Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Mақолалар

ЭРТА ТУРМУШ МУАММОСИ!

Ҳозирги кунимизнинг энг долзарб ва ҳаммани ўйлантирадиган масалаларидан бири – бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда. Ота-оналар ҳудди зўрға чидаб тургандек, қизларидан безор бўлишгандек илк келган совчига розилик бермоқдалар. Тўғри, уларни ўзларича суриштирган бўладилар, уй-жой, машинаси, отасининг мансабига алданиб, ҳали эндигина етилиб келаётган қизларни турмушга узатиб юборишмоқда.
Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг юқори синф қизларига қаратилган. Улар мактабни тугатиб улгурмасданоқ, унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-тўққизни битирган қизлар мактабдан чиқариб олиниб, кўп ўтмай узатиб юборилади. Қонунда қизлар 18 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса-да, буни бузувчилар истаганча топилмоқда. Айримлар балоғатга тўлиқ етмаган қизларининг ҳужжатларини сохталаштириб «катталаштираётган» бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш билан кифояланишмоқда, холос. Ачинарлиси шундаки, буни бартараф этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар, аксинча, «ҳайбаракаллачи» сифатида тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт тилашмоқда. Бундайларнинг замонавий шиори: «Қизинг бўлса, тезда узат, қутул балосидан»


Батафсил: 👉 https://surxonmuslim.uz/?p=6804

✍️Х.Қосимова ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

👉surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Хушхабар: Нурота тоғи ён-бағрида янги масжид барпо этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26013

🔸Мусулмон олима замонавий ракеталарникидан 10 баробар тез ҳаракатланадиган двигатель кашф қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26025

🔸Саудия Арабистони билан яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26011

🔸Даврий нашрларда: Мьянмада Ислом
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26007

🔸Индонезия жамоатчилиги буюк аждодларимиз меросига қизиқиш билдирмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26005

🔸Имом АҚШ сенаторларига Қуръон ўқиб берди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26003

🔸Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича Марказий Осиё уламолари мулоқоти
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26000

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзанинг моҳияти нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза – ният қилиб, тонг отгандан қуёш ботгунча ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят).

Ният сабабли эса одат бўлиб қолган ишлар ибодатлардан ажралади. Ният қилмасдан оч қолиш рўза бўлмайди. (“Мухтасар”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🕌Масжидлар сони 2087 тага етди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Абу Ҳанифа» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 119 тага етди.

👉surxonmuslim.uz
ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

«Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

👉surxonmuslim.uz
ФОЙДАЛИ ҲИКМАТЛАР

Уч нарсани зеҳнингга ўрнаштириб олишинг керак:

1. Ўлимдан қутулиш йўқ.
2. Дунёда роҳат йўқ.
3. Инсонларнинг гапидан саломат бўлиш йўқ.

Эй, ғамга ботган инсон! Истиғфор айт!
Эй, бемор! Истиғфор айт!
Эй, қарздор! Истиғфор айт!
Эй, муҳтож! Истиғфор а
йт!

Шунда ўзинг ўйламаган томондан ризқланасан!

👉surxonmuslim.uz
Ramazonga tayyormisiz 20
muslim.uz
🌙 Фазли улуғ рамазонга тайёрмисиз?

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Таъзим қилишда ҳаддан ошмаслик

Сажда ёлғиз коинот Холиқининг ҳаққидир, Ундан ўзга юлдузу, инсону, қуёшу ва унга ўхшашларнинг бирортасига сажда қилиш ҳаромдир. Сажда хоҳ ибодат ниятида бўлсин хоҳ таъзим ва икром ниятида бўлсин умматнинг ижмоъси ила ҳаромдир. Ибодат ниятида ўзгага сажда қилиш билан таъзим ва икром учун сажда қилиш орасидаги фарқ шуки, Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилса кофир бўлади.Таъзим ва икром ниятида сажда қилувчи кофир бўлмасада, ҳаром ишга қўл уриб фосиққа ҳукм қилинади. Ибодат ниятида Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилиш бирор бир уммат ва бирор бир шариатда ҳалол эмасдир. Чунки бундай қилиш ширк ҳисобланиб, барча анбиё ва расуллар ундан қайтарганлар. Таъзим ва икром саждаси эса аввалги анбиё ва расуллар шариатида жоиз бўлиб, Одам алайҳиссалом дунёга келишларидан олдин Аллоҳ таоло фаришталарни у зотга сажда қилишга буюрган. Юсуф алайҳиссаломнинг ота ва акалари ҳам унга сажда қилганлари Қуръони Каримда зикр қилинган. Бу сажда биздан олдинги шариатда бўлиб, Исломда уни мансуҳ(бекор) қилинганлигига умматнинг барчаси иттифоқ қилганлар. “Аллоҳ таолодан ўзгага сажда қилиш мутлақ ҳаром” деб ҳукм чиқарганлар...

Батафсил: 👉 https://surxonmuslim.uz/?p=6807

✍️А.Султонов Олтинсой тумани «Хидиршо ота» жомеъ масжиди имом имом хатиби

👉surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтон бир қўлида асал, бир қўлида кул олиб кетаётганида Исо алайҳиссалом уни тўхтатиб қилган суҳбатлари. Жуда таъсирли...

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
👉surxonmuslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобалардан сўрадилар:
- “Бугун қайси бирингиз рўзадорсиз?.
- “Мен” - деб жавоб қилди Абу Бакр р.а..
- “Қай бирингиз бугун бирон жанозада қатнашди?”.
- “Мен” - деди Абу Бакр р.а..
- “Қай бирингиз бугун бирон мискинга таом едирди?”.
- “Мен” - деди Абу Бакр р.а..
- “Қай бирингиз бугун бирон касални зиёрат қилди?”.
- “Мен” - деди Абу Бакр р.а..
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Бу амаллар қайси бир кишида жамланадиган бўлса албатта у жаннатга киради”.

📚(Имом Муслим ривояти)

👉surxonmuslim.uz
МАСЖИД ТОМОН БОСИЛГАН ҚАДАМЛАРНИНГ МУКОФОТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади», дедилар» (Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилганлар).

Ҳадиси шарифда яхши ният билан масжид томон босилган ҳар бир қадам беҳуда кетмаслиги ажойиб услубда васф қилинмоқда.

Эҳтимол, масжидга жамоат намозига қатнайдиган ҳар бир киши ҳам ўзининг қилаётган амали нақадар улканлигини тасаввур эта олмас. Агар ҳақиқатда тасаввур эта олмаса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари ила яхшилаб танишиб олсин. Ундай одам масжидга жамоат намози ўқиш учун бориш ниятида таҳорат қилиб, биринчи қадамини босиши билан бир гуноҳи ювилади, иккинчи қадамини босиши билан даражаси бир поғона кўтарилади. Масжидга етиб боргунича ҳар қадамда даражаси кўтарилиб бораверади.

Таҳорат ва намоз учун бериладиган савоблар, кечириладиган гуноҳлар алоҳида бўлади. Шунингдек, даражалар масаласи ҳам ўзига яраша бўлади.

Демак, фарз намозларни доимо масжидда, жамоат ила адо қилишга уринишимиз, иложи борича масжид томон босадиган қадамларимизни кўпайтиришимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Аёллар эримизни уйдан бездирмайлик!

Не-не орзулар ила кутганингиз-хонадоннинг суюкли жуфти халоли эрта-индин остона хатлаб кириб келади. У нафақат жуфти ҳалол, оила бекаси балки бўлажак фарзандларингиз, наслингиз давомчиларининг онаси, биринчи ва асосий тарбиячиси бўлади. Қадами қутлуғ келсин, имонли-инсофли, маьрифатли бўлсин, Илохим! Тўй бошлаган ҳар бир кишининг ҳаёлидан мана шундай ўйлар ўтаверади.Исломда никоҳ муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан якинлаштиради...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Х.Қосимова ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

👉surxonmuslim.uz
🗣 👤 Икки мусулмондан бири Акса урилганда айтиладиган дуо

إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ : ( الْحَمْدُ لِلَّهِ )
، وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ : (يَرْحَمُكَ اللَّهُ )
فَلْيَقُلْ : (يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ )

🗣Агар сизларнинг бирингиз атса урса, «Алҳамду лиллаҳ» «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айтсин.

👤 Унга эса биродари ёки йўлдоши Ярхамукаллоҳ «Аллоҳ сизга раҳм этсин», деб жавоб айтсин.

👤 Агар биродари Ярхамукаллоҳ «Аллоҳ сизга раҳм этсин», деб айтса,

🗣 яъни эшитган одам Ярхамукаллоҳ деса

🗣 Акса урган одам яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум «Аллоҳ сизларни ҳидоят этсин ва қалбларингизни ўнгласин», деб жавоб қайтарcин.

📚 (Бухорий ривояти).

❗️Унитилган суннатлар бизда соғ бўлинг дейиш ривожланган

👉surxonmuslim.uz
Али ибн Абу Толиб дедилар:
Нажоти қўлида бўлиб туриб ҳалок бўлган кимсадан ажабланаман. Нажот нима? деб сўрашди. Истиғфор, деб жавоб бердилар.

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

ФАЗИЛАТЛАРГА БОЙ ОЙ
(Рамазони шариф муборак
)

Диёримиз мусулмонлари ҳар йили Рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, бағрибутунлик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда иймон-эътиқод билан қилинадиган дуолар ижобат бўлади, чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилувчининг дуосини қабул қилади. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: “Эй имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза фарз қилинди” (Бақара, 183)...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Бобохон Қосимов,
Музработ тумани бош имом-хатиби.

👉surxonmuslim.uz
#ҲИКМАТ

Ҳар кимнинг қадри хулқининг чиройи миқдоричадир.

Ҳазрати Али розиаллоҳу анҳу

👉surxonmuslim.uz
#Mақолалар

Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик

Бағрикенглик ўзбек халқига хос бўлган чинакам исломий фазилатдир. У самимият, очиқ мулоқот ҳамда виждон ва эътиқод туфайли вужудга келади. Шунингдек, у фақат маънавий бурчгина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ён-атрофимизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини ривожлантириш, юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу билан миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқич бошланди...

➡️БАТАФСИЛ...

✍️Термиз тумани бош отинойиси Сайфуддинова Лутфинисо

👉surxonmuslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Рамазон туҳфаси: @Hidoyat_taqvim_bot ишга тушди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26058

🔸Қозоғистонда «ҳалол» стандартлари ишлаб чиқилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26073

🔸Макка, Мадина ва Қуддусга виртуал саёҳат қилиш мумкин
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26071

🔸Эрон ташқи ишлар вазири Ислом цивилизацияси марказида бўлди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26069

🔸Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликда ҳаттотлик кўргазмаси ўтказилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26056

🔸Рамазон ойига тайёргарлик кўриш бўйича видеоконференция ташкил этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26054

🔸Чеченистонда “Имомлар юртига саёҳат” номли тақдимот ўтказилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26053

🔸Жиддадаги Бош консулхона вакиллари талабалар билан учрашди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26051

🔸Дин ишлари бўйича қўмитанинг ХАБАРНОМАСИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26050

🔸Мисрликлар Рамазонни қандай ўтказади?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26047

🔸Оксфорд масжиди Рамазонда эҳтиёжмандлар учун таом тарқатади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26045

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar