Surxonmuslim.uz
4.61K subscribers
8.88K photos
2.73K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#ИНФОГРАФИКА:
ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!

Ушбу номдаги замонавий методларни ўз ичига олган ИНФОГРАФИКА тайёрланди.

🔸 Инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган.

Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган.

🔸 Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва мазкур фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли кодекслар моддаларининг QR кодлари берилган.

❗️ Сизлардан ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.

📎 PDFни юклаб олиш
📎 Телеграм орқали PDF

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
#МАҚОЛА
Бирор муслмонни кофир демаймиз.

Бирор мусулмонни қилган гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз, гарчи у кабира гуноҳ бўлса ҳам башарти уни ҳалол деб эьтиқод қилмаган бўлса. Ундан иймон исмини ҳам олиб ташламаймиз, уни ҳақиқий мўмин деб атайверамиз, уни фосиқ мўмин деб аташ мумкин, фақат кофир эмас.
Ҳар қандай солиҳ ва фожир мўминга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоиз. Мўмин кишининг қилган гуноҳлари унга зарар қилмайди демаймиз. Яна уни дўзахга киритмайди ҳам демаймиз. Лекин у ерда уни абадий қолдиради ҳам демаймиз, ҳатто у фосиқ бўлган тақдирда ҳам. Аммо дунёдан имонли кетган бўлиши шарт.
Барча савобли ишларимиз қабул қилинар ёки гуноҳларимиз кечирилар ҳам демаймиз. Лекин айтамизки, ҳар ким қайси бир савобли ишни барча шарт - шароити билан, уни бузиб қўядиган айблардан холи ҳолда адо этган бўлса ҳамда дунёдан шу тарзда ўтган бўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг эзгу ишларини зое кетказмайди. Балки уни қабул этади ва унга яраша савоб ёзади.
Ширк ва куфрдан бошқа гуноҳларни қилган ва тавба қилмай туриб дунёдан мўмин ҳолда ўтган кишининг иши Аллоҳнинг ҳоҳишига ҳавола - ҳоҳласа жазо беради, ҳоҳласа афв этиб , асло дўзах азобига дучор этмайди.


Олтинсой туман "Саъд ибн Абуваққос" жомеъ масжиди имом-хатиби Ш.Яхёев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 Муфтий ҳазратлари 24 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” масжидига жума намозига ташриф қиладилар

Шу йил 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини сирдарёликлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун “Гулистон” жомесига ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари ташриф давомида мўмин-мусулмонлар билан самимий мулоқот қилиш, туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва соҳа ходимлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

🔸 Маълумот учун, “Гулистон” масжиди 1905 йилда қурилган. Жоме 1926 йил ёпилиб, 1947 йилда қайта очилган. 2007–2009 йилларда масжиднинг ҳозирги биноси қайтадан ҳашар йўли билан қурилган. Масжид ҳудуди кенгайтирилиб, замон талабига мос равишда муҳташам масжид хонақоси, таҳоратхона ва кейинроқ қўшимча маъмурий бинолар қад ростлаган.

🕌 Гулистон масжиди майдони 4800 квадрат метр бўлиб, унинг асосий биносига 2000 киши, айвон ва қўшимча бинолар билан ҳисоблаганда 3000 дан зиёд киши бемалол ибодат қилиши мумкин.

🔸 Муфтий ҳазратларининг Сирдарё вилояти ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Ташриф
Сурхондарё вилоят вакиллиги мухтасиби А Мажидов Узун туманига ташриф буюриб Ўзбeкистон Мусулмонлари идораси томонидан юборилган буйруқларнинг ижросини таъминлаш, масжидлардаги жумъа тушумларини мониторинг қилиш ва қурилаётган янги масжидларнинг тушумлари шаффофлигини таъминлаш, шаръий никоҳларнинг ноқонуний ӯқилишини олдини олиш, масжидларнинг даромадини кӯпайтириш, яъни, шаффофлигини таъминлаш, 2021-йили тугаши муносабати билан йиллик ҳисоботларни ӯз вақтида топшириш бӯйича ЎМИ 25 фоиз аъзолик бадалидан қарздор бӯлган масжидларнинг қарздорлигини бартараф қилиш 2021 йили охиригача қарздорлик бӯлмаслиги тӯғрисида имомлар ва туман мутаваллилари билан йиғилиш ҳамда ӯқув семинари ӯтказилди.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
ХАСАН БАСРИЙ ВА САҲРОЙИ АРАБ ВОҚЕАСИ.

Бир куни Хасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳйнинг олдига бир саҳройи араб келиб Хасан Басрийдан сўради:
Эй Хасан, сабр нимадир?
Ҳасан Басрий деди:
Сабр икки хил бўлади: биринчиси, балога сабр қилмоқ; иккинчиси, қаноат этмоқ ва ҳеч кимдан бирор нарсани сўрамасликдур!
Араб деди:
-Мен сендан кўра зуҳдсиз ва сабрсиз кишини кўрмадим!
Шайх деди:
-Рост айтасан. Илм керак, илмига амал керак ва ихлос билан бирга қаноат керак бўлади. Шунда амаллар қабул бўлади.

"Тазкирот ул-авлиё" китобидан

Қумқўрғон туман"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом хатиби Б. Абдузоиров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Раддия

ХАҚ ВА БОТИЛ


Таассуфлар бўлсинки, бугунги кунда ер юзининг турли бурчакларида гуноҳсиз одамларни оммавий ўлдириш, террор ва геноцид ҳолатларининг саноғига етиб бўлмай қолди. Сунъий равишда пайдо қилинган тўқнашувлар бир мамлакат ёки миллат ичида қонли тўқнашувларга олиб келаяпти, одамларнинг қони ва кўз ёши беҳисоб тўкиляпти.
Мутлақо аниқки, барча кулфат ҳамда кўнгилсизликларнинг заминида том маънода Худодан қўрқишнинг ва иймон-эътиқоднинг йўқлиги ётибди, негаки у ёки бу диннинг номидан амалга оширилаётган бўлишига қарамай, чин эътиқод ва иймоннинг қон тўкилиши ҳолатларига асло алоқаси йўқ. Эътиқодсизликда улғайган жамият Аллоҳ таолонинг жазолашидан қўрқмайди, Парвардигорнинг ҳисоб-китоб кунида ҳар бир киши дунё ҳаётида қилган амаллари учун жавоб беришига ва ҳар бир киши амалига яраша мукофот ёки жазо олишига ишонмайди. Ўз динларининг асл моҳиятидан бехабарлар ҳар қандай шафқацизлик ва золимлик, бузғунчилик ва ёвузликка қодирлар, чунки уларни ҳеч нарса тўхтатолмайди, Худонинг қаҳри-ғазабидан қўрқув ҳам уларни тийиб қўя олмайди.
Қуръони каримда жиноят содир этиш мақсадида бирлашган мунофиқлар қавмининг мавжудлиги, Аллоҳ таолонинг унга лаънатлари, қавмнинг Аллоҳ номи билан ва гўёки ақида учун ҳаракат қилаётгани алоҳида эслатилади. Ояти карималардан бирида Аллоҳ таоло «Аллоҳ номига қасам ичиб», пайғамбарни ўлдириш режасини тузган тўққиз кишидан иборат гуруҳ ҳақида хабар беради: «У шаҳарда (ўзларини) ўнгламай ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган тўққиз нафар кимса бор эди. Ўшалар Аллоҳ номига қасам ичишиб, (бирбирларига) айтдилар: Албатта (Солиҳни) ва унинг аҳли-тобеъларини тунда ҳалок қилурмиз, сўнгра унинг валий - ҳомийига: «Бизлар (на Солиҳнинг ва на) унинг аҳли-тобеъларининг ҳалокатига гувоҳ бўлган эмасмиз. Албатта бизлар ростгўй кимсалардирмиз», деймиз. Улар (Солиҳ ва унинг тобеъларига қарши ўз) макрларини қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида (уларни ҳалок қилиш билан) бир «макр» қилдик» (Намл, 48-50).
Қуръони карим иймон эгаларини огоҳлантирадики, Парвардигорнинг номини тез-тез тилга олиш ва Унинг номига қасам ичиш кишининг иймони ва тақводорлигига далил бўла олмайди. Худди шунинг учун ҳам Ислом таълимоти террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли ҳисобланади. Қуръони каримнинг олий ахлоқий амр-фармонларини англаб етган ва зиммасига олган ҳар бир киши одамлар қалбига тартибсизлик, душманлик ва нафрат уруғларини сочадиган кимсаларнинг хатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай огоҳлантирган:
«(Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-элиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди. Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортадиетаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!» (Бақара, 205-206).
Тақводор, чинакам иймонли киши инсониятга зарар етказувчи ҳар қандай хаттиҳаракатга кўз юмолмайди. Аллоҳ таолонинг барҳақлигини инкор этувчи худосиз кимса эса жоҳиллиги ва нодонлиги туфайли ўзининг жазосиз қолишига ҳамда дастининг узунлигига ишонади ва ўз истагига кўра ҳар қандай ёвузлик қилишдан ўзини тўхтатолмайди. Террорчиликка қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам – бу жамиятда маърифат, маънавий ва диний тарбияни жорий этиш, одамлар онгидаги иймон ва динга бўлган хато андоза ҳамда тасаввурларни тузатишдир. Одамларда тақводорлик ва художўйликни тарбиялаш, Қуръони каримда нозил бўлган кўрсатмаларни тўғри англатиш орқалигина ана шу балони даф қилиш мумкин.


Қумқўрғон туман
Бош Имом-хатиби Ҳ. Зайниев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
🕌 “Гулистон” масжидида Муфтий ҳазратлари ташрифларига тайёргарлик давом этмоқда

🔸Хабар берганимиздек, бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” масжидига жума намозига ташриф буюриб, сирдарёлик мўмин-мусулмонларга мавъиза қилиб берадилар.

🕌 Айни пайтда “Гулистон” жомесида Муфтий ҳазратлари жума маърузаларини тинглаш ва жума намозини адо этиш учун келаётган минглаб сирдарёлик мўмин-мусулмонларга жой ва шароитлар ҳозирланмоқда.

🔸Муфтий ҳазратларининг ташриф ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#ЖОНЛИ: 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ СИРДАРЁДАГИ «ГУЛИСТОН» ЖОМЕ МАСЖИДИДАГИ ЖУМА МАВЪИЗАЛАРИНИ ҚУЙИДАГИ ЛИНКЛАР ОРҚАЛИ КУЗАТИШИНГИЗ МУМКИН:

Youtube: https://youtu.be/Xsval0jGNM0

Youtube: https://youtu.be/TVhih_ACeKA

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/?ref=page_internal

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali

#Сирдарёга_ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили устоз шайҳ Алиакбар Сайфидинов Хаким-Термизий жоме масжидида жума намозини ўқиб берди.



© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz