#Ибрат ☪️@surxonmislimuz
🔻Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай...🔻
Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни уни ёш ва манман бир полвон олишувга чорлади. Уста бунга эътибор қаратмади, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Аммо бу ҳам кўзланган натижани бермади.
Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлди, қўлини ювиб қўлтиғига урди-да, кетди.
Қария устанинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолди, айримлари эса таъна қила бошлади:
– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!
Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Агар сизга бирор нарса совға қилишса, лекин уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.
– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Агар биз уни қабул қилмасак, у эгасида қолади.

#Ибрат
Ҳикоят
Фузайл ибн Иёз ўлим тўшагида ётган шогирдини кўргани келиб, унга «шаҳодат» калимасини талқин эта бошлади.
Бироқ унинг тили ҳеч айланмас эди. Калимани яна такрорлаган эди: «Айтмайман, мен ундан бегонаман», деди. Фузайл йиғлаган кўйи у ердан чиқиб кетди. Кейин орадан бир қанча вақт ўтгач, тушида шогирдининг дўзахга судраб олиб кетилаётганини кўрди. «Эй бечора, нима сабабли мағфиратдан жудо бўлдинг?»
деб сўраган эди, у: «Эй устоз, менинг бир касалим бор эди. Табибларга борган эдим, менга: «Ҳар йили бир қадаҳ хамр ичиб турасан. Бўлмаса, касалинг тузалмайди»,
дейишди. Ҳар йили даволаниш учун ундан ичиб турар эдим», дея жавоб берди.
Даволаниш учун хамр ичган кишининг ҳоли шу бўлса,
кўнгил ҳуши учун ичадиганларнинг аҳволи қандай бўларкин?! Аллоҳдан барчамизни афу этишини ва барча
балолардан омон сақланишини сўраймиз.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @surxonmuslimuz

Бир дақиқалик халифа
Девона Баҳлул бир куни шошиб Ҳорун ар-Рашиднинг саройига кирса, халифанинг тахти бўш турибди. У шартта бориб халифанинг тахтига ўтириб олибди. Сарой мулозимлари ва навкарлар Баҳлулни роса дўппослаб, тахтдан тушириб олишибди. Баҳлул калтакнинг зўридан йиғлаб турган пайти Ҳорун ар-Рашид кириб келибди. Мулозимлар воқеани кўпиртириб, унга сўзлаб берибдилар. Ҳорун Баҳлулнинг девоналигига раҳми келиб, навкарларни койиб, унга тасалли бера бошлабди.
Баҳлул эса:
— Подшоҳим, мен ўзимга эмас, сизнинг ҳолингизга йиғлаяпман. Қаранг, бир неча дақиқагина тахтингизга ўтириб, шунча калтак едим. Сиз умр бўйи шу тахтда ўтирибсиз. Эртага Аллоҳ таолонинг ҳузурида оқибатингиз нима бўлишини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
@surxonmuslimuz

"Гуноҳлар куфрнинг элчисидир". Ҳадис гарчи заиф бўлса-да, маъноси саҳиҳдир. Кўп гуноҳ қилиш инсонни унитувчан қилиб қўяди. Агар ҳақиқатларни унутиб, шу ҳолда давом этаверса, иш қалб қотиши томон кетади. Қалб қотса, ақида тўзғийди. Ўлим фариштаси эшик қоққанда, инсон ўлим талвасасида ўз ақидасини унутади. Ботин ақлида ўрнашиб қолган ишларнигина эсга олади.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

Қишнинг қаҳратон совуғида ҳам полапонлари келажаги учун ўзини фидо этаётган, ҳузур-ҳаловати учун Аллоҳнинг амрига қарши бормаётган бу паррандадан фақат ибрат олиш мумкин, холос!

Индонезиялик бу болажон онасининг вафотидан сўнг унинг қабрини обод қилиш учун деярли ҳар куни келиб, онасининг қабрида ўсган гулларга сув қуйиб, Қуръондан тиловат қилиб, савобларидан баҳраманд бўлиши учун дуо қилар экан...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маййит ўлганидан кейин унинг даражаси кўтарилади. Бас, у:
«Эй Роббим, бу нима?» – дейди.
«Боланг сенга истиғфор айтди», – дейилади».
(📚Имом Буҳорий ривояти)
🌐surxonmuslim.uz

Тана аъзолари бир-бирларидан "Қачон дам оласан?, деб сўрашибди.
Бош🧠, қўл💪, оёқ🦵,куз 👀 "Тана ухлаганда" дейишибди.
Ошқозон: "Овқатни ҳазм қилиб бўлганимда", дебди.
Шундай қилиб, ҳамма аъзолар жавоб беришибди...
Фақат юрак❤️ жим турганмиш.
- Сен туғилганингдан бери дам олмай ишлайсан. Сен қачон дам оласан?- деб ҳайратланиб савол беришибди.
Юрак шундай деб жавоб берибди :
— Мен яхши, ёқимли сўзлар эшитсам дам оламан.☺️
Шундай экан, юрагимиз, қалбимизга хотиржамлик улашайлик.
Бир - биримиздан ёқимли, сўзларимизни аямайлик.
Токи юракларимиз таскин топсин, дам олсин.
Шундай пайтлар бўладики, калбимизга оддийгина илиқ сўз ҳам малҳамдек ёқади.
Лекин шу малхамни беришга хам атрофдан олишга хам кийналамиз.
Вақти келса кутиб ўтирамиз яқинларимиздан ширин сўзни, ўзимиз хам бермаймиз.
Каналга уланинг!👇

#ибрат
Гўзал хотима
- Суратдаги марҳум Ироқнинг Фаллужа шаҳридаги Алий Муҳаммад Фарҳон Ийсовий роҳимаҳуллоҳдир.
- Марҳум мураттаб қори, Қуръонга ошиқлигидан ҳар куни хатм қилар эди.
- Етмиш олти йил умр кўрди.
- Умрининг сўнгги дақиқалари ҳам Қуръони Карим тиловати ила хотима топди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар банда вафот топган нарсаси устида тирилади» - дея марҳамат этганлар.
©️ Имом Муслим ривояти
👉surxonmuslim.uz

ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
#Ибрат
Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.
Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

Мақсудали ҚОСИМОВ