Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Кун_хадиси

Ҳожатини амалга оширишга қодир бўлмаган кишиларга ҳожатини амалга оширишда ёрдамлашинглар. Ким арзини етказишга қодир бўлмаган кишилар ҳожатини бошлиққа етказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни сирот кўпригида собитқадам қилади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан Табароний ривояти

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#Кун_хадиси

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ حَسَدَ إِلاَّ فِي اثَنَتَيْنِ: رَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالاً، فَسَلَّطَهُ عَلَى هَلَكَتِهِ فِي الحَقِّ. وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ حِكْمَةً فَهُوَ يَقْضِي بِهَا وَيُعَلِّمُهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ وَتَقَدَّمَ شَرْحُهُ قَرِيبًا.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки кишидан бошқага ҳасад йўқ: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у, у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар».

Муттафақун алайҳ

👉surxonmuslim.uz
#кун_хадиси

📖Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌"Менинг ўғлим туғилганида уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот уни Иброҳим деб номладилар, хурмо билан танглайини кўтардилар ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тутқаздилар. У болаларимнинг каттаси эди.
📝Икки шайх ривоят қилганлар.
------------------
Шарҳ: Кўпчилик саҳобалар янги туғилган фарзандларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борар эдилар. У зот алайҳиссалом ёш болаларни кўрсалар, ўта хурсанд бўлар эдилар.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

👉surxonmuslim.uz
#Кун_хадиси

عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ، فَلاَ يَرْفُثْ وَلاَ يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ، أَوْ قَاتَلَهُ، فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирортангиз рўза тутган
куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман», десин.

Муттафақун алайҳ

Дўстларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/surxonmuslimuz