Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
52.4K subscribers
27.6K photos
2.59K videos
91 files
8.89K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Бандихон тумани бўлими Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрликни ривожлантириш бўйича Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот котиби;

— Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси;

— Сурхондарё вилояти Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Термиз шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими Эски шаҳар маҳалласи хотин-қизлар фаоли;

— Узун туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Денов тумани бўлими Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири;

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Жарқўрғон тумани бўлими Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрликни ривожлантириш бўйича Бош мутахассиси;

— Узун тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Шўрчи туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Шўрчи туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (1-секторга масъул 0,5);

— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Бош ҳисобчиси;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Қумқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Бош ҳисобчиси;

— Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул 0,5);

— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (1-секторга масъул 0,5);

— Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 12 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

📱Telegram 🌐Facebook 🌐 Instagram 🎞 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli boshlangʻich sinf oʻqituvchilari, ertangi kunga befarq boʻlmagan ustozlar!

Prezident administratsiyasi qoshidagi ishchi guruh taʼlim sifatini oshirish, zamonaviy dasturlar, yangi oʻquv qoʻllanmalarini yaratish ishlarini boshladi. Hozirda birinchi sinfdan to ikkinchi sinfgacha boʻlgan barcha oʻquv mahsulotlari aprobatsiya uchun tanlab olindi.

Hurmatli boshlangʻich sinf oʻqituvchilari! Agarda siz ushbu aprobatsiya ishlarida qatnashish istagida boʻlsangiz talim2023.uz veb-sayti yoki @talim2023_bot telegram boti orqali roʻyxatdan oʻtib, oʻzingiz haqingizda maʼlumot qoldirishingiz mumkin. Biz albatta siz bilan bogʻlanamiz va sizni ishchi guruhimizga taklif qilamiz.

Yangi maktab dasturi va kitoblarini birgalikda yaratamiz!
Мактаб битирувчиларининг 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаси таҳлил қилинди

Хабар берилганидек, 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синови)да мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари таҳлил этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу маълумотлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.

2022 йилда жами 385 437 нафар мактаб битирувчиларидан 295 393 нафари, ёки 77 фоизи олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этган. Уларнинг 85 869 нафари ёки 23 фоизи давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан +4% га, 2020 йилга нисбатан +12% га ошган.

Хўш, тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари қандай бўлди?

Мамлакатимиз миқёсида мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичи 76,1 баллни ташкил этган бўлиб, бу натижа 2021 йилга нисбатан +1,2 баллга, 2020 йилга нисбатан +6,3 баллга ошганганлиги кўрсатиб турибди. (2022 йилда 69,8 балл, 2021 йилда 74,9 балл).

Паст кўрсаткичли мактаблар алоҳида назоратга олинди

Мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ўтиш балидан паст (56,7 баллдан) бўлган юртимиздаги 519 та умумтаълим мактаб ҳозирда алоҳида назоратга олинган бўлиб, уларда ўқув-тарбия жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда мактабларда таълим сифатини ошириш зарурлигини инкор қилмаган ҳолда, йўлга қўйилаётган ислоҳотлар ва жараёнлар натижаси бир кунда амалга ошмаслиги ҳамда мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари натижаси йилдан йилга яхшиланиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиздир.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ биз ҳақимизда

Термиз шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Дилдора Раҳаматова ва шогирди Элбек Эркиновлар Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” мусиқий дам олиш дастурида иштирок этишди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
🧑‍🎓👩‍🎓Aql-zakovatli yoshlar diqqatiga, hayajonli onlar yaqinlashmoqda!

🗓8-10-oktabr kunlari umumta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida “Zakovat” intellektual o‘yinining yakuniy Respublika bosqichi bo‘lib o‘tadi.

🧮Har bir hududdan 3 ta jamoa (har bir jamoada 6 nafardan ishtirokchilar) jami 42 ta jamoalar g‘oliblik uchun bellashadi.

G‘oliblar:

⛪️OTMlarga to‘lov-kontrakt asosida imtihon sinovlarisiz qabul qilinadi;
🥇1-o‘rin uchun BHMning 5 baravari;
🥈2-o‘rin uchun BHMning 4 baravari;
🥉3-o‘rin uchun BHMning 4 baravari miqdorida yil davomida “Zakovat” stipendiyasi to‘lab beriladi.

Xalq ta’limi vazirligining rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Будапешт шаҳрида расмий ташриф билан Венгрияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В городе Будапеште состоялась официальная церемония встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего официальный визит в Венгрию.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди, етакчилар биргаликда суратга тушдилар.

Президентлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Томонлар Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

Венгрия Ҳукумати «Хунгарикум» дастури доирасида ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун ҳар йили ажратиладиган квотани 170 тагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилгани айтилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк