Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.
🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (26.06.2020 йил ҳолатига).
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.
🟥🟨🟩 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия обновило список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 26.06.2020 год).
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Оловга сиғиниш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Овулимизда эскичадан хабардор бир мулла киши бор. Улар оловга ишонишади, айтишларича эски китобларимизда хонадонларни ҳар ойда бир олов билан "тозалаб" туриш керак деб, ёзилган экан, шунда кôз тегиши, сеҳрлар даф бўлармиш. Уларнинг устозлари ҳам доим шундай қилишган экан. Мадраса битирган қорилар эса кам, бориниям гапини олдиришмайди, биз мадраса кўрмасак ҳам улардан илмлимиз, булар дийнни бузиб, енгил йўлга ўтиб олишган дейишади. У мадрасаларда фақат сиёсат ўқитиларкан, ҳақиқий илм эса, уларнинг эскича китобларида экан. Илтимос, бизга йўл кўрсатингизлар, шу ишлар суннатда борми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ширкку. Асло яқинлашманглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИЗ ҚАЛБИМИЗНИ АЛЛОҲГА БЕРАЙЛИК, АЛЛОҲ БИЗГА ҚАЛБИМИЗДАГИНИ БЕРАДИ, ИНШААЛЛОҲ...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙР ВА БАРАКОТГА ТЎЛА КУН БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙР ВА БАРАКОТГА ТЎЛА КУН БЎЛСИН!!!
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР
288-ФАТВО
Қуръони каримда бизнинг ҳанафий мазҳабимиз бўйича 14 та сажда ояти бўлиб, улардан қайси бири тиловат қилинса, ўқиганга ҳам, эшитганга ҳам битта сажда қилиб қўйиш вожиб бўлади. Ўқиганда ўзи ёки яқин турган киши эшитган бўлиши шарт. Лаблари қимирлагани билан овоз чиқмаса сажда вожиб бўлмайди. Шунингдек, мусулмон бўлмаган одам, мажнун, норасидалар, ҳайз ва нифосдаги аёллар ўқиса ҳам сажда қилинмайди.
«Оламгирия», «Хулоса», «Зоҳидий»
Изоҳ: Сажда оятини адо этиш учун таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда "Аллоҳу акбар" деб қиёмдан саждага борилади. Такбирни қўлларини кўтармасдан айтади. Саждада уч марта тасбиҳ айтгач, "Аллоҳу акбар" деб бошини саждадан кўтаради.
«Минг бир фатво». 1-қисм

«Ҳожатлар Пайғамбаримизга салавот айтиш билан раво бўлур». (албатта охиригача ўқиб кўринг😢)
Солиҳ бир кишининг яҳудий қўшниси бор эди. Қўшнилар суҳбатлашиб турардилар. Мусулмон киши ҳар ишни бажаришдан аввал ушбу сўзни кўп такрорларди: «Ҳожатлар Пайғамбаримизга салавот айтиш билан раво бўлур». Бу гап унинг одатига айланган ва ҳар ишни бошлашдан ёки бир сўзни айтишдан аввал шундай дер эди.
Яҳудийга бу ёқмасди. Бир куни қўшнисига бундай деди:
– Пайғамбарингга кўп салавот айтишинг билан нимага эришдинг!
У йигит:
– Бошимга ташвиш тушмаганининг ўзи менга кифоя қилади, – деди
Яҳудий қўшнисига макр қилиб мусулмонларнинг устидан кулмоқчи бўлди. Бир куни йигитнинг ёнига келиб:
– Мана бу узугимни сенга омонат топширмоқчиман, сафардан қайтганимда берасан, – деди.
Мусулмон йигит одатдагидек:
– Ҳожатлар Пайғамбаримизга салавот айтиш билан раво бўлур,– деб узукни олиб, яшириб қўйди.
У шаҳарда уста заргарлар бор маҳоратини ишга солиб, узукларни ўхшаши йўқ қилиб, бошқалар қила олмайдиган қиёфада ясар эди.
Яҳудий солиҳ кишининг уйида ҳеч ким йўқлигини пойлаб, уй холи қолган вақтда кириб узугини олиб чиқди ва денгизга улоқтирди.
Бир куни солиҳ кишининг ишдан уйига қайтишини пойлаб туриб, ундан узугини қайтиб беришини сўради.
Мусулмон киши:
– Ҳожатлар Пайғамбаримизга салавот айтиш билан раво бўлур, – деб яҳудийни меҳмонга таклиф қилди.
– Бугун Пайғамбаримизга салавот айтиш баракотидан Парвардигор менга бир катта балиқ тутишни насиб қилди. Аллоҳга қасамки, биз билан шу балиқдан емагунингча узугингни бермайман, – деди.
Яҳудий ночор таклифни қабул қилиб, бирга таомланишга рози бўлди. Мусулмон киши балиқни хотинига бериб, тозалаб, тезроқ пиширишини буюрди. Яҳудий билан суҳбатлашиб ўтирганида, хотини чақириб қолди. Солиҳ киши балиқнинг қорнидан яҳудий берган узукни чиққанини кўриб ранги оқариб кетди.
“Бу яҳудийнинг узуги-ку!” деб югуриб бориб узукни яширган жойига қараса, узук йўқ.
Унинг ҳолини кўрган яҳудий:
– Нега рангинг бўзариб қолдинг, узукни йўқотдингми? Агар узугимни топиб бермасанг, яҳудий ва мусулмонларга сенинг хоинлигинга гувоҳлик бераман, – деди.
У солиҳ киши одатидек:
– Ҳожатлар Пайғамбаримизга салавот айтиш билан раво бўлур, – деди.
Яҳудий:
– Агар узугимни топиб бермасанг, бугундан бошлаб Пайғамбарингга салавот айтасан деб ўйламайман. Энди сен сабабли мусулмонларни айблашни янада кучайтирамиз ва гапиришларига асло йўл қўймаймиз, – деди.
Солиҳ киши эса:
– Аллоҳга қасамки, менинг ҳайратим сенинг узугингда эмас, бошқа нарса мени ҳайратга солди, ол узугингни! – деди.
Узукни кўриб, Яҳудийнинг капалаги учиб кетди ва узукни қўлида айлантириб кўраркан, лаблари пириллаб, «бу ўша-ку, бу ўша-ку» дерди тинмасдан.
Мусулмон киши:
– Ўзингни бос, нима бўлди сенга? – деди.
Яҳудий:
– Бу сенинг қўлингга қандай келиб қолди? – деб сўради.
Солиҳ киши:
– Эсинг жойидами? Ахир бу узукни менга омонат қилиб бермаганмидинг? – деди.
Яҳудий:
– Буни қаердан топдинг? – деди яна бетоқатланиб.
Мусулмон:
– Балиқнинг қорнидан, – деб жавоб берди.
Яҳудий бир сайҳа тортиб ҳушидан кетди. Бир оздан сўнг ҳушига келиб, барча қилмишларини айтиб берди.
Солиҳ йигит:
– Сен макр-у ҳийла билан узукни ўғирлаб, денгизга ташлашга эришдинг, лекин Парвардигорим у узукни мен овлаган балиқнинг қорнига солиб қўйишга қодир Зотдур, айтмаганмидим: «Ҳожатлар Пайғамбаримизга салавот айтиш билан раво бўлур», – деди.
Яҳудий:
– Бунга энди асло шубҳам қолмади, – деб шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлди.
Аллоҳумма солли алъа саййидина Муҳаммад

#Хушхабар: масжидларга енгиллик берилди
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 1- июнидан бошлаб юртимиз масжидларининг электр учун тўлови аҳоли истеъмолчилари тўлов тарифи билан бир хил қилиб белгиланди.
Авваллари 1 кВт учун 450 сўм тўланар эди. Энди эса 1 кВт учун 295 сўм тўланади.
Бу масжидлар тўловлари, айниқса чекка вилоятдаги масжидлар тўловлари учун катта ёрдам.
Манба: Azon.uz

Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ташналикдан қийналаётган итга сув берган бандасини мағфират қилган бўлса, мусулмонлар ичидаги сувга ташналарига сув берган, очликдан қийналаётганларига таом улашган, кийимсизларига либос олиб берган бандасига қандай мукофот ато қиларкин.
Имом Шамсиддин ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
Имом Шамсиддин ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ
ПАЙПОҚЛИ ҲОЛДА ТАҲОРАТ ОЛАДИЛАРМИ?
Таҳорат фарзларидан бири оёқ ювишдир. Бирор зарурат туфайли аёл пайпоқли ҳолда оёқларини ювса, таҳорат жоиз бўлади. Ҳанафий масҳабида оёқнинг тўпиқдан пасти аврат ҳисобланмагани учун пайпоқни ечиб оёқни ювиш лозим. Шундай бўлса-да, аёлнинг оёғига қасддан қараган киши гуноҳкор бўлади (“Минг бир фатво”: 2/27).
АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

Республика махсус комиссияси ахбороти
🔷 Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда
🔷 Жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда
Батафсил: https://telegra.ph/Respublika-mahsus-komissiyasi-ahboroti-06-30-4

Telegraph
Республика махсус комиссияси ахбороти
Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб: ♦ республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади; ♦ “қизил”…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

#КУН_ОЯТИ
Аллоҳга берган аҳдлари ва қасамларини озгина баҳога алмаштирадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. (Қиёмат куни) Аллоҳ улар билан гаплашмайди, уларга (раҳмат назари билан) боқмайди ва уларни оқламайди ҳам. Улар учун аламли азоб бордир.
Оли Имрон сураси 77-оят
Бу ояти карима Таврот ва Инжил китобларидаги Муҳаммад (а.с.)га тааллуқли оятларни олиб ташлаган ёки ўзгартирган аҳли китоблар ҳақида нозил этилган. Улар Муҳаммад (а.с.) пайғамбар бўлиб танилмасларидан олдин, агар у дунёга келса, албатта, унга имон келтирамиз ва ёрдам берамиз деб қасамёд этган эдилар.

289-ФАТВО
Сажда оятини ўқимай ёзган кишига сажда қилиш вожиб бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон»
«Минг бир фатво». 1-қисм
289-ФАТВО
Сажда оятини ўқимай ёзган кишига сажда қилиш вожиб бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон»
«Минг бир фатво». 1-қисм
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Катта бўлганда азон айтса бўладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёшим 27да билишимча қулоғимга азон айтилмаган экан. Қишлоқда яшаганимиз сабабли ота-онамиз ўқитмаган эканлар. Ҳозир айтирсам бўладими?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Катта бўлганда азон айтса бўладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёшим 27да билишимча қулоғимга азон айтилмаган экан. Қишлоқда яшаганимиз сабабли ота-онамиз ўқитмаган эканлар. Ҳозир айтирсам бўладими?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Гўзал амал
Басра имоми Фарқад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Суф¬ён Саврий оғир дардга чалинган пайтда ҳузурига бир неча киши кирди. Улардан бири ҳадис айтган эди, Суфён қўлини узатиб, тўшаги остидан бир лавҳани олиб, ўша ҳадисни ёзиб қўйди. Атрофдагилар: «Шу ҳолингизда-я?» дейишди. Суфён раҳматуллоҳи алайҳ: «Бундай қилиш гўзал амалдир. Тирик қолсам, гўзал амални эшитган бўламан. Вафот қилсам, гўзал амални ёзиб кетган бўламан», деди».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

Forwarded from Muslim.uz
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21697
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Смановнинг вафоти муносабати ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Смановнинг вафоти муносабати ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Бугун Дин ишлари бўйича қўмитада Конфессиялар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун ҳам муҳокама қилинди.

Бизнинг асл мақсадимиз мукаммал бўлиш эмас, самимий бўлишдир...
Аллоҳ таоло самимий инсонларни, яхшиларни доимий ҳамроҳингиз қилсин!..
Ассалому алайкум, азизлар! Тонг хайрли бўлсин, кунингиз мазмунли ўтсин!

Уларнинг (аҳли китобларнинг) яна бир гуруҳи Китобдан (Тавротдан) бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун Китобни тилларини бураб (ўзгартириб) ўқийдилар ҳамда уни «Аллоҳ ҳузуридан» дейдилар. Ваҳоланки, у – Аллоҳ ҳузуридан эмас. (Улар) била туриб, Аллоҳ номидан ёлғон сўзлайдилар.
Оли Имрон сураси 78-оят
Улар Каъб ибн Ашраф, Молик ибн Сайф, Ҳайй ибн Ахтаб ва бошқалар эди. Улар Тавротдаги Муҳаммад (а.с.) тўғрисида келган тавсифлар ва ражм оятларини ташлаб ёки ўзгартириб ўқиб берар эдилар. Бу саҳифадаги олти оятнинг ҳаммаси аҳли китоблар хусусидадир.