Жаннатнинг саккиз номи
Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:
1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф, 107).
2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир» (Тавба, 72).
3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир» (Нажм, 13–15).
4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро, 85).
5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди» (Фурқон, 15).
6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир» (Ғофир, 39).
7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир» (Анъом, 127).
8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар» (Фотир, 35).
«СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...» китобидан

ИЙМОН ҚАЛЪАСИ
Шақиқ Балхий айтади: “Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ Басра бозорида юрар эди, инсонлар у кишининг атрофларида жамланиб айтдилар: “Эй Абу Исҳоқ! Аллоҳ таоло ўз китобида : "Менга дуо қилинглар, дуоларингизни ижобат қилурман", деган. Биз эса анча замондан бери дуо қиляпмиз, аммо бизнинг дуоимизни ижобат қилмаяпти””.
Иброҳим ибн Адҳам уларга қарата шундай деди: “Эй Басра аҳли! Сизларнинг қалбларингиз ўн нарса билан ўлган бўлса, қандай қилиб дуоларингиз ижобат қилинади?
Биринчи - Аллоҳни таниганингизни даъво қиласизлару, Унга ибодат қилишда сусткашлик қиласизлар.
Иккинчи - Қуръон тиловат қиласизлару, унга амал қилмайсизлар.
Учинчидан - Шайтонни душман деб биласизлар, аммо унга итоат қиласизлар.
Тўртинчи - Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматиданмиз дейсизлар, лекин У зотнинг муборак суннатларига амал қилмайсизлар.
Бешинчи - Жаннатга киришни даъво қиласизлару, унга ҳаракат қилмайсизлар.
Олтинчи - Дўзахдан нажотни тилайсизлару, амалларингиз билан ўзларингизни унга отасизлар.
Еттинчи - Ўлим ҳақ дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
Саккизинчи – Бир - бирларингизнинг айбларингиз билан машғул бўласизлару, ўзларингизникига қарамайсизлар.
Тўққизинчи - Роббингизнинг неъматини ейсизлару, Унга шукр қилмайсизлар.
Ўнинчи - Ўликларингизни дафн қиласизлар, лекин улардан ибрат олмайсизлар.
Юқоридаги саҳву нуқсонлардан ўзингизни қутқармагунингизча Иймонингиз қалъаси заифлигича қолаверади. Оқибатда, дуоларингиз мустажоб бўлмайди” ("Ҳаётул қулуб").

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР ИНСОННИНГ ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИГИ БУ ДУНЁДА ҚИЛГАН ЯХШИЛИКЛАРИДИР...
ЯНГИ КУНГА, ЭЗГУ НИЯТ, ХАЙРЛИ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
ҲУЗУР ВА МАЗМУН ТЎЛА КУН БЎЛСИН!!!

ҲАРОМ
«Ҳаром» луғатда ман қилишни англатади.
Шариатда эса, ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ-ойдин равишда ман қилинган нарса ҳаромдир.
Буни ҳам билиб олиш учун алоҳида тайёргарлик кўришнинг кераги йўқ. Ароқ, нажосат тушган сув каби ичимликлар, чўчқа гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, эркак кишиларга ипак кийимлар ва никоҳида бўлмаганлар ила жинсий алоқада бўлиш кабилар ҳаромдир.
Шу билан бирга, ўзи ҳалол бўлган нарсаларга шариатда ман қилинган йўл билан эга бўлса, улар ҳам ҳаромга айланиб қолади. Мисол учун, зулм, ўғрилик, рибохўрлик, алдамчилик, порахўрлик йўли билан топилган ҳар бир нарса, ўзи қанча пок бўлса ҳам, топувчига ҳаромдир.
Шунинг учун ҳам уламоларимиз мутлақ ҳаромни, ўзида ҳаромлик сифати бор ёки ман қилинган йўл билан топилган нарсадир, деб таъриф қиладилар. Мусулмон киши учун ҳаромдан ҳазар қилиш фарздир.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Ўлим ёди
Абу Нуъаймдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ ўлимни эсласа, бир неча кун ҳеч нарса қила олмай қоларди. Сабабини сўрашганда эса: «Билмайман, билмайман», дер эди».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

ИХЛОС ҲАҚИДА
Жунайд раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Ихлос бу Аллоҳ ва банда орасидаги сирдир. Уни фаришта билмайдики ёзиб қўйса, шайтон билмайдики бузиб юборса, ҳою ҳавас оғдириб юборса”.
Шу масалада Қушайрий раҳимаҳуллоҳ ўз санадлари ила Рабб таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийлари бор: “Ихлос сиримдан бўлган бир сирдир. Уни бандаларимдан кимга муҳаббат қилсам, унинг қалбига ишониб топшираман”.
Абу Усмон айтганлар: “Ихлос бандалар кўришини унутиб, назарни доимо Холиқнинг фазлига қаратишдир”.
Ҳузайфа ал Маръаший: “Ихлос банданинг феъллари зоҳир ва ботинда бир хил бўлишидир”, деганлар.
Бир олимдан ихлос ҳақида сўралганда у: “Амалингга Аллоҳдан бошқани гувоҳ қилмаслигинг ихлосдир”, деган экан.
Зуннун раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: “Уч нарса ихлос аломатларидандир:
1. Омманинг мақташи ва ёмонлаши бир хил кўрилиши.
2. Амалларда амалларни кўришни унутиш.
3. Охиратда амал савобни тақозо қилишини унутиш”.
Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Ихлосли кишигина риё ҳақиқатини билади”, деган эканлар.

Forwarded from Muslim.uz
МУРАККАБ ВАЗИЯТДА ОҚИЛЛИК ВА ВАЗМИНЛИК БИЛАН ИШ ТУТАЙЛИК!
Шу йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси “Чашма” ҳудудида икки давлат аҳолиси ўртасида келишмовчилик юз берди. Шундан сўнг муҳтарам Президентимиз топшириғи билан Бош вазир Абдулла Арипов воқеа жойига тезкорлик билан етиб борди. Бош вазир у ерда Қирғизистон ҳукумати вакиллари, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиб, мавжуд масала бартараф этилди...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21285
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ
ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ
Аёллар мисвок тутадими?
Мисвок қўлаш муаккада (таъкидланган) суннатдир. Агар мисвок тутишнинг иложи бўлмаса, тиш чўткаси ёки шаҳодат бармоғи билан тишлар тозаланади.
Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: ”Агар умматимга қийин бўлмасайди, уларга ҳар намоздан аввал мисвок ишлатишни амр этардим” (Абу Довуд: 1/12).
“Мисвок ўлимдан бошқа ҳар дардга шифодир” (“Кашфул Ҳафо”: 1/457).
Баъзи фиқҳ китобларида “Аёллар мисвокни доимий ишлатса, тишлари заиф бўлишидан уларга мисвок ишлатиш мустаҳаб бўлади. Сақич унинг ўрнига ўтади” деган сўзлар учрайди (“Мароқул фалаҳ”: 20).
Аммо ҳадиси шарифларда мисвок фақат эркак учун суннатдир деган ифода йўқ. Аксинча, Ҳазрати Ойиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювиш учун менга берардилар. Мен аввал у мисвокни тутиб (яъни, ишлатиб), кейин ювардим ва ўзларига қайтарардим” (Абу Довуд: 1/13).
Имом Таҳтавий эса аёлларнинг сақич чайнашга амр этилмаганини, бунда ҳеч қандай савоб йўқлигини қайд қилган (Таҳтавий: 38). Ҳолбуки, мисвок учун амр бор. Савоби ва кўп томонлама фойдаси борлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирганлар. Дўхтирлар тиш емирилишининг, устида сариқ қатлам пайдо бўлишининг, милк ва оғизда яралар ва аллиғланиш вужудга келишининг олдини олиш, асаблар, кўзлар, нафас олиш ва ҳазм қилиш йўлларидаги турли ҳузурсизликларни ўнглаш учун мисвок қўллашни тавсия этишади. Ҳатто хотира заифлиги, зеҳн ўтмаслиги каби нуқсонларни ва ёмон ахлоқни тузатишда, ўнглашда ҳам мисвок улуғ тадбирдир. Бунча савобдан, ижтимоий, руҳий ва соғлиқ фойдаларидан маҳрум қолиш тўғри эмас.
АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР
272-ФАТВО
Ғайридин одам ўз юртида исломни қабул қилган бўлса-ю, лекин намоз, рўза каби шариат кўрсатмаларини билмагани учун бажармаган ҳолда ўлиб кетса ёки мусулмонлар яшайдиган юртга кўчиб келса, унинг зиммасига мазкур ибодатларнинг қазоси юклатилмаган бўлади.
Ҳасан ибн Зиёд (рҳ.)нинг Абу Ҳанифа (рҳ.)дан қилган ривоятига кўра, исломни қабул этган ғайридинга мусулмонлардан икки эркак ёки бир эркак билан икки аёл киши шариат кўрсатмаларидан хабар бермагунича унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон», «Муҳит»
«Минг бир фатво». 1-қисм

АЛЛОҲ МЕНИ СЕВАДИМИ?☝🏻
Шайх Али ат-Тонтавий (Аллоҳ раҳмат қилсин) деди:
- Мени Аллоҳ севадими?
Бу савол мени ўзига жалб этди. Шунда Аллоҳ таолонинг муҳаббати Унинг бандасига Китобида зикр қилинган сифатлар борларгагина келиши ёдимга тушди. Хотирамни бирма-бир варроқлаб, ўзимни уларга муносибманми йўқми солиштириб чиқдим.
Билдимки, Аллоҳ таоло "МУТТАҚИЙН"ларни яхши кўрар экан. Мен эса ўзимни МУТТАҚИЙН деб ҳисобламайман.
Яна билдимки, Аллоҳ таоло "САБРЛИ"ларни яхши кўрар экан. Шунда ўзимнинг САБРИМ камлиги ёдимга тушди.
Билдимки Аллоҳ таоло "МУҲСИН"ларни севишини кўрдим. Мен қанчалар бу нарсалардан йироқмана?
Мен излашни бас қилдим. Чўчидим..."ўзимда Аллоҳ севадиган сифатларни топа олмасам-чи", деб қўрқдим. Ва аъмалларимга боқдим...
Эй Аллоҳ, агарда сустлик, гуноҳ, доғ ва нуқсонлар бир-бирлари билан аралашиб, кўпайиб кетган бўлсачи??
Шунда Аллоҳ таолонинг ояти ёдимга тушди:
(Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади, Бақара сураси, 222-оят).
Шу захоти бу оят менинг учун ва менга ўхшаганлар учун нозил этилганини тушуниб етдим ва маромига етказиб қўйдим.🌙
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.🤲🏻
Сиз ҳам Аллоҳ таолонинг суйган бандалари қаторида бўлинг.🕋

Аллоҳим, ризқимда барака бер 🤲🏻
Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди. Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.
У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.
Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир. 🤲🏻

Аллоҳ мени ислоҳ қилсин
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бир киши Умар ибн Абдулазизга: «Аллоҳ сизни боқий қолдирсин», деди. Умар ибн Абдулазиз бундан қўрқиб кетди ва: «Аллоҳ мени ислоҳ қилишини сўраб дуо қил», дедилар».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бир киши Умар ибн Абдулазизга: «Аллоҳ сизни боқий қолдирсин», деди. Умар ибн Абдулазиз бундан қўрқиб кетди ва: «Аллоҳ мени ислоҳ қилишини сўраб дуо қил», дедилар».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
Муҳаббат ҳақида айтилган энг гўзал сўзлар ушбу оятда мужассамдир: "Иброҳим алайҳиссалом: "Эй ота, ҳақиқатан, мен (кофир ҳолда яшаб ўтганинг сабабли Охират диёрида) сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман", дедилар. (Марям сураси, 45-оят).
Ҳақиқий муҳаббат севган кишингизни дўзахга тушишидан хавфсирашингиз, у учун куйинишингиздир. Шуни унутмангки, охиратингизга эътиборли бўлмаган киши, сиз учун қайғурмайди, сиз учун эътиборли эмасдир.

⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:
🟡 “сариқ” ҳудудларда:
✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;
〰️〰️〰️〰️〰️
🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:
✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.
☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;
✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;
✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.
☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;
🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.
Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar | @surxonmuslimuz

273-ФАТВО
Умр бўйи ўқиган фарз намозларини эҳтиёт юзасидан қайта ўқимоқчи бўлса, уларда камчилик ва макруҳ амаллар бўлгани учун деб ният қилиши ва бомдод билан аср намозларидан кейин ўқимаслиги лозим. Зеро, мабодо олдинги намози қабул бўлган бўлса, кейинги ўқиган намози нафл ҳисобланади. Мазкур икки вақтда эса, нафл намозининг ўқилиши макруҳ саналади. Мазкур ният билан иккинчи марта ўқилган намоз нафлга айланиб қолиш эҳтимоли бўлгани учун унинг барча ракъатларида зам сура ўқилади.
«Оламгирия», «Музмарот», «Захирия»

ШУБҲАЛИ ТАОМ
Мусулмон кишига бирор таом тақдим қилинса, ҳадя берилса ёки у бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, у нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраб-суруштириб олсин. Чунки бундоқ нарсалар вазиятга қараб гоҳида вожиб, гоҳида ҳаром, гоҳида мандуб ва гоҳида макруҳ бўлади, дейдилар уламоларимиз.
1. Молнинг эгаси ҳаромхўрлиги билан машҳур бўлса ёки молининг кўпи ҳаромлиги маълум бўлса, сўраб-суруштириб, ҳаромхўрнинг ҳалол моли ва кўп ҳаром аралашган молнинг ҳалол қисмидан муомала қилиш вожиб бўлади.
2. Ҳаромхўрлиги маълум бўлмаган, ўзида ҳаромхўрлик белгиси, аломати ҳам бўлмаган кишининг молини сўраб-суруштириб, тафтиш қилиш эса, беайб мусулмон кишидан ҳаромхўр¬ликда шуб¬ҳаланиш бўлгани учун ҳаром бўлади.
3. Мол эгасининг ҳаромхўрлиги маълум бўлмаса, аммо унда ҳаромхўрликнинг аломатлари бўлса, у билан муомала қилиш жоиз, аммо тарк этса, афзал.
Демак, сўраб-суруштириш шубҳага боғлиқ.

Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯ ИЗОҲИ
🕌 Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» 🟢 ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Хавфсизликни таъминлаш учун ушбу масканларда 5-8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилади.
✔️ Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.
❌ Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.
Батафсил 👉 бу ерда
〰️〰️〰️〰️
🏠 15 июндан «яшил» 🟢 ва «сариқ» 🟡 ҳудудларда фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.
Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади.