Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
61.4K subscribers
27.9K photos
2.62K videos
91 files
9K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
#Uyda_qoling
🔹Термиз шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 5-а-синф ўқувчиси Қурбонова Фароғат.
Чизган расмлари.
🔹Қувонч билан нишонланди

🔹Келажагимиз эгалари бўлмиш азиз болажонлар байрами- 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимлари ва мактаб ўқувчилари томонидан ҳам катта қувонч билан нишонланди. Гарчи масофадан туриб бўлса-да, юзлаб устоз ва шогирдлар байрамни ўзига хос совға билан қарши олишди. Жумладан, Шўрчи туманидаги 36-умумтаълим мактабининг 2-В- синф ўқувчилари, Термиз туманидаги 6-мактабнинг 5-А- синф ўқувчиси Алишеров Аброржон “ Бахтиёр юрт фарзандиман” деб номланган қизиқарли видеороликларини , Термиз шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 5-А-синф ўқувчиси Қурбонова Фароғат ўз тенгдошларининг орзу- умидлари акс эттирган расмларини жамоатчилик эътиборига ҳавола этишди..
🔹Шубхасиз, устозлар ҳам шогирдлари хурсандчилигига шерик бўлишди. Жарқўрғон туманидаги 31-мактаб ўқитувчиси Сурайё Қурбонова болажонларга бағишлаб, меҳр балқиб турган шеър битди. У мана бундай сатрлар билан якунланган: Соғлом ўсгин болажон, Толийинг баланд бўлсин. Бобомерос бу макон, Бахтингдан нурга тўлсин. Ушбу кун муносабати билан вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сапаров Термиз шаҳридаги 12-сонли “ Меҳрибонлик уйи “ тарбияланувчилари, шунингдек якка тартибда тарбияланадиган болалар ҳолидан хабар олди. Уларга совға-саломлар улашилди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг 👇
https://t.iss.one/surxonvxtb
Муносабат
Термиз туманидаги 1-мактаб ўқитувчилари номидан мазкур таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари карантин бўлишига қарамасдан ўқитувчилардан ҳар куни мактабга келишни талаб қилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларга жойланган хабар Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилаяпти. Ушбу холат юзасидан якуний хулосага келингач, қўшимча маълумот тақдим этилади.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Муносабат
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган 125-cонли мактаб ўқитувчилари томонидан ёритган мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Шўрчи тумани прокуратурасининг 2020 йил 24 январдаги 222263/2020-1-сонли талабномасига асосан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2020 йил 11 февралдаги 172-сонли ҳулосаси ҳамда ушбу мактаб-интернатидаги ходимлар томонидан тузилган ички комиссия хулосаларига асосан штатлар жадвалида ортиқча ходимлар борлиги аниқланган.
Юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолатлари кўп бўлганлиги сабабли Шўрчи тумани прокуратурасининг 2020 йил 20 январдаги 15/6-19-сонли хати билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилганлиги ва мактаб интернатининг собиқ директори А.Менгтўраевни ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.
Собиқ директор А.Менгтўраевнинг ўрнига вилоят халқ таълими бошқармасининг 2020 йил 30 январдаги А.Мамашукуров вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Шўрчи туманида жойлашган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган 125-cонли мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари жорий йилнинг 11 майдан бошлаб ҳар куни вилоят халқ таълими бошқармасига келиб А.Мамашукуров уларга қўпол муомилада бўлганлиги, ойлик маошларини вақтида берилмаётганлиги бир неча олий маълумотларни ишдан бўшатиб юборганлигини билдириб уни ишдан бўшатишни талаб қилиб келмоқда.
Ўрганишда, Мктабда ишловчи ходимларга ҳар ойда ўз вақтида ойлик маошлар берилиб келинаётганлиги, олий маълумотли мутахассислар бошқа мактабларда ишлашлиги 125-мактабда соатбай асосида ишлаб келаётганлиги туфайли ишдан бўшатилганликлари аниқланди.
Бошқарма бошлиғи томонидан бир неча маротаба уларни бирма бир қабул қилиб тушунтиришлар берилган..
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи хизмат сафари билан туманларга кетган вақтида бошлиқ ўринбосари ҳамда мурожаатар билан ишлаш бўлими мутахассиси томонидан бир неча маротаба қабул қилиниб мурожаатлари эшитилган ва тушунтиришлар берилган.
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Муносабат
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғида гўё Музработ туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби директори Норқулов Фозил Олимшоевич ва мазкур мактаб директор ўринбосари А.А.нинг овози сифатида тарқатилган аудио ёзув ва ушбу хабарда келтирилган важлар юзасидани қуйидагилар маълум қилинади. Ушбу ҳолат юзасидан Ф.Норқулов ёзган тушунтириш хатида жумладан шундай жумлалар бор: “Ушбу аудио ёзувни қайта-қайта эшитиб, шуни сездимки, бу ёзувдаги овоз менга тегишли эмас. Мен ўринбосарим А.А.ни бундай сўзлар билан ҳақорат қилмаганман. Бу ёзув ғаразли шахслар тарафидан устакорлик билан сохталаштирилган ёки монтаж қилинган, деб ўйлайман. Кимлардир менга нисбатан ивғогарлик қилган. Мен мурожаат муаллифларидан ушбу аудио ёзув айнан менга тегишли эканлигини исботлаб беришларини сўрайман. Шунингдек, жорий йилнинг мактабимизни аккредитациялаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом “ талаблари қўпол равишда бузилган. Шу боис мактаб педагогик жамоаси туман аккредитация комиссиясининг тегишли қаророидан норози бўлиб, алоқадор вилоят ва Республика ташкилотларига мурожаат қилди. Ваколатли идоралар томонидан бизнинг важларимиз ўрганиб чиқилиб, мактабимиз карантин билан боғлиқ вазият юмшагандан сўнг қайта аккредитация қилиниши ҳақида маълум қилинди.” Ушбу аудио ёзувни А.А. бундай изоҳлаган: “Бундан бир неча ой аввал мактабимиз директори Ф.Норқулов билан иш вақтидан кейин ўзаро баҳслашиб , айтишиб қолган эдик. Аммо Ф.Норқулов мени қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган эмас. Кейинчалик бир- биримиздан кечирим сўраб , ярашиб кетдик. Мен аллақачон Ф.Норқуловни кечирганман ундан норози эмасман.Унга нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мен эшитган аудио ёзув менга ва Ф.Норқуловга тегишли эмас. Кимлардир бизни беобрў қилиш , орамизга низо солиш ниятида томоша кўрсатаётганга ўхшайди. “ Юқорида баён этилган фикрларга қўшимча изоҳнинг ҳожати йўқ, деб ўйлаймиз. Кўриниб турибдики, ушбу аудио ёзувдаги овозлар айнан Ф.Норқулов ва А.А. га тегишли дейиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг бир кунлик иш ҳақи Сардобага, яна бир кунлиги мактабларни таъмирлаш учун ўтказилганлиги ҳақида тарқатилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Мазкур ҳолат Сариосиё тумани халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди. Натижада туман халқ таълими тизимида ишлайдиган ходимларнинг ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида Сирдарё вилоятидаги сув тўғонида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга моддий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ҳар бир ҳодимдан 10 000 мингдан 30 000 минг сўмгача пул маблағи йиғилиб, банклар орқали ўтказилганлиги маълум бўлди. Мактабларни таъмирлаш учун эса ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Сариосиё туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу суриштурув якунланганидан кейин қўшимча маълумот берилади.
Сурхондарё вилояти Халқ талими бошқармаси Матбуот хизмати
Муносабат

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Шўрчи туманидаги “Катта савур” шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси номидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2020 йил 10 май куни ушбу ҳуддуда жойлашган 6-умумтаълим мактаби директори Ғайраб Бекмуродовни ишдан олиб, ўрнига бошқа кишини лавозимга тайинлаш тўгрисида қилинган мурожаат юзасидан қуюидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 мартдаги йиғилиш баёни ижроси тўғрисида”ги 91-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 8-2020/Б-сонли (Адлия вазирлигида 2020 йил 28 мартда 3227-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда 9-2020/Б-сонли (Адлия вазирлигида 2020 йил 28 марда 3228-сон билан рўйхатга олинган) буйруқлари билан тасдиқланган низомларда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда мазкур умумтаълим мактаби фаолиятини ўрганиш карантин даври тугалланиши билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги буйруғига асосан таълим муассасаларида бўшаб қолган лавозимларга ходимларни карантин даврида ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий Низом” тасдиқланган. Мазкур Низомнинг 5-боби 22-бандига асосан ушбу Кенгаш қуйидаги ваколатларга эга: тавсия этилган номзодлар орасидан энг муносиб номзодни очиқ овоз бериш йўли билан директор лавозимига сайлайди;
таълим муассасаси директорини лавозимидан озод этиш бўйича ҳудудий бошқармаларга таклиф киритади.
Шунга кўра мактаб фаолиятини ўрганиш бўйича ушбу кузатув кенгашига ҳам мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling
Boysun tumanidagi 3-maktabning 3-sinf o'quvchisi Ne'matov Avazbek ijrosida qo'shiq.
Kanalimizga a'zo bo'ling 👇
ОТМларга қабул жараёни 15 июндан бошланади

👉 https://kun.uz/69025662

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Қабул_2020

❗️Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинишича жорий йилда истисно равишда 3 та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

📖 Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Бунда баллар қуйидагича белгиланади:

• 1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

• 2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

📊 Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.
🇺🇿Ayol hayotning ko`zgusi - onalardir asl pedagog🇺🇿

Yurtimiz boshidan kechirayotgan shunday sinovli kunlarda, mamlakatimizda joriy etilgan karantin davrida uyda qolib, bo`sh vaqtini mazmunli o`tkazishni maqsad qilgan holda farzandining ta`lim tarbiyasi bilan tinmay shug`ullanayotgan ota-onalar har bir topshiriqni farzandiga bajartirishida, elga soliq farzand qo`shmoq sharafi – har bir ota –onaning orzusiligini his qilgan onalarimiz . Bu maqsadning ro`yobi uchun farzandi bilan birga dars qilib kitob mutaola qilayotgan ota –onalarimizga tasanno.Farzandlarimiz mustaqil ta`lim olish uchun davlatimiz barcha shart –sharoitlarni yaratib berishdi.Onlayn ta`lim olish va ota-onalar bilan oila davrasida o`qish mavzular haqida suhbatlashish va fikr almashish xorijiy tillarda mustaqil lug`atlar yodlash, qo`shimcha ravishda badiiy kitoblar o`qish uchun Xalq Ta`limi Vazirligi barcha imkoniyatlarni yaratib berganligidan ota-onalar juda mamnun bo`ldi. Yurtning jonkuyar insonlari uchun ming rahmat aytishdi. Farzand ta`lim –tarbiyasi bilan ko`pincha onalarimiz mas`uliyatni his qilgan holda bir maqsad sari birlashib o`qituvchilar bilan birgalikda jonkuyarlik qilgan onalarimiz asl pedagogdirlar. Bunga misol tariqasida shuni ayta olamanki sinfim o`qivchisi Xudoyerdiyeva Farangiz viloyatda tashkil etilgan "Uyda qoling shiori ostida ta`lim muassasalari o`quvchi va o`qituvchilari o`rtasida o`tkazilgan tanlovlarda faol ishtirok etdi. Onasi tomonidan suratga olingan video lavhasi she`riyat yo`nalishida Surxondaryo viloyati Xalq Ta`limi Boshqarmasining" Tashakkurnoma``sini qo`lga kiritdi. Bu ham onalarimizni asl pedagogligidan dalolatdir. Shu o`rinda bir narsani aytib o`tishni jayiz bildim sinfimda past o`zlashtirayotgan o`quvchim Sayfitdinov Otabekni sizlarga bir misol qilib ko`rsatmoqchiman o`quvchimga uy vazifalaridan tashqari har kun diktant yozishni va bu diktantni har kuni onasi tekshirib tagiga xatolari haqida izoh yozdirib kelishini tayinladim. Qarangki bir oy davomida har kun onasi tomonidan diktant yozdirilib tagiga nechta xatoga yo`l qo`yilganini izohi yozildi. Kundan kun xatolari kamayib bexato yozadigan bo`ldi . Bu ham onalarimiz pedagogligidan dalolat .Garchi pedagog bo`lsamda oilada onaman o`g`lim ikki uch yoshlar chamasi edi. Telivizordan nuqul ob-havoni ko`rsatdi deguncha kiprik qoqmay eshitib turadigan bo`ldi. Buni kuzatib turib ,qo`liga daftar ruchka berib qo`yadigan bo`ldim. Jurnalist tomonidan aytilgan Surxondaryo yoki Qashqadaryo deb aytilayotganda va telvizor ekiranida chiqayotgan yozuvlardan farzandim yozishni o`rgandi . Bir kun onajon qarang Surxondaryo deb bu yozuv chiqdiku, demak bular shu harflar ekanda deb birma bir harflab aytdi. Biz shu vohada yashaganimiz uchun birinchi bor bolani diqqatini shu so`z tortgan bo`lsa kerak deb o`yladim. Barakalla deb hali hammasini o`rganib olishini aytib olqishladim.Meni olqishlashim rag`batlantirishim bilan farzandim maktab yoshiga yetganda alifbe kitobini bemalol o`qiydigan kitoblarni qiynalmay o`qiy olgandi. Ustozi siz o`rgatdingizmi deganda men faqat rag`batlantirib turdim hammasini uddalaysan o`g`lim deb o`zi telivizordan ob-havoni kuzatib o`rgangan o`qishni dedim. Joyi kelganda farzandni olqishlab qo`lidan hamma narsani uddalay olishiga ishontira olsak farzand uddalaydi bunga o`z hayot tajribamdan. Barkamol inson kamolati millat va mamlakat taraqqiyotiga asos bo`ladi. Farzandlarimizni ma`naviy-marifiy jihatdan yetuk qilib tarbiyalay olsakkina, yurtimizda farovonlik va taraqqiyot kelajakda ham barqaror davom etadi. Onaning hayotdagi o`rni shunday, u farzandini olim darajasiga yetishishiga ishontira olsa, farzandini ijobiy fikrlar bilan sug`ora olsa olimlar buyuk insonlar yetishtila oladi.
Ilohim yurtimizda onalarimiz shunday olim farzandlar ulg`aytirsin el koriga yaraydigan.
🔹
Jannat onalarning poyida emish
"Onadan tug`ilgan payg`ambarlar ham".
Munis onajonlar sochlari kumush,
Topar duosidan ming dardlar malham
🔹
⚡️Surxondaryo viloyati Qumqo`rg`on tumani
⚡️20-sonli umuma`lim maktabining
⚡️boshlang`ich sinf o`qituvchisi
⚡️Nomazova Muhabbat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Surxondaryo viloyati Termiz tumani 6-sonli umumta'lim maktabi 5-"A" sinf o‘quvchisi Xayitova Nozimaning Xalq ta'limi xodimlariga yo‘llagan rahmatnomasi.


📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

📚 @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸🦋🦋🌸🌸🦋🦋
#Uyda_qoling
🇺🇿 Surxondaryo viloyati, Muzrabot tumani 8-umumta'lim maktabining 6-"A" sinf o'quvchisi
KARIMOVA MADINABONU
PEZIDENTIMIZ VA XALQ TA'LIMI VAZIRIGA
o'zi, maktabdoshi va tengdoshlari nomidan o'z minnatdorchiligini bildirmoqda
B I Z
B I R L A S H I B
🚹🚺 Biz uydamiz va ilm olish bilan bandmiz. Sizchi aziz tengdoshim va maktabdoshim, siz nima ish bilan bandsiz???

📴 @uydaqolliing kanalidan uzoqlashmang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸🦋🦋🌸🌸🦋🦋
#Uyda_qoling
🇺🇿 Surxondaryo viloyati, Muzrabot tumani 8-umumta'lim maktabining 6-"A" sinf o'quvchisi
KARIMOVA MADINABONU
va 1-"V" sinf o'quvchisi
SHODIYEV IBROHIMBEKLAR
PEZIDENTIMIZ VA XALQ TA'LIMI VAZIRIGA
o'zi, maktabdoshi va tengdoshlari nomidan o'z minnatdorchiligini bildirmoqda

🚹🚺 Biz uydamiz va ilm olish bilan bandmiz. Sizchi aziz tengdoshim va maktabdoshim, siz nima ish bilan bandsiz???

📴 @uydaqolliing kanalidan uzoqlashmang
Axborot texnogiyalari jadal rivojlanayotgan hozirgi zamonda QR-kodlardan foydalanish kun sayin ommalashmoqda.

Sizda ham QR-kod ga ega sertifikat yoki hujjat bormi? 🔖

Siz uni haqiqiyligni tekshirib ko‘rishni va ushbu hujjat haqida ko‘proq ma’lumot olishni xohlaysizmi? Unda Certificate QR Scanner aynan Siz uchun! Ushbu mutlaqo bepul mobil ilova sizga har xil QR va barkodlarni o’qish imkoniyatini beradi.

Ilovani ishlatish uchun, kamerani QR-kod ustiga olib borishning o’zi kifoya!

📲 Mobil ilovani yuklab oling: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.creator.qrscanner
Bugungi onlayn olimpiadada ishtirok etgan o‘quvchilar o‘z login va parollari yordamida axborot tizimiga kirib natijalarni ko'rishlari va sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin.

🏆Natijalar, ✍️test tahlili va 📊reytinglar bilan tanishish hamda 🔖sertifikatlarni olympiad.uzedu.uz axborot tizimidan yuklab olish yo‘riqnomasini yuqoridagi rasmdan ko'rishingiz mumkin.

🖥Barcha ma’lumotlar avtomatik shakllanadi!
📲QR skaner mobil ilovasini yuklab olish: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.creator.qrscanner

Vebsayt 👉 olympiad.uzedu.uz
Axborot tizimi 👉 oo.uzedu.uz
Telegram 👉 @olimpdep
Forwarded from Laylo Rustamova
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокама учун эълон қилинди.

Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даврида 6,2 млн.га яқин ўқувчиларнинг билим олиши, 2019-2020 ўқув йилининг тўртинчи чорагида белгиланган фанлар бўйича мавзуларни ўзлаштиришлари учун Online-maktab лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 3 та телеканал орқали видеодарслар тасвирга олинди ва эфирга узатилди.

Вазирликка ижтимоий тармоқлар орқали ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан юборилган кўплаб таклифлар инобатга олиниб, ўқувчиларга мактаб ва мактабдан ташқари билим олиш учун қўшимча имконият яратиш, видеодарслар ёрдамида ўқитувчиларнинг узлуксиз малака ва кўникмаларини ошириб бориш, видеодарслардан «маҳорат дарслари» сифатида фойдаланиш мақсадида муҳокамага қўйилган ҳужжат билан мамлакатимизда “Online-maktab” лойиҳасини давом эттириш режалаштирилмоқда.

Online-maktab лойиҳаси доирасида 2020 йил август ойида 2020-2021 ўқув йили учун телевизион дарсларни тасвирга олиш ва янги ўқув йилидан бошлаб эфирга узатиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, телевизион дарслар ҳозирда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг фарзандларини ўзбек тилида таълим олиши учун имконият яратиб беради.

Бу эса 2020-2021 ўқув йили ҳам масофадан давом этади, дегани эмас. Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилса, умумтаълим муассасалари сентябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини давом эттиради.

Бунинг учун Халқ таълими вазирининг таълим муассасаларида янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи асосида мактабларни янги ўқув йилига ўз вақтида тайёрлаш бўйича қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.

@xtv_press
🔹Surxondaryo viloyati Termiz shahar 23-maktab 9-sinf o‘quvchisi Xolmurodova Gulinor Muhammad Yusuf tavalludining 66 yilligi munosabati bilan o‘tkazilgan Xalqaro ko‘rik-tanlovda faxrli 2-o‘rin bilan taqdirlandi.

🔹Kanalimizga
a'zo bo'ling👇
https://t.iss.one/surxonvxtb