#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Денгизнинг ўртасига борганларида, исми Хизр бўлган ҳалиги одам қўлига тушган бир болтани олиб, бор кучи билан кемани чопа бошлади. Бу воқелик шунчаки бир ҳазил эмас, ўта жиддий эди. Уни ақлдан озган деб ҳам бўлмасди. Бундай бемаъни хатти-ҳаракатни кўриб индамаслик мушкул эди.
— Сен кемадагиларни чўктирмоқчимисан, нима бало? Бу жуда хавф-хатарли иш, ахир!
Хизр унга маъноли бир қараш қилди:
— Мен билан бирга бўлишга тоқат қилолмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо дарҳол аҳдини эслади.
— Унутганим учун мени маъзур тутасан, дўстим. Илтимос, мени айблама. Дўстлигимизга путур етмасин.
Хизр ҳеч нарса демади. Йўлда давом этдилар. Шу орада кеманинг бир чеккасига қалдирғоч келиб қўнди. Денгизга тумшуғини тиқиб чиқарди. Хизр қушни кўрсатиб, деди:
—Эй Мусо, анави қушни кўряпсанми?
—Ҳа.
— У қуш тумшуғини денгизга тиқиб чиқарганида, денгиз суви қанча камайса, сен билан менинг илмим ҳам Оллоҳнинг илмидан шундай нисбатнигина ташкил этади.
Эҳтимол Ҳазрати Мусога буюрилган бу сафарнинг энг оғир-нозик нуқтаси ҳам ушбу сўзлар ва ҳодиса бўлса ажаб эмас.
Денгиз сафари тугади. Энди қуруқликда кета бошладилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ўйнаб юрган болаларга дуч келдилар. Хизр болалардан бирини тутиб олди ва ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўлдириб юборди. Ҳазрати Мусо даҳшатдан ўзини йўқотиб, лол-ҳайрон бўлиб қолди. Бундай воқеани кўра-била туриб ҳам индамай туролмас эди.
— Бегуноҳ бир норасидани нобуд қилдингми, а?.. Худо ҳаққи, мисли кўрилмаган бир жиноят қилдинг сен!.. — деди тутоқиб.
Хизр унга ўгирилди:
— Менга ҳамроҳ бўлишга бардош беролмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо яна узр сўради.
—Агар бундан кейин яна сенинг ишингга аралашсам, ортиқ мен билан дўст бўлиш-бўлмаслик сенинг ихтиёрингда, — деди.
Яна йўл юриб кетдилар. Узоқ ва азобли йўлчиликдан сўнг қаттиқ чарчаб, очикдилар. Етиб борган қишлоқларининг халқидан нон сўрадилар. Аммо ҳеч ким уларни меҳмон қилишни хоҳламади. Йиқилай деб турган бир деворнинг ёнидан ўтиб бораётган эдилар. Хизр қўлини теккизган эди, девор асл ҳолига қайтди. Очлик ҳолдан тойдирган Мусо яна бетоқатлик қилди.
— Истасанг, мана шу хайрли ишинг учун пул олардинг. Ҳеч бўлмаса, қорнимизни тўйғазар эдик, — деди.
Хизр Ҳазрати Мусога ўтирилди:
— Энди ажралишмасак бўлмас экан, эй Мусо!.. Йўлда бир неча ҳодиса кўрдинг, аммо сабр қилмай, қаршилик билдирдинг. Майли, ажралишимиздан олдин сенга ўша ҳодисаларнинг асл моҳияти ва сабабини тушунтириб берай, — деди. Сўнг бошлади: — У кема денгизчилик қилиб кун кўрадиган камбағал йўқсилларники эди. Орқаларида эса, ҳар бир яхши кемани забт этиб ўзлаштириб оладиган бир ҳоким бор эди. Истадимки, кеманинг бирон жойини ишдан чиқарайинда, подшоҳ уни ололмасин. Гўдакни нобуд қилганимга келсак, унинг ота-онаси имонли кишилар эди. Шунинг учун уларни ўзларидан чиққан бир кофир сиртмоғига олмасин деган ташвиш билан болани ўлдирдим. Истадимки, Раббим унинг ўрнига покиза бир фарзанд берсин. Девор масаласида эса, у ўша шаҳарда яшовчи икки етимга қарашли эди. Тагига шу етим болаларга аталган бир хазина кўмилган эди. Оталари яхши инсон ўтган. Раббим тиладики, болаларнинг иккаласи ўсиб-улғайсин, балоғат ёшига етиб, хазиналарини кавлаб олсин. Бу ҳам Раббимдан келган бир марҳамат эди. Мен бу ишларни ўз бошимча қилмадим. Мана, сен тушуниб олишга ҳовлиқмалик қилган ҳодисаларнинг асл моҳияти ва асоси».
Каҳф сурасида ҳикоя қилинган диққатга сазовор ушбу қисса билан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўша кунлардаги аҳволлари орасида қандайдир ўхшашлик бор эди. Чунончи:
Расулуллоҳдан (с.а.в.) уч саволнинг жавоби талаб қилинганида, «Иншаоллоҳ, жавобини эртага бераман», демадилар ва шу йўсинда курайшликлар олдида ноқулай аҳволга тушиб қолдилар. Ўн беш кун давом этган машаққатли кутишлардан сўнг келган ваҳий бундан буён ҳеч бир ишни «иншаоллоҳ» демасдан қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Ҳазрати Мусо ҳам деярли шундай аҳволга тушган эди. У ҳам Оллоҳга ҳавола этмасдан, «Инсонларнинг энг билимдони менман», деган, натижада узоқ ва ҳаяжонли бир сафарга чиқишига тўғри келган ва Хизр воситаси ила унинг билим доираси қушнинг тумшуғига сиққан сувча экани қиёс қилиниб ибрат берилган эди...

Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺
ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:
🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"
🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"
🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"
🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги жамоаси Жарқўрғон тумани "Хўжа Абдул Варроқ ат Термизий" жоме масжиди имом хатиби Хасанов Шохназар Жовлиевичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги, имом-домлалари номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Audio
Кахф сурасини ўқинг ёки эшитинг, қалбингиз гўзалликка тўлсин🤲.
Бугунги бу сурани борокотини биласиз...
Бугунги бу сурани борокотини биласиз...
Forwarded from Surxonmuslim.uz
O'MI Surxondaryo viloyat vakili o'rinbosari, Denov tumani "Imom Buxoriy" jome masjidi imom xatibi P.Toshboyevning juma ma'ruzasini quyidagi manzil orqali jonli kuzating 👇
https://www.facebook.com/akbar.vositov
https://www.facebook.com/akbar.vositov
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Гуноҳ қилмаслик ҳам яхшилик келтиради
Ашжаийдан ривоят қилинади: «Суфён Саврийга: «Эй Абу Абдуллоҳ, дуо қилинг», дейишди. Шунда у зот: «Гуноҳлардан четланишнинг ўзи дуодир», дедилар».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

Давс қабиласидан шикоят учун келган Туфайл Расули акрамга (с.а.в.) отаси ва хотини мусулмон бўлганлари ҳақида хушхабар ҳам келтирди. Бироқ қавмининг бу хусусда бепарволик қилганини, бундан юраги сиқилганини айтди.
— Ё Расулуллоҳ, Давс қабиласи маишатга берилди, тўғри гапни уқмайдиган бўлиб қолибди, уларни дуойибад қилинг.
Сарвари Олам (с.а.в.):
— Оллоҳим, Давс қабиласига ҳидоят йўлини кўрсат. Уларга ўзинг марҳамат қил, — дея ёлвордилар. Сўнгра Туфайлга ўгирилиб: — Қани, энди қавмингнинг ҳузурига бор. Уларни Ҳақ йўлига даъват қилишни давом эттир. Назокатли бўл, ширинсуханлик билан дин асосларини тушунтир, — дедилар.
Туфайл хайрлашиб чиқиб кетди.
Бу сафар даъват усули ўзгарди. Худди буйруқ бераётгандай баланддан келган аввалги Туфайл энди ширинсухан, назокатли Туфайлга айланган эди. Ислом дини тез орада Давс қабиласининг орасида ҳам тарқалди.
Халқ оддий тошларга қул бўлиш жаҳолатидан қутулишнинг лаззатини тота бошлади.
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) олти саҳобалари — Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Билол ва номи ривоят этилмаган яна уч киши билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Бир одам келди.
—Қурайшнинг йўлбошчилари сен билан учрашишга келмоқчилар, — деди.
—Марҳамат, келаверишсин, суҳбатлашамиз, — дедилар Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.).
— Бироқ... элчилик қилаётган одамнинг кўзлари даврада ўтирганларга тикилиб қолди, — булар ёнингда бўлмасин. Улар биз билан бир жойда ўтиришидан ор қиламиз. Агар уларни қувиб юборсанг, сенинг йўлингга киришимиз ҳам мумкин.
Чиндан ҳам мусулмон бўлмоқчи эдиларми? Ёки бу ҳам Жаноби пайғамбаримизга тайёрланган навбатдаги тузоқми?
Шунча йилдан бери имонлари боис ақл олмас ҳар қандай зулм ва исканжага ўзини тутиб берган инсонларга: «Қани, кетинглар бу ердан, ҳозир улуғ зотлар ташриф буюришади», десалар, тўғри бўладими?
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) элчига: «Йўқ, уларни қувмайман!» демадилар. Дейишга улгурмадилар ҳам. Бирмунча сукут сақлаб турган ҳолларида навбатдаги ваҳий келди ва донадона қилиб ўқий бошладилар:
«Бу (Қуръон) билан ўзлари учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг! Шояд улар (гуноҳ ишлардан) парҳез қилсалар. Эртаю кеч Парвардигорининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-китобларидан ҳеч нарса йўкдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан уларнинг зиммаларида ҳеч нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!» (Анъом, 51-52)
Жавоб мушрикларга етиб борганида, улар қаҳқаҳа отиб кулишди:
— Орамизда Оллоҳнинг икромига сазовор бўлганлар шуларми?.. Бу қанақаси? Абу Жаҳл каби, Валид каби, Утба каби бир ишора қилса бутун бир қабилани оёққа турғизадиган кишилар бир чеккада қоладида, Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари чўпонлар, Билол каби ейишга нон топа олмайдиган озод қуллар, Аммор каби кийишга кийими йўқ фақирлар Оллоҳнинг икромига муносиб бўладими?!
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратларининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриклари
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21644
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar | @surxonmuslimuz

Forwarded from Muslim.uz
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Ҳадис илми мактабига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн тарзда қабул қилиш жорий йилнинг 20 июнидан 10 июлига қадар (шу куни ҳам) давом этмоқда.
Мактабнинг жорий йилдаги қабул имтиҳонлари ўтган йилги тажриба асосида, карантин тартибидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 июлига қадар ўтказилиши режалаштиримоқда.
Қабул имтиҳонлари натижалари имтиҳон жараёнлари ўтганидан сўнг тезда эълон қилинишини инобатга олиб, Мактаб абитуриентлари имтиҳон натижаларидан келиб чиқиб, кириш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда ҳам, улар қабул имтиҳонларига қатнашиш орқали имтиҳон жараёнлари бўйича тажриба ҳосил қиладилар. Бундан ташқари 20 июлга қадар бошқа олий диний таълим муассасасига ҳужжат топшириб, қайта имтиҳон жараёнларига иштирок этиш имкониятига эга бўлишади...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Абитуриентлар учун яратилган имкониятдан фойдаланинг
Юртимизда сўнги йилларда миллий-диний қадриятларимизга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, ислом дини равнақи йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқд...
ДУО
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ваъда қилади: “Менга дуо қилинглар, Мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб қилай” (Ғофир, 60-оят).
Аллоҳ таолонинг ваъдаси янглиш бўлиши мумкин эмас. Шу боис, чин дилдан қилинган дуо албатта мустажоб бўлади. Дуоларнинг қабул бўлиши турлича акс этади. Баъзи вақтда сўралган нарсанинг айнан ўзи берилади. Баъзан, банда сўраган нарса, Аллоҳ таолонинг илмида унга муносиб ёки фойдали бўлмайди. Шу сабабли, Аллоҳ таоло дуо қилувчи бандага дунё ёки охиратда ундан яхши, фойдалироқ нарсани ато қилади. Шу жиҳатдан, ҳар қандай дуонинг уч хил фойдаси бор:
1. Дуо қабул бўлиши билан мурод ҳосил бўлади;
2. Ҳар бир дуога савоб етади;
3. Дуо қанча кўп қилинса, Аллоҳ таоло билан банданинг алоқаси шунча мустаҳкамланади.
МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ. “ЕНГИЛ АМАЛЛАР”

Энди ушбу мавзу кинояга айланди. Қаерда камбағал бир мўминни кўришса, мазах қила бошлашди.
— Эй орамиздан Оллоҳнинг икроми учун танилган улуғ зот, эй шарафли киши! Илтимос, бизни шарафингга шерик қилгин!.. деб бақиришар, қаҳқаҳа кўтаришар эди.
Бу истеҳзолар мўминларни йўлдан оздиролмади. Оллоҳ таолонинг ўзи уларга атаб оятлар туширган ва мартабаларини кўтарган экан, бу шарафни мушриклар қайтариб ололмаслар ҳам.
Кўп ўтмай Набиййи акрам (с.а.в.) саҳобаларига қуйидаги оятларни ўқидилар:
«Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Оллоҳ инъом қилган эмишми?» дейишлари учун уларнинг баъзиларини бошқалари билан ана шундай имтиҳон қилдик. Ахир, шукр қилгувчиларни Оллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?! Қачон сизнинг олдингизга Бизнинг оятларимизга имон келтирадиган зотлар келсалар: «Сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон ёмонлик қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи кечирилади), адбатта, (Оллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир», (Анъом, 53-54) деб айтинг.
Қилдан қийиқ ахтарадиган мушриклар ҳамон ушбу мавзуни муҳокама қилардилар. Улардин бири:
— Бу масала энди жуда меъёридан чиқиб кетди. Агар дуруст ва ҳақ дин бўлганида, бу ялангоёқлардан олдин биз уни тақдирлар, қабул этар эдик. Модомики бу динни биздан олдин улар қабул этган эканлар, шунинг ўзи бу йўлнинг ботил эканидан далолатдир. Ҳақ билан ноҳақни ажратиш келиб-келиб шуларга қолдими?
Бу фикр шу ерда ўтирганларга энг оқилона ва мантиқий бир фикр бўлиб туюлди. Аммо бир жиҳат унутилди ёки атай эътибор берилмадики, бу жиҳат ақл билан бойлик орасидаги муносабат эди. Яъни, бой одам ақлли бўлади, демоқчи эдилар. Бой ва аслзодалардан бемаслаҳат ўз бошича иш тутган билоллар ва ҳаббобларнинг қўлидан келадигани фақат хато қилишдир.
Ташвиқот шу тахлит бошланди.
Мусулмонларни диндан қайтариш мумкин бўлмай қолган эсада, ҳали ҳозирча атрофларидагиларни бу «офатдан қутқаришнинг имкони бор эди». Ўлганнику тирилтириб бўлмайди, аммо ҳали жони омонларни сақлаб қолиш, уларнинг аҳмоқона бир қарорга келишининг олдини олиш лозим», деган фикрда эдилар. Хўш, улар бу ташвиқотларида қай даражада самимий эдилар? Бу фикрга чиндан ҳам ишонармидилар ёки, аксинча, мусулмонларни камситиш, Ислом динини ботил бир дин қилиб кўрсатиш мақсадида тутилган йўлмиди бу?
Аслида, уларни бу йўлни тутишга мажбур этган нарса ғурур, кибру хаво эди. Шу кунгача айтгани айтган, дегани деган бўлиб келди уларнинг, энди бу мавқедан тушиб қолиш, Билол билан, Аммор билан, Ҳаббоб билан бир қаторда туриш қўрқуви тинчларини ўғирлаган эди...
Бу ёқда эса, Жаброили амин Жаноби Ҳақнинг галдаги ваҳийини етказди:
«Кофир кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида: «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлар эдилар», дедилар. Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач, «Бу эски уйдирмадир!» дедилар» (Имом Термизий, 5/451) (Аҳқоф, 11.)

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Жаннатда Расулуллоҳни кўриш учун нима қиламиз
САВОЛ: Ассалому алайкум! Жаннатнинг даражалари бор бўлса, энг қуйи даражадаги инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўра оладими? Ўзи умуман жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишлик учун нималар қилиш керак? Қандай амаллар қилиш керак?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисга амал қилинг.
عَنْ رَبِيعَةَ بْنِ كَعْبٍ الْأَسْلَمِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أَبِيتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَتَيْتُهُ بِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ، فَقَالَ لِي: سَلْ، فَقُلْتُ: أَسْأَلُكَ مُرَافَقَتَكَ فِي الْجَنَّةِ، قَالَ: أَوْ غَيْرَ ذَلِكَ؟ قُلْتُ: هُوَ ذَاكَ، قَالَ: فَأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ
Робийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаган эдим. У зотга таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатлари тушадиган нарсаларини келтирдим. У зот:
«Сўра», дедилар.
«Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман», дедим.
«Бундан бошқани эмасми?» дедилар.
«Шунинг ўзини», дедим.
У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ундай бўлса, менга ўзинг учун кўп сажда ила ёрдам бер», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Аввало ушбу ҳадиснинг ровийcи Робийъа ибн Каъб розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик.
Тўлиқ исмлари Робийъа ибн Каъб ибн Молик ибн Яъмур ал-Ас¬ламий, кунялари – Абу Фирос. Бу киши Ҳижоз аҳлидан бўлиб, улуғ саҳобалардан ҳисобланар эдилар.
Робийъа ибн Каъб розияллоҳу анҳу суффа аҳлидан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча ҳадислар ривоят қилдилар. Бу кишидан Абу Салама ибн Абдурраҳмон, Ханзала ибн Амр, Абу Имрон ал-Жуъфийлар ривоят қилганлар.
Робийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда кечаси бирга қолган эдилар. Ўшанда у зотнинг хизматларини ихлос билан қилиб, таҳорат суви, мисвок ёки жойнамозга ўхшаш ҳожат тушадиган нарсаларни келтирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан рози бўлиб, «Хоҳлаган нарсангни сўра», дебдилар. Ана ўшанда Робийъа ибн Каъб ал-Асламий:
«Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман», деди.
У киши жуда катта нарсани, умуман, ҳаётнинг асосий муддаосини сўраган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ниятлари жиддийлигини билиш учун:
«Бундан бошқани эмасми?» дедилар».
Лекин Робийъа жиддий оҳангда:
«Шунинг ўзини», дедилар.
«Ундай бўлса, менга ўзинг учун кўп сажда ила ёрдам бер», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Бу Пайғамбаримизнинг «Мен сенинг жаннатда рафиқим бўлишинг учун қўлимдан келган ҳаракатни қиламан, аммо ўзинг ҳам бу ишда менга ёрдам бер. Менга ёрдам беришинг саждани кўп қилиш билан бўлсин», деганларидир.
Бундан жаннатга киришнинг энг асосий омиллари намоз ва ундаги саждалар эканлиги билинади.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Аҳли фазл кишиларнинг хизматида бўлиш фазилатли иш эканлиги.
2. Улуғ кишиларга таҳорат суви ва шунга ўхшаш ҳожатлари тушиб турадиган нарсаларни муҳайё қилиб туриш кичикларнинг вазифаси эканлиги.
3. Аҳли фазл кишилар ўзларини рози қилган атбоъларига мурувват этиб туришлари.
4. Сўраганда охират саодатини сўраш кераклиги.
5. Бир нарсани сўраган кишидан: «Бундан бош¬қани эмасми?» деб сўраш жоизлиги.
6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам амал қилмаган одамнинг жаннатга киришига бевосита сабаб бўлмасликлари.
7. Намознинг фазилати катта бўлиб, унинг жаннатга кириш учун зарур амал эканлиги.
8. Робийъа ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
Демак, иложи борича кўп намоз ўқиб, саждани кўпайтиришимиз лозим. Ана шунда жаннатдан ва ундаги олий мартабалардан умидвор бўлсак ярашади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

ИЛМНИНГ СУРАТИ
Агар илмни тасвирлаш мумкин бўлганида, қуёш, ой, юлдузлар ва осмондан кўра чиройлироқ кўринишга эга бўларди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?
Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.
Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.
Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
👉ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ !
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFfq2dTQUznKEFj6fQ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!!!
Ҳар тонг уйғонар экансиз, яхши кайфиятингизни уйғотишни ҳам унутманг. Зеро, яхши кайфият иш самарадорлигини оширади.
Хайрли кунлар...

"Биз Юсуфни ўша ерга (Миср ҳокимининг уйига) жойлаштириб қўйдик" (Юсуф сураси, 21 оят).
Агар Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг аввалги мусибатларидаёқ кушойиш бериб, муаммодан халос қилганида, у киши Миср хазинасига эга бўлмасдилар.
Гоҳида туҳфа улкан бўлиши учун бало узоқ давом этади.

Forwarded from Hudud Inform
Сурхондарё вилояти
🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар (2020 йил 26 июнь ҳолати):
🟥Денов тумани
🟥Музробод тумани
🟥Шўрчи тумани
🟨Термиз шаҳар
🟨Бойсун тумани
🟨Жарқўрғон тумани
🟨Қумқўрғон тумани
🟩Сариосиё тумани
🟩Термиз тумани
🟩Ангор тумани
🟩 Узун тумани
🟩Қизириқ тумани
🟩Бандихон тумани
🟩 Олтинсой тумани
🟩Шеробод тумани
Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.
1 ҳафта олдинги ҳолат
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform