Surxonmuslim.uz
4.61K subscribers
8.88K photos
2.73K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Зикр

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шай’ун фил-арзи ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”.
Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: “Унинг исми (зикр қилиниши) ила еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#Зикр

Баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилади, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамокда.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ
АЁЛЛАР УЗРЛИ ҲОЛДА ҲАМ АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСАЛАР БЎЛАДИМИ?
#зикр

421-CАВОЛ: Таҳоратсиз ҳолда ҳам (ҳайз ҳолатида) Аллоҳни зикр қилса боладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:

"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".

яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги шахслар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (субҳааналлоҳ), таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.