Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
37.3K subscribers
30.6K photos
2.94K videos
96 files
9.9K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
👍ЎФА билан мактабларда болалар футболини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди

102-умумтаълим мактабда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларидаги болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар иштирокидаги футбол мусобақаларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мазкур ҳамкорлик битимини тузишдан кўзланган асосий мақсад умумтаълим мактабларида ўтказилган мусобақалар натижасига кўра иқтидорли болаларни саралаб олиш, спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, футбол маҳорат мактаблари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига танлаб олишдан иборатдир.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактаб лигаси” мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг футбол бўйича билимларини ошириб бориш, таниқли спортчилар билан ўқув ва амалий семинарлар ташкил этиш, умумтаълим мактаблари орасидан футбол спорт турини оммалаштиришга кўпроқ ҳисса қўшаётган мактабларни ҳар чоракда рағбатлантириб бориш чоралари кўзда тутилган.

Ўзаро дўстона руҳда ўтган тадбир давомида мазкур режаларни ҳамкорликда бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💼 Вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Курбонов Уткир Ибрагимович
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу кунгача Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Методик хизмат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, У.Курбонов 1977 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1999 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – умумтехника фанлари ва меҳнат таълими ўқитувчиси.

Меҳнат фаолияти давомида Олтинсой тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Олтинсой тумани халқ таълими бўлими методика кабинети мудири, Олтинсой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи методисти, Тошкент шаҳар Ҳамза тумани халқ таълими бўлими болаликни муҳофаза қилиш бўйича назоратчи, Ҳамза тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудир ўринбосари, бўлими мудири, Олмазор тумани 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори, М.Улуғбек, Олтинсой, Учтепа туманлари халқ таълими бўлими мудири лавозимларида ҳам ишлаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8️⃣ ИККИНЧИ ВАҚТДАГИ ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023-2024 ўқув йилида ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари барча ҳудудларида юқори тайёргарликда ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 384 нафар ўқитувчилар 2 вақтда тест синовларига киришди. Айни дамда иккинчи вақтдаги педагоглар тест жараёнларини топширишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.

Ушбу тест синовларида иштирок этаётган барча ўқитувчиларимизга омадлар тилаб қоламиз!

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Rustam Karimjonov
⭕️30 dan ortiq zamonaviy kasblarni o‘zida jamlagan 👍 vazirlikning Milliy taʼlim resurslari Youtube kanaliga yuklangan videodarslarga minglab ijobiy kommentlar 👏 👏👏

🔔 Qisqa muddatda mazkur kanal obunachilari soni 42 mingga yetdi, videodarslarni ko‘rishlar soni esa 600 mingdan oshdi. 🔝 (Xa to'g'ri o'qidingiz 2 oyda - 600 ming)

💬 Eng quvonarlisi kuzatuvchilarimiz tomonidan barcha yo‘nalishlardagi videolar ostida minglab ijobiy va samimiy izohlar qoldirishmoqda.

👍 Bizning jamoamiz tomonidan yaratilayotgan videodarslar mamlakatimiz yoshlari uchun qiziqarli va foydali bo'layotganini bilish biz uchun katta motivatsiya beradi.

⭕️ Hurmatli yoshlar !!!
Agar Siz zamonaviy bilim va ko'nikmalarni bepul o'rganmoqchi bo'lsangiz, kelajakda yuqori daromad kasb egasi bo'laman deb maqsad qilgan bo'lsangiz - Milliy taʼlim resurslari kanaliga obuna bo'lib o'zingiz qiziqqan yo'nalishlarda 700dan ortiq videodarslarni o'rganishni boshlang!

📝 Ushbu loyihani qo'llamoqchi bo'lsangiz yoki yaxshilash bo'yicha takliflaringiz bo'lsa mazkur post ostida fikringizni izohlarda qoldiring.

#like #komment #repost 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

https://t.iss.one/rkarimjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Денов туман бўлими давлат инспектори;

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Ангор тумани Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассиси;

🔷 Узун тумани ҳокимлиги: ташкилий кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси;

🔷 Қизириқ туман қурилиш бўлими: бошлиғи;

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Узун тумани Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассиси;

🔷 Олтинсой тумани ҳокимияти: Бош юрисконсульти;

🔷 Шеробод тумани мактабгача таълим бўлими: Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоби бўйича гуруҳ раҳбари;

🔷 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сариосиё туман бўлими: Техник холат ва арготехник тадбирларни назорат қилиш шуъбаси катта инспектори;

🔷 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси: Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва даромадлар прогнози бўлими бош иқтисодчиси;

🔷 Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси: Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

🔷 Термиз шаҳар ҳокимлиги: рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳа менежери;

🔷 Олтинсой тумани ҳокимияти: Махаллабай ишлаш маркази давлат муассасаси Аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш шўъбаси мудири;

🔷 Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси: Тадбиркорлик билан ишлаш бўлими Сурхондарё вилояти Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар ва "Туризм қишлоғи"ни ташкил этиш бўйича бош мутахассиси;

🔷 Термиз шаҳар ҳокимлиги: ҳоким ёрдамчиси;

🔷 Сариосиё туман халқ таълими бўлими: бош бухгалтери;

🔷 Термиз туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими: бошлиғи;

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Сариосиё туманига Агроном инспектори;

❗️Аризалар 18.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали
— 76-223-40-73

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи Буюк Британияга жўнаб кетди

Аввал хабар қилинганидек, Президент соврини учун жорий йилда ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устозлари Буюк Британия давлатига таълим саёҳатига йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, Президент соврини учун 2022-2023 ўқув йилида ўтказилиши белгиланган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловиида иштирок этиш истагида бўлган мактаблардан аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.

Мазкур турдаги аризалар 2022 йил 31 декабрга қадар ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

Туман(шаҳар) босқичида ғолиб бўлган мактаблар туман ҳокимлиги томонидан:

1-ўрин – 100 миллион сўм;
2-ўрин – 75 миллион сўм;
3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаблар вилоят ҳокимлиги томонидан:

1-ўрин – 250 миллион сўм;
2-ўрин – 200 миллион сўм;
3-ўрин – 150 миллион сўм.

Республика босқичида ғолиб бўлган мактаблар Халқ таълими вазирлиги томонидан:

1-ўрин – 500 миллион сўм;
2-ўрин – 400 миллион сўм;
3-ўрин – 300 миллион сўм

Умумий натижага кўра, энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.