. Ғалаба билан қайтган чемпионлар Термиз темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун мактабларда спорт тўгараклари фаолиятини кўпайтириш, ўқувчилар ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақаларни ўтказиш бугуннинг муҳим вазифаларидан саналади. Ҳозирда Сурхондарё вилоятида ҳам бу борада, тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар учун қўшимча тарзда спорт тўгараклари ташкил этилган.
📣📣📣 Диққат, Диққат!

"IT соҳасида муваффақиятга эришиш" мавзусида онлайн мулоқот!

👨🏻‍💻
Сиз дастурлашга ҳамда IT соҳасида амалга оширилаётган энг сўнгги янгиликларга қизиқасизми

ℹ️ Балки АҚШ даги IT компаниялар томонидан амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалар билан танишмоқчидирсиз❗️

📌 Айнан шу мавзуда ташкил этилган онлайн вебинаримиз сиз учун, Азизлар!

📂 Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Информатика фани ўқитувчилари учун "IT соҳасида муваффақиятга эришиш" мавзусида онлайн мулоқот ўтказилади.

📆 Санаси: 2022 йил 2️⃣5️⃣ март
🕰 Вақти: 1️⃣6️⃣:0️⃣0️⃣

Маърузачилар:

🔷 Рустам Каримжонов - Халқ таълими вазири ўринбосари;

🔷 Жон Тошматов - Гарвард университети битирувчиси, АҚШда 20 йилдан ортиқ IT соҳасида фаолият юритаётган ватандошимиз.

👉 Zoom орқали кўриш.
👉 Facebook орқали кўриш.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️Бугун Olympia.uz билан ҳамкорликда ташкил этилган Мантиқий математика олимпиадаси вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

⚡️Мазкур олимпиадада умумтаълим мактабларининг 1-синфдан 11-синфгача бўлган жами 2945 нафар ўқувчилари иштирок этишмоқда.

⚡️Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.