Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
49.5K subscribers
32.1K photos
3.17K videos
97 files
10.5K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Юсупович мактаб ўқувчилари билан онлайн мулоқот ўтказди...

Жорий йилнинг 15 апрель куни Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Қорақлапоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида божхона органларига бириктирилган мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан онлайн мулоқот ўтказди. Ушбу онлайн мулоқотда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Умаров Қахрамон Акбарович, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ходими Бойматов Бахром Эшмаматович ҳамда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

👉БАТАФСИЛ:

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍2
🏆Мактаб ўқувчилари ўртасида “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди

📝Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги қўшма қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.

⚽️Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларда спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги”да 9 “А”-синф қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 10 “Б”-синф ва 3-ўринни 8 “Б”-синфлар эгаллашди. Шунингдек, шашка ва стол теннисида ҳам муносиблар ғалаба қозонди.

🥇🥈🥉Спорт тадбири якунида бошқарма раҳбарияти томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.
👎1
ПРЕСС ТУР

“Айритом” чегара божхона постида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Тадбирда Термиз шаҳрида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди.

🛃Ўқувчиларга “Айритом” чегара божхона постида мавжуд божхона назоратининг замонавий техник воситалари ва уларнинг ишлаш жараёнлари намойиш қилинди. Хусусан, божхона постидаги фуқаролар учун “VIP”, кириш ҳамда чиқиш залларидаги рентген-сканер ускуналари, “Ягона дарча” маркази, “Назорат” маркази, автотранпорт воситаларини самарали сканер қилувчи “Z- portal” ва инсон танасини зарарсиз божхона назоратидан ўтказувчи “Body scan” қурилмалари билан яқиндан танишдилар.

📝Шунингдек, ўқувчи ёшлар божхона постида фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракат ҳамда божхона расмийлаштирувларини ҳам бевосита гувоҳи бўлишиб, мазкур жараёнда иштирок этиб кўришди.

🟢Мактаб ўқувчилари тадбир якунида божхона пости уларда катта таассуротлар қолдирганлигини ҳамда божхоначи касбига ҳурматлари ва қизиқишлари ошганлигини таъкидлашди.