#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ
ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ
Аёллар мисвок тутадими?
Мисвок қўлаш муаккада (таъкидланган) суннатдир. Агар мисвок тутишнинг иложи бўлмаса, тиш чўткаси ёки шаҳодат бармоғи билан тишлар тозаланади.
Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: ”Агар умматимга қийин бўлмасайди, уларга ҳар намоздан аввал мисвок ишлатишни амр этардим” (Абу Довуд: 1/12).
“Мисвок ўлимдан бошқа ҳар дардга шифодир” (“Кашфул Ҳафо”: 1/457).
Баъзи фиқҳ китобларида “Аёллар мисвокни доимий ишлатса, тишлари заиф бўлишидан уларга мисвок ишлатиш мустаҳаб бўлади. Сақич унинг ўрнига ўтади” деган сўзлар учрайди (“Мароқул фалаҳ”: 20).
Аммо ҳадиси шарифларда мисвок фақат эркак учун суннатдир деган ифода йўқ. Аксинча, Ҳазрати Ойиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювиш учун менга берардилар. Мен аввал у мисвокни тутиб (яъни, ишлатиб), кейин ювардим ва ўзларига қайтарардим” (Абу Довуд: 1/13).
Имом Таҳтавий эса аёлларнинг сақич чайнашга амр этилмаганини, бунда ҳеч қандай савоб йўқлигини қайд қилган (Таҳтавий: 38). Ҳолбуки, мисвок учун амр бор. Савоби ва кўп томонлама фойдаси борлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирганлар. Дўхтирлар тиш емирилишининг, устида сариқ қатлам пайдо бўлишининг, милк ва оғизда яралар ва аллиғланиш вужудга келишининг олдини олиш, асаблар, кўзлар, нафас олиш ва ҳазм қилиш йўлларидаги турли ҳузурсизликларни ўнглаш учун мисвок қўллашни тавсия этишади. Ҳатто хотира заифлиги, зеҳн ўтмаслиги каби нуқсонларни ва ёмон ахлоқни тузатишда, ўнглашда ҳам мисвок улуғ тадбирдир. Бунча савобдан, ижтимоий, руҳий ва соғлиқ фойдаларидан маҳрум қолиш тўғри эмас.
АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

АВРАТ ЖОЙЛАРНИ УШЛАШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
Аёл ёки эркакнинг фақат ўзининг аврат жойини ушлаши таҳоратни бузмайди (Таҳтавий:51). Аммо бунда қўлни ювиш мустаҳаб бўлади.
АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

ТИРНОҚ БЎЯЛГАН БЎЛСА, ТАҲОРАТ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
Таҳорат комил бўлиши учун сув таҳоратда ювиладиган аъзоларнинг ҳамма жойига етиши керак. Ювилиши лозим аъзоларда сув етишига тўсиқ бўладиган лаб бўёғи, тирноқ бўёғи, ёғ, сақич каби нарсалар бўлса, таҳорат ҳисоб бўлмайди (“Фатавойи Ҳиндия”: 1/84; “Неъмати Ислом”: 45).

ПАЙПОҚЛИ ҲОЛДА ТАҲОРАТ ОЛАДИЛАРМИ?
Таҳорат фарзларидан бири оёқ ювишдир. Бирор зарурат туфайли аёл пайпоқли ҳолда оёқларини ювса, таҳорат жоиз бўлади. Ҳанафий масҳабида оёқнинг тўпиқдан пасти аврат ҳисобланмагани учун пайпоқни ечиб оёқни ювиш лозим. Шундай бўлса-да, аёлнинг оёғига қасддан қараган киши гуноҳкор бўлади (“Минг бир фатво”: 2/27).

КЎКРАК ВА ҚУЛОҚДАН КЕЛГАН ҚОН ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
Бирор хасталик туфайли кўздан оққан сув ёки кўзнинг сувланиши, кўкрак, қулоқ каби аъзолардан қон, йиринг каби суюқликларнинг оқиб чиқиши таҳоратни бузади (Билман. “Ислом илмиҳоли”: 66).

РЎМОЛ УСТИДАН МАСҲ ТОРТИШ ЖОИЗМИ?
Номаҳрамлар аёлнинг сочини кўриш эҳтимоли бўлса ва аёлнинг рўмоли устидан масҳ тортганида сув ичига ўтса, унинг устидан масҳ тортиш жоиз (“Фатавойи Ҳиндия”: 1/9).

ЁТОҚ ЎРНИ МАНИЙ БЎЛСА, КИМ ҒУСЛ ҚИЛАДИ?
Эр-хотин ўринларида маний кўриб, иҳтилом бўлганларини эслай олмай, бири иккинчисига оид эканини айтса, иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади (Ибн Обидин).

Яланғоч ювиниш жоизми?
Кимса кўзи тушмас ерда ювиниш учун ёки бошқа бир узрли сабаб билан ечиниш мубоҳдир (“Саҳиҳи Муслим” 2/1080). Ювинаётган жой (ҳаммом) майдони беш квадрат зиро (3,5 м2) ва ундан каттароқ бўлса, ғусл қилаётганда аврат жойини ёпиш суннатдир (“Жавҳара”: 1/14).
Зиро узунлик ўлчови бўлиб, 0,7 м.га тенг ва у икки хил бўлади – шаръий ва урфий. Шаръий зиро – тирсакдан ўрта бармоқнинг учига қадар бўлган узунлик. Урфиу узунлик – елкадан бармоқ учига қадар бўлган узунлик. Ҳар икки ўлчов ҳам ўз ўрнида мўътабардир.

Жунуб ҳолда ейиш ва ухлаш жоизми?
Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса, бўлади (“Саҳиҳи Муслим”: 2/1006).___
Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам, агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, ухлаши жоиз.
Бу ҳадисда жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлар назарда тутилган. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши (“Саҳиҳи Муслим”: 2/1000).
Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб дейишган (“Саҳиҳи Муслим”: 2/1005).__

Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?
Эмизикли аёлнинг боласи йиғласа, ғуслга фурсати бўлмаса, кўкрагини ювиб, боласини эмизиши мумкин.

Жунуб ҳолида тукларни ва тирноқни олиш
Жунуб ҳолда киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиши макруҳдир (“Фатавойи Ҳиндия”: 5/357). Бу ишларни ғусл қилганидан сўнг бажариши лозим (“Фатавойи Ҳиндия”: 5/358). Ой кўрган ва лоҳуса аёллар ҳукми ҳам айни шундай.
Имом Ғаззолий “Иҳёу улумуд-дин” китобида шундай дейди: “Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, киндик ости ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши дуруст эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида, ювилмай қолган ёки жунуб бўлганда ювилмай қирилган ҳар тук жунуб ҳолида бўлади” (“Муғнил муҳтож”: 1/75).

Аёл соч ўримини ёйишга мажбурми?
Аёл ўрилган сочларини ғуслда ёйишга мажбур эмас (“Дурарул ҳукком”: 1/17). Ўрилган соч тубига сув тегиши етарлидир. Бундан мақсад енгилликдир. Аммо сочлар ўрилмаган бўлса, ҳамма жойини ювиш фарздир. Агар ўримлар бир модда билан бир-бирига ёпишиб, соч тубига сув етиш имкони бўлмаса, соч ёйилиши керак. Умму Салама (р.а.) онамиз: “Ё Расулуллоҳ,мен сочларини ўриб, боғлаган бир хотинман. Жунуб ва ҳайздан ғусл қилаётганимда соч ўримини ечайми?” деб сўраганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилдилар: “Қўшҳовучлаб бошингдан сув қуйсанг, етарлидир” (“Субулус-салом”: 1/91).
Агар эркакнинг узун ва ўрилган сочи бўлса, уларни ёйиб, ечиб ювиши шартдир (“Дурарул ҳукком”: 1/17).

Хотин киши жинсий алоқадан сўнг ҳайз кўрса, ғусл лозимми?
Агар хотин киши иҳтиломдан ёки эри билан алоқадан сўнг ҳайз кўрса, ғусл ихтиёрий – хоҳласа, ғусл қилади, хоҳласа ҳайздан сўнгга қолдиради. Чунки ғусл намоз ўқиш учундир. Намоз эса, ҳайз ҳолига кирган аёл учун қон тўхтамасидан аввал мумкин эмас. Шунга қарамасдан, намоз ўқимайдиган ҳайз муддатида бўлса-да, ювинган яхшидир (“ал-Мабсут”: 1/170). Чунки вужудни тоза сув билан ювиш қон айланишини яхшилайди. Ҳайз муддати тугаган хотин ғусл қилмай эри билан алоқа қилган бўлса, яқинликдан сўнг бир ғусл етарлидир (Ибн Обидин: 1/155).

ХОС ҲОЛАТЛАР
Ҳайз аёлларга жоизми?
Баъзи китобларда шундай нотўғри фикр учрайди: “Ҳавво онамиз Ҳазрати Одамга қўшилди, унга жаннат мевасидан едирди. Бу ҳодиса иккисининг ҳам жаннатдан чиқишига сабаб бўлди. Бунинг учун Жаноби Ҳақ ҳайз ва ҳомиладорликни Ҳазрати Ҳаввога жазо қилиб берди”. Ислом дини келгач, айрим тоифаларнинг аёллар шаънига ёпиштирган бундай лаънат тамғасини бартараф этди. Одамнинг (алайҳиссалом) жаннатдан чиқишига сабаб бўлган айбни фақат хотинга юкламади. Ҳар иккисини ҳам масъул тутди. Исломда аёл ёмонликларнинг ва шайтон иғволарининг манбаи саналмайди. Ислом ақидасида, Ҳазрати Одамни хотини йўлдан урди, деб инонилмайди. Ислом бу ботил эътиқод ва тушунчаларни тамоман рад этган. Жаноби Ҳақ марҳамат қилади:
“Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб, масканларидан чиқарди” (Бақара сураси 36-оят).
Қуръони карим Одам ва Ҳавво тўғрисида шундай маълумот беради:
“Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага солди” (Аъроф сураси 20-оят).
Қуръони карим уларнинг тавбалари ҳақида шундай дейди:
“Улар: “Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират қилмасанг ва бизларга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз”, дедилар...” (Аъроф сураси 23-оят).
Ҳатто Қуръон баъзи оятларида масъулиятни Ҳазрати Одамга юклайди:
“Сўнг шайтон унга васваса қилиб: “Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва йўқ бўлмас мулку давлатни кўрсатайми?” деди... Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди” (Тоҳа сураси 120-121-оятлар).
Тақиқланган дарахт мевасидан тотганлик айбини Ҳавво онамизга юклаган, аёлларни хор ва хақир деб ҳисоблайдиган баъзи таълимотларга оид бунақа жоҳилий қарашларга Қуръони карим нуқта қўйган.
Ҳадиси шарифда ҳам: “Ҳайз Аллоҳнинг Одам қизларига тақдир этганидир”, дейилган (Тажриби Сариғ: 1/118). Аллоҳнинг тақдири жазо эмас.

Ҳайз ҳақида тиб илми нима дейди?
Қизлар балоғат ёшига киргач, кўнгилларида, вужудларида ҳиссий ўзгариш билан бирга, жисмоний ўзгаришлар ҳам рўй беради (тукланиш, кўкраклар катталашиши, ҳайз кўришнинг бошланиши каби). Жисмоний ўзгаришлардан бири “ой кўриш”дир. Илмий тилда қисқача қилиб айтилса: ҳайз қони гармонал ҳаракаттаъсири билан тухумлар ва бачадоннинг ҳомиладорликка ойда бир тайёрланиши ва ҳомила бўлмагани учун ҳозирлик маҳсулининг ташқари отилиши, чиқишидир. Балоғатга етган қизларда, хотинларда бу ҳол ҳомила бўлгунга қадар ойда бир рўй бериб туради. Ҳайз муддатининг меъёрдагиси ҳар 25 билан 35 кун оралиғида бир марта, ками уч кун давом этади. Бир кунда уч-тўрт бор қон келиши меъёрдагиси ҳисобланади. Етти кундан зиёд – ҳар куни олти мартадан кўп қон келса, мутахассис аёлга мурожаат қилиш фойдалидир (“Саломатлик энциклопедияси”: 11).

Ҳайз қачон ҳисоб бўлади?
Қон бачадондан жинсий аъзо ташқарисига чиқса, ҳайз бўлади. Жинсий аъзо ичида қолса, ҳайз эмас (Ибн Обидин: 1/263).

Ҳайз ёши
Аёллар қамарий сана (354 кундир) ҳисоби билан балоғат ёшидан, яъни тўққиз ёшидан то туғишдан қолиш ёшигача (эллик беш) ҳайз кўрадилар. Шундан аввал ёки кейин келган қон хасталик бўлади. Ёш қиз ҳайз кўрмагунича болиға саналмайди, яъни балоғатга етмаган бўлади. Балоғатга етгачгина унга Исломнинг барча амрлари фарз бўлади. Ўғил бола иҳтилом бўлмагунича болиғ саналмайди, балоғатга етмайди. Агар “ой кўриш” ва иҳтилом ўз вақтида пайдо бўлмаса, балоғат ёши ўн бешдан ҳисоб қилинади. Қарилик ёши тўғрисида оят ва ҳадис бўлмаганидан турли қарашлар бор. Энг саҳиҳ (тўғри) қарашга кўра, эллик беш ёшдир (“Мароқул фалаҳ”: 42). Аёллар балоғат чоғининг бошланиши тўққиз, охири эллик беш ёшдир. Бунга кўра, тўққиз ёшдан аввал, эллик бешдан кейин келган қон ҳайз қони эмасдир. Баъзан эллик бешдан сўнг ҳам учрайди. Бу мавзуга яна қайтамиз. Вояга етган аёлга “болиға”, одати (ҳайзи) тўхтаганига “ойиса” дейилади (Таҳтавий: 75).

Ҳайз тугашини аниқлаш
Ҳайз тугаши ранглари ўзгарган қонларнинг тўхташи билан аниқланади. Тиниқ оқлик кўрилган он ҳайз тугайди. Бу дегани ҳайз тугаш асносида бурун сувига ўхшаш бир хил сувнинг келиши ва ёки аёл ўз ҳолатини аниқлаш учун фаржига қўйган бўз ёки пахтанинг оқ ҳолича қолиши демакдир. Аёллар Ҳазрати Ойиша онамизга ҳайз қонидан сариқликка буланган пахталик бўзни кўриб берсин деб юборишарди, Ҳазрати Ойиша бўз оҳакдай оқармагунча шошилманг, деб жавоб берарди.
“Оқаришдан мақсад – ўша бўз кирланмасин, хира бўлмасдан ёки сарғаймасдан оппоқ қолишидир” (Ибн Обидин: 1/27). Пахта ҳар қандай ранг билан булғанмасдан оппоқ чиқиши ҳайз муддати тугаганини билдиради ва шу ондан эътиборан ғусл қилиб, намоз ўқиши, рўза тутиши ёки бошқа ибодатлар қилиши мумкин ва шарт бўлади.

Одат кунлари қандай ўзгаради?
Аёлларнинг белгили одат кунлари баъзан ўзгаради. Одат ўзгарган бўлиши учун ўша пайтгача кўрилган одатига зид икки марта ой кўриши керак. Масалан, ҳар ой беш кун одат кўрган аёл кейин икки марта тўрт кун ё икки марта олти кун қон кўрса, унинг одати беш кундан тўрт кунга ё олти кунга ўзгарган бўлади.
Хуллас, одат белгиланиши бир дафъа билан бўлса, унинг ўзгаргани икки дафъа билан билинади. Имом Абу Юсуфга кўра, одат бир дафъада ҳам ўзгариши мумкин. Бу ҳолда янги одатнинг эскисини бузиб унинг ўрнини олиши маъносидаги "Фасҳи одат "ибораси билан аталади ("Манҳалил воридин": 88).
Одат ўзгариши икки турда бўлади:
1. Вақтида ўзгариш
Қон эски одат вақтини ўзгартириб, табиий муддатда келишидир. Масалан, бир аёл аввалги ойларда беш кун қон кўрарди, бу ойда ўша беш кун вақти келганига қарамай, ҳеч нарса кўрмайди, ҳатто бу ойнинг қолган кунларида ҳам қон кўрмайди ёки ойнинг қолган кунларида беш кун қон кўради - мана шу ҳол одат муддати ўзгариб, бошқа пайтга кўчганини билдиради .
2. Ҳисобда ўзгариш
Аёлнинг аввалги ҳайз ва пок кунларига қараганда кам ё кўп вақт қон кўришидир. Масалан, бир аёлнинг аввалги одати беш кун ҳайз, йигирма уч кун поклик бўлса, одат ўзгарганидир ("Аёл илмиҳоли": 142).
Одат маълум кунлардан ошса, аммо ўн кундан ортиқ давом этмаса ҳам одат қони бўлади. Масалан, ҳар ой етти кун қон кўриб келган аёл кейин ўн кун қон кўрса, ҳаммаси ҳайз қони ҳисобланади.
Фақат одати етти кундан ўн кунга ўтган бўлади. Аммо маълум кунлардан кейин келган қон, маълум кунларга қўшилганида ўн кундан ошиқ бўлса, етти кундан кейин келган қонлар ҳайз қони саналмайди, истиҳоза (хасталик)қони ҳисобланади. Шу тарзда етти кун қон кўрган хотин сўнгра ўн бир ё ўн икки кун қон кўра бошласа, булардан одат ҳисобланган етти кунлиги ҳайз қони бўлади . Кейинги тўрт ё беш куни хасталик қони бўлади ("Фатҳул Қодир": 1/12; "Насбул - Роя": 1/191).
Ҳар ой бошидан бошлаб беш кун одат кўрган аёл, бу одатидан кейин яна қон кўрганидек, бундан икки кун ё уч кун ё беш кун аввал ҳам қон кўрган бўлса, уларнинг бари одат саналади, чунки одат муддати жами ўн кундан ошса, одати бўлган аввалги беш кунгина ҳайз қони ҳисобланади, одат бўлган кунларидан ортиқ келган ҳамма қонлар истиҳоза бўлади.
Одат кўраётган аёлдан хасталик сабабли давомли қон келадиган бўлса, унинг кейинги ҳайз ва поклик ҳоллари аввалги маълум кунларига кўра ҳукм қилинади. Масалан, ҳар ой бошидан эътиборан ўн кун қон кўриб йигирма кун ва ё олти ойдан камроқ вақт пок юрган аёлдан давомли қон кела бошласа, унинг эски ҳолидай ҳар ойнинг илк ўн куни ҳайз, қолган йигирма куни ё олти ойдан камроқ куни поклик саналади ("Насбул - Роя ": 1/192; Билман: 70).