Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
48.1K subscribers
32.3K photos
3.2K videos
97 files
10.5K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
БАНДИХОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🔰 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 372-сонли бўйруғи асосида таълим сифати паст ҳудудлардаги таълим муассасаларида умумтаълим фанлар бўйича ўқитувчиларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят семинарлари, турли тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.

Навбатдаги семинар Бандихон туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида хорижий тил фан ўқитувчилари томонидан ташкил этилди. Ахборот технологиялари ҳамда қизиқарли методлар асосида ташкил этилган очиқ дарслар семинар иштирокчиларида илиқ таасуррот қолдирди. Бу каби тадбирлар ҳар бир фан ўқитувчининг ўз устида ишлашига ундайди.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
ИЛМ ЙЎЛИДА МЕҲНАТИ УЛУҒЛАНГАН ЯНА БИР ВОҲАДОШИМИЗ МУКОФОТЛАНДИ

Инсон жамиятда ўз илми ва одоби билан хурмат қозонади, юрт тараққиётига хизмат қилада. Шу сабабдан илм йўлида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз давлатимиз эътибори ва эъзозида.
Олтинсойлик Турдимурод Турсунов ҳаётининг қарийиб ярим асрини ўқувчиларга таълим беришга бағишлади.
Турдимурод Турсунов мактаб ўқувчиларга янги педагогик технологиялар асосида чуқур билим бериш, таълим сифатини ошириш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Қаҳромонимиз “Натурал сонларни тез, осон ва қўлай кўпайтириш усулларидан бир нечтасини фанга олиб кирди. Ушбу самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ўткир Қурбонов Янги йил байрами олдидан ушбу мукофотни ўз эгасига топширди.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Ҳурматли устозлар!

16 декабрь куни ўтказилган Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан 27 декабрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

⚠️Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан синовларда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич жараёнлари 2023 йилда ўтказилади. Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
#Диққат

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан my.dtm.uz сайтида эълон қилинди.

Талабгорлар ўз натижаларини my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлимидан билиб олишлари мумкин.

🖥 Ўз натижасидан норози талабгорлар 27-28-29 декабрь кунлари my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлими орқали апелляция аризасини беришлари мумкин.

📤 Aпеллация аризалари комиссия томонидан кўриб чиқилади ва апеллация хулосаси 15 иш куни ичида талабгорга ёзма равишда юборилади.

🟢Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан дастлабки босқичда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич синов жараёнлари 2023 йилда ўтказилади ва унда ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади.

Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.

⚠️ Халқ таълими Вазири жамғармаси учун устама оладиган ўқитувчиларнинг номзодлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилган бўлиб, бунда номзодлар умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
XALQARO SERTIFIKAT SOHIBI

Zokirov Rayimjon Karimjonovich - Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumani 17-sonli umumta’lim maktabining informatika va AT fani o‘qituvchisi sifatida faoliyat yuritib kelmoqda.

⚡️ 2022-yil 11-maydagi PF-134-sonli Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoniga ko‘ra, 2022-yil 1-sentyabrdan boshlab umumta'lim fanlari bo‘yicha tegishli darajadagi sertifikatga ega bo‘lgan pedagog kadrlarga har oylik qo‘shimcha ustama to‘lanishi belgilangan.

👉 Yuqoridagi farmonga asosan Zokirov Raymjon Karimjonovich GOOGLE FOR EDUCATION o‘quv kursini mashg‘ulotlarida faol qatnashib o‘quv kursini yakunlagani haqidagi sertifikatlarni qo‘lga kiritdi.

➡️Salohiyatli o‘qituvchimiz buning natijasida 3 yil davomida 50% ustama olish huquqini qo'lga kiritdi.

Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Surxondaryo viloyat Xalq taʼlimi boshqarmasi Matbuot xizmati

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САРҲИСОБ##

⚡️ 2022 ўқув йилида Ангор туман халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби.

Ангор тумани халқ таълими бўлими мудири Номоз Мамадиёров

Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таълим муассасаларида Янги йил базми ўтказилмоқда

🎄 Aнгор туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатида Янги йил байрами катта шодиёна билан нишонланди.

Янги йил базмига қорбобо ва қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари ташриф буюришиб, болажонлар билан қизиқарли ўйинлар ташкил этишди.
Тадбирда иштирок этган масъуллар ўқувчиларни байрам билан табриклаб, янги йил совғаларини улашдилар.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#100_фоизлик_натижа

💯 ЁШ ПЕДАГОГЛАР ФАОЛИЯТИ ДАВЛАТИМИЗ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Юртимиздаги кўпчилик устоз ва мураббийлар жорий йилнинг 16- декабр куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари натижаларини орзиқиб кутишаётган эди. Бугун ушбу саралаш имтиҳонининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинди.
Саралаш имтиҳонларининг биринчи босқичида сурхондарёлик педагоглар ҳам яхши натижаларга эришган.
"Саралаш имтиҳонларида тажрибали, малакали ўқитувчиларни кўриб тўғриси, юқори натижага эришимга унчалик ишонмаган эдим”- дейди Термиз туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабининг тарих фан ўқитувчиси Турғунбек Aшуров.
Фаолиятини эндигина бошлаган шижоатли ва истеъдодли ёш педагог Турғунбек Ашуров саралаш имтиҳонларининг кейинги босқичидан ҳам муваффақиятли ўтишига ишонамиз.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14