Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
33.4K subscribers
30.9K photos
2.96K videos
96 files
9.97K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Noyabr — Rus tili va xorijiy tillar fan oyligi munosabati bilan o'tkaziladigan onlayn olimpiadada ishtirok eting!

🔖Olimpiada Rus, ingliz, nemis, fransuz tillari doirasida;

👨🏼‍🏫5-6-sinf, 7-8-9-sinf, 10-11-sinf o'quvchilari o'rtasida va o'qituvchilar o'rtasida;

📆17-18-19-20-noyabr kunlari;

Soat 11:00 dan 21:00 gacha;

📍khiso.uz saytida bo'lib o'tadi.

Qatnashish istagida bo'lganlardan @khiso_uz_bot orqali ro‘yxatdan o‘tishlari so'raladi.

Olimpiadada bilimingizni sinab ko‘ring va sertifikat sohibi bo‘ling!

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2021» II босқич бошланди.
(Жамоатчилик сўровномаси)

«2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ»

2021 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган «2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ»ни аниқланг!

Қайси вазирлик жорий йилда қандай ишлаганини сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

(Танлов ҳақида батафсил)

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️
Surxondaryo viloyati Qumqo‘rg‘on tumanidagi 74-maktabning o‘quvchilari o‘rtasida"Muqaddasdir Vatan bayrog‘i "mavzusida rasmlar tanlovi o‘tkazildi. Tanlovda o‘quvchilar o‘zlarining iqtidorlarini namoyish etib, O‘zbekiston Respublikasining bayrog‘ini rasmda jonlantirishdi.

Surxondaryo viloyati Xalq ta`limi boshqarmasining rasmiy sahifalariga ulanish 👇👇👇

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсун туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 57 сонли умумтаълим мактабида тадбир бўлиб ўтди.
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Давлатимиз рамзи бўлмиш байроғимизнинг қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Сизларни ушбу байрам билан самимий муборакбод этади.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Россия-Ўзбекистон таълим форумида икки мамлакат мактаб таълими соҳасидаги алоқалари юқори даражада эканлигини қайд этди

Хабарингиз бор 16-17 ноябрь кунлари Москвада иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форуми бўлиб ўтди.

Мазкур Форумда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев нутқ сўзлади. У ўз чиқишида сўнгги йилларда икки мамлакатлар мактаб таълими соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини юқори даражада баҳолади. Хусусан вазирликнинг Россия маориф вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини яхшилаш, педагогларнинг малакасини ошириш, методик қўлланма ва дарсликлар яратиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш соҳасидаги фаолиятига тўхталиб ўтди.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаевнинг форумда сўзлаган нутқи 👆


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
''Zo'ravonlikka qarshi 16-kun'' aksiyasi doirasida seminar tashkil etildi.

https://t.iss.one/zamin_online_axborot_dasturi
ЎҚИТУВЧИГА ОСОН ТУТМАНГ...

Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:

▪️Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;

▪️Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;

▪️Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;

▪️Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;

▪️Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;

▪️Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;

▪️Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;

▪️Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;

▪️Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;

▪️Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.

Агар касблар ичида энг юқори маош олишга ким биринчи бўлиб ҳақли бўлса, бу шубҳасиз ўқитувчилардир!

🔘 Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/ZahiriddinTURAEV
Халқ таълими вазирлиги Давлатимиз Конституциясининг
29 йиллиги муносабати билан мега-танлов эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” мавзусидаги танловни эълон қилади!

Танлов жорий йилнинг 20 ноябридан – 20 декабрига қадар тўрт босқичда (мактаб, туман(шаҳар), вилоят ва республика) амалга оширилади.

Танловни ўтказиш тартиби:

мактаб босқичида “Янги Ўзбекистон мени нигоҳимда” мавзусида эссе ёзиш;

туман (шаҳар) босқичида “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” мавзусида иншо ёзиш;

вилоят ва республика босқичларида “Менинг Президентим” мавзусида тақдимот тайёрлаш ва уни 15 дақиқа давомида ҳакамлар ҳайъатига тақдим этиш.

Танловнинг республика босқичи 21-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 2022-2023 ёки 2023-2024-ўқув йилида республикадаги ОТМларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилинган тақдирда, уларнинг мос равишда:

1-ўрин соҳибига 3 йиллик, 2-ўрин соҳибига 2 йиллик, 3-ўрин соҳибига 1 йиллик тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш ёки грант асосида талабаликка қабул қилинса мазкур маблағлар миқдорида мукофот пулларига эга бўладилар

Танловнинг республика босқичида 1-,2-,3-ўринни эгаллаган ғолиб ўқувчиларнинг устозлари мос равишда 30 млн., 20 млн., ва 10 млн. сўм пул маблағлари билан мукофотланадилар.

Шунингдек, танловнинг республика босқичи ғолиблари (1-, 2-, 3-ўрин) таълим олаётган мактаблари директорларига биттадан ноутбук топширилади.

Танлов низоми билан шу манзилда танишингиз мумкин: 👉https://bit.ly/3CzgOUH

Вақт кетди!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram