Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Тафаккур_вақти

Оғзи берк балиқни бирор киши овлай олмайди. Сен ҳам оғзингни ёп (кам гапир). Чунки кўплаб кимсалар сенинг хатоларингни овлаш илинжида юрган бўлиши мумкин.

@surxonmuslimuz
Умар розияллоҳу анҳу ўлимлари олдида йиғладилар.
Шунда у кишига: «Нега йиғлаяпсиз?» дейилган эди, у киши:
«Аллоҳнинг ҳузурида улкан ҳисобланадиган бирор гуноҳни ўзимча кичик санаб, қилиб қўймаганмикинман, деб қўрқмоқдаман», дедилар.

@surxonmuslimuz
Хайрли кун!

Ассалому алайкум варохматуллоҳи ва баракотуҳ.

Кима берса жаҳолат хамридин жом,
Биҳишт олдиға келса, босмағай ком

Етар рахмат суви кўк кавкабина,
Етишмас қатраю гумроҳлабина

Кўринг бу Толиб ила бу Лаҳабни,
Улуғ дарё лабида хашк лабни

Қаю бир қудратин қилмоқ керак ёд
Эрур қосир уъқули Одамизод

Сиз билан бизни иймон ва исломга мушарраф қилган, Буюк Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!

@surxonmuslimuz
#МУНАББИҲОТ (охиратга огоҳ этиш)
###
Али розияллоҳу анҳудан:
“Осмондан оғирроқ нарса,
ердан кенгроқ нарса,
денгиздан бойроқ нарса,
тошдан қаттиқроқ нарса,
оловдан иссиқроқ нарса,
муздан совуқроқ нарса, заҳардан аччиқроқ нарса нима?”
деб сўралганида, у киши:
1. “Бегуноҳ кишиларга бўҳтон қилиш осмондан оғирроқдир.
2. Ҳақиқат ердан кенгроқдир.
3. Қаноатли кишининг қалби денгиздан бойроқдир.
4. Мунофиқнинг қалби тошдан қаттиқроқдир.
5. Золим подшоҳ оловдан иссиқроқдир.
6. Пасткашга муҳтож бўлмоқ муздан совуқроқдир.
7. Сабр (ёки чақимчилик) заҳардан аччиқроқдир”,
дедилар.
•••┈┈••✾🌹✾••┈┈•••

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Ишга бориш учун эътибор билан уйғонади ва: "Мен диққат-эътиборли ҳамда ишимга содиқман", деб айтади. Бомдод намози хусусида сўрасанг, "Уйқум жуда қаттиқ", деб айтади. Мазкур кимсалар қуйидаги оятда айтилганлардир:
"Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир", (Аъла сураси, 17 оят)

Аҳмад Ийсо Маъасровий
@surxonmuslimuz
#Кун_хадиси

Ҳожатини амалга оширишга қодир бўлмаган кишиларга ҳожатини амалга оширишда ёрдамлашинглар. Ким арзини етказишга қодир бўлмаган кишилар ҳожатини бошлиққа етказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни сирот кўпригида собитқадам қилади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан Табароний ривояти

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#Ҳикмат

Гапларнинг энг хунуги – пасткашларни мақташ. Ёмонлиги билан танилган кимсани мақташ – пасткашликнинг белгиси. Ёмонларни поклаш (яъни, оқлаш) – гуноҳларнинг чўққиси. Ҳақни гапирган киши тасдиқ қилинади (яъни, одамлар унинг оғзидан чиққан гапни доимо тўғри деб тан олишади), ҳаққа амал қилган киши эса (дунё ва охират саодатига) муваффақ бўлади.

Унванул баён

@surxonmuslimuz
Аллоҳдан очиқлик (рўшнолик) келишини кутиш ҳам ибодатдир. Кимки озгина ризққа рози бўлса, Аллоҳ ҳам унинг қилган озгина амалидан рози бўлади.

Ибн Абу Дунё ривояти

@surxonmuslimuz
Чин дўст

Бир одамнинг тонгда ажали етиб, жонини олиш учун олдига Азроил келибди ва унга куни битганини айтибди. Соппа-соғ юрган ҳалиги одам ҳали ўлимга тайёр эмаслигини, битириб улгурмаган ишлари борлигини айтиб, уч кунга муҳлат сўрабди. Шунда Азроил: "Яратган сенинг олдингга юбораётган пайтида шуни олдиндан билиб мени огоҳлантирган эди. Унинг изни билан сенга уч кун муҳлат бераман, лекин бир шарт билан. Шарт шуки, бугун барча дўстларингни айланиб чиқасан, агар уларнинг ичида сенинг яшашингни чин дилдан хоҳлайдиган ва ўлимингдан қаттиқ қайғурадигани топилса, сен айтган муҳлатни бераман. Топилмаса, Яратганнинг амри билан кечқурун жонингни оламан", дебди ва кўздан ғойиб бўлибди.
Ўша одамни шу куни қабрга қўйишибди.
Эй инсон, билгинки, кимнинг тириклиги ҳеч кимни хурсанд қилмаган бўлса, ўлими ҳам ҳеч кимга ташвиш туғдирмайди. Атрофингдаги дўстларингга қара, улар билан муносабатинг қандай? дўст бўлиш осон, лекин дўстликни ушлаб туриш қийин. Дўст учун бирор нарсасидан кечган одамнинг чин дўсти бўлади. Фақат ўзини ўйлайдиган одам юқоридаги каби аҳволга тушади.

Тарбия китобидан
Хоҳ оилалик (никоҳлик) муддатида ва хоҳ ажрашгандан сўнгра бўлсин, аёлнинг сирини ошкор қилмайди. Чунки аёлларнинг сирли (махфий, яширин) жиҳатларини бошқаларга очиш Аллоҳ таоло ҳузурида катта гуноҳдир.

Имом Ғаззолий
@surxonmuslimuz
Мол-дунѐга муккадан кетиб, сўнгги нафасигача бир-бири билан кимўзарга ўйнаган кимсалар ҳақида Каломуллоҳда шундай дейилган: “(Эй инсонлар,) қабрларни зиѐрат қилгунингизгача (молдунѐ) кўпайтириш(да мусобақалашиш) сизларни тўсиб қўйди. Йўқ! Сизлар яқинда биласизлар! Яна Йўқ! Сизлар яқинда билиб оласизлар! Йўқ! Агар сизлар аниқ илм билан билганингизда эди... Жаҳаннамни, албатта кўрасизлар. Сўнг уни ишонч кўзи билан, албатта кўрасизлар. Кейин ўша куни неъматлар ҳақида, албатта сўраласизлар” (Такосур сураси, 1-8-оятлар).
Яъни: эй одамлар, бойлик тўплаш, мансаб-мартаба орттириш, бола-чақа кўпайтиришда мусобақа ўйнадингиз, мол-дунѐни жондан ортиқ кўрдингиз. Натижада Аллоҳга ибодат қилишни унутдингиз. Умрингиз охиригача зеб-зар йиғиш, давлатингизни одамларга кўз-кўз қилиш билан овора бўлдингиз. Бу ишингизни бас қилинг! Шубҳасиз, қиѐматда бунинг оқибатини билиб оласиз! Агар қилмишингиз қандай якун топишини билганингизда, охирини ўйлаб иш қилардингиз...
Шундай экан, бойлик тўплайман, мансабга эришаман, деб Аллоҳга ибодат қилишни унутиб қўйманг!
Агар ўзингизни ислоҳ қилмасангиз, бу кетишда охиратда жаҳаннам азобларини ўз кўзингиз билан кўрасизлар. Бунга шубҳа йўқ. Эй бандалар, қиѐматда неъматлар ҳақида сўраласиз. “Бойликни қаердан топдинг, қаерга сарфладинг?”, “Аллоҳнинг ҳақини адо этдингми?” деган саволларга жавоб берасиз?
Аллоҳ бандага мансаб-мартаба, бойлик бериб синайди. Кўзимизга ялтир-юлтир бўлиб кўринаѐтган нарсаларнинг ҳаммаси имтиҳон. Уларга кўнгил берманг. Умр ғанимат. Елдек ўтадикетади. Шунинг учун вақт борида Аллоҳга тавба қилинг, намоз ўқинг, билиб-билмай қилган гуноҳларингизга мағфират сўранг. Аллоҳ – кечирувчи Зот. Қабрга киргунча, алданиб юрманг. “Озроқ бор”, “Сал бор”, деб юрмасдан бошланг ибодатни. Кўряпсиз, уч яшар ҳам кетяпти, йигирма, ўттиз, қирқ яшар ҳам кетяпти. Ҳеч бир инсоннинг қўлига, “Фалон ѐшга кирасан”,** деб кафолат хати берилмаган. Инсон ҳаѐтдан қачон ўтишини билмайди. Эртага кетамизми, индин кетамизми, фақат Аллоҳга аѐн. Шунинг учун умрни ғанимат билиб, яхши амаллар қилайлик!

"Қуръон - қалблар шифоси"
@surxonmuslimuz
Forwarded from Surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг !

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва баракотуҳ!

Ани амрин дилу жонинг била ол,
Амал қил, ҳам Ўзининг фазлина сол.

Насиб этса биҳишт, Ўз фазлидур, бил,
Амалга иттико қилмай амал қил.

Ғараз улким, амалға бўлма мағрур,
Амал қилғил, амалға банда маъмур

Бошланаётган кун хайрли ва амалларга бой бўлишини Аллоҳ насиб айласин!

@surxonmuslimuz
#БИЛАСИЗМИ?

ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

عَنْ عبدِ الله بْن عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُما أنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم قال: صلاةُ الجَمَاعَةِ أَفْضَلُ من صَلاَةِ الفَذِّ بِسَبْعٍ وعِشرين دَرَجَة. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

@surxonmuslimuz
#RASULULLOH_QAYTARGANLAR

AXLOQ-ODOB SOHASIDAGI QAYTARIQLAR

Jobir ibn Abdullohdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam qilichni yalang‘ochlab yurishga odatlanishdan qaytarganlar».
(Imom Termiziy rivoyatlari)

@surxonmuslimuz
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُم الله فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لا ظِلَّ إِلا ظِلُّهُ : الإِمَامُ الْعَادِلُ ، وَشَابٌّ نَشَأ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَخْفَاهَا حَتَّى لا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло етти тоифа инсонни Ўз (Арш)ининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз (Арш)ининг соясида соялантиради:
1. Адолатли имом (бошлиқ); 2. Раббисига тоатда улғайган йигит;
3. Қалби масжидга боғланган киши;
4. Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрган икки киши. Улар ўзаро муҳаббатлашгани учун жамланади ва ажралади;
5. Обрў-эътиборли ва гўзал бир аёл ўзига чақирган вақтда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши;
6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган ҳолда махфий садақа қилувчи киши;
7. Аллоҳни хилватда зикр қилиб, икки кўзидан ёш оққан инсон», дедилар».

Муттафақун алайҳ
(Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).


🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#Мулоҳаза
Бир капалак сабоғи

Қадимда шогирдлари кўп бир донишманд бор эди. Улар орасида зуккороғи устозини синамоқчи бўлди. “Устозим тўғри жавоб бера
олмайдиган савол бераман”, - деб ўйлади у.
Боғда учиб юрган энг чиройли капалакни тутди ва кафти орасига бекитди. Устозининг ёнига табассум билан келди ва сўради:
— “Айтинг-чи, қўлимдаги капалак тирикми ё ўликми?”
У кафтида капалакни махкам тутиб тураркан, донишманд ўлик деса кафтини очиб капалакни учириб юборишни, тирик деса секин қисиб
ўлдириб, кейин кафтини очишни мўлжаллади.
Донишманд шогирдининг қўлига қиё ҳам боқмай, жавоб берди:


— Ҳаммаси ўз қўлингда деб жавоб берибди донишманд.

🌐«surxonmuslim.uz»

♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
Тилингни сақла...

Фузайл ибн Иёзнинг ёнига бир киши келиб:
“Менга насиҳат қилинг”, деди.
У киши шундай деди: “Мендан беш нарсани ёд ол:
1. Сенга нима етса, Аллоҳнинг қазосидан (тақдиридан) деб бил, одамларни маломат қилма.
2. Халойиқ сендан саломат бўлиши учун тилингни сақла, шунда Аллоҳнинг азобидан саломат бўласан.
3. Раббингнинг сенга ризқ бераман деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан.
4. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан.
5. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳни кўп зикр қил, шунда гуноҳлардан сақланасан”.

"Ғийбат ўзи нима?" китобидан
@surxonmuslimuz