Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.82K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Фотолавҳа: Сардобадаги “Юсуф” масжиди янги биноси очилишига катта тайёргарлик кўрилмоқда

🔸 Хабар берганимиздек, бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Юсуф” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.

🕌 Айни пайтда масжид очилиш маросимига қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Муфтий ҳазрат ташрифи ва суҳбатларини сайт-ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#JONLI: Muftiy Nuriddin domla Xoliqnazarov hazratlarining Sardoba tumanida qayta qurilgan “Yusuf” masjidi ochilishga tashriflari

https://youtu.be/V8HRyObv7vc

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
https://youtu.be/V8HRyObv7vc
#ОНЛАЙН: Муфтий ҳазрат Сардобадаги “Юсуф” масжиди очилишида иштирок этмоқдалар

Айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, Сардоба туманидаги “Юсуф” масжидида минглаб намозхонларга маърифий маъруза қилиб бермоқдалар.

Муфтий ҳазратнинг ташрифини эшитган сирдарёлик мўмин-мусулмонлар жоме масжидга тўп-тўп бўлиб келишмоқда.

Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин:

Youtube (https://youtu.be/1wpCYQnYqEA)

Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram (https://www.instagram.com/muslimuzportali)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Масжид мўмин учун ҳузур-ҳаловат даргоҳи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz #Муфтий_минбари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БАҒРИКЕНГЛИК ТИНЧЛИГИМИЗ ГАРОВИДИР.
Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларидан бирида ғайридин бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхши ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар. Бу ўринда саҳобаи киром ва тобеинлар ҳаммамизга ўрнак ва намуна кўрсатишган. Тарихдан маълумки, Узбекистон ҳудуди қадимдан диний бағрикенглик борасида дунёга намуна бўлиб келган. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан Бурҳониддин Марғилоний, Абу Лайс Самарқандий, Алоуддин Косоний каби уламолар томонидан таъриф этилган асарларда ўзга дин вакилларига нисбатан бағрикенг бўлиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилган. Афсуски, бугунги кунда биз жаҳоннинг турли нуқталарида, айниқса Яқин Шарқ мамлакатларида диний, миллий ва бошқа ижтимоий-сиёсий омиллар негизида юзага келган қуролли тўқнашувлар оқибатида юзлаб одамларнинг курбон бўлаётгани, минглаб кишиларнинг ўз бошпаналаридан айрилиб, туғилиб ўсган юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани каби аянчли жараёнларнинг гувоҳи бўлмокдамиз. Минг афсуслар бўлсинки, баъзи бир ёшлар дин ниқоби остида билиб-билмай мана шундай уруш ўчоқларида ўзга дин вакилларини турли қийноқлар билан азоблаб, ҳатто уларни ваҳшиёналик билан ўлдирмокдалар. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳи салом ўз ҳадисларида; “Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради”. (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).
Буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний багрикенглик балки дину- диёнат, иймону-эътиқод, одобу-ахлоқ, меҳру-мурувват, оила, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати ва иззати борасида ҳам ўзига хос кенг феъллик, саҳоват ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмокда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги бошқа ташкилотлар қатори диний жамоалар ҳам жамият тараққиётида тобора фаол иштирок этиб, халқимизнинг маънавияти ва қадриятини тиклаш, ўзлигимизни англаш, энг асосийси, мустақиллигимизнинг мустаҳкам ва боқий бўлишига ҳиссаларини қўшмокдалар.
Ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик тамойиллари белгилаб берилган, унга кўра, инсон дини, ирқи, миллатидан қатьий назар мукаррам қилиб яратилган. Бу ҳақца Қуръони каримда: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”, дейилган (Исро,70). Ушбу мукаррамлик ҳар бир инсонни инсонлиги учун ҳам ҳурмат қилиш ҳаққини келтириб чиқаради. Исломда ҳар бир тирик жоннинг хурмати ва ўрни бор. Инсонларни турли эътиқодца бўлишлари Аллоҳнинг ҳоҳиншга кўра бўлган ишдир. Аллоҳ инсонларга танлаш эркинлигини берган. Мусулмон китпи Аллоҳнинг иши бехикмат эмаслиги яхши билади. Муқаддас ҳадисларда миллатлараро можаролар, қонли тўқнашувлар қораланган.Диний бағрикенглик — бу турли эътиқодларга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб яшашини ифодалайди. Диний бағрикенглик маданияти — шахснинг диний қадриятларни ҳурмат қилиши, бошқа динлар, урф-одатлар, диний урф-одатлар, ўзга диний қадриятлар, эътиқодлар ва турмуш тарзига нисбатан сабр-бардошлик, чидамлилик, виждон поклиги ҳамда руҳий покланишдир.
Ўзбекистонда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқца. Давлатимиз раҳбари эътироф этганидек “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз — жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамкорликдир”
Музработ тумани “Дўстмухаммад бобо” жоме масжиди имом ноиби Акбар Шукуров

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Онлайн: Муфтий ҳазрат халқаро илмий анжуманда иштирок этмоқдалар

Айни дақиқаларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари қатнашиб, маъруза қиладилар.

Халқаро анжуман тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

➡️ ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари: Набий алайҳиссаломнинг масжидда қолдирган мерослари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Муфтий_минбари
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мақола
САБР ВА ШУКРНИНГ ФАЗИЛАТИ
Бу мавъизамиз инсоний фазилатларнинг энг гўзали ва инсон камолотининг белгиси бўлмиш сабр ҳақида экан, аввало сабрнинг ўзи нима экани ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.
Қуръони каримнинг юзга яқин ояти карималарида мўмин-мусулмонларни сабр қилишга чақирган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз”! (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Бу дунёда бандага етган мусибат Аллоҳ таолонинг бандасига яхшиликни раво кўриши ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
яъни: “Қайси бир бандага Аллоҳ таоло яхшиликни раво кўрса, унга шу дунёнинг ўзида жазо беради. Ёмонликни раво кўрса, тўлиқ жазосини бериш учун гуноҳини қиёматга қолдиради” (Имом Термизий ривоятлари).
Агар биз шукр қилсак, Аллоҳ таоло неъматларини зиёда қилишини ваъда қилди ва итоат қилсак, бу неъматларни давомийлигини кафолатини берди. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча оятларида шукр қилувчиларни мадҳ қилган. Жумладан, Бақара сурасида шундай марҳамат қилди:
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” (Бақара сураси, 172-оят).
Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши шундай деганлар: “Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрли бандадир – мусибат келса, сабр қилади, неъмат берилса, шукр қилади” (Имом Аҳмад ва Имом Табарий ривоятлари).
Шукрнинг фазилатларидан яна бири шуки, инсон шукр қилса, ризқи яна зиёдалашади. Бу ҳақда ҳазрати Али разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
яъни: “Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Юртимиз равнақи ва барчамиз икки дунё саодатига эришишимиз учун бундан кейин ҳам ибодатларда янада мустаҳкам бўлиб, ҳалол-покиза ва тақводорлик билан ҳаёт кечиришимиз, барчамиз ўз касб ва фаолиятимизга масъулият билан ёндашишимиз айни муддао бўлади. Зеро, Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
яъни: “Қаерда бўлсанг ҳам, тақво қилгин, агар бирорта гуноҳ қилсанг албатта, унинг кетидан бирор савобли ишни қилгинки, қилган гуноҳингни ўчириб юборсин, инсонларга чиройли хулқ билан муомала қилгин” (Имом Термизий ривоятлари).
Аллоҳ таоло барчамизни сабр-бардошли ва борига шукр қилувчи бандалардан қилсин! Ўзи ваъда қилганидай сабримиз эвазига улкан ажр-мукофотларини ато этсин!

Музработ тумани бош имом хатиби Бобохон Қосимов.


© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz