Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
63.2K subscribers
28K photos
2.64K videos
91 files
9.04K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Qadrli maktab bitiruvchilari
Hurmatli yoshlar!

Mana bugun maktabni tamomlab, mustaqil hayotga qadam qo‘yganingiz, orzular sari yanada kuchliroq intilayotganingiz, qaysidir kasb yo'lida bel bog'lab oliy o'quv yurtlari tomon shoshayotganingiz, baxtli onlarning timsoli hisoblanadi.
Bugun yurtimiz bo'ylab "So'ngi qo'ng'iroq"lar yangrab, siz uchun qadrdon bo'lgan maktabingiz, aziz ustozlaringiz bilan xayrlashuv onlariga yetib kelganingiz, hayajonli va yuksak fursat hisoblanadi.
Aziz vohamiz yoshlari hurmatli maktab bitiruvchilari barchangizga sihat salomatlik, baxt va omad tark etmasligini, yuksak cho'qqilarni zapt etishingizga Surxondaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi omad tilab qoladi.
https://t.iss.one/surxonvxtb
Азиз битирувчилар, ҳурматли ота-оналар!

Мана 2021-2022 ўқув йили ҳам кўз очиб юмгунча ўз ниҳоясига етмоқда. Бугун жаранг сочадиган "Сўнгги қўнғироқ" садолари барчамизни ортда қолаётган бир йилга боқиб, уни сарҳисоб қилишга ундайди.

Ўтиб бораётган бир йил давомида ҳар бир ўғил-қиз яна бир ёшга улғайди, билими бойиб, маънавияти юксалди. Мазкур ўқув йили давомида ёшларга яратилган имкониятлардан фойдаланиб, кўплаб ютуқларга эришган ўғил-қизларимиз кўплигидан қувончимиз чексиз.

Фахр билан айтиш керак, бугун юртимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Иқтидорли ўқувчиларимиз бунга жавобан халқаро олимпиадалар, турли танловларда Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Билим ва иқтидорларини намоён этиб, кўнгилларга қувонч улашмоқда.

Якунига етаётган ўқув йили сўнгида яна бир бора Ўзбекистон ёшлари келажагига барчамиз бирдек масъулмиз, дегим келди. Шу боисдан ҳам бу нав-ниҳолларга оилада ота-оналари, таълим муассасаларида устозлари эътиборли бўлиши ўта муҳим аҳамият касб этади.

Янги Ўзбекистонимиз фарзандлари оқил-у доно бўлиб камол топишига бирдек масъул эканмиз, нафақат мактабда таълим олиш даврида, балки таътил вақтида ҳам фарзандларимизга катта эътибор қаратиш барчамизнинг бурчимиздир.

Мактабни тамомлаб, ёзги таътилда мароқли ҳордиқ олишга тадорик кўраётган ҳар бир ўғил-қиз ўз вақтини унумли ўтказиши даркор. Сермазмун ҳордиқ чиқариш учун ўқувчиларга "Баркамол авлод" болалар марказларидаги тўгараклар ҳам кўмак беради.

Ҳурматли ўқувчилар! Сизларни ўқув йилини муваффақиятли тамомлаганингиз билан яна бир карра қутлаб, барчангизга Ватанимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшувчи баркамол авлод бўлиб етишишингизни тилаб қоламан!

Азиз битирувчилар! Сизлар мактабдан кетиб, катта ҳаётга қадам қўйяпсиз аминманки, олдингизга тўғри ва аниқ мақсадларни қўйиб олгансиз ва мустақил ҳаётда мактабда олган билимларингиз билан, албатта, устозларингизнинг юзини ёруғ қилиб, муваффақиятларга эришасиз. Сизларга катта ҳаёт йўлида барча устозларингиз ва ўзим номимдан омад ва зафарлар тилаб қоламан! Ҳар бирингизга Ватанимиз равнақини юксакларга кўтарадиган фарзанд бўлишингизни тилайман!
Ўзбекистоннинг барча мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" садолари жаранглади

Бугун, 25 май куни юртимизнинг барча мактабларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.

Ушбу сана мактабни битираётган ҳар бир ўқувчи учун жуда унутилмас ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлади. Сабаби айнан мана шу куни барча жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари қадам қўяди. 11 йил давомида сабоқ олган устоз-мураббийлари, жонажон синфдошлари билан хайрлашади.

Жорий йилда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари мактабларда ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Жорий йилда юртимиздаги 10 130 та умумтаълим мактабларни 390 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомламоқда.

Мамлакатимизнинг барча таълим масканларидаги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланди.

Батафсил:👉https://bit.ly/3sWmg2a


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Jamshid Qarshiyev
📣📣ДИҚҚАТ, ШОШИЛИНГ!
СИЗ УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ!

ЭНДИ СИЗ ҲАМ МАКТАБДА ФАОЛИЯТ ЮРИТИШИНГИЗ МУМКИН.

⚡️Сурхондарё
вилояти малака ошириш марказида барча тоифадаги олий маълумотли мутахассислар учун қайта тайёрлаш курслари ташкил этилмоқда. Битирувчиларга мактабда фаолият олиб бориш учун давлат намунасидаги диплом берилади.

КУРСЛАР Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ ОНЛАЙН ва МАСОФАВИЙ шаклда ташкил этилади.

📞Ҳужжатлар қуйидаги телеграм (телефон) рақамлари орқали қабул қилинади:
99 046 07 08
91 902 57 58,
97 551 80 81
97 849 09 29

📘Керакли ҳужжатлар - Паспорт, диплом (сканер+pdf)
Forwarded from Тоҳир Йўлдошевич ВХТБ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўнгги_қўнғироқ

Туманимиздаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган "Сўнгги қўнғироқ" тадбиридан лавҳалар

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
Президент ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари янги дарсликлар яратиш, педагогик таълимни трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

На совещании у Президента обсужден ход реформ в школьном образовании.
Министр народного образования отчитался о проводимой работе и планах на следующий учебный год.
Даны указания по созданию новых учебников, трансформации педагогического образования, повышения профессионального мастерства учителей, развитию внешкольного образования.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktablar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farzandingiz uchun barcha yo'nalishlarni o'zida mujassam etgan maskan izlayapsizmi?!

☝️Unda "Barkamol avlod" bolalar maktablari sizning xizmatingizda!

Hurmatli ota-onalar!
Farzandingizni buguni va ertasi uchun yorugʻ kelajak yaratishni istasangiz BIZ siz bilanmiz!

"Barkamol avlod" bolalar maktablarida,
🎼Madaniyat va san'at
🖥Texnika, konstruktorlik va modellashtirish
🏓Jismoniy tarbiya va sport
🏺Hunarmandchilik va qo'l mehnati
✈️ Turizm va ekologiya
🎓Oliy ta'lim muassasalari va maktabga tayyorlov
👩‍🏫Xorijiy tillar
yo'nalishlari bo'yicha to'garaklar tashkil etilgan.

🔹Keling, koʻring, biz bilan birgalikda bolalar bilimini yuksaltiring!

☝️Zero, Yangi Oʻzbekistonning kelajagi boʻlmish barkamol avlodni voyaga yetkazish har birimizning burchimizdir.

🤝 “Barkamol avlod" bolalar maktablari esa bunda siz bilan birga!

© Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi
Axborot xizmati

🔗Web-site|Telegram|Facebook|Instagram|YouTUBE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 21 май куни Термиз шаҳар халқ таълими бўлими тасаруфидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-SINF O’QUVCHILARI UCHUN BUGUN SO’NGGI QO’NG’IROQ YANGRADI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги қўнғироқ жаранги қалбларга бир олам ҳаяжон ва унутилмас онларни баҳш этди

Бугун вилоятимизнинг 933 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Жорий ўқув йилида мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 32 минг 215 нафар ўқувчи тамомлаб, катта ҳаётга йўлланма олишди. Ана шундай байрам тадбири Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Жараёнлларни бевосита кузатган муҳбиримиз ҳабар қилади.
ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДАГИ БАРЧА МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” САДОЛАРИ ЖАРАНГЛАДИ.

Бугун ушбу муносабат билан Қизириқ туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида ҳам байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар, педагоглар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида туман ҳокими Пардаев Рустам Убодуллаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, ўқув йили сарҳисоб қилинди, билимлар беллашуви, спорт мусобақалари, турли танловларда ва мактаб ҳаётида фаол иштирок этган иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирландилар.

https://t.iss.one/surxonvxtb