Surxonmuslim.uz
4.47K subscribers
8.9K photos
2.74K videos
27 files
8.3K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ
"ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФЛАРИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ташриф

#Бугун_24_декабр

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги ходимлари ҳамда мухтасиби А. Мажидов Узун туманида маҳалла имомлари вакиллари билан бирга ЎМИ томонидан келган буйруқларни ўз вақтида ижро этилиши ва ноқонуний шаръий никоҳ ўқилишини ва маҳаллаларда ажримни олдини олиш бӯйича йиғилиш ва ўқув семенари бўлиб ўтди. Йиғилишни
туман бош имом-хатиби Ш. Раҳмонов очиб берди ва сўзни вилоят муҳтасиби А. Мажидов сўзга чиқиб, ЎМИ томонидан келган топшириқларни ўз вақтида бажариш, ноқонуний шаръий никоҳларини олдини олиш, никоҳларни фақат ва фақат масжид имоми ёки ноиб имомлари томонидан ўқилиши шартлигини маҳалла имомлари ўқмаслигини таъкидлаб ўтди. Ҳар жума куни имом вакиллари масжид билан боғланиб касса кирим ордерлари орқали тўловларни амалга оширишни айтиб ӯтди.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ташриф
#Бугун_25_декабр

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили мухтасиби А. Мажидов Денов туманига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад йиллик хисоботлар, масжиднинг молиявий холатлари, кирим чиқимларни шаффофлигини таъминлаш шарий никохларнинг норасмий (имомлар ўқилишлигини олдини олиш фақат имом-хатиб ва имом ноиблар ўқишини такидлаб ўтди.

Ташриф давом этмоқда.


© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt:
www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆Фитна қотилликдан хам ёмон!

🎙Акбар домла Шукуров


Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди имом ноиби
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ибрат #Раддия

📌 Суннати муаккада намозларни тарк қилса бўлади дейдиганларга...

▪️ 1 кунда 12 ракат сунна намозни тарк қилган инсон 1 йилда неччи минг ракатни тарк қилган бўлади..?!

▪️ Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг маломатларига қолманг!

🎙 Устоз Исҳоқжон Домла Муҳаммад
РАДДИЯ МАҚОЛА
ТАКФИР - МУСУЛМОН УММАТИ БИРЛИГИГА РАҲНА СОЛУВЧИ ТАХДИДДИР!

Бугунги кунда аксарият мусулмон мамлакатларида жамиятни ичидан тафриқа ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлаётган маънавий тахдидлардан бири такфир ҳисобланади.
Такфир ҳодисасининг илк илдизлари Али (р.а.) даврида унга қарши исён кўтарган хорижийлар фаолиятига бориб тақалади. Хорижийлар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган барча кишиларни, ҳатто улар мусулмон бўлсалар ҳам, кофир деб эълон қилишган. Катта гуноҳ қилган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб, уларнинг авлоди, моли ва жонини ўзларига ҳалол санашган. Улар уз даврларида Усмон ибн Аффон (р.а.)» Али ибн Толиб (р.а.) каби “хулофои рошидинлар”ни ҳам куфрда айблашган.
Таассуфки, ҳозирги кунда хам турли диний мутассиб ва экстремистик ташкилотлар юқоридаги каби ислом аҳкомларини кўр-кўрона бузган ҳолда ўзларига эргашмаган мусулмонларни ва дунёвий ҳокимиятга нисбатан “кофир” деб асоссиз ҳукм чиқармоқдалар. Мутаассиблар шу йўл орқали ўзлари мухолиф санаган одамларнинг жони ва молига тажовуз қилишни, жамият ва давлатга қарши фитна қилишни шариат жиҳатидан “ҳалол” қилиб олишга, қотиллик ва босқинчилик фаолиятини оқлаб олишга ҳаракат қилади.
Дарҳақиқат, ислом мусулмон одамни кофирга чиқаришдан қайтаради. Ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига мувофиқ, имоннинг шарти яккахудоликка тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлаш саналади. Инсоннинг имонини ўлчаш имконияти бошқа инсонда йўқ, чунки имон инсон қалбида бўлади. Шариатга кўра, қалбни фақат Аллоҳ билади. Шунга кўра, мусулмон одамнинг имони ҳақидаги ҳукмни ёлғиз Аллоҳ чиқаради. Бунга мазкур ҳадис далил бўлади: “Пайғамбар (с.а.в.): “Уч нарса иймоннинг аслидандир: “Лаа илааҳа иллаллоҳу” деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармасшиз”, дедилар”. (Сунани Абу Довуд, 2532-ҳадис)
“Бузуқ ва кофир бўлмаган одамни бузуқ ва кофир деган одамнинг ўзи кофир ва бузуқдир ”, дейилган (6045-ҳадис).
Ҳанафийлик мазҳабида имоннинг шарти яккахудоликка тил билан иқрор бўлиш (шаҳодат калимаси), қалб билан тасдиқлаш ҳисобланади. Ислом таълимотига кўра, гуноҳ содир этган одам, агар қилган ишини ҳалол деб ҳисобламаса, у кофир бўлмайди, балки гуноҳкор бўлади. Имом Абу Ҳанифа ўзининг “Фиқҳи акбар” асарида мазкур масалага қуйидагича ҳукм берган: “Бирор мусулмонни қилган гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз, гарчи у қабира гуноҳ бўлса ҳам, башарти уни ҳалол деб эътиқод қилмаган бўлса”. Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг “Ал-ақидатут-таҳовия” рисоласида эса “Бизнинг қибламизга қараб намоз ўқигувчиларни мусулмон санайверамиз. Шарт шуки, Муҳаммад (с.а.в.) келтирган барча маълумотларни эътироф этадиган бўлсалар ”, дейилган.
Шунингдек уламолар куфр ҳақидаги умумий фатвони якка шахсларга
татбиқ қилиб юбориш шариатга зид эканини ҳам таъкидлайдилар. Мисол учун, “фалон тоифага мансуб кишилар кофир бўлади” деган фатво чиқариш хато ҳисобланади. Аслида шариатга кўра, якка шахсларга нисбатан куфр фатвосини беришдан олдин сўраб-суриштириш, аииқлаш ва унинг ўзи билан баҳс олиб бориб, ўзига тан олдириш лозим ҳисобланади.
Афсуски, айрим ёшларимиз Интернет насл-насаби, диний маълумоти, кимга хизмат қилиш номаълум кимсаларнинг таъсирида ватандошлари, ҳатто яқинларини диндан чиққанликда айблаётгани жуда хатарли ҳолатдир.
Тилни ихтиёрига қўйиб юбориш инсонни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, риё, ихтилов, душманлашув, ахлоқсизлик, фаҳш ишлар ва бошқа турли ёмонликларга олиб боради. Аллоҳ таоло барчаларимизни ёлғон, ғийбат каби тил офатларидан паноҳида асрасин, солиҳ инсонлардан бўлишимизни насиб айласин, Омин!.




Узун тумани “Домла Айниддин”
Жоме масжиди имом хатиби: Н.Хасанов

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Сохта салафийларга #раддия мақола

Хозирги кунда сохта салафийлар мусулмонларни кабира (катта) гуноҳи сабабли хам диндан чикишини эълон қилмокдалар.
Ҳанафий мазҳабида:
Абу Ҳанифа (раҳматуллохи алайх)нинг акида борасида мўьтабар хисобланган «ал-Фикхул акбар» китобида шундай дейилади «Мусулмон шахсни бирор гунох сабабли, гарчи у катта гунох булса хам, модомики уни халол санамас экан, кофирга чикармай- миз ва ундан имон исмини хам кетказмаймиз. Уни ҳақиқий мумин деб атаймиз». Қомусий олим Абу Жаъфар Таҳовий ал-Ҳанафий хам узининг «ал-Акида ат-таҳовия» асарида шундай дейди: «Кибла ахлларининг биронтасини гунохи сабабли, модомики халол санамас экан, уни кофирга чикармаймиз». Машхур ханафий уламолардан Ибн Нужайи узининг «ал-Бахр ар-роик» асарида: «Агар бу масалада (яъни бир инсонни амалига қараб кофирга чикариш) кофир дейиш учун туксон тўккизта далил булсаю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, туксон тўккизтасини қуйиб, уша бир далилни олиш керак». деганлар. Замонамизнинг машхур алломаси доктор Юсуф Каразовий бир мусулмонни кофирга чикариш хусусидаги саволга куйидагича жавоб берган: «Ким Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад (алай- хиссалом) Унинг Расули эканига калби билан тасдиклаган холда гувохлик берса, у мусулмондир. Унга тулалигича мусулмонларга килинадиган муомала килиниши керак». Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жамиятда мусулмонларни гарчи улар кабира гунох килсалар хам кофирга чикариш хеч кимнинг хакки йўк. Салафи солихлар хам бу борада жуда эхти- ёткор булиб, гунохкор мусулмонларни муртад ёки кофирга чикармаганлар. Шундай экан, мусулмон шахс узини суннатга хамда салафи солихлар йўлига эргашишини даъво килар экан, уларни йулини махкам тутиши лозим.

Жаркургон туман "Хожа Абдул Варроқ ат - Термизий"
жоме масжиди имом хатиби
Н. Абдурашид

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#Раддия
Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган инсонни кофирга чиқаришга ҳаққимиз йўқ.

Такфир хақида маълумот


🎤🎤Узун тумани “Домла Мухаммадий”
Жомеъ масжиди имом хатиб: А.Зиядуллаев
.


© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt:
www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ#МАҚОЛА
ИСЛОМ ДИНИ-ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ


Инсоният яралибдики, ҳар бир шахсда ва унинг онгида дин учун ажратилган бўшлиқ мавжуддир. Инсон қайсидир динга эътиқод қилишлиги ва қайсидир диний амалларни бажаришлиги аниқ.
Пайғамбар (с.а.в) айтганларидек: “Дин насиҳатдур” деганлар.
Агар инсон туғри динни танлар экан дунёда ҳам, охиратда ҳам энг тўғри насиҳатни топган бўлади.
Аллоҳ Таъоло Оли Имрон сурасининг 19-оятида баён қилганидек “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг, ўзаро ҳасад қилишибгина ихтилос қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ҳисобни тезда қилувчидир”. (Оли Имрон 19-оят)
Ана энди яқин йилларга келиб Дин сўзи, тушунчаси ёнига Экстремизм, Терроризм қўшимчалари пайдо бўлди. Аслида бу қўшимчаларнинг асл маъноси нима эди?
Диний Экстремизм-жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўровнлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.
Терроризм-(лотинча-“қўрқитиш”)-аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимятини эгаллаш мақсадида қаратилган жиноий фаолиятдир. Ҳозирги вақтга келиб глобал муаммо касб этиб Халқаро Терроризм шаклини олди.
Экстремизм ва терроризм бир-бири билан боғлиқ бўлган ягона жараённинг бирин-кетин ривожланадиган босқичидир.
Ҳозирда дунёда кўплаб экстремистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлиб афсуски, уларнинг муайян қисми Ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторида “Ал-қоида”, “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” (озодлик исломий партияси, “ал-жиҳод”, “ат-такфир вал ҳижра” (такфир ва ҳижрат), “Турксиятон Ислом ҳаракати”, “Исломий жиҳот иттиҳоди”, (Исломий жиҳод уюшмаси), “Катибатул Имам ал-Буҳарий” (Имом Буҳорий баталёни), “Жамоат Ансаруллоҳ” (Аллоҳнинг ёрдамчилари жамоаси), “Жабҳатун-нусра” (Ғалаба фронти) ва “Ислом давлати” каби бузғунчи ташкилотларни санаш мумкин.
Минг афсуслар бўлсинки бундай бузғунчи, террорчи оқимлар йилдан-йилга, турли номлар билан соф Ислом дини ниқоби остида қанчадан-қанча ёшларни манқуртга айлантирмоқда.
Соф Ислом дини ўз номи билан тинчлик-тотувлик динидир.
Юртбошимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўз нутқларида айтганларидек: “Ислом бу тинчлик-тотувлик динидир. Ислом бу террор эмас, Терроризм-бу диний терроризм эмас, халқаро терроризмдир” деб хақиқатни очиқ ойдин айтдилар.
Азиз юртдошлар, мўмин-мусулмонлар биз тинч ва фаровон, диний эркинликларга эга бўлган юртда яшамоқдамиз. Эътибор берайлик ёшларимизга, фарзандларимизга, уларнинг онгини хар хил бузғунчи шахс ва оқимлар бузиб қўймасин. Соф Ислом динидан адаштириб онгини захарламасин.
Зеро “Қиёматда биз Аллоҳ Таъолонинг хузурида фарзанду-набираларимизни назорат қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатмаганлигимиз учун аниқ сўраламиз ва жавоб берамиз.”

Узун тумани “Домла Муҳаммадий” жоме
масжиди Имом-хатиби: А.Зиядуллаев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия#Мақола
Сохта салафийлар ким-улар.

Салафийлик, ҳизбут таҳрир каби ёт оқимларнинг Худога ишонган бир инсонни куфрда айблаши, мўмин-мусулмонлар яшайдиган диёрларни куфр шаҳри деб эълон қилишлари натижасида Ислом умматлари ўртасида турли тафриқалар келиб чиқмоқда. Билиб-билмай ушбу фирқаларнинг таъсир доирасига тушиб қолган баъзи ёшларнинг бундай хато йўлдан қайтиши жуда қийин кечмоқда. Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган “сохта салафийлик” оқими ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини кўпинча суриялик Ибн Таймия (1263-1328) таълимоти билан асосламоқчи бўлишади. Ибн Таймия асарларида, исломга турли бидъатлар кириб қолгани айтилиб, мусулмонлар ва улар яшаётган жамиятларни, Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур, деган ғоялар илгари сурилади.

Мазкур оқим тарафдорлари ўзларининг бузуқ таълимотлари ила қабрларни зиёрат қилган одам мусулмончиликдан чиқади деган эътиқодда ҳатто бир пайтлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабрларини ҳам оёқости қилишган. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақбараларини ҳам вайрон қилишга уриниб кўришган. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларни қабрлар зиёратидан қайтарган эдим. Энди уни зиёрат қилаверинглар. Зеро, у сизларга охиратни эслатади”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти). Ушбу ҳадисга кўра, қабрларни зиёрат қилиш мандуб (мустаҳаб амал)дир. Зероки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари Бақеъ қабристонига бориб маййитлар ҳаққига дуо қилардилар.

Шунингдек, сохта салафийлар тасаввуфни тан олишмайди, тавассулни куфр дейди, мазҳабларни инкор қилади, ўзларига эргашмаганларни ҳам кофирга чиқаришади. Сохта салафийлар жамиятни иккига: “мусулмон” ва “динсизлар”га ажратади. Бу билан бошқа диндагиларни душман санаб, динлараро адоват уйғотишга уринади. Улар нафақат бошқа дин вакилларига, балки шариат ҳукмларини улар ўйлагандек тўлиқ бажармаётган мусулмонларга нисбатаг ҳам зўравонлик сиёсати олиб боради.

“Салаф” калимаси, аслида ҳадиси шариф эътиборига кўра, далолат жиҳатидан, исломий асрларнинг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқ бўлган даврга нисбатан ишлатилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Инсонларнинг хайрлиси менинг асрим аҳлидир, кейин уларга яқин бўлганларидир, сўнгра уларга яқин бўлганларидир[1]. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади (яъни, масалаларда ҳам ўта бепарво ва масъулиятсиз бўлиб, гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверади)” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Мазкур хадиси шарифда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тартиб билан зикр қилиб, уларни “хайрли” деб номлаган уч аср (аҳли)дан мурод Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъин ва табъа тобеъинлар яшаган даврдир. Ана шу даврда фаолият олиб борган улуғларни “салафи солиҳлар”, яъни солиҳ бўлган зотлардир, дейилади.

Бугунги кунимизда ҳар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап ҳам мутлақо асоссиздир. Имом Аҳмад айтади: “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва Унинг расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи суннат ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир”. Мужтаҳид Абдуллоҳ ибн Ваҳб айтади: “Ҳадис илмлари, агар фиқҳ илми бўлмаса, адаштиради”.

Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг оқим асосчиси бўлган ўз акаси ва унинг шогирди Ҳасан ибн Ийдонга атаб раддия тарзида ёзилган рисоласида шундай дейилади: “Сиз ширки акбар, эгаси бутпараст бўлади, дейдиган бу ишлар Макка шаҳрида ҳам кўп. Маккаи шарифнинг амирлари, олимлари, бутун аҳолиси олти юз йилдан бери у ишларни кўриб турибди. Лекин улар бугун сизнинг тутган бу йўлингиз туфайли сизга лаънатлар ёғдиришмоқда. Амирлар, олимлар бундай иш қилганларни Исломдан чиқди, дейишмаяпти. Сизнинг даъвойингизга кўра эса, улар очиқ кофирдир. Бундай йўл тутишларингизнинг ҳадиси шарифларга хилофлиги сизнинг даъвойингиз ботил эканининг исботидир.

Узун тумани Бахоуддин Нақшбанд жоме масжиди имом-хатиби: А.Олимов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Қарздорга муҳлат берган ёки қарзни кечган кишини Аллоҳ таоло соя бўлмайдиган кунда, яъни Қиёматда соялантиради:

مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا أَوْ وَضَعَ لَهُ، أَظَلَّهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَحْتَ ظِلِّ عَرْشِهِ، يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ

(رواه الامام مسلم عن أبي اليسر رضي الله عنه)

яъни: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзини кечса, соя бўлмаган Қиёмат кунида Аллоҳ уни Ўз аршини соясида соялантиради” (Имом Муслим ривоятлари).
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия#мақола
АЛДАНМАЙЛИК

Ёш авлод бизнинг олдимизда омонатдир. Албатта, уларнинг таълим-тарбияси борасида биз масъулдирмиз. Улар келажакда комил инсон бўлиб етишишлари учун бор имкониятларини ишга солишлари зарур. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عن ابن عمر رضي الله عنهما

كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ مُتَّفَقٌ عَلَيه

яъни: “Ҳар бирингиз раҳбардирсиз ва қўл остингиздагилардан масъулдирсиз” (Муттафақун алайҳ).
Набиййимиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб,
إن هذا العلم دين، فانظروا عمن تأخذون دينكم
Албатта бу илм диндир динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!
Дедилар.
Динни нотайин кишилардан ўрганиш. Кейинги йилларда ёшларимизни тўғри йўлдан чалғишига сабаб бўлган омиллардан бири ижтимоий тармоқларда беркиниб олган кимсалардан илм олишларидир. Дин илмини ҳар кимдан олинмайди. Уни насл насаби маълум, устози, мазҳаби, эътиқоди маълум кишилардан олинади. Гапираётган гапи бошқа мақсади бошқа одамлар умматга катта зарар келтиради. Мусулмонларни фирқаларга бўлиб ташлайди. Бундан тегишли хулоса чиқариб жавобгарликка сабаб бўладиган ишни қилиб, ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам ташвишга қўймайлик. Таъкидлаш жоизки, айрим кишилар келган хабарга қизиқиб номи зикр қилинган кимсаларнинг видео, аудиоларини қидириб кўришмоқда. Бу хато устига хатодир. Асло бундай қилмаслик керак. Динни ишончли, эътиборли, ҳамма эътироф қилган устозлардан ўрганиш тўғри йўлдир.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда баъзилар фарзандларини ўқитиш учун чет элларга олиб бориб, уларни ўзга юртда қаровсиз ҳолда ташлаб келмоқдалар. Натижада, фарзандлари илм олишни ўрнига бефойда ишлар, кимлиги номаълум дўстлар билан қимматли вақтини беҳуда сарфламоқда. Шунингдек, баъзилар эса, фарзандини чет элдаги кимлиги аниқ бўлмаган, эътиқоди ва дину диёнати номаълум шахсларга шогирдликка топшириб келмоқдалар. Шуни унутмаслик керакки, фарзанд баркамол ва эл-юртга хизмат қилиши учун унинг устозини аввало тўғри йўлда ва эътиқодда адашмаган бўлиши ҳамда соҳа мутахассислари томонидан эътироф қилинган шахс бўлиши катта аҳамият касб этади.
Агар устознинг ўзи тарбия ва насиҳатга муҳтож бўлса, ундан таълим олган шогирддан яхши натижа чиқиши жуда қийин. Сир эмаски, ҳозирги кунда тўғри йўлдан адашган устозлардан таълим олган фарзандлар, ўз ота-оналарини ҳурмат қилмасдан: “Ота-онам фақат мени дунёга келишимга сабаб бўлган холос”, деяётган бўлса, баъзилари ота-онасини имонсизликда айбламоқда. Баъзилари туғилиб ўсган юртига қарши чиқиб, бир қанча муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Ёшларимиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб билимларини оширишмоқчи бўлишса, расмий сайтларга мурожаат қилишсин, расмий масжидлар ва имом-домлаларимизнинг каналларига аъзо бўлишсин. Зеро, ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадлар билан фаолият олиб борадиган сайт, канал ва шахслар жуда кўп. Улар жамиятимиз ва ёшларимиз тарбиясига катта таҳдид бўлиб, фирқаланиш, динда ғулу кетиш ва мазҳабсизлик уруғларини сочмоқдалар.
Айтиш жоизки, бугунги кунда ёшлар тарбияси ва камолоти мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Ёшлар орасида китобхонликни ошириш учун жойларда янги кутубхоналар ташкил этилаётгани, мусобақалар ўтказилаётгани, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун жойларда тўгараклар, технопарклар очилаётгани, ёш олимлар учун берилаётган турли имтиёзлар шулар жумласиндандир. Зеро, имон-эътиқоди мустаҳкам, илм-маърифатли, жисмонан соғлом ёшлар юртнинг буюк келажаги гаровидир

Узун тумани "Домла Маҳмуд" жоме масжиди имом-хатиби
С. Самадов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ#МАҚОЛА
Диний экстремизм ва терроризм - жамият барқарорлигига таҳдид.


Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган Қуръон билан Аллоҳ таоло ўз динини мукаммал қилиб берди. Бу ҳақда Қуръони каримда:
(...اليوم اكملت لكم دينكم و اتممت عليكم نعمتي و رضيت لكم الاسلام دينا...(سورة المائدة/3
яъни: “...Бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим...”, - деб марҳамат қилган (Моида сураси, 3-оят).
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг дини бир бўлиб, ана шу динга инсонларни чорлаш учун У ўз пайғамбарларини юборган экан, ўз навбатида ҳар бир пайғамбарга нозил қилган китобида динда ихтилофга бормасликка, фирқага бўлинмасликка буюрган. Шу жумладан, бизким уммати муҳаммадияга ҳам нозил қилинган Қуръони каримда:
واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا...(سورة ال عمران/103(
яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло Ўз дини бўлмиш Исломни камолга етказиб бергандан кейин ва шу муқаддас исломни биз мусулмонлар буюк неъмат деб қабул қилганимиздан сўнг ихтилофларга юзланишимизни қандай тушуниш керак?
Ҳозирда турли хил экстремистик ва террорчи гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олиб "жиҳод", "такфир", "шаҳид" ва "ҳижрат" каби ислом динида муқаддас саналган атамалардан нотўғри йўлда фойдаланишга уринмоқдалар ва баъзи шахслар томонидан қориштирилган ҳолда ва жоҳилона талқин қилинмоқда.
Аслида юқоридаги даъволарниннг барчаси биринчи навбатда ислом динига қарши қаратилган кураш ва ислом динини ёмон кўрсатиш ҳисобланади. Қолаверса, бутун дунё тинчлигига раҳна солиш ва омма ўртасида турли хил ихтилоф ва барқарорсизликни уйғотиш, натижада жамиятни парокандаликка олиб келиш саналади. Шунингдек, бу ихтилофлар илмсизлик, жоҳиллик ва мутаассиблик оқибатида ҳам юзага чиқаяпти.
Бундай тоифа ва кимсалар ўзларини Ислом дини ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа деб эълон қилдилар. Ваҳоланки, улар Ислом динига зид бўлган бузғунчи фирқалардир.
Улар ўзларига турли хил ном қўйиб олган бўлса-да, аслида уларнинг мақсадлари ва ғоялари битта – динни ниқоб қилиб ҳокимиятга интилиш, тинч-осойишта халқ орасида нифоқ ва ихтилоф чиқариш.
Шу ўринда турли бузғунчи оқимларга муносабат масаласида шариат ҳукми нуқтаи назаридан қандай баҳо берилади? – деган табиий бир савол туғилади. Бу саволга қатъий жавобимиз шуки, салаф уламолари уларнинг барчасини “аҳли бидъат” деб номлаганлар. Муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб манфур ишларни амалга ошираётган аллақандай мутаассиб кучлар, табиийки, ер юзидаги барча мусулмонларнинг руҳий олами ва дунё қарашини белгилай олмайди.
Уламоларнинг бидъат аҳли билан ўтириш, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганликлари ҳақида асарларда келтирилган. Жумладан, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: Бидъатчи фосиққа зинҳор яқин келма, акс ҳолда қалбинг унинг гапига моил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда ҳам, қалбингни мараз қоплайди, деганлар. Яҳё ибн Касийр эса: Агар йўлда бидъатчига йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет, деганлар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бундай дин номидан гапираётганларга эргашилмайди. Улар оммавий бўла олмагани учун ҳам кўп ҳолларда аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланмоқдалар. Шундай экан бу борада хушёр ва эътиборли бўлишимиз керак. Бунга қарши аввало илм ва маърифат билан курашишимиз лозим. Зеро жоҳиллик ва илмсизлик барча офатларнинг асосидадир.

Жарқўрғон тумани "Исмоил Мир Оҳур Шоназар" ўғли жоме масжиди имом-ноиби О. Тоғоймуротов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Такфир хатарли амал

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти Узун тумани бош имом-хатиби Раҳмонов Шавкат
https://t.iss.one/surxonmuslimuz