Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.77K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ҲУКМИ
#рўза

614-САВОЛ: Рамазон рўзасининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ақлли, балоғатга етган мусулмон учун Рамазон рўзасини тутиш – фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”, дейди (Бақара сураси 183-оят).

Бошқа оятда эса: “Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”, деб буюради (Бақара сураси 185-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни бериш, байтни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар. (Муттафақун алайҳ, Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган). Бошқа ҳадисда эса: “Рамазон ойингизда рўза тутинглар”, деб буюрганлар. (Имом Термизий Абу Умомадан ривоят қилганлар).

Рўзанинг фарзлигига ижмо-уламолар иттифоқи бор, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Шунинг учун рўзанинг фарзлигини инкор қилиш куфр, имкони бўла туриб рўза тутмаслик фосиқлик бўлади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси

••┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈••
👉surxonmuslim.uz
Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг чеваралари бўлган Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн (Муҳаммад Боқир раҳимаҳуллоҳ) Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ҳузурига кирди. Умар ибн Абдулазиз у кишига: "Менга васият қилинг (яъни яхшиликка буюринг)!" деди. Шунда Муҳаммад Боқир халифага шундай ўгит берди: "Сенга васиятим шудир: мусулмонларнинг кичикларини фарзанд тут. Ўрта ёшдагиларни ака-ука ўрнида кўр. Ёши катталарини эса отанг деб бил. Бас, шундай экан, фарзандингга марҳамат кўрсат. Ака-уканг билан гўзал алоқада бўл. Отангга эса яхшилик қил".

📗"Баҳжатул-мажолис" китобидан

👉surxonmuslim.uz
Ҳаётни севинг...

Ҳаёт нақадар қисқа!.. Шундай экан, қалбда адоватни, нафратни ундириш ёки хафа бўлиш, кек сақлаш, бир-биримизга озор бериш, гина-кудурат қилиш нечун керак?!
Ҳаётни севинг. Умримиз лаҳзалардан иборат. Сизга яхши муносабатда бӯлганларни севинг, ардоқланг, ноҳақларни эса кечиринг. Сизни хафа қилганларни унутинг ва ҳамма нарса тасодифан содир бӯлмаслигига ишонинг...

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар
Бенамозлик

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: «Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:

1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️М.Рахмонкулов Олтинсой туман «Ахадхон» жомеъ масжиди имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Мужтаҳидлар фатвоси салаф солиҳин фатвосига тескарими?

Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ нинг сўзлари,одатлари ва амалларидан хабар берадиган ҳадислар мусулмонлар учун, Қуръон билан бирга Ислом қонунчилигининг асосий манбаларидан биридир. Бу ҳадислар Ислом асосларида қонунчилик аҳамияти билан боғлиқ. Ислом қонунчилигини равнақ топиши, тўрт мазҳаб уламоларига бориб тақалади.Мужтаҳид уламоларимиз асрлар оша, Ислом қонунчилиги йўлида сермаҳсул,хизмат қилиб келмоқдалар. Минглаб ҳадислардан ҳукм олиш, ниҳоятда машақатли иш бўлиб, бу йўлда Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бу фанга қўшган ҳиссаларини бутун Ислом уммати тан олиб, Аҳли-сунна уламолари деб аташади...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Ф.Худойназаров Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими

👉surxonmuslim.uz
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрар эдилар.

🔹Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни еб кўриб, ёқтириб қолдилар. Кейин мен олдимдаги қовоқни емай, у кишининг олдиларига суриб қўйдим»
Бухорий ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Қалб ибодат билан тоза бўлади

Баъзи намоз ўқимайдиган инсонлар мен намоз ўқимайман, рўза тутмайман, масжидга бормайман лекин менинг қалбим масжидга борадиганлардан намоз ўқийдиганлар тозза деб даъво қиладилар. Шундай фикрда юрган инсонлар шуни билмоғи лозимки, ибодат учун қалб тоззалиги эмас бу ҳам муҳим шартлардан ҳисобланади-ю лекин нияти биринчи туради. Агар давлат бирор қонун чиқарса,уни бажармай менинг қалбим тозза дейиш билан қутилиб бўладими? Бутун коинотни соҳиби бўлган, ягона яратувчи зот бўлган Аллоҳ таоло амр қилмоқда намозни тарк қилиб унга итоатсизлик қилишга кимни ҳаққи бор.Итоатсизнинг қалбиданда нопок қалб бўлиши мумкинми.
Азизлар! Қалб ибодат билан тоза бўлади. Ибодати йўқ инсонни ҳеч қачон қалби тозза бўлмайди. Ислом ақидаси билан тарбияланган одам коинотни яратган ягона қудратли зот борлигига барча нарсаларни қўриб, эшитиб турганига чин қалбдан ишонч ҳосил қилиб турли хил жиноятлардан ўзини тияди. Мусулмон жиноятдан тўсиб турадиган бирдан бир куч Аллоҳ таолога бўлган ишонч уни раҳматидан умид қилиб, ғаззотидан қўрқишдир. Мен намоз ўқимасам ҳам намоз ўқиганни қалбидан тозза дейдиган инсон шайтонни биродари. Шайтон инсонни юксалишини эмас, дўзахга тушишини ҳоҳлайди.

✍️К.Азимов Олтинсой тумани “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжид имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
🌙 Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🔸Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Тошбоев Содиқ Доноқулович тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Ахмедов Абдуғофур Тўйчибоевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

С.Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

👉surxonmuslim.uz
#Рамазон

Oйларнинг султони, меҳр-шафқат саховат рамзи бўлган, Қуръони карим нозил бўлган, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюриб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ойни муборак қилиб, Ўзи рози бўладиган кўплаб ибодатларни бажаришимизга муваффақ айласин!

Рўза араб тилида “савм” деб аталиб, луғатда “бир нарсадан ўзини тиймоқлик”ни билдиради. Истилоҳда эса “тонгдан шомгача рўзани ният қилиб, уни очувчи барча нарсалардан ўзини тийиш”дир.

Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи санасида фарз қилинган. Аллоҳ таоло Рамазон рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

(سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Исломда қариндошлик риштаси

Оила, қариндошлар, қўшни, маҳалла, қишлоқ ва шаҳар булар жамиятнинг асосини ташкил қилувчи бўлакларидир. Жамият ислоҳоти юқоридаги бўлакларнинг ислоҳотига боғлиқ бўлади. Инсониятнинг иккки дунё саодатига эршиши учун тўғри йўл кўрсатувчи Ислом шариати жамиятни ислоҳ қилишда ишни оиладан бошлайди. Мусулмонлар оилавий муносабатларини тузатишига, қариндошчилик ришталарини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратади. Қариндошлар билан алоқани узмоқ оғир гуноҳ эканлигини уқтиради...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️З.Абсаломов Олтинсой тумани «Раҳмонберди ҳожи» жомеъ масжид имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

ОТАЛАР ВА ЭРЛАРНИНГ ҚАДРИ

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйдаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

📍 "Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли сўратда яратилган хилқат экан.

📍 У қўлида бориники опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.

📍 Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.

📍 Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар...


Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6830

✍️Денов туман бош отинойиси Рахимова Гулчехра

👉surxonmuslim.uz
📌Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. Бас, у зот:
«Яхшилик ҳусни ҳулқдир. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг», дедилар».

📝Шарҳ:
Ҳақиқатан, бу яхшилик ва ёмонликни фарқлашнинг энг осон, лекин буюк бир ҳикматга эга бўлган ўлчовидир.

Инсоннинг ҳулқи гўзал бўлса, нафақат инсонлар ўртасида, оила аъзолари билан, балки ҳайвонот ва наботот олами, ҳатто атрофидаги асбоб-анжомлари билан ҳам ҳусни ҳулқ билан муомалада бўлади.

Ёмонлик ҳам юқорида айтилгандек. Ким бўлишидан қатъи назар, ёмонлик қилган кишининг кўнгли ғаш бўлади. Биров кўрмасин, дейди. Ҳатто ўта кетган ичкиликбозлар ҳам ичкиликни яшириб ичади. Сотиб олса, бир нарсага ўраб, қўлтиғига қистириб олиб чиқишади. Бу ҳам ўша ичкиликнинг ёмонлигини ўзи билганлигидандир.

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМНИНГ ТАВБАСИ

Ҳазрат Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолога тавба қилиб, подшоликни тарк этаркан, қаландар бўлиб, Каъбатуллоҳга кетганди. Сабаби шу эдики, бир куни у киши шикорга чиққанларида, кўп жойларни айланиб, бир ерга етиб келдилар. У жойда бироз ўтириб, дам олгач, таом ейишни хоҳладилар. Дастурхон ёзиб, таом еб ўтирган эдилар, осмондан бир қарға учиб кел-дию, дастурхондан битта нонни тумшуғига илганича, осмонга олиб чиқиб кетди.
Иброҳим ибн Адҳам бу ҳолни кўриб, таажжуб қилдилар. Отларига миниб, қарғанинг орқасидан бордилар.
Қарға бир тоғнинг устидан ошиб, нариги томонига ўтиб кетди. Иброҳим ҳам тоғнинг устига чиқдилар. Қарасалар, тоғнинг у томонида бир одам осмонга қараб ётибди. Қўли орқасига боғланган. Қарға ўша одам кўкрагига қўниб, олиб келган нонини майдалаб, ҳалиги киши оғзига солар эди...


Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6838

✍️ О.Муродов Денов туманидаги Домулло Афанди жоме масжиди имом ноиби

👉surxonmuslim.uz
🕌Масжидлар сони 2088 тага етди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Эшонқулжон бобо» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 120 тага етди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

➡️ Манба

#РАМАЗОН2021
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Mақолалар

Ижтимоий тармоқларнинг салбий оқибатлари, ёхуд оила муқаддас даргоҳ

Фарзанд ота-онанинг орзу умиди, ҳаётининг давомчиси, вафотидан сўнг Қуръон тиловати ва дуо билан уни ёдга олиб турувчи дилбандидир.
Ҳа, бугун айрим ёшларимиз миллатимиз, Ватанимизни тинч осудалигини қадрига етмай, ота-оналарнинг ҳақ-ҳурматларини билмасдан интернет тармоқлари орқали ножўя хатти ҳаракатларини қилинмоқдалар. Интернет, ижтимоий тармоқларнинг ташкил этилишидан мақсад, илму салоҳиятда илдамлаш, билмаган нарсаларини яхшилик йўли билан ўрганиш, узоқни яқин қилишдир. Яна қайд этиш лозимки, ҳозирги кунларимизда ижтимоий тармоқлар илм-маърифат ва зиё тарқатиш воситаларининг бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас...

Батафсил: 👉https://surxonmuslim.uz/?p=6841

✍️ Я.Очилов Термиз туман бош имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ватанимизнинг олис ҳудудида бунёд этилган “Чуя” жоме масжиди янги биноси мўмин-мусулмонларга эшик очди

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26120

🔸Рамазон ойи олдидан ўксик кўнгилларга қувонч улашилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26122

🔸2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26119

🔸Табалалар билан яқиндан мулоқот
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26117

🔸“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26116

🔸Рамазон қайси йилда икки марта келади?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26114

🔸Дунёдаги ягона ёғоч Қуръон Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳадя қилинди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26111

🔸IV Халқаро Қуръони карим мусобақаси ғолибларига 1,5 миллион риял (412 минг доллор) берилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26109

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar