Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
38.3K subscribers
30.5K photos
2.93K videos
96 files
9.88K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Муаммо, мурожаат ва ечим

Вилоят ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Бойсун туманида бўлиб ўтди. Туманнинг “Бошработ” маҳалласи ҳудудидаги 35-сонли мактаб биносида бўлиб ўтган учрашувда вилоят раҳбари томонидан 58 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 74 та мурожаати тингланди. Бу мурожаатларнинг 25 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулга келган “Бошработ” маҳалласида яшовчи фуқаро Панжи Аҳмедовнинг оёқ суяги емирилишидан ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Исмоил Раҳимовнинг буйрак етишмовчилиги касаллигидан шифо топиши учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати зарур маблағ ажратилиши билан қаноатлантириладиган бўлди. Шунингдек, оилавий шароити оғирлигини, даволаниш учун имконияти етмаётганлигини билдирган Гулноза Бегимқулова ҳамда Фотима Боқиевага ҳам соғлигини тиклаши учун моддий ёрдам бериладиган бўлди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига беморларнинг даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар юкланди.

Бошработлик яна бир фуқаро Халил Зойировнинг маҳалла ички кўчаларини ёритиш масаласидаги мурожаати юзасидан ички кўчаларга қуёш панеллари ўрнатиб берилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ўзининг иш жойини Қумқўрғон туманидан Бойсун туманига кўчириш масаласида келган фуқаро Маҳбуба Давлатованинг мурожаати ҳам ҳал этилиб, унинг иш жойи ўзига яқин бўлган ҳудудга кўчириб бериладиган бўлди.

Қолган 49 та масаладаги мурожаат ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣Ҳурматли Термиз шаҳри фуқаролари ва меҳмонлари!

❗️Давлат байроғи куни муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябрь куни Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасидан “Болажон” боғида жойлашган катта байроқгача бўлган 3 км масофада “Янги нафас” югуриш спорт мусобақаси ўтказилади.

⛔️ Тадбир муносабати билан соат 09:00 дан 15:00 гача А.Навоий кўчасининг "Сурхон-Арена" спорт мажмуаси ёнидаги чорраҳагача бўлган ҳамда А.Навоий ва Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳадан “Болажон” боғи чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади.

🙏Ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 3-mavsumining 2-bosqichida qatnashishni unutmang!

🏃‍♂️ Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika fanidan o‘tkaziladi.

🗓 Olimpiada bugun 13-noyabr kuni soat 10:00 dan 22:00 gacha khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

🖥 Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

Olimpiada 1-sinfdan 8-sinfgacha boʻlgan oʻquvchilar qatnashishi mumkin. Batafsil qoidalar va olimpiada oʻtkazilish tartibi.

💡
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA

Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: 👉 @khiso
"ЯНГИ НАФАС" ЮГУРИШ МАРАФОНИ

🔰 Хабарингиз бор, Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан 13 ноябрь куни республикамиз ҳудудларида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Жарқўрғон туманида бўлиб ўтган югуриш марафонида Жарқўрғон туманидаги 23-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашди. Ғолиб ўқувчилар мутасаддиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 23-сонли умумтаълим мактабининг 5-синфида ўқийдиган ихтирочи ўқувчи.

#hududtv

Obuna bo‘ling 👇
🌺 @TvMy5_Tv
🌱“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

🎋“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш тадбирлари Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам қизғин давом этмоқда.
Шаҳардаги 26-сонли умумтаълим мактабида Термиз шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мактаб директорлари яхши ниятлар билан кўчат қадашди. Мактаб ҳудудидаги ер майдонига 280 туп арча, ўрик, олма, бодом, хурмо, каталпа, терак, тол ва 1300 дона тут, анор, терак, атиргул ва олеандр қаламчалари экилди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Бутунжаҳон таълим конференцияси доирасида Озарбайжон фан ва таълим вазири билан учрашди

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро Конгресс марказида Кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси ўз ишини бошлади.

Конференция доирасида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Озарбайжон фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари хусусида сўз борди. Эмин Амруллаев Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва давлат сиёсатига юқори баҳо берди.

Озарбайжон таълим вазири PISA, PIRLS халқаро тадқиқотлари бўйича олиб борилаётган ишлар, дарсликлар яратиш соҳасидаги тажриба ҳақида сўз юритар экан, бугунги кунда Озарбайжон мактабларида таълим сифати, ўқитувчилар малакасини ошириш борасида қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3UX0FCq


@uzedu