Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Мақола

ОИША ОНАМИЗ ҲАҚИДА
Исмлари: Оиша бинти Абу Бакр;
Оталари: Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа;
Оналари: Умму Рувмон бинти Омир ибн Уваймир;
Туғилган йиллари: Энг тўғри деб топилган маълумотларга кўра, Оиша розияллоҳу анҳа 615 (олти юз ўн бешинчи) йил октябрь ёки шу йилнинг сентябрь ойлари орасида туғилганлар. Бу нубувватнинг бешинчи ёки олтинчи йилига тўғри келади.
Эмизган сут оналари: Абу Қуъайс исмли кишининг хотини эмизиб катта қилган;
Кунялари: Умму Абдуллоҳ Опалари Асмо бинти Абу Бакр ва Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг тўнғич ўғиллари;
Унвонлари: Муваффақа – қимматбаҳо дур, Ҳумайро – юзи қизғиш аёл;
Сифатлари: Уммул~муъминин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳабибаси, «УММАТ АЁЛЛАРИ ФАҚИҲАСИ» ;
Аллоҳ таоло берган сифат:
Мубарроъа – Аллоҳ таоло ифкдан ПОКЛАГАН АЁЛ ;

Давомини ўқиш учун👈
✍️Денов туман Бобур МФЙ отинойиси Алланова Зебинисо

📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола #Раддия #Бузғунчилик

ТЕРРОР - ИСЛОМ АҚИДАСИГА ЗИД

Террор сўзи луғатда қўрқитиш деган маънони англатади. Барча бандалар
Аллоҳдангина қўрқишлари лозим. Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 40-оятида:
  وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ
Фақат мендангина қўрқингиз, - дея марҳамат қилинади. Аммо шаръий бир сабабсиз қўрқитиш қатъиян ҳаромдир. Негаки, ислом тинчлик динидир. У адоват ва ҳужумни биринчи бошламайди. Зарурат бўлмаган ҳолатда ўзини хатарга қўйишдан кўра, муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни афзал билади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
Эй, мўминлар, тинчликка батамом кирингиз, шайтон йўлларига эргашмангиз. Зеро, у (шайтон) сизларга очиқ душмандир (“Бақара” сураси, 208-оят).
Қўлларига қурол олиб террорчилик қилиб, инсонларни қўрқитиш ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар: Биронтангиз, зинҳор ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин (ўқталмасин), чунки, у билмайдики, шайтон унинг қўлини бузиши мумкинлигини (яъни унинг қалбига васваса солиб, мусулмонга қарата оттириши мумкин). Оқибатда эса у одам дўзах чоҳига қулайди. Одамларнинг тинчлигини турли баҳоналар билан бузиб, қўрқувга солиш инсоний биродарлик тамойилига зид келувчи таъқиқланган ишлардан эканини билиш учун ушбу келтириб ўтилган далиллар кифоя қилади.
Ислом дини таълимоти, қонун-қоида ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилган:
1. Инсон ҳаѐтини муҳофаза қилиш;
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш;
3. Инсон динини муҳофаза қилиш;
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш;
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Террор эса айнан ушбу мақсадларнинг барчасига қарши қаратилган фаолиятдан иборатдир.

Узун тумани "Домла Маҳмуд" жомеъ масжиди имом-хатиби Сирожиддин Самадов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Аллоҳ учун дўстлашиш  

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг бир-бирларига дўст, биродар, кўмакдош бўлишлари зарурлигини бундан ўн беш аср муқаддам эълон қилиб, Ислом умматини ўзаро биродарликка, қардошликка, ҳамкорликка чақирганлар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мусулмон – мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманга ҳам топшириб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло уни Қиёмат ғам-ташвишларидан халос этади.

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий "жоме масжиди имом хатиби
•┈┈•┈┈•⊰✿📝⌛️✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📲SURXONMUSLIM.UZ matbuot xizmati
#Мақола

Қиш фасли

 Қодири мутлақ тўрт фаслни яратиб, ҳар бир фаслни ўзига хос, ўзига мос об-ҳаво, турли неъматлар билан зийнатлади.Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша фазилатлари бор. Аммо улар ичида қиш фасли алоҳида фазилатга эгадир. Қиш фасли мўмин киши учун энг яхши фасл ҳисобланади. Чунки бу фаслда бошқа фаслларга қараганда турли нафл ибодатларни кўплаб адо этиш осонлашади. Кечалари узун бўлгани сабабли ҳам уйқуга тўйиш, ҳам енгиллик билан ибодат қилиб олиш имкони туғилади....

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий "жоме масжиди имом хатиби
•┈┈•┈┈•⊰✿📝⌛️✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📲SURXONMUSLIM.UZ  matbuot xizmati
#Мақола

ДИН НИҚОБИДАГИ ЭКСТРЕМИЗМ -  ЁШЛАРНИНГ КЕЛАЖАГИ УЧУН ТАҲДИД.

Ўзбекистон азалдан кўп миллатли ва турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келган юрт ҳисобланади. Аждодларимиз ҳар доим шу юртда бирга яшаган бошқа дин вакилларига ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлишган. Уларнинг ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда ўз аксини топган.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 34.2 млн.дан ошиқ аҳолиси истиқомат қилаётган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 94% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. Юртимиз фуқароларининг 3,5% га яқини православ динига мансуб, қолганларини бошқа конфессия вакиллари ташкил этади.Айни дамда оммавий ахборот воситаларида Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечираётганини гувоҳи бўлмоқдамиз.

📄БАТАФСИЛ ЎҚИШ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий "жоме масжиди имом хатиби
•┈┈•┈┈•⊰✿📝⌛️✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📲SURXONMUSLIM.UZ  matbuot xizmati
#Мақола

Ислом динида фарзанд тарбияси

Динимизда фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилган бўлиб, уни фарзанд ҳатто дунёга келмасидан олдин бошлаш китобларимизда баён қилинган.
Маълумки, фарзанд неъмати Аллоҳ таоло томонидан берилган буюк неъмат бўлиб, ҳар бир ота-она бу неъматни қадрига етиб, ҳаққини адо қилиши зарурдир. Ота-она фарзанд тарбиясига масъул бўлган шахслар ёш авлодни ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратишлари – динимиз талабидир. Тарбия ҳар доим ҳам муҳим масала бўлиб келган. Таълимдан мақсад ҳам аслида тарбиядир...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

♻️
Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Дехқончилик фазилати

Муқаддас Ислом дини таълимотларида деҳқончилик, ерни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Ер юзида экин экиш, деҳқончилик қилиш ризқ топишнинг энг яхши воситадир. Инсон ҳалол ризқ талабида касб қилиши, унинг азизлигини зиёда қилади.Деҳқончилик улуғ, фазилатли амалдир. Кўплаб ояти карималарда боғлар ва далаларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг меҳнати Аллоҳнинг остида эканига ва Аллоҳ таоло уларга кўмакчилигига далолат қилади. Зеро, деҳқончилик улуғ ибодатлардан саналади.Деҳқон одам уруғни экади...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

♻️
Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Исломда ҳайвонларга муносабат

Қуръони каримда Аллоҳ таоло ҳайвонот оламини нима учун яратгани, уларга қандай муносабатда бўлиш лозимлигини ўргатиш билан бирга, ҳайвонот оламидан қандай фойдаланиш ҳақида ҳам таълим беради: "Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар..." (Анъом, 38). Яъни, сизлар қандай уммат бўлсаларинг, улар ҳам ўзларига хос умматдир. Шундай экан, уларни бекорга ўлдириш, зулм қилиш, қийноққа солиш асло мумкин эмас.Динимиз меҳр-шафқат дини. Одам тугул ҳайвонларга ҳам мулойим муносабатга чақиради...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

♻️
Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шуни алоҳида таъкидлайдиларки, ислом дини инсонга, унинг дунё ва охират ҳаётига доир барча ишларни ислоҳ этиш ва тартибга солиш учун келган бўлиб, дин ва дунё, ижтимоий ва руҳий ҳаёт ўртасини асло ажратмайди.Онгли мусулмон тасаввурида инсоннинг барча нияти ва амали Аллоҳ таоло розилигини топиш бўлса, шубҳасиз ибодат каби бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон кишига яхшилик эшиклари доимо очиқ. У Аллоҳнинг кенг раҳмати, беқиёс савоблари ва марҳамати соясида бу эшиклардан хоҳлаган вақтида кираверади...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

♻️
Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Меҳмондорчилик фазилатли

Бизнинг ўзбек халқимиз азалдан меҳмондўст халқ. Таниш-нотаниш меҳмонларга очиқ юзлилик билан уйининг тўрини муҳайё қилади, турли туман таомлар тайёрлаб, меҳмоннинг кўнглини овлайди. “Меҳмонли уй баракали уй” деб бежизга айтмаган доно халқимиз. Бу мақол албатта қон-қонимизга сингиб кетган мусулмончилигимиздаги ҳадисларга тўғри келади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмондорчиликка катта аҳамият берганлар. У зотдан бу ҳақда кўп ҳадислар ворид бўлган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин», дедилар»...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

♻️
Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Аллоҳнинг зикри қалбимизда нақш бўлади

Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар”, деб марҳамат қилган. (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар).Зикр деганда, биринчи навбатда Аллоҳни зикр қилишни тушунилади. Аллоҳни зикр қилиш қалбни унга боғлаш демакдир. У мени кузатиб турибди, деган фикр доимий инсон хаёлида бўлиши бу – зикрдир. Банда Аллоҳни кўп зикр қилиш билан турли гуноҳлардан узоқлашади. Унинг қалбида беҳуда фикрларга ўрин қолмайди. Дунёга ҳирс қўйиш, унинг зикри билан банд бўлишдан халос бўлади.Зикр ҳар куни маълум вақт ичида Аллоҳни ёд этиб, ибодат қилмоқдир. Зикр нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан бири ҳисобланади...

➡️БАТАФСИЛ

✍️Обиджон Исмоилов - Сариосие туман Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

♻️
Энди бизни қуйидаги манзилларда ҳам кузатиб боришингиз мумкин👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Ахил ва мустаҳкам оила- юрт таянчи!


   Муқаддаси ислом таълимоти ва миллий қадирятларимизда оила муқаддас маскан деб қаралади. Унинг бахту саодати оила аъзоларига нисбатан ўзаро хурмат ва иззатда бўлинса албатта тинч ва тотув ҳаёт качиришса мақсадга мувофиқ бўлади. Халқимиз бежизга: “Оиланг тинч – олам тинч” демаган. Оилаларнинг тинч ва ҳар томонлама фаровон бўлиб бориши юртнинг тарққиётидир. Ислом таълимотида оилада эр-хотин ўртасида меҳр - муҳаббат бўлиши яратган Аллоҳ таолонинг раҳматидир. Улар ота-она бўлиши билан бу меҳр муҳаббат янада ҳам зиёда бўлади. Зотан Аллоҳ таоло эру ҳотинни бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишга буюрган. Уларнинг ўзаро яқин, бир-бирига кўмакчи бўлиб, аҳил ва мустаҳкам ҳаёт кечиришлари лозимлигини такидлаб Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади......
👉👉👉👉👉Батафсил ўқинг

Манбалар асосида таёрланди.

Алиакбар Ҳабибуллаевич Сайфидинов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби    

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

Сурхон Тонги газетаси 2023 йил 4 Январ 1-сонида нашрдан чиқди.

Mустаҳкам оила- юрт таянчи!


   Муқаддаси ислом таълимоти ва миллий қадирятларимизда оила муқаддас маскан деб қаралади. Унинг бахту саодати оила аъзоларига нисбатан ўзаро хурмат ва иззатда бўлинса албатта тинч ва тотув ҳаёт качиришса мақсадга мувофиқ бўлади. Халқимиз бежизга: “Оиланг тинч – олам тинч” демаган. Оилаларнинг тинч ва ҳар томонлама фаровон бўлиб бориши юртнинг тарққиётидир. Ислом таълимотида оилада эр-хотин ўртасида меҳр - муҳаббат бўлиши яратган Аллоҳ таолонинг раҳматидир. Улар ота-она бўлиши билан бу меҳр муҳаббат янада ҳам зиёда бўлади. Зотан Аллоҳ таоло эру ҳотинни бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлишга буюрган. Уларнинг ўзаро яқин, бир-бирига кўмакчи бўлиб, аҳил ва мустаҳкам ҳаёт кечиришлари лозимлигини такидлаб Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади.....
👉👉👉👉👉Батафсил ўқинг

Алиакбар Ҳабибуллаевич Сайфидинов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби    
#Мақола

Фитнанинг зарарлари..

Дунё яралибдики инсоният қабоҳат ва разилликнинг, хиёнат ва адоватнинг зарарлари билан курашиб келмоқда. Баъзи ўринларда ҳатто унинг қурбонига ҳам айланиб қолмоқда. Хўш бу ҳолат қачонгача давом этади..башарият бу иллатнинг зарарларидан қандай сақланмоғи лозим. Бу саволларга жавоб топиш учун албатта яна Ислом таълимотига мурожаат қилишдан бошқа йўл йўқ. Ислом таълмотида бутун дунёдаги барча кўнгилсиз ҳодисаларнинг сабабчиси фитна деб аталади.Бирор қабоҳат йўқки унда фитнанинг қўли бўлмаса. Хўш фитна ўзи нима, унинг кўринишлари қанақа, ундан қандай ҳимояланиш мумкин. Бугун шу ҳақда баҳолиқудрат батафсилроқ ёритишга қарор қилдик. Машҳур араб тарихчиси Муҳаммад ибн Асир ал-Жазарийнинг фикрига кўра.....

📝Давоми...🔻https://habibulloh.uz/maqola/6402f4800a95a3d85382ba9b
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Азиз ота-оналар фарзандингиз оиласи бузилишга йўл қўйманг!

Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила
соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва хамжихатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукум суради.Ҳалоллик ростгўйлик, ор-номус , шарму-ҳаё , меҳр-оқибат ва меҳнатсеварлик каби инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланади.Оила инсон зоти яралгандан бери давом этиб келмоқда.Инсоният тарихининг барча босқичларида Аллоҳ таоло ўзи юборган барча пайғамбарлари орқали оилани мустаҳкам бўлиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий қилинган.

👇👇👇👇👇Давоми👇👇👇👇👇

https://telegra.ph/Aziz-ota-onalar-farzandingiz-oilasi-buzilishga-j%D1%9El-%D2%9B%D1%9Ejmang-05-29
#мақола
Муборак Ҳаж ибодати!

      Маьлумки, «Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилмоқ» маьносини англатади. Уламолар тарифида эса маьлум вактда, маьлум маконда, маьлум ибодатларни ният килишлик билан адо этишдир деганлар. Маьлум вакт деганда:  зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни яьни Арафа куни булиши керак. Маьлум макон деганда: Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим. Маьлум ибодатлар деганда: Кабаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги Саьй, Арофат тоғида, Муздалифада ва Минода туриш, шайтонга тош отиш ибодатлари киради. 

👇👇👇👇👇Давоми👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/Muborak-%D2%B2azh-ibodati-06-10
#мақола
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари одоб эди!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсани асло айбламаганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таомни асло айбламаганлар. Иштаҳалари тортса, ер эдилар. Бўлмаса, тарк қилардилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлиққан одамга биринчи салом берар эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам камбағаллар билар ҳаммажлис бўлар эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлис интиҳосигача ўтирар эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг сахийи эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шижоатли инсон эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.
👇👇👇👇👇Давоми👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/Mu%D2%B3ammad-sollallo%D2%B3u-alaj%D2%B3i-vasallamning-hul%D2%9Blari-odob-ehdi-09-27
#мақола
ИСЛОМ ДИНИДА МЕҲР-ШАВҚАТГА МУНОСАБАТ.

Инсон ҳаётини илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маърифат –муслимнинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Шу маърифат орқали Яратганни, унинг қудратини, яратиқларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.
Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади

👇👇👇👇👇Давоми👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/ISLOM-DINIDA-ME%D2%B2R-SHAV%D2%9AATGA-MUNOSABAT-10-20
#мақола
ИСЛОМ ДИНИДА МЕҲР-ШАВҚАТГА МУНОСАБАТ.

Инсон ҳаётини илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маърифат –муслимнинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Шу маърифат орқали Яратганни, унинг қудратини, яратиқларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.
Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади

👇👇👇👇👇Давоми👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/ISLOM-DINIDA-ME%D2%B2R-SHAV%D2%9AATGA-MUNOSABAT-10-20
#Мақола_2024

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС

🔰Маълумки, Мовароуннаҳр ҳудудида ўрта асрларда ислом илмларининг бошқа соҳалари каби ҳадис илми доирасида ҳам миллий қадриятлар ва ислом дини ғоялари орасида ўзаро таъсир, мулоқот жараёнлари кечган. Бир неча авлод муҳаддислар фаолияти натижасида Мовароуннаҳр маънавий ҳаёти ҳадислар билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Бугунги кунда Мовароуннаҳр муҳитида муҳим ўрин эгалловчи ҳадис мактаблари фаолияти ва муҳаддислар ҳаёти, улар яшаган даврдаги сиёсий-ижтимоий жараёнлар, фан ва маданиятни яна-да мукаммалроқ ўрганиш талаб этилмоқда. Мазкур йўналишда Мовароуннаҳрда IX асрда яшаб, ижод этган тафсир, ҳадис, ислом тарихи каби илмлар соҳиби, етук муҳаддис, аллома Имом Термизийнинг ҳаёти, ижоди ва унинг ҳадис илмида тутган ўрнини очиб бериш бугунги кунда аҳли илмларимиз олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

📍Батафсил:
https://termiziy.uz/uz/news/1761

♻️ Ижтимоий тармоқлар орқали бизни кузатинг:
Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube