Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
ИМОМЛИК ТЎҒРИ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ

Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар:

1. Ислом.
Мусулмон бўлмаган одам имом бўла олмайди.

2. Ақл.
Ақлида нуқсони бор одам имом бўла олмайди.

3. Балоғатга етганлик.
Балоғат ёшига етмаган боланинг имом бўлиши мумкин эмас.

4. Муҳаққақ эркаклик.
Аёл киши ва хунасалар имом бўлмайдилар.

5. Тўла таҳоратли бўлиш.
Таҳорати йўқ ёки бирор ерига нажас теккан одам имом бўлиши мумкин эмас.

6. Қироат ва намоз арконларини яхши адо этиш.
Қори одам уммийга иқтидо қилмайди. Намозни тўлиқ ўқишга қодир одам жисмоний ноиложлик туфайли ўтириб ёки бошқа нуқсонли равишда намоз ўқийдиган одамга иқтидо қилиши жоиз эмас.

7. Бошқага иқтидо қилган киши ҳам имом бўла олмайди.
Бунинг оддий кўриниши бировга кечикиб иқтидо қилган одам намознинг давомини ўқиётганда бошқа бир киши келиб унга иқтидо қилиши мумкин эмас.

8. Узрлардан саломат бўлмоқ.
Доим бурни қонаб турадиган, сийдиги оқиб турадиган, ел чиқиб турадиган ва шунга ўхшаш дардларга учраган кишилар имом бўла олмайдилар. Ўзларига ўхшаш дардга мубтало бўлганларга имом бўлсалар жоиз.

9. Тили соғлом бўлиб, ҳарфларни ўз ўрнидан чиқара олиш.
ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмайдиган одамларнинг имомликка ўтиши тўғри эмас.

10. Намозини қайта ўқиётган бўлмаслиги шарт.
Фарз намозни аввал ўқиб олиб, кейин яна ўқиса, нафл ўрнига ўтади. Нафл намоз ўқиётган одамга фарз намоз ўқиётган киши иқтидо қилиши мумкин эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
O'MI Surxondaryo viloyat vakili o'rinbosari, Denov tumani "Imom Buxoriy" jome masjidi imom xatibi P.Toshboyevning juma ma'ruzasini quyidagi manzil orqali jonli kuzating 👇

https://www.facebook.com/akbar.vositov
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ҳимолай тоғларида 400 йилда гуллайдиган гул

САВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда телеграмм каналларда мана шу хабарни тарқатишаяпти "Ҳимолай тоғларида 400 йилда бир марта гуллайдиган бу гулни пайғамбар Муҳаммад (САВ) гули деб аташади. Бу ҳақида Мавлуди шарифда ҳам маълумотлар келтирилган. Бизнинг авлод ушбу гулни кўришга мушарраф бўлди. Ушбу гулларнинг кейинги гуллаши 2419-йилда бўлади. Буни ўзини бўлмасада фотосуратларда кўриш насиб қилганига Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин...". Ўзимга катта опаларим жўнатишибди. Шу тўғрисида бир нима дейишга хайронман.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! У гулни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам динимизга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўша маълумотни ўзи ёлғон бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:
“Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра:
“Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”, дедилар”.

Насаий ривоят қилган

Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

250-ФАТВО

Хуфтондан кейинги 2 ракъат суннатни ўқимай келиб, таровеҳ имомига ўша суннат нияти билан иқтидо қилса, жоиз ҳисобланади.

«Оламгирия», «Қозихон»

«Минг бир фатво». 1-қисм
ИМОМЛИККА КИМ ҲАҚЛИРОҚ?

Юқоридаги саволга бугун намоз ҳукмларини жуда яхши биладиган фиқҳ илмининг билимдони бўлган киши имомликка ҳақлироқ деб жавоб берилса, маъқул бўлади.

Шу билан бирга, қадимги фуқаҳоларимиз ўзларида жам бўлган барча далилларни ва билимларни ишга солиб, бу саволга тартиби билан жавоб берганлар. Ана ўша жавоб билан танишиб қўймоғимиз лозим.

Ҳанафий мазҳаби бўйича фаҳш ишлардан четланган, намознинг ҳукмларини яхши биладиган ва Қуръондан фарз миқдорича ёдлаган имомликка энг ҳақли одам лойиқ саналади.

Бу сифатлар тенг бўлиб қолса, Қуръон тиловатини ва тажвидини яхшироқ биладиган шахс ҳақлироқ бўлади.
Сўнгра шубҳали нарсалардан ҳам ўзини четга олиб юрадиган тақволи одам.

Кейин ёши улуғроқ киши.
Сўнгра хулқ-атвори гўзалроқ бўлган шахс.
Кейин таҳажжудни кўп ўқийдиган одам.
Сўнгра насаби шарафлироқ киши.
Кейин кийими покизароғи лойиқ саналади.

Имомликка даъвогарлар мазкур сифатларда тенг бўлиб қолсалар, ораларида қуръа ташланади ёки сайловда кўп овоз олган киши бўлади.

Авваллари намозга ҳозир бўлганлар ичида ҳоким бўлса, у, бўлмаса, амир, у ҳам бўлмаса, қози, манзил эгаси ўтган. Намозга ўтишга энг ҳақли киши масжиднинг имоми бўлган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни қаршилаганларга АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугунга етказган, қалбларимизга УМИД, тилларимизга ЗИКРУ ДУО жойлаган АЛЛОҲ ТАОЛОга ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз ФАЙЗУ БАРАКОТга тўлсин!!!
Forwarded from Muslim.uz
БЕПУЛ ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар [email protected] электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

паспортнинг электрон нусхаси
ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси
Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

Ҳадис истилоҳлари
Ҳадис шарҳлари
Араб тили
Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БАРЛАВИЙЛАР ҲАҚИДА

САВОЛ: Ассаламу алайкум! Барлавийлик ҳақида ва бу оқимнинг Ўзбекистонда таъқиқланиши ҳақида муфассалроқ маълумот берилса яхши бўларди.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бу борада яқинда юртимизга ташриф буюрган уламолардан бири Муҳаммад Тақий Усмоний шундай жавоб берганлар: Улар (Барилавийлар) мусулмонларнинг кўпчилигидан баъзи бир ақидалари ва бидъатона амаллари билан ажралиб турадилар. Уларнинг ақидалари жумласидан:

1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғайбни билувчи дейиш;

2) У зотни бўлган ва энди бўладиган жами нарсалардан хабардор дейиш;

3) У зотнинг шарофатли руҳлари одамларга фойда ёки зарарни етказиш тасарруфини қила олади, дейиш кабилардир.

Уларнинг имоми Аҳмад Ризохон ал-Барилвий Девбанд уламоларининг зиддига такфир фатвосини (кофирга чиқаришни) нашр қилиб, тарқатгандир. Ҳатто, “Кимки уларни кофир демаса, ўзи ҳам кофирдир!”, деган. Мана шундай! Чунки, Девбанд уламолари уларни танқид қилганлар ва “Ғайб илми Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг сифатидир, унга ҳеч ким шерик бўла олмайди. Лекин, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўз пайғамбарларини ўзи хоҳлаганча ғайб хабарларига хабардор қилади”, деганлар.

Барлавийларнинг бидъатона ишларидан баъзиси шуки, Қуръонда ва Суннатда собит бўлмаган байрамларни ўтказадилар. Шу билан бирга, ўшаларни мустаҳаб деб эътиқод қиладилар. Балки, ўзларига шерик бўлмаганларни жуда қаттиқ инкор қилиш даражасида уларга вожиб муомаласини қиладилар. Шунингдек, бировнинг ўлими муносабати билан ҳар хил маросимларни ихтиро қилиб олганлар. Бирор киши вафот этган вақтда маййит эгаларига одамларни уч, ўн, қирқ каби маросимларга чақиришларини буюрадилар. Уларга таом ҳозирлашга чақирадилар. Кимки бу ишни қилмаса, жуда қаттиқ маломат қилиб айблайдилар.

Шунга ўхшаш, уларнинг жуда кўп бидъат ишлари бор.

Бу тариқат ҳақида гапириш чўзилиб кетиши мумкин. Лекин, мен зикр қилганим уларнинг ақидалари ва амаллари тўғрисида қисқача тасаввур бера олади. Бу бошқаларга нисбатан мўътадил бўлган кишига улар орасида ҳаддан ошиш, ғулувга кетиш ва таассуб борлигини англатиб туради.

Манба islom.uz

ЎМИ фатво ҳайъати.
savollar.muslim.uz
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

269-ФАТВО

Агар бир ойлик намозларни ўқимаган бўлса, сўнгра уларнинг қазосини ўқимасдан бир муддат вақтийя намозларни ўқиб юраверган бўлса, баъзи фуқаҳолар жоиз эмас, десалар, бошқалари жоиз, деганлар. Фатво жоизлигига берилган.

«Оламгирия», «Кофий»

«Минг бир фатво». 1-қисм
Жаннатнинг саккиз номи

Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:

1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф, 107).

2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир» (Тавба, 72).

3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир» (Нажм, 13–15).

4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро, 85).

5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди» (Фурқон, 15).

6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир» (Ғофир, 39).

7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир» (Анъом, 127).

8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар» (Фотир, 35).

«СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...» китобидан
ИЙМОН ҚАЛЪАСИ

Шақиқ Балхий айтади: “Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ Басра бозорида юрар эди, инсонлар у кишининг атрофларида жамланиб айтдилар: “Эй Абу Исҳоқ! Аллоҳ таоло ўз китобида : "Менга дуо қилинглар, дуоларингизни ижобат қилурман", деган. Биз эса анча замондан бери дуо қиляпмиз, аммо бизнинг дуоимизни ижобат қилмаяпти””.

Иброҳим ибн Адҳам уларга қарата шундай деди: “Эй Басра аҳли! Сизларнинг қалбларингиз ўн нарса билан ўлган бўлса, қандай қилиб дуоларингиз ижобат қилинади?

Биринчи - Аллоҳни таниганингизни даъво қиласизлару, Унга ибодат қилишда сусткашлик қиласизлар.

Иккинчи - Қуръон тиловат қиласизлару, унга амал қилмайсизлар.
Учинчидан - Шайтонни душман деб биласизлар, аммо унга итоат қиласизлар.

Тўртинчи - Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматиданмиз дейсизлар, лекин У зотнинг муборак суннатларига амал қилмайсизлар.

Бешинчи - Жаннатга киришни даъво қиласизлару, унга ҳаракат қилмайсизлар.

Олтинчи - Дўзахдан нажотни тилайсизлару, амалларингиз билан ўзларингизни унга отасизлар.

Еттинчи - Ўлим ҳақ дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар.

Саккизинчи – Бир - бирларингизнинг айбларингиз билан машғул бўласизлару, ўзларингизникига қарамайсизлар.

Тўққизинчи - Роббингизнинг неъматини ейсизлару, Унга шукр қилмайсизлар.

Ўнинчи - Ўликларингизни дафн қиласизлар, лекин улардан ибрат олмайсизлар.

Юқоридаги саҳву нуқсонлардан ўзингизни қутқармагунингизча Иймонингиз қалъаси заифлигича қолаверади. Оқибатда, дуоларингиз мустажоб бўлмайди” ("Ҳаётул қулуб").
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР ИНСОННИНГ ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИГИ БУ ДУНЁДА ҚИЛГАН ЯХШИЛИКЛАРИДИР...

ЯНГИ КУНГА, ЭЗГУ НИЯТ, ХАЙРЛИ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

ҲУЗУР ВА МАЗМУН ТЎЛА КУН БЎЛСИН!!!
Онадан сўрашди:
- Болангизни замонавий гаджетлар гирдобидан қандай қутқардингиз? Китобга муҳаббатини қандай шакллантирдингиз?

Она жавоб берди:
- Фарзандларимиз бизни тинглагандан кўра, кўпроқ бизга тақлид қилишади...
ҲАРОМ

«Ҳаром» луғатда ман қилишни англатади.

Шариатда эса, ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ-ойдин равишда ман қилинган нарса ҳаромдир.

Буни ҳам билиб олиш учун алоҳида тайёргарлик кўришнинг кераги йўқ. Ароқ, нажосат тушган сув каби ичимликлар, чўчқа гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, эркак кишиларга ипак кийимлар ва никоҳида бўлмаганлар ила жинсий алоқада бўлиш кабилар ҳаромдир.

Шу билан бирга, ўзи ҳалол бўлган нарсаларга шариатда ман қилинган йўл билан эга бўлса, улар ҳам ҳаромга айланиб қолади. Мисол учун, зулм, ўғрилик, рибохўрлик, алдамчилик, порахўрлик йўли билан топилган ҳар бир нарса, ўзи қанча пок бўлса ҳам, топувчига ҳаромдир.

Шунинг учун ҳам уламоларимиз мутлақ ҳаромни, ўзида ҳаромлик сифати бор ёки ман қилинган йўл билан топилган нарсадир, деб таъриф қиладилар. Мусулмон киши учун ҳаромдан ҳазар қилиш фарздир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
​Ўлим ёди

Абу Нуъаймдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ ўлимни эсласа, бир неча кун ҳеч нарса қила олмай қоларди. Сабабини сўрашганда эса: «Билмайман, билмайман», дер эди».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
ИХЛОС ҲАҚИДА

Жунайд раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Ихлос бу Аллоҳ ва банда орасидаги сирдир. Уни фаришта билмайдики ёзиб қўйса, шайтон билмайдики бузиб юборса, ҳою ҳавас оғдириб юборса”.

Шу масалада Қушайрий раҳимаҳуллоҳ ўз санадлари ила Рабб таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийлари бор: “Ихлос сиримдан бўлган бир сирдир. Уни бандаларимдан кимга муҳаббат қилсам, унинг қалбига ишониб топшираман”.

Абу Усмон айтганлар: “Ихлос бандалар кўришини унутиб, назарни доимо Холиқнинг фазлига қаратишдир”.

Ҳузайфа ал Маръаший: “Ихлос банданинг феъллари зоҳир ва ботинда бир хил бўлишидир”, деганлар.

Бир олимдан ихлос ҳақида сўралганда у: “Амалингга Аллоҳдан бошқани гувоҳ қилмаслигинг ихлосдир”, деган экан.

Зуннун раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: “Уч нарса ихлос аломатларидандир:

1. Омманинг мақташи ва ёмонлаши бир хил кўрилиши.   

2. Амалларда амалларни кўришни унутиш.

3. Охиратда амал савобни тақозо қилишини унутиш”.

Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Ихлосли кишигина риё ҳақиқатини билади”, деган эканлар.
Forwarded from Muslim.uz
МУРАККАБ ВАЗИЯТДА ОҚИЛЛИК ВА ВАЗМИНЛИК БИЛАН ИШ ТУТАЙЛИК!

Шу йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси “Чашма” ҳудудида икки давлат аҳолиси ўртасида келишмовчилик юз берди. Шундан сўнг муҳтарам Президентимиз топшириғи билан Бош вазир Абдулла Арипов воқеа жойига тезкорлик билан етиб борди. Бош вазир у ерда Қирғизистон ҳукумати вакиллари, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиб, мавжуд масала бартараф этилди...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21285

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ

Аёллар мисвок тутадими?

Мисвок қўлаш муаккада (таъкидланган) суннатдир. Агар мисвок тутишнинг иложи бўлмаса, тиш чўткаси ёки шаҳодат бармоғи билан тишлар тозаланади.

Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: ”Агар умматимга қийин бўлмасайди, уларга ҳар намоздан аввал мисвок ишлатишни амр этардим” (Абу Довуд: 1/12).

“Мисвок ўлимдан бошқа ҳар дардга шифодир” (“Кашфул Ҳафо”: 1/457).

Баъзи фиқҳ китобларида “Аёллар мисвокни доимий ишлатса, тишлари заиф бўлишидан уларга мисвок ишлатиш мустаҳаб бўлади. Сақич унинг ўрнига ўтади” деган сўзлар учрайди (“Мароқул фалаҳ”: 20).
Аммо ҳадиси шарифларда мисвок фақат эркак учун суннатдир деган ифода йўқ. Аксинча, Ҳазрати Ойиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювиш учун менга берардилар. Мен аввал у мисвокни тутиб (яъни, ишлатиб), кейин ювардим ва ўзларига қайтарардим” (Абу Довуд: 1/13).
Имом Таҳтавий эса аёлларнинг сақич чайнашга амр этилмаганини, бунда ҳеч қандай савоб йўқлигини қайд қилган (Таҳтавий: 38). Ҳолбуки, мисвок учун амр бор. Савоби ва кўп томонлама фойдаси борлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирганлар. Дўхтирлар тиш емирилишининг, устида сариқ қатлам пайдо бўлишининг, милк ва оғизда яралар ва аллиғланиш вужудга келишининг олдини олиш, асаблар, кўзлар, нафас олиш ва ҳазм қилиш йўлларидаги турли ҳузурсизликларни ўнглаш учун мисвок қўллашни тавсия этишади. Ҳатто хотира заифлиги, зеҳн ўтмаслиги каби нуқсонларни ва ёмон ахлоқни тузатишда, ўнглашда ҳам мисвок улуғ тадбирдир. Бунча савобдан, ижтимоий, руҳий ва соғлиқ фойдаларидан маҳрум қолиш тўғри эмас.

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР