#Ривоят
Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ибн Аббос Рамазоннинг охирида Басранинг минбарида хутба қилиб: «Рўзанинг садақасини чиқаринглар», деди. Одамлар ҳеч нарса билмагандек тураверишди. Шунда у: «Бу ерда Мадина аҳлидан ким бор? Туринглар, биродарларингизга ўргатинглар, улар билишмас экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани хурмо ва арпадан бир соъдан, буғдойдан ярим соъдан ҳар бир ҳуру қулга, эру аёлга, кичигу каттага фарз қилганлар», деди. Алий келганда нархнинг арзонлигини кўриб, «Аллоҳ сизларга (ризқни) кенг қилиб қўйибди. Ҳар нарсадан бир соъ (садақа) қилсангиз, яхши бўларди», деди». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
“Мўминнинг қалқони” китобидан.

Энг ҳақ гап
Шайх Саъдий айтади:
-Улуғ шайхлардан бирига: “Фалон одам менинг ҳақимда кўп нолойиқ сўзлар тарқатиб юради”, деб у одамдан шикоят қилдим.
Шайх:
-Гўзал хулқ-атворинг, одобинг билан уни уялтир, - деб жавоб берди.

«БИТТА ЁМОН ХИСЛАТИ БОР»
Ривоят қилинишича, Довуд алайҳиссалом одамлар танимайдиган суратда чиқиб, мамлакат аҳлидан ўзи ҳақида сўрар эди. Бир куни у кишига Жаброил алайҳиссалом одам қиёфасида кўринди. Довуд алайҳиссалом ундан:
«Эй йигит, Довуд ҳақида нима дейсан?» деб сўради. «У яхши одам, лекин бир ёмон хислати бор:
мўминларнинг хазинасидан фойдаланади. Бандаларининг ичида Аллоҳга севимлироғи ўз меҳнати билан топиб ейдиганлардир», деди Жаброил. Шундан сўнг Довуд алайҳиссалом меҳробга қайтди, йиғлаб - йиғлаб, тазарруълар билан шундай деди:
«Роббим, менга бир ҳунар ўргатгинки, мўминларнинг молидан ўзимни беҳожат этай». Аллоҳ таоло у кишига темирчиликни ўргатди. Темир у кишининг қўлида худди хамирдек юмшоқ бўлиб қоларди. Дин ишларидан бўшаганидан кейин совут ясарди. Сўнгра уни сотиб, ўзи ва аҳлининг эҳтиёжларига сарфлар эди.
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

Ҳакимлардан баъзилари айтадилар:
«Бошга тушган мусибатни енгишнинг икки йўли бор:
1. Қўлидан кетганидан ташқари ўзида қолганига севиниш.
2. Мусибат ортидан келадиган роҳатни умид қилиш.
Жоҳиллар қийинчиликка йўлиқса икки нарсадан тоқатсизланади:
1. Бошга тушган синов унга ўта оғир ва кўп кўринади.
2. Мусибатдан кейин ундан ҳам ёмонроғи келиб қолишидан қўрқиб яшайди».
🔸Аллоҳ таоло бандаларини машаққатларга, синовларга йўлиқтириб тарбиялайди. Бу сабабли инсоннинг қалби, қулоқлари ва кўзи очилади. Қилган хатоларини англаб етади.
🔸Ҳасан ибн Саҳл машаққатнинг фойдаларини таърифлаб бундай деган:
«Унда гуноҳдан сақланиш, ғафлатдан уйғониш, сабр орқали савобга эришиш, неъматларни ёдга олиб, уларни Раббидан умид қилиб сўраш бор. Аллоҳ таолога, Унинг қазосига яхшилик билан юзланиш бор».
«Ўкинма» китобидан.

🔻ТЎРТ НАРСА🔻
#Ривоят #Дуо
Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.
Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

ТИЛАК...
Бир подшоҳ қаландарга:
— Тила тилагингни, ҳаммасини муҳайё қиламан! — дебди.
— Мангу ҳаёт, абадий ёшлик, битмас-туганмас давлат, ҳеч қандай ғам-алам соя солмайдиган шодлик истайман.
— Булар менинг қўлимдан келмайди.
— Бўлмаса, мени ўз ҳолимга қўй. Қўлидан келадиганга мурожаат этарман.
Каналга уланиш👇👇👇
https://www.surxonmuslim.uz