Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Онлайн: Муфтий ҳазратлари "Xўжа Зиёвуддин” жоме масжидининг очилиш маросимида қатнашмоқдалар (фотолавҳа)
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26130
🔸Онлайн: Янги лойиҳа асосида қайта қурилган “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26127
🔸Indoneziyada Imom Buxoriy nomidagi masjid ochildi
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26128
🔸Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳалол стандарт бўйича меморандум имзоланади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26124
🔸Рамазон ойи олдидан ўксик кўнгилларга қувонч улашилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26122
🔸2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26119
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ВА КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
#закот
❓619-САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).
Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);
Юқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.
Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.
Кимларга закот берилмайди:
Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бой кишиларга;
2. Бошқа дин вакилларига;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар, яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👉surxonmuslim.uz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#Mақолалар
Рамазон ойининг ҳурмати
Юртимизда Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш алла қачон бошланиб кетди. Бу ой қадрли, саҳоватли ва муқаддас бўлиб араб ва ислом ўлкаларида кўтарингки кайфиятда байрамона рухда бошланмоқда.
Аллоҳ таолога минг шукроналар бўлсинким, барчаларимизга баракот ойини насиб қилди. Унинг қанчалик даражада баракали эканлигини, иймонимиз ва ишончимиз даражаси ила ҳис қиламиз. Аммо бу раҳмат ойида кўп яхшилик борлигига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Чунки бу ойда тутаётган рўзаларимиз билан кўп ўзимиздаги ёмонликлардан тийиламиз...
Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6847
✍️

Ҳ.Турдиев Олтинсой туман “Қорлиқ” жомеъ масжид имом хатиби
👉surxonmuslim.uz#Кун_хадиси
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ حَسَدَ إِلاَّ فِي اثَنَتَيْنِ: رَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالاً، فَسَلَّطَهُ عَلَى هَلَكَتِهِ فِي الحَقِّ. وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ حِكْمَةً فَهُوَ يَقْضِي بِهَا وَيُعَلِّمُهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ وَتَقَدَّمَ شَرْحُهُ قَرِيبًا.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки кишидан бошқага ҳасад йўқ: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у, у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар».
Муттафақун алайҳ
👉surxonmuslim.uz
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ حَسَدَ إِلاَّ فِي اثَنَتَيْنِ: رَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالاً، فَسَلَّطَهُ عَلَى هَلَكَتِهِ فِي الحَقِّ. وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ حِكْمَةً فَهُوَ يَقْضِي بِهَا وَيُعَلِّمُهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ وَتَقَدَّمَ شَرْحُهُ قَرِيبًا.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки кишидан бошқага ҳасад йўқ: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у, у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар».
Муттафақун алайҳ
👉surxonmuslim.uz
Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
РЎЗАДОРГА МАКРУҲ БЎЛГАН АМАЛЛАР
Макруҳ амал – шариатда ёмон кўрилган, номақбул ва хунук иш саналади. Рўзадорга макруҳ бўлган амаллар дейилганда, рўзани бузмайдиган, аммо савобини камайтирадиган, бузишга яқин бўлган ишлар тушунилади.
1. Рўзадор сақич ёки шунга ўхшаш нарсани чайнаши макруҳдир. Чунки, кўрган одам рўзадор эмас экан деган хулосага келади. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам “Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, ўзини шубҳали ўринга ташламасин”, деганлар
2. Рўзадор аёл ёш гўдагига ёки беморга овқатни чайнаб берса бўлади. Бунда фарзанд она сутига тўймайдиган бўлса ҳамда чайнаб бериладиган таом бўлса жоиз. Чайнамай ҳам едириладиган таом бўлса, оғизга олиб чайнаб бериш шарт эмас.
3. Аёл киши шўрвани татиб кўриши макруҳдир. Бу фарз рўзасида узрсиз бўлса. Агар узр сабабли татиб кўрадиган бўлса, макруҳ ҳисобланмайди. Эрнинг хулқи, феъли ёмон бўлса, узр саналади. Фарздан бошқа, масалан нафл рўзада хоҳ узр бўлсин, хоҳ узр бўлмасин, таомни татиб кўриш жоиздир. “Фатҳул қодир”да “ким бир нарсани татиб кўрса, оғзи очилмайди, аммо макруҳ бўлади”, дейилган. Хулоса қилинса, фарз рўза тутаётган аёл эрининг хулқи ёмон бўлмаса, таомнинг мазасини, тузини татиб кўриши яхши эмас.
4. Киши ёғ ёки асални сотиб олаётганда яхшисидан ёмонини ажратиб олиш олиш учун уни татиб кўриши макруҳдир.
5. Ўпиш, ушлаш ва қучоқлаш агар ғуслни вожиб қилувчи ишга сабаб бўлса макуруҳдир. Агар рўзани бузувчи иш содир бўлишидан қўрқмаса, жоиз деганлар.
6. Хоҳ кундузи, хоҳ кечки томон бўлсин, рўзадор хўл ёки қуруқ мисвокни ишлатса бўлади. Кўп уламолар кучли эҳтиёж ва зарурат бўлмаса, мисвок қилиш макруҳ, агар ҳалқумга мазаси келса, рўзани бузади деганлар. Биз айтамиз: мисвок хоҳ қурқуқ, хоҳ хўл бўлсин, хоҳ кундузи хоҳ оғиз очишга яқин бўлсин уни ишлатиш жоиздир. Чунки ҳадисда Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан қилинган ривоятда: “Умматимга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар намозда мисвок қилишга буюрар эдим”, деб айтганлар. Саҳобалар ҳам Пайғамбаримизни рўзадорлик ҳолатларида кўп маротаба мисвок қилаётганларини ривоят қилганлар.
7. Ҳалқумга ютмай боши ва юзидан салқинланиш мақсадида сув қуйиш, хўл латтага ўраниб олиш жоиз. Таҳоратдан бошқа ўринда эса, оғизга сув олиб чайиш макруҳдир.
8. Таҳорат асносида оғиз ва бурунни муболаға қилиб чайиш ҳам макурҳдир.
9. Зулук ва шунга ўхшаш нарса воситасида кўп қон олдириб танани заифлаштириш.
10. Икки-уч кун ифторликсиз улаб рўза тутиш
Кўзга сурма қўйиш макуруҳ эмас. Яъни рўзага зиён бермайди.
“Фатава Сирожия” ва “Фатҳу баби иная” китоблари
асосида Н.Саидакбарова тайёрлади

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
❓– Таровеҳ намози қандай амал?
✅ – Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам ўқилиши лозим бўлган суннат амалдир.
❓ – Таровеҳ намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади?
✅ – Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг витрдан илгари ўқилади.
❓ – Имом жамоат билан бирга таровеҳни ўқиб турган замонда масжидга кириб қолган киши нима қилади?
✅ – Aввал хуфтон намозининг фарзини ўзи танҳо ўқийди, ундан сўнгра таровеҳ учун имомга эргашади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ўқилмаган ҳолича қолади. Таровиҳнинг қолган ракатларини сўнгра ўқийди.
❓– Таровеҳ ҳаммаси неча ракатдир?
✅– Ҳаммаси йигирма ракатдир.
❓– Неча ракатдан ўқилади?
✅ – Икки ракатдан ўқиб, ҳар икки ракатда қаъдага ўтириб салом беради, ҳаммаси бўлиб ўн салом билан тамом бўлади. Тўрт ракатли қилиб ўқилса ҳам бўлади, лекин икки ракатни бир салом билан ўқиш афзалдир.
❓– Таровеҳ жамоат билан ўқиладими ёки танҳо ўқиладими?
✅– Танҳо ўқилса ҳам бўлади, аммо жамоат билан ўқиш савоблидир.
❓– Таровеҳ намозида иқомат такбири айтиладими?
✅ – Aйтилмайди.
❓– Таровеҳ намозини ўқиш учун қай тариқа ният қилинади?
✅– «Икки ракат таровеҳ намозини ўқиш учун ният қилиб, олдинда турган имомга эргашдим. Холис Aллоҳ таоло учун», деб ният қилинади.
❓– Таровеҳ намози орасида ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнгра қилинадиган суннат амал нима?
✅– Тўрт ракат ўқиш миқдорича дам олиб ўтириб туриш суннатдир.
❓– Ўтирган пайт қилинадиган мустаҳаб амал нима?
✅ – Тасбеҳ ёки таҳлил айтиб ўтириш мустаҳабдир.
❓– Бизларнинг мамлакатларда қайси тасбеҳ айтилади?
✅– Ушбу тасбеҳ айтилади:
«Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййил лази ла ямут. Суббуҳун қуддусур роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Насъалукал жанната ва наъузу бика минан нар».
Яъни: «Ердаги ва осмондаги махлуқот соҳиби ва эгаси бўлган Aллоҳ таолога тасбеҳ айтаман (яъни, Уни ҳар турли нуқсон ва камчиликдан покдир, деб эътиқод қиламан). Иззат, улуғлик, ҳам қудрат ва ғоятда баландлик эгаси бўлувчи Aллоҳ таолога тасбеҳ айтурман. У нуқсон ва камчиликлардан пок ва муназзаҳдир. Фаришталарнинг ва Жаброилнинг Яратувчиси ва Парвардигоридир. Бир Aллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Биз Aллоҳдан гуноҳларимизни авф қилмоқни сўрармиз. Ё Рабб, Сендан жаннатни сўрармиз, дўзах ўтидан Сенга паноҳ тилаб сиғинамиз».
❓– Таровеҳ намози тугагунча неча маротаба ўтириб шу тасбеҳ ўқилади?
✅– Ҳар тўрт ракатдан сўнг ўқилади. Ҳаммаси бўлиб, беш маротаба ўқилади.
❓– Таровеҳ намозида имом Фотиҳа сурасидан сўнг нима ўқийди?
✅– Камида уч оятни ёки қисқа суралардан бирини ўқийди, аммо Қуръоннинг аввалидан бошлаб ҳар ракатда Фотиҳа сурасига бир оз қўшиб, рамазон тамом бўлгунча Каломи шарифни тамом битириб хатм қилиш суннатдир. Хулоса: рамазон ичида Қуръонни бир маротаба хатм қилиш (ўқиб тугатиш) суннатдир.
❓– Имом ташаҳҳудни ўқиб тамом қилгандан сўнг, яъни «...ъабдуҳу ва расулуҳ»га етгандан кейин саловот ва дуоларни ўқийдими?
✅– Имом қавмнинг ҳолига назар қилади: агар қавмга оғир келса, дуони тарк қилади. Aммо саловотни тарк қилмайди. Лекин «Aллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад»га қадар ўқиса ҳам, кифоя қилади. Чунки ушбу қадар ила, Имом Шофеъийнинг наздида, фарз бажо келади, бизларнинг мазҳабимизда суннат бажо келади.
❓– Имом таровеҳда қироатни ичида ўқийдими ёки овоз чиқариб ўқийдими?
✅– Овоз чиқариб ўқийди.

Рамазон қутлуғ ой
Рамазонни узоқ соғиндик, ўн бир ой интизор кутдик. Ўтган йилнинг ортиданоқ, уйғонган эди бу соғинчимиз. Тўғри орада уни бир оз унутдик, дунё ҳавасими-эй, турмуш ташвишларими-эй, бизни чалғитди. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз бугун бизни яна унга етказди. Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, сўнги дўзахдан нажотдир. Яна унда минг ойдан яхшироқ кеча бор, қутлуғ ойнинг қутлуғ кечаси. Қиёматда бутун бошли асрлар у кечанинг пойида бош эгажак, тарозида тортиладиган минглаб ойлардан у оғир келажак. Ана шундай барокатли ой бизнинг Рамазон!
Рамазон Парвардигоримизнинг бизга берган улуғ неъмати, жаннатни қозониб қолиш фурсатидир. Тан олмоғимиз керакки, қалбимиз анчадан бери ғуборли, бир-биримизга нисбатан кибрли, узрли-узрсиз хатоларимиз кўп. Бу ҳолатда Парвардигоримизнинг ҳузурига риҳлат этишдан Аллоҳимизнинг Ўзи сақласин. Асл моҳиятни яхши англамоғимиз керакки, Рамазон озиш, танани эпақага солиш, зиёфатхўрлик ёхуд яна шунга ўхшаш нарсалар ойи эмасдир. Балки у ибодатга шўнғийдиган, Аллоҳга яқинлашадиган, савобларни кўпайтирадиган, бир сўз билан айтганда, дўзахдан нажот топадиган ойдир.
Набий алайҳиссаллам бир жума куни хутба қилиш учун минбарга кўтарилаётиб, 3 марта “амийн” дедилар. Хутба тугагач, саҳобалар бунинг боисини сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Жаброил алайҳи васаллам келиб: “Ота онасининг ёки улардан биттасининг ҳаётлигида розилигини олиб, жаннатий бўлмаган киши хор бўлсин!” деган эди мен: “Амийн (Аллоҳим ижобат қили)”, дедим. Сўнг “Рамазон ойида нафсини ислоҳ қилиб, Аллоҳга яхши банда бўлолмаган киши ҳам хор бўлсин!” деган эди тағин: “Амийн” дедим.
Соғиниб кутганимиз рамазон жуда оз фурсатда ўтиб кетади. Жаброил алайҳиссалом айтганларидек, шу ойда нафсимизни ислоҳ этолмасак, Роббимизга яқин бўлолмасак, яхши бандалар сирасидан жой ололмасак, бошқа ҳеч қачон бу ишнинг уддасидан чиқа олмаймиз. Жаннатни қозониб, дўзахдан нажот топишнинг энг катта имконияти ҳам шу ойдир. Рамазонга бўлган соғинчимиз ҳаммамизни жаннатларга бошласин Амийн, ё роббал оламийн.

З.Алмарданова Сурхондарё вилояти Олтинсой туман Маданият махалла оинойиси
👉surxonmuslim.uzРамазон каффоратдир
“Беш маҳал ўқиладиган намоз, ораларида ўтган кичик гуноҳларни ювиб юборади. Ҳамда ўтган Рамазондан кейинги Рамазонгача қилинган хатоликларни Рамазон рўзаси ўчириб юборади. Модомики катта гуноҳлардан сақланган бўлса”. Рамазон ойининг рўзасини бошланиш кунини олдиндан билиб бўлмайди. Чунки бу ғайб масаласи. Уни фақат Аллоҳ таоло билади. Шунинг учун шариатда фалон куни рўза бўлади, деб эълон қилиш хатодир. Бу хусусда Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадиларки: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, ул зот бундай дедилар: “Қачон Рамазон ойини кўрсангиз, шундагина рўза тутишни бошланг. Қачон Шаввол ойини кўрсангиз, ўшанда оғзингизни очинг. (яъни байрам қилинг), Бордию осмонни булут қоплаган бўлса, (ой кўришни кузата олмасангиз), унда ойни (яъни Шаъбон ойини) тўлиқ ўттиз кун қилинг. Кейин янги ойга ўтинг”. Демак ой ўттиз кун ҳам бўлади, йигирма тўққиз кун ҳам бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа ривоятда айтдиларки: “Биз оми умматмиз. Ёзмаймиз ва (юлдузларга қараб) ҳисоб-китоб қилмаймиз. Ой бундай ва бундай бўлади”. Яъни бир йигирма тўққиз кун бўлса, бир ўттиз кун бўлади деб бармоқлари билан кўрсатиб бердилар. Аллоҳ барчаларимизни бу улуғ ойга етказиши, унинг рўзасини тутиш ва кечаларини Қуръон ўқиш билан намозда туришга муваффақ қилсин!

А.Султонов Олтинсой туман “Хидиршо ота” жоме масжид имом хатиби
👉surxonmuslim.uzThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАРОВЕХ НАМОЗИ ҲАҚИДА
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
👉surxonmuslim.uz
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
👉surxonmuslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
☝️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!
🌙РАМАЗОНГА ЭНГ ЯХШИ ТАВСИЯ
✅ Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
✅ Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
✅ Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)
✅‼️ Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
وعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِِل رواه مسلم
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Муслим ривояти
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙РАМАЗОНГА ЭНГ ЯХШИ ТАВСИЯ
✅ Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
✅ Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
✅ Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)
✅‼️ Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
وعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِِل رواه مسلم
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Муслим ривояти
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 📞 РЎЗА ТУТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 13 апрелдан 13 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).
📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини тавсия этамиз: 99-649-84-44, 99-643-84-44.
🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.
#Рамазон #Колл_марказ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Кун_ҳадиси:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади”
(Имом Насоий ривоятлари).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
👉surxonmuslim.uz_

Қарзини узмаган зарар кўради
Қарз бериш мўмин-мусулмонларнинг гўзал фазилатларидан биридир. Чунки одатда киши муҳтожлигидан, иложсизлигидан қарз олишга мажбур бўлади. Шунинг учун қарз беришнинг савоби садақа бериш савобидан ортиқдир.
Имом Табароний ривоят қилади: «Расулуллоҳ : “Жаннатга кирдим ва унинг эшигида: “Садақа ўн баробар, қарз эса ўн саккиз баробар савоб билан мукофотланади”, деган ёзувни кўрдим. Шунда: “Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?” деб сўрадим. У: “Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади”, деди»...
Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6850

Х.Қосимова ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалри бўйича ёрдамчиси
👉surxonmuslim.uz#Mақолалар
Аллох таолонинг розилигига олиб борувчи амаллар
Камтарлик либосининг қиёси йўқ, уни ҳеч нарсага таққослаб бўлмайди. Аллоҳга дуо қилишнинг энг самарали йўли бу – камтарликдир. Имом Аҳмад Рифоий ўзининг китобларидан бирида бундай дейдилар: “Аллоҳга олиб борадиган йўл иккита қадамдан иборатдир. Биринчи қадамда, оёқингизни бўйнингизга қўясиз, иккинчисида эса, Аллоҳ таолога тўғридан-тўғри мурожаат қиласиз. Бўйингга оёқни қўйиш нима дегани? Яъни бу камтар бўлишни англатади. Камтарлик одамлар учун эмас, балки Аллоҳ азза ва жалла учундир.
Яна бошқа олимлардан бири, ҳозир исмлари эсимда йўқ, айтадилар: Аллоҳ таолога олиб борадиган йўлларни кўрдим. Уларнинг аксарияти тирбанд экан. Камтарлик йўлига назар солдим, унинг бўш, очиқ ва қисқа эканини кўрдим. Нима учун?
Агар сиз амалларингиз билан мағрурланиш йўлидан ўтмоқчи бўлсангиз, қанчадан-қанча одамлар ўзларининг амаллари билан мағрурланишининг гувоҳи бўласиз.
Агар сиз Аллоҳ ризолиги учун курашиш, жанг қилиш йўлидан ўтсангиз, ўзингиздан фахрланишни сезасиз. Албатта ҳар бир инсон бундан фахрланиши мумкин. Бундай қиладиганлар кўп.
Агар сиз Аллоҳ розилиги учун мол-дунё, маблағ сарфлаш, эхсон, хайрия қилиш йўлидан ўтмоқчи бўлсангиз. Ё Аллоҳим мен фалон нарсаларни берганман, камбағалларга миллион пул сарфладим дейишингиз мумкин. Бунда ҳам нафс ўзини-ўзи мағрур ҳис қилади ва бундай қиладиганлар ҳам кўп.
Аммо камтарлик йўли билан Аллоҳнинг розилигини излайдиган киши ўзини ожиз ва кучсиз ҳис қилади. Аллоҳнинг ҳақларини, ибодатларини бажаришда ўзининг нуқсон, камчиликларини кўради. Бу ажойиб туйғу, ажойиб. Бу туйғуни ким сезиши мумкин? Қалби кирлардан холи бўлганлар. Улар ўзини ҳеч нарсага, ҳеч нарсага қодир эмасликларини англайдилар. Аммо Аллоҳ таоло улар учун ҳамма нарсани пайдо қилади.
📕
✍️Ҳ.Рахманов Денов туманидаги илонсой жоме масжиди имом ноиби

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
раҳимаҳуллоҳ китобларидан фойдаланилди
. ✍️Ҳ.Рахманов Денов туманидаги илонсой жоме масжиди имом ноиби
👉surxonmuslim.uz
#кун_ҳадиси
📖Саҳролик бир кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:📌 «Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиб нимани тарк қилсанг, албатта Аллоҳ сенга ундан-да яхшисини беради», дедилар».
📝Аҳмад ривоят қилган.