Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
KECHGI DUO
DONIYOR QORI
#КУН_ДУОСИ

• КЕЧГИ ДУО
(ўқилиши)

👉🏼 @HadisVa_Hayot
#КУН_ДУОСИ
🔻Лаънати шайтоннинг сеҳридан паноҳ тилайман🔻

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қироатдан олдин:

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ مِنْ نَفْخِهِ وَنَفْثِهِ وَهَمْزِهِ

«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи» (Аллоҳнинг (номи) ила лаънати шайтоннинг пуфлашидан, сеҳридан, васвасасидан паноҳ тилайман).

أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ مِنْ هَمْزِهِ وَنَفْخِهِ وَنَفْثِهِ

(Бошқа бир ривоятда: «Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи», дердилар.

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Эй Раббим, Сенинг исминг муборакдир🔻

Оиша
розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва Лаа илаҳа ғойрук», дер эдилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.

Бу ҳадисни «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган ва заиф дейишган. Лекин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган худди шу лафздаги ҳадисни саҳиҳ, деб айтишган.

Бизнинг Ҳанафий мазҳабида такбиру таҳримадан кейин, фотиҳадан олдин мана шу дуони ўқилади.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Такбири таҳримадан кейинги айтиладиган дуо🔻

Бу
борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади:

اللهُ أكْبَرُ كَبِيرًا وَالحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً وَجَّهْتُ وَجْهِي للَّذِي فَطَرَ السَّمَوَاتِ والأَرْضَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ. إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ. اللهُمَّ أَنْتَ الْمَلِكُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ رَبِّي وَأَنَا عَبْدُكَ ظَلَمْتُ نَفْسِي وَاعْتَرَفْتُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي ذُنُوبِي جَمِيعًا فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ وَاهْدِنِي لأَحْسَنِ الأَخْلاَقِ لاَ يَهْدِي لأَحْسَنِهَا إِلاَّ أَنْتَ، وَاصْرِفْ عَنِّي سَيِّئَهَا لاَ يَصْرِفُ سَيِّئَهَا إلاَّ أَنْتَ. لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ وَالْخَيْرُ كُلُّهُ فِي يَدَيْكَ وَالشَّرُّ لَيْسَ إِلَيْكَ أَنَا بِكَ وَإِلَيْكَ تَبَارَكْتَ وَتَعَالَيْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, важжаҳту важҳий лиллазий фатарос самавати вал-арза ҳанийфам муслиман ва маа ана минал мушрикийн, инна солатий ва нусукий ва маҳйайа ва мамаатий лиллаҳи роббил оламийна лаа шарийка лаҳу ва бизалика умирту ва ана минал муслимийн. Аллоҳумма антал малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, ваҳдиний лиаҳсанил ахлоқи ла йаҳдий лиаҳсаниҳа илла анта, васриф ъанний саййиаҳа ла йасриф саййиаҳа иллаа анта, лаббайка ва саъдайка валхойру куллуҳу фий йадайка вашшарру лайса илайка ана бика ва илайка таборокта ва таъалайта, астағфирука ва атубу илайка».

(Маъноси: Аллоҳ буюкларнинг буюгидир. Аллоҳга бисёр ҳамд бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этурман. Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлимим оламларнинг рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликнинг барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса, Сенга эмас. Мен эса, Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.)

Имом Муслим ривоятлари.

Муҳаддислар, фуқаҳолар, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келган мусулмон уламолар барчалари, яхшилик, ёмонлик ва фойда, зарарнинг ҳаммаси Аллоҳнинг хоҳиши ва тақдири билан бўлишига иттифоқ қилишган. Шунинг учун дуодаги «ёмонлик эса, Сенга эмас» деган иборани бир оз таъвил қилишга тўғри келади. Уламоларимиз жавоблари қуйидагича бўлган.

Назр ибн Шумайл, ёмонлик Сенга яқин бўлмайди, деганлар. Иккинчилари, ёмонлик Сенга кўтарилмайди, сенга фақат яхши сўзлар кўтарилади, деганлар. Учинчилари, одоб жиҳатидан Унга нисбат қилинмайди, яъни, ҳақиқатда чўчқани яратган бўлса ҳам, эй чўчқани яратувчи, дейилмайди-ку? деган.

Тўртинчилари эса, Сенинг ҳикматингда ёмонликка нисбат бериладиган нарса йўқдир, чунки Сен бирор нарсани беҳуда яратмайсан, дейилган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Иқомат пайтида ўқиладиган дуо🔻

Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Дуо ижобат бўлишини аскарлар душманга тўқнашганида, намозга иқомат айтилганида ва ёмғир ёғаётган пайтда изланглар».
Бу ҳадисни Имом Шофеъий мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Намозга туришни хоҳлаган пайтда айтиладиган зикр🔻

Умму
Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Ҳамд айтсанг ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг, «Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар».
Ибн Сунний ривоятлари

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Аллоҳим, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман🔻

Абу
Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар:

Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:

اللهُمَّ رَبَّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَمُحَمَّدٍ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар.

Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.
Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан


📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Аллоҳим, бизларни нажот топганлардан қил!🔻

Жобир
ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганини эшитсалар:

اللهُمَّ اجْعَلْنَا مُفْلِحِينَ

«Аллоҳуммажъална муфлиҳийн», дер эдилар».

Маъноси: Эй Аллоҳим, бизларни нажот топганлардан қил.

Ибн Сунний ривоятлари.

Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларидан ривоят қилинади:

Билол розияллоҳу анҳу иқоматда «қод қоматис солаҳ»га етганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» (Аллоҳ уни қоим қилиб ва доим қилсин), дер эдилар. Иқоматнинг бошқа лафзларида азонники каби қайтарар эдилар».

Абу Довуд ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Азон ва иқоматни эшитган киши айтадиган дуолар🔻

Азон
ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади.

«Ассолату хойрум минан навм», деса:

صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ

«содақта ва барорта» ёки

صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ» (Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсанглар муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинларди🔻

Муовия
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир», деганларини эшитдим», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Муаззиннинг овозини эшитган инс ҳам, жин ҳам қиёмат куни унга гувоҳлик беради», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Соҳибларимиз азонми ёки имомлик афзаллиги тўғрисида ихтилоф қилишди. Бу борадаги баҳс тўрт фикрдан иборат бўлди:

1) азон айтиш афзал;

2) имомлик афзал;

3) уларнинг мақомлари бир хил;

4) имомлик ҳуқуқини билса, имомлик афзал, билмаса, азон афзал.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Азоннинг фазилати🔻

Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар инсонлар азон билан биринчи сафда нима борлигини билганларида, чек ташлаб бўлса ҳам, унга эришар эдилар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон намозга азон айтилса, шайтон орқасидан ел чиқариб, то азон эшитилмайдиган ергача қочади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Йўқолган нарсани масжидда овоза қилманг!🔻

Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини эшитиб қолса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин. Албатта, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деб тайинлаганлар».

Имом Муслим ривоятлари

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Масжидда Аллоҳ зикр қилинади🔻

Анас
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга бавл қилган аъробийга: «Масжидда бавл этиш ёки ифлослик қилиш дуруст эмас. Балки унда Аллоҳ зикр қилинади, Қуръон ўқилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Баъзи соҳибларимиз айтишадики: «Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли «Таҳийятул масжид» намозини ўқий олмаса, тўрт марта «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтиши мустаҳабдир.

Баъзи салаф олимлари шундай қилишган. Унда зарар йўқдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Эй Роббим, менга нур ато эт!🔻

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида тунаб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳажжудларида гувоҳ бўлган ҳадисни зикр қилдилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

اللهُمَّ اجْعِلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي لِسَانِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي سَمْعِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي بَصَرِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُورًا وَمِنْ أَمَامِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ فَوقِي نُورًا وَمِنْ تَحْتِي نُورًا اللهُمَّ أعْطِنِي نُورًا

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро» (Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт).

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ
🔻Эй Роббим, гуноҳларимни кечир🔻

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي

«Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер), деган дуони ўқидилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг шундай-шундай деб ўқиётган дуоингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар».

Насаий ва Ибн Сунний саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

📚@surxonmuslimuz | Диний-маърифий канал
#КУН_ДУОСИ

ҚАРЗНИ ТЎЛАШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал ъажзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъи-д-дайни ва ғолабатиррижаали».

Аллоҳим! Мен Сендан ташвишу ғамдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишиларнинг (менинг устимдан) ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ беришингни сўрайман. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони кўп айтар эдилар).

(Бухорий ривояти).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا فِي شَفَاعَتِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
#Ўқилиши: “Аллоҳуммажъалнã фий шафãъатиҳи явмал қийãма”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Қиёмат куни у зот (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларига ноил айла”.

Имом Табароний ривояти.
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِى دِينِى وَدُنْيَاىَ وَأَهْلِى وَمَالِى
#Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал ъафва вал ъãфията фий диний ва дуняя ва аҳлий ва мãлий”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан диним, дунёим, аҳлим ва молим учун афв ва офият сўрайман”.

Имом Абу Довуд ривояти.
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
#КУН_ДУОСИ
اَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلَاقِ
#Ўқилиши: "Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суъул ахлақ".

#Маъноси: "Ё Аллоҳим! Мен Сендан бадбахтликдан, нифоқдан ва ёмон ахлоқдан паноҳ сўрайман".

Имом Абу Довуд ривояти.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:
Telegram|Facebook You-tube Instagram
#КУН_ДУОСИ
اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّكَ أَحَدٌ صَمَدٌ، لَمْ يَلِدْ، وَلَمْ يُولَدْ، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدْ
#Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алука бианнака аҳадун, сомадун, лам ялид, ва лам ювлад ва лаб якун лаҳу куфуван аҳад”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендангина сўрайман. Чунки Сен яккаю ягонасан. Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дирсан. У туғмаган ва туғилмаган ҳам.Шунингдек, Унинг ҳеч бир тенгги йўқдир”.

Имом Ҳоким ривояти.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz