Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53.1K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
🟢 #LIVE
#ЖАРАЁН

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралашнинг биринчи яъни тест жараёни учун бугун Сурхондарё вилоятидаги энг кучли ва салоҳиятили ўқитувчи-педагогларни Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабида жам қилди.

💬 Ҳозирда ўтказилаётган танловда вилоятдан жами 384 нафар педагоглар номзоди кўрсатилган. Ушбу квотага ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзодни тақдим этган.
Тест жараёнига ҳар бир номзод қатъий талаблар асосида текширилган ҳолда киритилмоқда.
Тест синовларига кираётган номзодларнинг ҳавфсизлиги ва соғлиги учун барча шароитлар яратилган.

Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
👍ЎФА билан мактабларда болалар футболини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди

102-умумтаълим мактабда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларидаги болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар иштирокидаги футбол мусобақаларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мазкур ҳамкорлик битимини тузишдан кўзланган асосий мақсад умумтаълим мактабларида ўтказилган мусобақалар натижасига кўра иқтидорли болаларни саралаб олиш, спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, футбол маҳорат мактаблари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига танлаб олишдан иборатдир.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактаб лигаси” мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг футбол бўйича билимларини ошириб бориш, таниқли спортчилар билан ўқув ва амалий семинарлар ташкил этиш, умумтаълим мактаблари орасидан футбол спорт турини оммалаштиришга кўпроқ ҳисса қўшаётган мактабларни ҳар чоракда рағбатлантириб бориш чоралари кўзда тутилган.

Ўзаро дўстона руҳда ўтган тадбир давомида мазкур режаларни ҳамкорликда бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
💼 Вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Курбонов Уткир Ибрагимович
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу кунгача Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Методик хизмат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, У.Курбонов 1977 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1999 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – умумтехника фанлари ва меҳнат таълими ўқитувчиси.

Меҳнат фаолияти давомида Олтинсой тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Олтинсой тумани халқ таълими бўлими методика кабинети мудири, Олтинсой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи методисти, Тошкент шаҳар Ҳамза тумани халқ таълими бўлими болаликни муҳофаза қилиш бўйича назоратчи, Ҳамза тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудир ўринбосари, бўлими мудири, Олмазор тумани 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори, М.Улуғбек, Олтинсой, Учтепа туманлари халқ таълими бўлими мудири лавозимларида ҳам ишлаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍11🥰1
8️⃣ ИККИНЧИ ВАҚТДАГИ ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023-2024 ўқув йилида ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари барча ҳудудларида юқори тайёргарликда ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 384 нафар ўқитувчилар 2 вақтда тест синовларига киришди. Айни дамда иккинчи вақтдаги педагоглар тест жараёнларини топширишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.

Ушбу тест синовларида иштирок этаётган барча ўқитувчиларимизга омадлар тилаб қоламиз!

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Forwarded from Rustam Karimjonov
⭕️30 dan ortiq zamonaviy kasblarni o‘zida jamlagan 👍 vazirlikning Milliy taʼlim resurslari Youtube kanaliga yuklangan videodarslarga minglab ijobiy kommentlar 👏 👏👏

🔔 Qisqa muddatda mazkur kanal obunachilari soni 42 mingga yetdi, videodarslarni ko‘rishlar soni esa 600 mingdan oshdi. 🔝 (Xa to'g'ri o'qidingiz 2 oyda - 600 ming)

💬 Eng quvonarlisi kuzatuvchilarimiz tomonidan barcha yo‘nalishlardagi videolar ostida minglab ijobiy va samimiy izohlar qoldirishmoqda.

👍 Bizning jamoamiz tomonidan yaratilayotgan videodarslar mamlakatimiz yoshlari uchun qiziqarli va foydali bo'layotganini bilish biz uchun katta motivatsiya beradi.

⭕️ Hurmatli yoshlar !!!
Agar Siz zamonaviy bilim va ko'nikmalarni bepul o'rganmoqchi bo'lsangiz, kelajakda yuqori daromad kasb egasi bo'laman deb maqsad qilgan bo'lsangiz - Milliy taʼlim resurslari kanaliga obuna bo'lib o'zingiz qiziqqan yo'nalishlarda 700dan ortiq videodarslarni o'rganishni boshlang!

📝 Ushbu loyihani qo'llamoqchi bo'lsangiz yoki yaxshilash bo'yicha takliflaringiz bo'lsa mazkur post ostida fikringizni izohlarda qoldiring.

#like #komment #repost 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

https://t.iss.one/rkarimjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM