#МАКОЛА
АЛЛОҲНИНГ СИНОВИГА САБИРЛИ БУЛАЙЛИК!
Ўзингизга синов келишини хохламанг. Аммо у сизга келса сабрингизни кўрсатинг. Хурсанд бўлинг Аллоҳнинг хохиши устингизга тушди. Аллоҳ сизга имтиҳон беришлик билан яхшиликдан бошқа нарсани хохламайди. Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади) Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.
Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади. Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.Кучлиликдан кейин заифлик бошланди. Ёшликдан кейин қарилик.Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир. Олдин қўлингизда кўп пуллар, имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.
- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.
- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» (Абу Холилуллоҳ таржимаси) Изоҳ: Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан, агар чиройли сабр қилсангиз, улкан ажрлар беради. Шундай экан, мусибатларингизга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг.
✍✍УМИ Сурхондарë вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ëрдамчиси
Хосият Косимова.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#Раддия
#Макола
Биз Мухаммаднинг биродарларимиз ёхуд сохта салафийларга инкорий эътироф.
Дин эътикоддир, бу эса хар бир кишининг шахсий иши. Лекин шахсни ҳар кандай миссионер ташкилотлар ихтиёрига хам ташлаб куйиб булмайди. Озод жамиятда хар бир инсон уз шахсий позициясини белгилаб олиши учун унга хар тамонлама, бой, объектив-илмий маълумот зарур. Бундай маълумот энциклопедик характерда булмоги, бировнинг гаразли шархисиз асл матнлар шаклида булса, максадга мувофикдир. Дейлик "Салаф" сузи маълум бир давр билан богликдир. Хадисда айтилади Пайгамбаримиз Саллаллоху алайхи ва саллам"Энг яхши давр мен яшаган давр, сунг ундан кейинги ва ундан кейинги даврлардир" деб Исломнинг илк уч даврини назарда тутганлар. Демакки бу уч даврдан сунг мусулмонларга нисбатан бу суз талкин килинмаган. Аммо сунги йилларда мутаассибларча турли даъволар билан Сохта салафийлар пайдо булди. Улар гунохи кабира килган одамни имонини комил эмас деб хисоблаб, намозни тарк килган одамни эса имондан чиккан деб хисоблайдилар. Бу билан "ахли сунна ва жамоа" эътикодига кура "ахли кибла" дея эътироф этиладиган мусулмонни осонгина кофирга чикарадилар. Хадиси шарифда"Киши бошка бир мусулмонни кофир деса ёки фосик деса, агар шу нарсалар унда топилмаса, айтган инсоннинг узи кофир ё фосик булади"дейилган. (Имом Бухорий) ривояти. Демакки, мусулмонни куфрда айблаш, айбловчининг имонини дарз кетишига олиб келади. Сохта салафийлар динга оид бирор муаммонинг ечимини курсатишда факат оят ёки хадисни узук-юлук холда келтириб, унга зохиран ёндошиб, гуё муаммога жавоб топиб берадилар. Уларнинг бу услуби омма учун хар хил илмий атамалар ва назариялар оркали тушунишдан кура осонрок туюлади. Аммо салафийликнинг мохиятини сохта салафийларнинг узлари хам яхши тушунмайдилар. Сабаби улар илгари сураётган гоя амалга ошмайдиган хаёл булиб, давр ва замон бир жойда тухтаб турмаслиги, илгариги даврга кайтиб яшашнинг имкони йуклиги учун хам имконсиздир.
✍✍Сариосиё тумани "Хожа Мухаммад Порсо" жомеъ масжиди имом- хатиб М Бадалбоев

ҲАЗРАТИ АБДУҚОДИР ЖИЛОНИЙНИНГ МАСТ КИШИГА НАСИҲАТИ.
Абдулкодир Жилоний ҳазратлари кўчада муридлари билан кетиб борар эди. Йулда маст аласт ётган бир кишини учратди. Маст киши ҳазрати Жилонийга: " Эй Абдулқодир Аллоҳ қодирми ё қодир эмасми"? - деди. Абдулқодир Жилоний: "Албатта Аллох қодир"-деди. Маст киши иккинчи бор хам шу саволни берди. Абдулқодир Жилоний ҳазратлари яна: "Албатта Аллох таоло қодир"-деди. Маст киши учинчи бор шу саволни берганда, Абдулқодир Жилоний:
"Албатта Аллох барча нарсада қодир деб дод деб кузидан ёш келди ва шукр саждасига борди. Муридларига: " Боринглар бу кишини ювинтириб тоза кийимларни кийинтиринглар, иззат икромларини жойига куйинглар"- деди. Муридлари Хазрати Жилонийдан йиғлаши сабабини сўради. Маст кишига йулиққанимизда менга биринчи берган саволи : " Эй Абдулқодир Аллох мен каби инсонларни хам ҳидоят қилишга қодирми ё қодир эмасми"? деб савол қилди. Иккинчи бор берган саволида : "Эй Абдулқодир мен каби инсонни хам сени мартабанга чиваришга қодирми ё қодир эмасми"? деб сўраганда мен: " Албатта Аллоҳ қодир" дедим. Учинчи бор берган саволида: " Сен каби инсонни мен каби қилиб қуйишга қодирми ё қодир эмасми" деб сўраганга мен дод деб йиғлаб юбордим деган экан.
Шундай азизлар! Ҳеч биримиз қилган амалимиздан, миниб турган маркабимиздан, эгаллаб турган мансабимиздан ва ота- бобомизнинг насаби билан ҳеч қачон ғурурланмайлик!
Балки , Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсага қодир зот эканлигини хеч қачон ёдимиздан чиқармайлик! Доимо хавф ва рижо ўртасида истикомат этайлик!
✍✍Қумқўрғон туман "Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди имом хатиби Бахтиёрхон Абдузоиров

АЛЛОҲДАН БОШҚАСИГА НАЗР ҚИЛИШ.
Аввало назр нима?. Назр—бу киши ўз зиммасига бирон мубоҳ, савобли амални вожиб қилиб олишига айтилади. Мисол учун бир киши ёмон туш кўрди ёки оғир дардга йўлиқди ва “Аллоҳ учун фалонча сўм ёки бошқа нарсани садақа қилишни ўзимга вожиб қилдим”, деганга ўхшаш. Шундай ният қилгандан кейин кўнглида айтган пули ёки моли назр бўлади ва уни энди жойини топиб беришлиги вожиб бўлади, бермаса гуноҳкор бўлади. Бундай назр фақат ва фақат Аллохга қилинади.
Аллоҳ таолодан бошқага атаб назр қилиш ҳаромдир. У ҳар қандай махлуқ бўлмасин, инсонми, жинми, ўликми, тирикми, фариштами, буд-санамми, нима бўлишидан қатъий назар ҳаммаси бирдек ботил ва ҳаромдир, деб аҳли илмлар бир овоздан ижмоъ қилганлар.
Баъзилар Сулаймон Отага деса, баъзилари Ҳазрати Довудга деб эҳсон чиқаради ёки жонлик сўйишади. Ахир улар ҳам бир инсон Аллохнинг бандаси......
“Дурар ул-ҳуккам”да шундай келтирилади: шуни яхши билингки, аксар авом халқ томондан ўликларга аталган назрлар, шунингдек авлиёларнинг қабрларига аталган дирҳам, шам ва ёғларки, ўша авлиёларга яқин бўлиш учун тақаррубан аталарди, буларнинг барчаси ижмоъан ботилдир. Агар уни фақирларга сарфлаш кўзланмаган бўлса ҳаром ҳамдир. Бу ишлар айниқса шу асрларда авжига чиқиб, одамларнинг жуда кўпи унга мубтало бўлишди. Аллома Қосим “Дурар ул-биҳар” асарида бу мавзуни кенг ёритган. Имом Муҳаммад айтар эдилар: “Агар авом халқнинг ҳаммаси менинг қулларим бўлганида, уларнинг барини озод қилиб, қутулардим. Нимагаки, улар ҳидоятга эргашмайди, доим тентираб адашиб юришади”.
Шайх ибн Обидин бу ибораларни шарҳлар экан шундай дейди: “Тақоррубан” деган қовлига мисоллар: “Эй саййидим, агар йўқолган нарсам топилса, ёки дардимга шифо топсам, ёки ҳожатим раво бўлса сизга фалонча дирҳам атадим” ва ҳоказо иборалар.Бу ишнинг ботил эканига сабаблар:
бу (Аллоҳга эмас балки) махлуққа аталган назрдир. Махлуққа назр аташ ибодат сифатида баҳолангани учун жоиз бўлмайди;
Бу ерда назрни аталаётган шахс маййитдир. Маййит эса бирон иш қилишга қодир эмас; Агар шу сўзида назр атовчи шахс Аллоҳдан ташқари ўликнинг ўзи ҳам тасарруф қилишга қодир, деб эътиқод қилса, бу ақийдаси куфрдир; Лекин, “Эй Аллоҳ, агар йўқолган нарсамни қайтарсанг, ё дардимга шифо берсанг фақирларга таом тарқатаман”, деб назр қилса бунинг ҳеч кароҳияти йўқ.
✍✍Бойсун туман "Саид Баҳромхон" масжиди имом хатиби Ў. Алимов

#макола
Аҳли сунна вал жамоанинг муҳим белгилари ва ўзига хос хусусиятлари
Ислом оламида бугунги кунда мазҳаблар қолиб, ҳар хил фирқаланишлар кўпайиб кетди. Шулар ичида Аҳли сунна вал жамоа фирқаси нажот топувчи фирқа ва ғолиб тоифадир. Шунинг учун ҳам уларни бошқалардан ажратиб турувчи хусусиятлари ва белгилари мавжуд:
1. Аллоҳ таоло китобини ёдлаш, тиловат ва тафсир қилишга ҳамда ҳадисни ўрганиш, фаҳмлаш ва саҳиҳини сақими (ишончсизи)дан ажратишга эътибор бериш ва билганига амал қилиш.
2.Улар Қуръоннинг аввалидан охиригача иймон келтирадилар. Бинобарин, ваъда оятларига ҳам, ваъийд-таҳдид оятларига ҳам, Аллоҳ таоло сифатларини тасдиқловчи ёки Уни ҳар қандай нуқсондан покловчи оятларга ҳам ишонадилар.
3. Динда бор нарсаларга эргашиб, бидъатни тарк қиладилар, жамланадилар, динда фирқаланиш ва ихтилоф қилишдан четланадилар.
4. Илм, амал ва даъват майдонида адолатли, тўғри йўлдаги имомларга – саҳобалар ва улар йўлидан юрган зотларга – эргашадилар ва улардан ўрнак оладилар. Улар йўлига қарши бўлган кимсалардан четланадилар.
5.Улар эътиқод борасида ғулув кетган ва эътиборсиз бўлган фирқаларга хилоф равишда ўрта йўлни тутадилар. Амал ва маслакда ҳам на ҳаддан ошадилар ва на лоқайдлик қиладилар. Балки, ўртаҳолдирлар.
6. Мусулмонларни ўрталарида низо ва келишмовчиликни келтириб чиқарадиган ҳар бир нарсани йўқотишга ҳарисдирлар.
Шу сабабли ҳам дин асосларида «Аҳли сунна вал жамоа» деган номдан бошқа бирон нарса билан уммат ичида ажралиб турмайдилар. Улар Ислом ва суннат асосига биноангина дўстлашадилар.
7. Аллоҳга даъват қиладилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар, суннатни тирилтириш бидъат-хурофотларни йўқотишга ҳаракат қиладилар.
8. Мусулмонларнинг ҳақларини адо этадилар ва уларга озор берадиган нарсаларни даф қиладилар.
Азал-азалдан юртимиз мусулмонлари аҳли сунна вл жамоа ақидасига амал қилиб келадилар. Аммо бугунги кунда ҳар хил фирқа7 вакиллари юртимиз мусулмонларини ота боболарини йўлидан адаштириб, юртимизни пароканда қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин.
Бандихон тумани бош имом хатиби. Н.Махаммадиев
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz

#РАДДИЯ
#МАКОЛА
Қуръони каримни тиловати одоблари ва тиловатдаги васатийлик, тиловат қилинмайдиган вақтлар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
Маълумки, Қуръонсиз Ислом ҳам йўқ, иймон ҳам йўқ. Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ. Нималарга ва қандоқ қилиб иймон келтириш ҳам, нималарга ва қандоқ қилиб амал қилиш ҳам Қуръонда баён қилинган..... 👉Давоми.....
УСТОЗ ХАБИБУЛЛОХ домла Саидов Хафизахуллох
Minbar.uz matbuot xizmati

Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби
Minbar.uz matbuot xizmati
Telegraph
Қуръони каримни тиловати одоблари ва тиловатдаги васатийлик, тиловат қилинмайдиган вақтлар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. – Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир. – Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир. – Ҳар…
#МАКОЛА
Эй биродарим, билиб қўйки, Аллоҳ, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.
— Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни кавлаштирманг ва айримларингиз ҳам айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир......👉👉👉👉👉👉👉Давоми
👤ХАБИБУЛЛОХ Саидов
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.

Эй биродарим, билиб қўйки, Аллоҳ, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир. — Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни…