Surxonmuslim.uz
4.76K subscribers
8.8K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Абу Жаҳлнинг ўғли сифатида бошланган ва куфр дарёсида йиллар бўйи сузилган ҳаёт юз йилликлардан кейин мусулмонлар ҳурмат ва кўзёшлар билан эсга оладиган софлик ва шаҳидлик рутбаси ила ниҳоясига етажак эди. Икрима қўлга киритилган энг катта ғалабага қони билан имзо қўйган буюклар қаторида шарафли ўринни ана шу тариқа эгаллаяжак...

Уҳуд куни у Ҳолид ибн Валид билан бирга мусулон ўқчиларни янчиб-қайратиб нақадар тубанлик қилган бўлса бу ерда яна Ҳолид ибн Валид билан бирга душман қўшинини янчиб ўтаркан, у даражада юксалаяжак, жирканч саҳифалар билан бошланган ҳаёт дафтари нурли бир китоб ўлароқ беркитилажак, отаси асфалисофилинда энг катта азобни тортаркан, у жаннати олияда иззат ва икром кўрадиган қадрли саҳобалар орасидан жой олажак.

Аллоҳ ундан ҳам ва у билан бирга Ярмук тупроқларини қонлари билан суғорган ғозий дўстларидан ҳам, тенгсиз бошқаруви билан мусулмонларга ғалаба келтирган Исломнинг энг буюк қўмондони Ҳолид ибн Валиддан ҳам рози бўлсин!

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Маҳзум қабиласидан бир аёл ўғрилик билан қўлга тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғри эркакни ҳам, аёлни ҳам қўлларини кесинглар! (Токи бу) уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳдан келган азоб бўлсин»* амрига биноан ўғрининг қўлини кесишга буюрдилар.

Одамлар саросимага тушди. Маҳзум қабиласи Қурайш ичйда баланд мавқега эга эди. Аёл ҳам анча обрўли оиладан. Дарҳол ҳаракатга тушишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрадиган бир кишини топиб, жазони бекор қилдириш йўлларини қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз ўз фарзандларидек яхши кўрадиган бир йигитчани топишди:
— Бу аёлнинг қўли кесилса, Қурайш учун ўта оғир зарба бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашиб кўр ва аёлнинг гуноҳидан ўтишларини сўра, — дедилар.

Йигитча Набиййи акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келди, ҳар хил важ-корсон кўрсатиб, жазонинг бекор қилинишини илтимос қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимизнинг муборак юзларида норозиликларини ифодаловчи аломатлар кўринди. Пешоналарининг ўртасидаги бир томирлари қабарди. Жаҳллари чиққанида шундай бўларди.
— Эй Усома, Аллоҳ жорий қилган жазолардан бирига шафоатчи бўляпсанми? — дедилар.

Бу сўзлар оддийгина оҳангда айтилмади, Усоманинг қулоқлари бу овоздан жаранглаб кетаёзди. Ахир, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг амрини татбиқ қилиш борасида ҳеч ким билан хисоблашиб ўтирмасликларини у аниқ билади.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Расули мухтарам соллаллоҳу алайҳи васаллам Усомага керакли дарсни берганларидан сўнг ўринларидан турдилар. Бу ёғи нима бўларкин, деб қизиқиш ва ҳавотир ичида кутаётган халойиққа қараб, шунадай мархамат қилдилар:
— Сизлардан илгариги қавмларни халок қилган одат обрўли-шарафли ҳисобланадиганлардан биттаси ўғрилик қилганида индамай, бир бечора ўғриликка қўл урганида уни жазолаганларидир. Қасамки, бу ўғриликни қизим Фотима қилган бўлсайди, мутлақо унинг ҳам қўлини кесардим!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимизнинг бу кескин сўзларига қарши ҳеч ким лом-мим дея олмасди. Гуноҳкорга керакли жазони бермаслик инсоният бахт-саодатига тажовузни ўз ҳолига ташлаб қўйиш, жамиятнинг айнишларига кўз юмиш демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз эса бунақа ишларга бефарқ бўла олмайдилар.

Бу қисқа ва қатъий огоҳлантиришдан сўнг жазо амалга оширилди. Адолат олдида ҳамма тенг экани, жазо беришда шахснинг халқ ўртасидаги мавқеи эмас, адолат асосий мезон бўлиши исботланди.

Ислом тарихида “Фотимаи маҳзумийя” номи билан танилган бу аёл кейинчалик покиза ва тўғри ҳаёт кечиражак ва ора-сира Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларининг ёнига бориб, уларнинг билим ва тажрибаларидан истифода этажак.

Жазосини олган одам жамиятдан суриб қўйилмаслигининг ҳам энг гўзал намунаси яна шу хотинга муносабатда, яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оиласи томонидан берилиши энг чиройли ахлоқ намунасидир.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бироқ ҳавотири узоққа чўзилмади. Расули мухтарам жанобимиз:
- Усмон қаерда? - дея сўрадилар.
- Бу ердаман, эй Аллоҳнинг пайғамбари! - деб отилиб чиқди ва икки олам саййидининг ҳузурларига талпинди.

Жанобимиз Нисо сурасининг эллик саккизинчи оятини дона-дона қилиб ўқидлар:
«Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради...» – Сўнгра калитни унга узатдилар: - Эй Усмон, бугун яхшилик ва аҳдга вафо кунидир. Мана, ол калитингни!.. Аллоҳ Байтнинг калитини омонат ўлароқ доимо сизларда туриши учун беряпти. Аллоҳнинг бу омонатини олинглар. Бу омонатни золим олмаса, бошқа ҳеч ким сизлардан ололмайди! - дедилар.

Усмон бу эркакча ва асл иш қаршисида чексиз даража ҳаяжонга тушди ва энг самимий туйғулар билан ташаккур изҳор этди.

Расули акрам (с.а.в.) унга:
- Эй Усмон, сенга бир вақтлар айтган гапим эсингда-ми? - деб сўрадилар.
Усмон бошини эгди:
- Ҳа, эсимда, эй Аллоҳнинг пайғамбари. Узр сўрайман, - деди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Ҳазрати Али билан ҳазрати Ҳолид ибн Валид (Аллоҳ улардан рози бўлсин) каби нуфузли қўмондонлар Макка атрофи қишлоқлардаги ва халқ орасида «ҳурмат қозонган» бутларни йўқотиш учун юборилдилар. Бутлар бирин-кетин парчаланди. Маккада ҳам, атрофда ҳам бут қолмади.

Қайғули бир воқеа юз берди. Ҳолид ибн Валид Жузайма қабиласига келганида халқ дарҳол қуролланиб, мусулмонларга қарши саф боглади. Ҳолид ибн Валид:
- Эй Жузайма халқи, қуролларингни ташланглар. Атрофда ҳамма мусулмон бўлди, уруш тугади – деди.

Бу сўз таъсирини кўрсатиб, қуроллар ташланди. Фақат ораларидан бир киши:
- Эй жузаймаликлар, ҳайф бўлсин сизларга!.. Бу келган Ҳолид ибн Валиддир. Валлоҳи, қуролни ташлашнинг оҳири асирлик, асирликнинг оҳири эса бошларингизнинг кетиши демакдир. Мен қуролимни ташламайман, валлоҳи, ташламайман! - дея бақирди.

Унинг гаплари халқни ташвишга солди:
- Эй Жахдам, нималар деяпсан ўзи? Қонимиз тўкилшини хоҳлаянсанми? Қара, одамлар мусулмон бўлган жанг тугаган, хавфсизлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда экан.

Гап уқишни истамаган Жахдам зўрға бақиришдан тўхтатилди, қуроли ташлатилди. Шу пайт Ҳолиднинг буйруғи билан жузаймаликларнинг қуроллари тўплаб олинди, сўнгра қўллари яхшилаб боғланди. Жузаймаликлар пушаймон бўлишди. Бироқ энди не фойда? Жахдам боғланган ҳолда: «Мен сизларга айтмаганмидим?..» дея бақирарди.

Шундан кейин Ҳолид ҳар кимнинг ёнидаги асирини ўлдиршнга буюрди. Буйруқни бажарганлар ҳам бўлди, эътироз этганлар ҳам чиқди. Абдуллоҳ ибн Умар, Абу Ҳузайфанинг қули Салим эътироз этганлар орасида эдилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ҲУНАЙН ҚАМАЛИ

Ширк ва куфрнинг маркази ҳисобланган Макканинг қўлга олиниши, арабларнинг энг пешқадам қабиласи мағлубиятни тан олиши, Макка ва атрофидаги бутларнинг батамом йўқотилиши у ҳудуддаги арабларни паришон этди. «Қурайш бу қадар осонликча таслим бўлмаслиги керак эди...” дейишарди улар.

Навбат бошқа қабилаларга келгани аён. Энг яхшиси мусулмонлар ҳаракат бошламасидан тайёргарлик кўриш. Бу қабилалар Қурайш йиллар давомида беролмаган дарсни бу сафар ўзлари бермоқчи бўлишди. «Шундай қилсак, муқаддас худудни қайта қутқарамиз, Каъба яна ўзимизники бўлади», деб ўйлашди.

Шундай ўй ва ҳаяжонда бутун Ҳавозин қабилалари Молик ибн Авф Насрий қўмондонлиги остида тўплана бошлашди. Пайғамбаримизнинг болалик даврлари ўтган Саъд ибн Бакр қабиласи ҳам кўшилиб, ҳавозинликлар йигирма минг кишилик қўшин тузишди.

Дарахт шоҳларидан ясалган бир садя (кажава)да олиб келинган тўқсон ёшли чол Зурайд ибн Симма қилични қинидан суғурадиган кучга эга эмас. Юришга ҳам ҳоли йўқ. Бунинг устига, кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолган. Бирокқ ҳали ҳам эс-хуши жойида. Ҳали ҳам тажрибасидан фойдаланиши мумкин бўлган шахс сифатида таниқли эди.

Ўтирган кажаваси билан бирга туядан туширилди.
- Қаердамиз? - деб сўради.
- Автос водийидамиз.
- Отлар бемалол чопадиган яхши жой. На тошлоқ, на юмшоқ бир дара. Қулоғимга келаётган бу овозлар нимаси - туя овози, эшак ҳанграши, қўйларнинг маъраши ва болаларнинг фарёди?
- Авф ибн Моликнинг буйруғи шундай.
- Ўзи қайерда?
- Шу ерларда.
- Чақириб келинглар уни.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Шиддатли бир босқин йўлбошчи гуруҳларни саросимага солиб қўйди. Қоча бошлашди. Ҳавозинликларнинг қувиши ва олддаги гуруҳнинг қочиши орқада келаётганларга ҳам таъсир қилди. Орқага қарамай қочишга тушишди. Ваҳоланки, ҳали жиддий бир тўқнашув ҳам бўлгани йўқ.

Абу Суфён кўпсонли қўшиннинг бу қадар қисқа бир вақт ичида бир-бирини уриб-суриб қочаётганини кўриб, беихтиёр: «Шу кетишда булар энди то денгизгача тўхтамаса керак», деб юборди.

Яна мушриклардан Калада ибн Ҳанбал тўс-тўпалонни кўргач:
- Бугун сеҳр бузилди, - дейишдан ўзини тиёлмади.
Унинг гапи она бир ота бошқа акаси Сафвон ибн Умайяга оғир ботди:
- Аллоҳ оғзингни йиртсин, валлоҳи, бошимда бир бошқарувчи бўлса, у ҳавозинлик эмас, қурайшлик бўлишини истайман! - деди.

Қўшин издан чиққан эди. Расули муҳтарам «Дулдул» лақабли хачирларини олға ниқтадилар. Юганни икки ёндан икки киши тутган, бири амакилари Аббос, иккинчиси катта амакилари Ҳориснинг ўғли Абу Суфён эди. Дулдулни ҳаддан ташқари илгарилаб кетишдан тўсиб туришарди.

Вулқондай тошиб бостириб келаётган йигирма минг кишилик душман қўшинига қарши Расулуллоҳ ёлғиз ҳужумга ўтишларини улар маъқуллашмаётган эди.

Расулуллоҳ жанобимизнинг атрофларида бармоқ билан саноқли киши қолди. Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Али, Усома, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Аббоснинг икки ўғли Фазл билан Қусом, Умму Айманнинг ўғли Жаъфар ёҳуд Рабиа, Абу Талҳа, Умму Сулайм...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз тўда-тўда бўлиб қочаётган мусулмонларга ҳайкириб: «Мен Пайғамбарман, ёлгон эмад! Мен Абдулмутталибнинг ўғлиман!..» дер, бироқ жон қайғусига тушиб қолган одамлар бу овозга қулоқ солмас эди.

Аллоҳнинг расули ёнларига қарадилар. Амакилари Аббоснинг овози кучли эди. Унга: «Eй дарахт остида Аллоҳнинг расулига сўз берганлар!» деб бақиришни буюрдилар. Аббос бор овози билан Расули акрамнинг айтганларини такрорлар ва: «Бу ёққа келинглар, Аллоҳнинг расули бу ердалар», деб бақирар эди.

Бу овоз таъсирини кўрсатди. Эшитганлар ўзларига келишди, битта-иккитадан бўлиб Расули акрамнинг атрофларида тўплана бошлашди. Бу орада Усайд ибн Ҳузайр авсликларни, Саъд ибн Убода ҳазражликларни чақирди.

Қочганларнинг бир қисми Маккагача етиб борган, мусулмонлар қаттиқ мағлубиятга учрагани хабари шаҳарга ёйилиб бўлган эди. Абу Суфён сал пайт олдин қўшинни тамом енгилди деб ўйлаганида муболаға қилмаган, йилларча тўплаган уруш тажрибаларидан келиб чиқиб гапирган эди у. Аммо иш у ўйлаганидай бўлиб чиқмади: мусулмонлар қўшинида юз берган парокандаликнинг олди олиб қолинди. Вазиятга Жаноби Мавло аралашганидан Абу Суфён хабарсиз эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ


Абдуззар ўғилларидан Шайба Ҳунайнга Исломга ва мусулмонларга ёрдам бериш учун келмади. Чунки Уҳудда отасидан бошлаб орқама-кетин бутун яқинлари ўлдирилган, у ҳам буни унутмаган. Лекин айни чоғда ундан агар «Қайси томон ғолиб келсин?.. Қурайшми, Ҳавозинми?” деб сўрашса, ҳеч ўйланмай: «Албатта, Қурайш ғалаба қозонсин-да!» деб жавоб қилар эди. Бу жангга қурайший бўлгани учун келди ва келишдан мақсади ҳам фақат Қурайш томонида туриб қилич солиш эди, ҳолос.

Қўшиннинг бузилиши Шайбани ларзага солди. Тумтарақай қочиб бораётган бу инсонлар Қурайшнинг шарафини топташаётган эди унинг наздида. Ҳолбуки, оталари Уҳудда бирин-кетин ўлдирилган, гўё бутун ҳеш-ақрабо сўндирилган эди.

Бирдан иликларигача титраётганини хис қилди. Шундай бир тўполон чоғи Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ўлдирмаса, қачон яна бунақа фурсат келади? Ҳамма ўзининг жонини ўйлаб қолган онда бу ишни амалга ошириши лозим.

Дарҳол Расулуллоҳ сари юрди. Қараса, ўнг томонларида амакилари Аббос, чап томонларида амакиваччалари Абу Суфён Дулдулнинг ўзангисидан ушлаб туришибди. Яхшиси орқадан бориб уриш, деб ўйлади. Жуда яқин келди. Ораларида қилич солса бўладиган даражада оз масофа қолди. Яна биргина ҳаракат ва у муродига эришади... Уҳудда тўкилган қонларнинг ўчи олинади...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Қилич ҳўвога кутарилди, бироқ ҳеч кутилмаганда Шайба бир зум тўхтаб қолди ва орқага тисарила бошлади.
- Ҳеч шубха йўқ, бу одам қўриб турилибди!..

Бу сўзлар унинг оғзидан қўрқув ва дахшатга йўғрилган титроқ билан чиқди. Чунки у қилич кўтарган палла қаршисида лов-лов ёнаётган олов пайдо бўлган эди. Бу шунчаки ҳаёл эмас.

Юзини, киприкларини куйдирар даражада мавжудлиги билинаётган бир олов... Кўзларини ҳам қамаштираётган бир олов унга қараб ловуллаб келмоқда. Шайба юзини қўли билан тўсган ҳолда орқага чекинди. Бундан бошқа чораси ҳам йўқ эди зотан!

Ваҳоланки, икки сония олдин бу ерда оловдан асар ҳам йўқ эди.
Шу пайт ҳазрати Пайғамбаримиз орқаларига ўгирилдилар ва:
- Эй Шайба, менга яқин кел! - дедилар.

Бу гаплар айтилиши билан олов кўздан йўқолди. Шайба ҳайрат ичра Жанобимизга яқинроқ келди. У зот (с.а.в.):
- Аллоҳим, шайтонни бундан узоқлаштир!.. – дея дуо қилдилар.
Шайбанинг юрагида чексиз бир муҳаббат пайдо бўлди. Бир дақиқа олдин ўлдиришга қасд қилган инсонини қаттиқ севиб қолди. Шу онда у зот «Ўл» десалар, ҳеч иккиланмай ўла оларди.
- Кани, бўл, эй Шайба, кофирларга қарши жанг қил!

Қурайшга ёрдам бераман деб келган, қулай фурсатдан фойдаланиб Аллоҳнинг расулини ўлдиришга қасд қилган Шайба энди Аллоҳ розилиги учун олдинга отилди. Кейинчалик хотираларини гапириб берар экан: «Қаршимдан отам чиқса ҳам, у билан жанг қилишдан тоймайдиган ҳолатда эдим ўшанда», деган эди*. (Ибн Ҳошом, 4/87; Ибн Касир, 3/632).

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz