Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#одоб


Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Бир ёш йигитнинг катталар олдида тап тортмасдан гап сотаётганини кўрсангиз, гарчи у илм бобида анча етишиб қолган бўлса-да, унинг яхшилигидан умид қилманг. Чунки унда ҳаё етишмаяпти".
#ОДОБ

Машойихлар айтадики:

Одоб ахлоқ хар бир нарсада инсонга фойда беради. Хатто ўзи чой ичадиган пиёласига ҳам фойдаси етади дейди. Одобли - ахлоқли одам бўлса шу пиёласини тоза тутади, учирмайди синдирмайди, мулойим муомала қилади.
Беодоблар икки кунда пиёлани синдиради, лабини учиради, ўзини кир қилади бу пиёлага ҳам зарар ўзига ҳам зарар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биродаринг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир»
#ОДОБ #АХЛОҚ #ХУЛҚ
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

🌐 surxonmuslim.uz |📚@surxonmuslimuz
#Одоб

Аллох таолонинг розилигига олиб борувчи амаллар

Камтарлик либосининг қиёси йўқ, уни ҳеч нарсага таққослаб бўлмайди. Аллоҳга дуо қилишнинг энг самарали йўли бу – камтарликдир. Имом Аҳмад Рифоий ўзининг китобларидан бирида бундай дейдилар: “Аллоҳга олиб борадиган йўл иккита қадамдан иборатдир. Биринчи қадамда, оёғингизни бўйнингизга қўясиз, иккинчисида эса, Аллоҳ таолога тўғридан-тўғри мурожаат қиласиз. Бўйингга оёқни қўйиш нима дегани? Яъни бу камтар бўлишни англатади. Камтарлик одамлар учун эмас, балки Аллоҳ азза ва жалла учундир.
Яна бошқа олимлардан бири, ҳозир исмлари эсимда йўқ, айтадилар: Аллоҳ таолога олиб борадиган йўлларни кўрдим. Уларнинг аксарияти тирбанд экан. Камтарлик йўлига назар солдим, унинг бўш, очиқ ва қисқа эканини кўрдим. Нима учун?
Агар сиз амалларингиз билан мағрурланиш йўлидан ўтмоқчи бўлсангиз, қанчадан-қанча одамлар ўзларининг амаллари билан мағрурланишининг гувоҳи бўласиз.
Агар сиз Аллоҳ ризолиги учун курашиш, жанг қилиш йўлидан ўтсангиз, ўзингиздан фахрланишни сезасиз. Албатта ҳар бир инсон бундан фахрланиши мумкин. Бундай қиладиганлар кўп.
Агар сиз Аллоҳ розилиги учун мол-дунё, маблағ сарфлаш, эхсон, хайрия қилиш йўлидан ўтмоқчи бўлсангиз. Ё Аллоҳим мен фалон нарсаларни берганман, камбағалларга миллион пул сарфладим дейишингиз мумкин. Бунда ҳам нафс ўзини-ўзи мағрур ҳис қилади ва бундай қиладиганлар ҳам кўп.
Аммо камтарлик йўли билан Аллоҳнинг розилигини излайдиган киши ўзини ожиз ва кучсиз ҳис қилади. Аллоҳнинг ҳақларини, ибодатларини бажаришда ўзининг нуқсон, камчиликларини кўради. Бу ажойиб туйғу, ажойиб. Бу туйғуни ким сезиши мумкин? Қалби кирлардан холи бўлганлар. Улар ўзини ҳеч нарсага, ҳеч нарсага қодир эмасликларини англайдилар. Аммо Аллоҳ таоло улар учун ҳамма нарсани пайдо қилади.

📗Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ китобларидан фойдаланилди.

✍🏻Ҳ.Рахманов Денов туманидаги “Илонсой” жоме масжиди имом ноиби

👉surxonmuslim.uz
ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ?
#одоб

833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар.
Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади:
وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس.
яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”.
Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган.
Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#Тарбия
#Одоб_Мақола
Солиҳ фарзанд тарбиялашда илмнинг зарурлиги.


Ҳар бир ота она ўзидан кейин ота онасини ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолишини хоҳлайди.
Солиҳ фарзандларни дунёга келтиришни истаган ота-она ўзида қуйидаги амалларни ҳосил қилиши лозим.

Биринчи - фарзанд тарбияси хотин танлашдан бошланади. Имонли эътиқодли муслима аёлга уйлансин. Ўз динини Пайғамбарини яхши билсин ва илмли бўлсин. Чунки фарзанднинг солиҳ бўлиши асосан онага боғлиқ. Агар она илмли солиҳа Худодан қўрқадиган бўлса ўз фарзандларини ҳам шу усулда тарбиялайди.
Имом Абу Абдуллоҳ бин Ҳанбал ривоят қиладилар. Суфённинг онаси ўғлига бундай насиҳат килди. Эй ўғлим мен арқон эшиш касби билан сени нафақангни таъминлаб тураман. Сен фақат илм талабида бўлгин билим эгаллашга интилгин деб илмга жалб қилардилар.
Шундай солиҳа такводор илмни севувчи она тарбияси натижасида ўғиллари имомлик даражасига етишдилар.
Солиҳ ва солиҳа фарзандлар ўзларининг солиҳ ота оналари билан Жаннатда бир жойда бўладилар. Тур сурасининг 21-оятида "Ўзлари имон келтириб зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан ушлангувчидур". Бу оятдан мурод солиҳ фарзанд тарбия қилган бўлсак албатта жаннатга етаклар экан. Мабодо фарзанд тарбиясида бепарво бўлсак ўзимиз учун ёмон экан.
Солиҳ фарзандга эга бўлиш ҳаммага ҳам насиб бўлавермайдиган нематдир. Бундай фарзанд ота-онаси ҳаётлик вақтида ҳам ва вафот килганларидан кейин ҳам фойдаси бирдек тегади. Пайғамбаримиз (С.А.В) уч тоифадан бошқа, барча бандаларнинг вафотидан кейин, барча амаллари тўхтайди. 1- садақайи жория қилганники. 2-манфаатли илм қолдирса. 3-унинг ҳаққида хайр дуоси савоб ишлар килувчи солиҳ фарзандлар тарбиялаган ота-оналар. Бундай кишиларнинг вафотидан кейин ҳам савоб ёзилади. Ҳозирда ҳаммамизга ҳам шундай фурсат бор.
Фарзандларимизни илм олишига монелик қилмасдан уларни илмга ундайлик. Давлатимиз томонидан қайси бир мактаб бўлмасин бепул илм олишлик учун ҳамма шароитлар мужассам. Афсус айрим ота-оналар фарзандларини илм олишлигига бепарволик қиладилар. Натижада фарзандлар дарсга бормасдан кўча куйда фойдасиз ишлар билан машғул бўлади. Агар биз бепарво бўлсак фарзандларимиз илмсиз билимсиз бўлмайдими. Бундай фарзанддан нимани кутишимиз мумкин. Демак бизга солиҳ фарзанд керак бўлса фарзандларимиз дарсларни қолдирмасин илмни ўргансин. Зеро ёшликда олинган илм тошга уйилган нақш кабидир.

Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби А.Шукуров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz