Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
📣📣 Сурхондарё вилояти мактаб ўқувчилари Регистон, Ичан Қалъа ва Бухородаги тарихий - маданий объектларга ВИРТУАЛ САЁҲАТ қилишди❗️

🔷 Халқ таълими вазири ўринбосари
Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти умумтаълим мактабларига кўмак бериш учун ўрганиш ўтказмоқда.

🔷 Умумтаълим мактабларидаги АКТ ҳолатини ўрганиш билан биргаликда ўқувчи ёшларни Регистон, Ичан Қалъа ва Бухородаги тарихий-маданий объектларига виртуал тарзда саёҳат қилиш имкониятлари намойиш этилди.

🔷 Шунингдек ўқувчи ёшларга ҳамда ўқитувчиларга халқ таълими тизимидаги фойдали электрон таълим ресурсларини мактабларда кенг жорий қилиш юзасидан тақдимот ўтказилди.

Таълим ресурсларига аъзо бўлинг:

🔹 MAKTAB.UZ
🔹
KITOB.UZ - Apple store | Play Market
🔹 SMARTLAND - Apple store | Play Market | Veb-versiya
🔹 VR SAYOHAT
🔹
EDU KIDS
🔹
ARTSHOP

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига аъзо бўлинг: 🔻🔻
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🏆 Medallarni qo‘lga kiritishga tayyormisiz?

🗓 13-mart kuni soat 11:00 dan 22:00 ga qadar khiso.uz plaftormasida 1-11 sinf o‘quvchilari uchun navbatdagi integratsion olimpiada o‘tkaziladi.

Savollar: O‘zbek🇺🇿 va rus🇷🇺 tillarida
🧮 Matematika (20 ta savol, 31 balldan)
🇬🇧 Ingliz tili (10 ta savol, 19 balldan)
🧩 IQ test (5 ta savol, 38 balldan)
✔️ Jami: 1000 ball

🔖 Barcha o‘quvchilar sertifikat va ustozlari uchun tashakkurnoma yuklab olishadi.

📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

🥇 Yuqori natija ko‘rsatgan o‘quvchilar diplom va medallar bilan taqdirlanadi.

🎞 Testlarning yechimlari youtube kanalimizda tahlil qilinadi.

💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Вазир ўринбосари Термиз туманидаги умумтаълим мактабларидаги Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

📌 Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги умумтаълим мактабларида АКТ инфратузилмасидан ҳамда электрон таълим ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиб чиқилди.
📌 Бундан ташқари тумандаги Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари билан биргаликда мактабдаги муаммо ва камчиликлар юзасидан давра суҳбати олиб борилди.
📌 Шунингдек ўқувчи ёшларга ҳамда ўқитувчиларга халқ таълими тизимидаги фойдали электрон таълим ресурсларини мактабларда кенг жорий қилиш юзасидан тақдимот ўтказилди.

Бизни ижтимоий саҳифаларда кузатиб боринг

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
📣📣 Сурхондарё вилояти Ангор, Шеробод, Жарқўргон, Термиз тумани умумтаълим мактабларида рақамлаштириш бўйича топшириқлар ижроси ҳолати ўрганилди❗️

🔷 Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гурух томонидан мактаблардаги ўқувчиларни АКТга ўқитиш, дастурлаш тилларига ўргатиш, фойдали таълим ресурсларини тарғиб этиш ҳамда ўқитувчиларни информатика фанини ўргатиш методлари таҳлил этилди.

🔷 Бугун, Термиз туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Информатика фани ўқитувчилари учун амалий семинар ташкил этилди. Семинарда халқ таълими тизимида жорий этилган электрон таълим ресурслар батафсил тушунтирилди.

🔷 Шунингдек, ўқитувчиларни фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари тингланди ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўқитувчиларга 50 фоизгача солиқ имтиёзи берилиши мумкин.

Президентнинг «2022 – 2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси Давлат тест маркази томонидан имтиҳонлар шаклида ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги ходим ва педагоглар, академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун бир қатор солиқ ва бошқа имтиёзлар берилиши белгиланмоқда.

Хусусан, бунда:

— Умумтаълим мактаблари раҳбарияти ва педагоглари учун шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишида 50 фоиз чегирмали «Ўқитувчи» транспорт картаси берилади;

— Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида тизимда фаолият юритаётган педагог ва ходимларга уй-жой сотиб олиш учун 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда йиллик қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси билан 20 йил муддатга ипотека кредитлари ажратилади;

— халқ таълими тизимидаги ходимларга ҳар йили умумий ходимлар сонига нисбатан бир фоиздан кам бўлмаган миқдорда фоизсиз муддатли тўлов асосида автотранспорт воситаларини сотиб олиш имконияти яратилади;

— педагог ва бошқа ходимларга ер ва мол-мулк солиғи ҳамда коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича 50 фоиз миқдорида имтиёз тақдим қилинади.

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида ёшлар етакчиларининг фаолияти
#12mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беш ташаббус - беш имконият

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ва Музработ тумани халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги мактабларда беш ташаббус доирасида яшил макон умуммиллий лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.
https://t.iss.one/surxonvxtb
Сурхондарёда мактаб ўқувчилари касб-ҳунарга ўқитилади

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигида Сурхондарё вилоятида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш тизимини жорий этиш бўйича мактаб психологлари учун семинар ташкил этилди.

Ўқувчи йигитлар бугунги кунда талаб юқори бўлган компьютерда дастурлаш, дурадгорлик, автомашина устаси, сантехник, сартарошлик касбларини, қизлар эса тикувчилик, қандолатчилик, ошпазлик, аёллар сартароши касбларини умумтаълим мактабларини битиргунча ўрганиш истаклари борлигини билдиришди.

Ўқувчиларни "Ишга мархамат" мономарказлари, қисқа муддатли курслар очилган муассасаларда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари ўрганилди.

Ангор тумани мисолида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий этиш истиқболлари таҳлил қилинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram