Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Идишларнинг устини очиқ қолдирманг!
🔹Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Идишларнинг устини ёпинг, мешкобларнинг (оғзини) боғланг. Чунки йилда вабо нозил бўладиган бир кеча бор. Ўша вабо ёпқичи йўқ идиш, боғичи йўқ мешкоб олдидан ўтганида ундан албатта уларга тушади", дедилар.
(Муслим ривоят қилган).
-----------------
🔸Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳам озиқ-овқат ва ичимликлар сақланадиган идишлар доимо, йил ўн икки ой давомида яхшилаб беркитилган ҳолда бўлиши лозимлиги таъкидланмоқда.
Бу ҳадиси шарифда ҳозирги замон тиб илмлари тасдиқлаган ва қатъият билан амал қилаётган озиқ-овқат орқали, уларга тушган микроблар орқали турли беморликлар, ваболар тарқалиши мумкин эканлиги таъкидланмокда. Демак, Исломда тиббий эҳтиёт чоралари бундан бир минг тўрт юз йил илгари ўзига хос услуб билан йўлга қўйилган. Бу иш маълум бир гуруҳнинг ишига айлантирилмай, дийний таълимотлар орасига қўшилган.
📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

👉surxonmuslim.uz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Биродарингизнинг айбларини беркитинг.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким дунёда бир мўминни дунё ғамларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини енгиллатади. Ким бир мўминнинг қийинчилигини осонлаштирса, Аллоҳ таоло ўша инсонни дунё ва охиратда мушкулини осон қилади. Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини яширади. Банда, модомики, биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло ҳам ўша банданинг ёрдамидадур. Ким Аллоҳ йўлида илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ таоло ўша бандага жаннат йўлини осонлаштириб қўяди”.

———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрар эдилар.

🔹Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни еб кўриб, ёқтириб қолдилар. Кейин мен олдимдаги қовоқни емай, у кишининг олдиларига суриб қўйдим»
Бухорий ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

👉surxonmuslim.uz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Неъматларни исроф қилманг!

🔹Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Исроф қилмаган ҳолингизда енглар, ичинглар, кийининглар, чунки Аллоҳ Ўз неъматларини бандаларида кўришни хоҳлайди”
Имом Аҳмад ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

👉surxonmuslim.uz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Тунларингизни таҳажжуд («қиём намози») ила ёритинг!

🔹Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«У жисмдан дардни қувгувчидир» ҳам деганлар.

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
———————————-
❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

👉surxonmuslim.uz