МЕДИА ТУР
ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ИЖРО ИНТИЗОМИ ВА МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИНИНГ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН МЕДИА ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Медиа турда туманлардан ташриф буюрган мутахассисларга вилоят халқ таълими бошқармаси Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими мутахассислари “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда бу борада шахсий масъулиятни янада ошириш бўйича амалий тушунчалар бериб ўтиди.
Тадбирда таълим муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш, мурожаатлар билан ишлашда электрон тизимнинг аҳамияти борасида сўз юртилди. Қизғин савол-жавобларга бой бўлган тадбирда ҳар бир иштирокчининг саволларига мутахассислар жавоблар беришди.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

👍4
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!
Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!
Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.
Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.
Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.
‼️Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.
Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.
Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.
Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ биз ҳақимизда
Термиз шаҳридаги 14-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчилари Назира Нарзиева ҳамда Маҳбуба Қаюмовалар Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” дастурида иштирок этишди.
✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ биз ҳақимизда
Қумқўрғон туманидаги умумтаълим мактаблар фаолияти Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси “Тараққиёт ва фаровонлик” кўрсатувида намойиш этилди.

🖊“ ТАЪЛИМГА БАҒШИДА УМР”
(“Халқ таълим аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси Дилбар Очилдиева фаолиятига бир назар.)
🖊Ҳар йили Дилбар опа Очилдиева 1-октябр кунини қўшалоқ байрам сифатида нишонлайди. Қаҳрамонимиз 1956 йил 1-октябр куни Шўрчи туманидаги “Яккабоғ” маҳалласида туғилган. Тумандаги 21–сонли умумтаълим мактабида ўқиб юрган ўқувчилик кезларидаёқ, ўқитувчи бўлиш ниятини дилига тугади. Ўқитувчилик касбига меҳри баланд бўлган Дилбар Очилдиева, устозлари ортидан кетди. Қаҳрамонимиз мана ярим асрдан буён жажжи ўғил-қизларнинг саводини чиқаришда сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда.
👉 Батафсил:
✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Бизни кузатишда давом этинг!
Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt

👍1
❇️ БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
❇️ Ангор туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида "Сентябрь - бошланғич таълим фан ойлиги" муносабати билан бошланғич синф ўқитувчилари учун "Бошланғич синфларда янги авлод дарсликлари билан ишлашда замонавий ёндашув ва интерфаол методлар" мавзусида амалий семинар-тренинг ташкил этилди.Семинарда тумандаги умумтаълим мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этишди.Тадбирда тумандаги бир қатор умумтаълим мактабларининг илғор ва тажрибали ўқитувчилари маҳорат дарсларини ўтишди. Семинар-тренингда 20-сонли умумтаълим мактаби олий тоифали ўқитувчиси Шаҳодат Чориева ўқитувчиларга янги авлод дарсликлари билан ишлашда ўқитувчилар учун янги методлар юзасидан ўз тажрибаларини алмашди. Семинар якунида бир гуруҳ фаол ва тажрибали ўқитувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
Қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:
— Жарқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси бош мутахассиси;
— Жарқўрғон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари;
— Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;
— Ангор тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ҳудудий ер тузувчи етакчи мутахассиси;
— Термиз тумани мактабгача таълим бўлими Таълим тарбия сифатини таъминлаш ва методик ҳизматини ташкил этиш шўъбаси методисти;
— Ангор тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари мажмуаси бош мутахассиси;
— Ёшлар ишлари агентлиги Денов тумани бўлими Буюк замин маҳалла Ёшлар етакчиси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Термиз тумани бўлими "М.Эштемиров" МФЙ ёшлар етакчиси;
— Жарқўрғон туман Авлод махалласида тадбиркорликни ривожлантириш ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масаллари бўйича ҳоким ёрдамчиси;
— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича бош мутахассиси;
— Шеробод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ер тузиш бўйича муҳандиси.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 6 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Forwarded from Rustam Karimjonov
Xalqaro darajadagi IT-ta’lim olishni niyat qilib kelajakda 🇪🇺Yevropa hamda 🇺🇸 AQShning TOP kompaniyalarida ishlamoqchi boʻlsangiz “IT Park University”ga oʻqishga arizangizni topshirishga shoshiling.
📣QABUL YAKUNIGA 3 KUN QOLDI!
Oʻqish muddati:4 yil emas balki 3 yil
Ta’lim tili: 🇬🇧 Ingliz Tili
Oʻqishga ariza topshirish uchun batafsil ma’lumot - https://t.iss.one/itpu_uz/133
Eng yaxshi 10 nafar abiturient uchun Grant asosida oʻqish imkoniyati mavjud- https://t.iss.one/itpu_uz/124
Aytgancha, oʻqish uchun Toshkentga kelib, yotoqxona izlab, har kuni yo'lkira xarajat qilib yurish va boshqa qiyinchiliklarni boshdan kechirish shart emas. Oʻzbekistonning har qaysi burchagida boʻla turib yoningizda noutbuk, internet va xohish bo'lsa bas.
Oʻz imkoniyatingizni boy bermang!
Xalq ta’limi vaziri oʻrinbosari - https://t.iss.one/rkarimjonov
📣QABUL YAKUNIGA 3 KUN QOLDI!
Oʻqish muddati:

Forwarded from Denov tumani hokimligi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбири Самарқанд халқаро туристик марказида бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумхалқ байрамининг асосий тадбири бўлиб ўтади.
Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларининг республикамиз миқёсида фаолият юритаётган 700 нафар устоз-мураббийлари иштирок этади.
Ўқитувчилар икки кун давомида «Боқий Самарқанд» мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.
Айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази илк бор дунёнинг 14 давлати раҳбаридан иборат Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари кенгашига мезбонлик қилган эди. Мазкур мажмуада юксак даражада ўтказилаётган навбатдаги тадбир айнан ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан бўлиб ўтмоқда.
Айни дамда Самарқандда тантанали тадбирга тайёргарлик жараёни кечмоқда.

👍6
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Деновда мактаб ҳовлисидан 3 синф ўқувчисининг жасади топилди
Қиз Денов тумани, Даҳана маҳалласида жойлашган 57 мактабнинг 3 синф ўқувчиси бўлиб, унинг жасади Буюк ипак йўли маҳалласида жойлашган 15 мактаб ҳовлисидан топилган.
Вилоят прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, Денов тумани Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи аёл 2022 йил 27 сентябрь куни соат 17:25 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган, 2013 йилда туғилган З.Қ.ни Сариосиё туманига олиб борган.
Кейин уйига қайтиб келган вақтида вояга етмаган З.Қ.нинг соғлиги ёмонлашганини кўра билатуриб, унинг ҳаёти хавф остида қолгани ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганини англаган ҳолда унга ёрдам кўрсатмаган.
Сўнг З.Қ.ни Буюк ипак йўли маҳалласида жойлашган 15 мактабнинг ҳовлисига олиб бориб ташлаб кетган. Оқибатида 9 ёшли З.Қ. мактаб ҳовлисида вафот этган.
Бугун, 28 сентябрь куни мазкур ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томонидан М.Қ.га нисбатан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

👍1😁1