Surxonmuslim.uz
4.44K subscribers
8.91K photos
2.75K videos
27 files
8.31K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Ташриф
Сурхондарё вилоят вакиллиги мухтасиби А Мажидов Узун туманига ташриф буюриб Ўзбeкистон Мусулмонлари идораси томонидан юборилган буйруқларнинг ижросини таъминлаш, масжидлардаги жумъа тушумларини мониторинг қилиш ва қурилаётган янги масжидларнинг тушумлари шаффофлигини таъминлаш, шаръий никоҳларнинг ноқонуний ӯқилишини олдини олиш, масжидларнинг даромадини кӯпайтириш, яъни, шаффофлигини таъминлаш, 2021-йили тугаши муносабати билан йиллик ҳисоботларни ӯз вақтида топшириш бӯйича ЎМИ 25 фоиз аъзолик бадалидан қарздор бӯлган масжидларнинг қарздорлигини бартараф қилиш 2021 йили охиригача қарздорлик бӯлмаслиги тӯғрисида имомлар ва туман мутаваллилари билан йиғилиш ҳамда ӯқув семинари ӯтказилди.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
ХАСАН БАСРИЙ ВА САҲРОЙИ АРАБ ВОҚЕАСИ.

Бир куни Хасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳйнинг олдига бир саҳройи араб келиб Хасан Басрийдан сўради:
Эй Хасан, сабр нимадир?
Ҳасан Басрий деди:
Сабр икки хил бўлади: биринчиси, балога сабр қилмоқ; иккинчиси, қаноат этмоқ ва ҳеч кимдан бирор нарсани сўрамасликдур!
Араб деди:
-Мен сендан кўра зуҳдсиз ва сабрсиз кишини кўрмадим!
Шайх деди:
-Рост айтасан. Илм керак, илмига амал керак ва ихлос билан бирга қаноат керак бўлади. Шунда амаллар қабул бўлади.

"Тазкирот ул-авлиё" китобидан

Қумқўрғон туман"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом хатиби Б. Абдузоиров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия

ХАҚ ВА БОТИЛ


Таассуфлар бўлсинки, бугунги кунда ер юзининг турли бурчакларида гуноҳсиз одамларни оммавий ўлдириш, террор ва геноцид ҳолатларининг саноғига етиб бўлмай қолди. Сунъий равишда пайдо қилинган тўқнашувлар бир мамлакат ёки миллат ичида қонли тўқнашувларга олиб келаяпти, одамларнинг қони ва кўз ёши беҳисоб тўкиляпти.
Мутлақо аниқки, барча кулфат ҳамда кўнгилсизликларнинг заминида том маънода Худодан қўрқишнинг ва иймон-эътиқоднинг йўқлиги ётибди, негаки у ёки бу диннинг номидан амалга оширилаётган бўлишига қарамай, чин эътиқод ва иймоннинг қон тўкилиши ҳолатларига асло алоқаси йўқ. Эътиқодсизликда улғайган жамият Аллоҳ таолонинг жазолашидан қўрқмайди, Парвардигорнинг ҳисоб-китоб кунида ҳар бир киши дунё ҳаётида қилган амаллари учун жавоб беришига ва ҳар бир киши амалига яраша мукофот ёки жазо олишига ишонмайди. Ўз динларининг асл моҳиятидан бехабарлар ҳар қандай шафқацизлик ва золимлик, бузғунчилик ва ёвузликка қодирлар, чунки уларни ҳеч нарса тўхтатолмайди, Худонинг қаҳри-ғазабидан қўрқув ҳам уларни тийиб қўя олмайди.
Қуръони каримда жиноят содир этиш мақсадида бирлашган мунофиқлар қавмининг мавжудлиги, Аллоҳ таолонинг унга лаънатлари, қавмнинг Аллоҳ номи билан ва гўёки ақида учун ҳаракат қилаётгани алоҳида эслатилади. Ояти карималардан бирида Аллоҳ таоло «Аллоҳ номига қасам ичиб», пайғамбарни ўлдириш режасини тузган тўққиз кишидан иборат гуруҳ ҳақида хабар беради: «У шаҳарда (ўзларини) ўнгламай ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган тўққиз нафар кимса бор эди. Ўшалар Аллоҳ номига қасам ичишиб, (бирбирларига) айтдилар: Албатта (Солиҳни) ва унинг аҳли-тобеъларини тунда ҳалок қилурмиз, сўнгра унинг валий - ҳомийига: «Бизлар (на Солиҳнинг ва на) унинг аҳли-тобеъларининг ҳалокатига гувоҳ бўлган эмасмиз. Албатта бизлар ростгўй кимсалардирмиз», деймиз. Улар (Солиҳ ва унинг тобеъларига қарши ўз) макрларини қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида (уларни ҳалок қилиш билан) бир «макр» қилдик» (Намл, 48-50).
Қуръони карим иймон эгаларини огоҳлантирадики, Парвардигорнинг номини тез-тез тилга олиш ва Унинг номига қасам ичиш кишининг иймони ва тақводорлигига далил бўла олмайди. Худди шунинг учун ҳам Ислом таълимоти террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли ҳисобланади. Қуръони каримнинг олий ахлоқий амр-фармонларини англаб етган ва зиммасига олган ҳар бир киши одамлар қалбига тартибсизлик, душманлик ва нафрат уруғларини сочадиган кимсаларнинг хатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай огоҳлантирган:
«(Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-элиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди. Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортадиетаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!» (Бақара, 205-206).
Тақводор, чинакам иймонли киши инсониятга зарар етказувчи ҳар қандай хаттиҳаракатга кўз юмолмайди. Аллоҳ таолонинг барҳақлигини инкор этувчи худосиз кимса эса жоҳиллиги ва нодонлиги туфайли ўзининг жазосиз қолишига ҳамда дастининг узунлигига ишонади ва ўз истагига кўра ҳар қандай ёвузлик қилишдан ўзини тўхтатолмайди. Террорчиликка қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам – бу жамиятда маърифат, маънавий ва диний тарбияни жорий этиш, одамлар онгидаги иймон ва динга бўлган хато андоза ҳамда тасаввурларни тузатишдир. Одамларда тақводорлик ва художўйликни тарбиялаш, Қуръони каримда нозил бўлган кўрсатмаларни тўғри англатиш орқалигина ана шу балони даф қилиш мумкин.


Қумқўрғон туман
Бош Имом-хатиби Ҳ. Зайниев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
🕌 “Гулистон” масжидида Муфтий ҳазратлари ташрифларига тайёргарлик давом этмоқда

🔸Хабар берганимиздек, бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” масжидига жума намозига ташриф буюриб, сирдарёлик мўмин-мусулмонларга мавъиза қилиб берадилар.

🕌 Айни пайтда “Гулистон” жомесида Муфтий ҳазратлари жума маърузаларини тинглаш ва жума намозини адо этиш учун келаётган минглаб сирдарёлик мўмин-мусулмонларга жой ва шароитлар ҳозирланмоқда.

🔸Муфтий ҳазратларининг ташриф ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#ЖОНЛИ: 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ СИРДАРЁДАГИ «ГУЛИСТОН» ЖОМЕ МАСЖИДИДАГИ ЖУМА МАВЪИЗАЛАРИНИ ҚУЙИДАГИ ЛИНКЛАР ОРҚАЛИ КУЗАТИШИНГИЗ МУМКИН:

Youtube: https://youtu.be/Xsval0jGNM0

Youtube: https://youtu.be/TVhih_ACeKA

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/?ref=page_internal

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali

#Сирдарёга_ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили устоз шайҳ Алиакбар Сайфидинов Хаким-Термизий жоме масжидида жума намозини ўқиб берди.



© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz