Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.82K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#ЭСЛАТМА!

Масжидда жамоат билан намоз ўқиб юрган азиз диндошим! Сиз жамоатдан чекланиб, савобидан маҳрум бўлдим, деб маҳзун бўлманг! Биласизми, сиз бугун жамоатда намоз ўқий олмаётган бўлсангиз-да, унинг савобига эга бўлмоқдасиз. Қандай қилиб дейсизми? Буни оламларга раҳмат бўлган Пайғамбар, сўзлари ваҳий бўлган севикли Расулимиз баён этганлар.

«عَن أَبِي مُوسَى رَضِي الله عَنه قال: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَليه وسلَّم: «إِذَا مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ سَافَرَ، كُتِبَ لَهُ مِثْلُ مَا كَانَ يَعْمَلُ مُقِيمًا صَحِيحًا».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга муқим ва соғ ҳолида қилган амалларига ёзилганидек (савоб) ёзилади», дедилар.
(Бухорий ривояти)

Уламоларимиз ушбу ва бошқа ҳадислардан хулоса қилиб, ташқи омиллар сабабли жамоатдан қолган кишилар ҳам шундай савобга эга бўладилар, дейдилар.
Демак, масжидларда жамоат намозлари вақтинча тўхтаган бўлса-да, одатда жамоат билан намоз ўқиб юрган намозхонлар уйда намоз ўқиган тақдирда ҳам масжидда жамоат билан ўқиган савобига эга бўладилар. Зеро, уларга монелик бўлмаса, албатта жамоат билан намоз ўқиган бўлар эдилар.
Шу билан бирга, бало-офатлар баратарф бўлиб, жамоатларимиз тезроқ қайта тикланишини сўраб, дуоларда бўлишимиз даркор.
Аллоҳ таоло бу ҳодисаларни мўмин бандалари учун манфаатли суратда якун топшини насиб айласин, халқимизни барча мусулмонлар қатори Ўз паноҳида асрасин!
#ЭСЛАТМА

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишди.
Шунга жавобан энди "Аййамул бийз", яъни оқ кунлар бошланишидан уч ё тӯрт кун олдиндан эслатма бериб борамиз. Ушбу Шаъбон ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар душанба, кунидан бошланади. Яъни, якшанба кечаси саҳарликка туриб, душанба, сешанба ва чоршанба кунлари рӯза тутамиз.

Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, иншаАллоҳ!

Демак, 6-7-8 апрел 3 кун саҳарлик Сурхондарё вақти билан соат 05:00, 04:58, 04:56 гача тугалланиши керак. Мана шу уч кунда оғиз очиш вақтлари эса, оқшом соат 19:30, 19:32, 19:34 га тӯғри келади.
Валлоҳу аълам.

📚@surxonmuslimuz
🔹Диний-маърифий канал
КАРАНТИН ПАЙТИДА ЖУМА КУНИ УЙДА ЖАМОАТ БЎЛИБ ПЕШИН ЎҚИШ
#намоз

366-CАВОЛ: Карантин кунларида жума куни ўзаро аёл қизларимиз билан жамоат бўлиб пешин ўқисак бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Карантин ҳолатида яъни, масжидларда жума намоз ўқилмаётган бир пайтда жума куни оила аъзолари билан уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш жоиз.

Ҳозирги кунда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда. Чунки бу ҳолатда жуманинг дуруст бўлиш шартларидан бири умумий рухсат (изни омма) топилмаяпти.

Фиқҳий манбаларимизга эътибор қаратсак, масжидларда жума намозлари ўқилиб турганда уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш макруҳлиги баён қилинган:

وَكُرِهَ فِي الْمِصْرِ ظُهْرُ الْمَعْذُورِ وَغَيْرِهِ كَالْمَسْجُونِ وَالْمُسَافِرِ جَمَاعَةً قَبْلَ فَرَاغِ الْإِمَامِ وَبَعْدَه

яъни: “Шаҳарда узрли (маҳбус, мусофир) ва узрсиз (баъзи сабаблар билан жума намозидан қолиб кетган) кишиларнинг, имом жумани ўқиб бўлишдан аввал ёки кейин, уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир" (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби).

Чунки бу ишларида жуманинг жамоатини камайтириш ва жумани адо қилиш буйруғига қарши чиқиш бор (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Демак, бу масалаларнинг барчаси масжидларда жума адо қилиниб турган ҳолатга тегишли.

Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам йўқ. Чунки масжидлар вақтинчалик фаолияти тўхтатилган ва жумалар адо этилмаётган бир пайтда уйда намоз ўқувчилар жума намозининг вақти (тахминан 13: 00 – 13: 15 гача) ўтишини кутиб ўтиришларида ҳам маъно йўқ.

Киши аҳли аёли билан жамоат бўлиб намоз ўқиш ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида туриб намоз ўқидим Ойиша онамиз эса орқада ўқидилар. (Имом Аҳмад ривоятилари).

Анас разияллоҳу анҳу: "Мен ва бир етим бола бизнинг уйимизда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидик, онам Умму Сулайм орқамизда турдилар", – дедилар.

Мазкур ҳадислардан маълум бўладики киши уйида аҳли аёли билан жамоат бўлиб намоз ўқиши мумкин ва бу ҳолатда аёллар орқа сафда туриши лозим экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИ

Бугун 13 май Чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (21-кеча) бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари - йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Muslim.uz
#эслатма

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔹21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;

🔹23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;

🔹25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;

🔹27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;

🔹29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#эслатма

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔹21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;

🔹23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;

🔹25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;

🔹27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;

🔹29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#эслатма

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи_рўзаси

🌙 Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутишни унутманг!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир”, — деганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Байҳақий ривоятлари).

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

❗️Бу йилги Зулҳижжа рўзаси 22.07.2020. Чоршанба кунидан бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Эслатма

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.

Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма_беринг❗️

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ❗️

•Каҳф сурасини ўқишни унутманг!
•Саловат айтишни унутманг!
•Кўпроқ ибодат қилиб қолинг!


📲Дўстларга ҳам улашинг 👇
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Эслатма

Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Эслатма:👇👇👇
✍️ УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗ р.а. насиҳатларидан:

Дунёсини тарк этиб, фақат охирати учун амал қилган одам ҳам, ёки охиратини тарк этиб фақат дунёси учун амал қилган одам ҳам сизларнинг яхшиларингиз эмас. Балки унисини ҳам, бунисини ҳам ушлаган одам яхшиларингиздир.

Аллоҳ учун сизга илиндим!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#насиҳат #эслатма

Ношукрлик қиляпмиз!

Муфтий ҳазрат: Нуриддин домла
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/+Q4uh0ibnBohVmxWL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/+Q4uh0ibnBohVmxWL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Эслатма
#Тарқатинг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Эртага 06-Март, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz