Суфён Саврийнинг тундаги ҳолати
Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳдек қалби юмшоқ инсонни кўрмаганман. Мен кечаси у зотнинг ибодатларини кузатардим. У зот кечанинг фақат аввалидагина ухлар, кейин чўчиб уйғонар, сапчиб туриб, худди уйдаги бирор кишига айтаётгандек, «Дўзах! Дўзах еди мени! Уйқу ва шаҳватларга машғул қилиб қўйди!» дер эди. Кейин таҳорат олар, таҳорат қилиб бўлгач, «Аллоҳим, ҳожатларимни билувчи Зотсан, менинг сўраганимни Сендан ўзга билмайди. Сендан фақат дўзахдан озод қилишингни сўрайман. Аллоҳим, Сендан қўрққаним мени хотиржам қилмайди. Буларнинг барчаси Сенинг менга берган неъматингдандир. Дўстларингга, ибодатингда қоим бўлганларга шундай марҳамат кўрсатгансан. Аллоҳим, биласанки, агар менга узлатга чиқиб, холи бўлишга узр бўлсайди, одамлар орасида кўз очиб юмгунча ҳам қолмас эдим», деб дуо қиларди. Кейин намозга киришар эди. Йиғиси қироат қилишига халақит бериб қолар, кўп йиғлаганидан қироатини эшитмай қолар эдим. Уялганимдан, унинг ҳайбатидан қўрққанимдан унга қарай олмас эдим».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

155-savol
Fatvo hay'ati
#Фиқҳий_масала
"СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ" ЙЎЛИ БИЛАН ФАРЗАНД КЎРИШ
❓155-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotForwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.
#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».
Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Сизга бир бўлак нон, бир ҳовуч сув ва танангизни беркитиб турадиган битта кийим етади
Бир денгизчи Тинч уммонида адашиб, йигирма бир кун қолиб кетди. Қутулгач, одамлар ундан: “Бу ҳодисадан ўзингизга қандай ўрнак олдингиз?” деб сўрашди. “Ичишга озгина сувингиз, очликдан сақланишга етарли овқатингиз бўлса, ҳеч қачон ношукрлик қилмаслигингиз лозим экан”, деб жавоб қилди у.
Донишмандлардан бири: “Ҳаётнинг ҳаммаси бир луқма таом ва бир ютим сувдан иборат, қолгани ортиқчадир”, деган экан.
Шеър:
Бурда нон Кисронинг бор мулкидану,
Томчи сув денгиздан қилар беҳожат.
Жонатан Свифт: “Оламдаги энг яхши шифокорлар доктор меъёр, доктор хотиржам ва доктор хушчақчақлардир. Хотиржам ва хурсанд ҳолатда озгина таом ейиш фойдали муолажа бўлиб, у ҳақда гапирмаса ҳам бўлаверади”.
Чунки ортиқча оғирлик одамни сурункали касалликка чалинтиради, қорин солиш зийракликни кетказади. Хотиржамлик эса юрак учун фойда ва руҳ учун байрамдир. Хушчақчақлик нақд сурур ва фойдали озуқадир.
"Ўкинма" китобидан

ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Имом Ибн Абу Ҳотим Язийд ибн ал-Асомдан ривоят қилади:
«Шомда бир обрўли одам бор эди. У Умар розияллоҳу анҳунинг олдига келиб турар эди. Умар розияллоҳу анҳу унинг келмай қолганини мулоҳаза қилди ва:
«Фалончига нима бўлди?» деб сўради. Одамлар:
«Эй мўминларнинг амири, у анави ичимликка берилиб кетди», дедилар.
Шунда Умар ўз котибини чақирди ва:
«Ёз! Умар ибн Хаттобдан Фалончи ибн Фалончига. Саломун алайка! Албатта, мен сен учун Ўзидан бошқа илоҳи маъбуд йўқ бўлган Аллоҳга ҳамд айтаман. У гуноҳни мағфират қилувчидир. У тавбани қабул қилувчидир. У иқоби шиддатли Зотдир. У қувват соҳибидир. Ундан бошқа илоҳи маъбуд йўқ. Қайтиб бориш ҳам фақат Унинг Ўзигадир», деди.
Сўнгра ўзи билан бирга турганларга:
«Биродарингиз учун Аллоҳга дуо қилинглар! У қалби ила қабул қилсин. Аллоҳ унинг тавбасини қабул этсин», деди.
Умар розияллоҳу анҳунинг мактуби ҳалиги одамга етиб борди. У мактубни қайта-қайта ўқий бошлади. «У гуноҳни мағфират қилувчидир. У тавбани қабул қилувчидир. У иқоби шиддатли Зотдир». У зот мени уқубатидан огоҳлантирди. Мени мағфират қилишни ваъда қилди», деди.
У ҳалиги нарсаларни кўп марта ўзига-ўзи қайтарди. Сўнгра йиғлади. Кейин ичишни бутунлай ташлади. Унинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етганда:
«Мана шундоқ қилинглар! Қачон бир биродарингизни тойилганини кўрсангиз, уни тўғриланглар ва ишонтиринглар. Аллоҳга дуо қилиб, унинг тавбасини қабул қилишини сўранглар. Унинг зиддига шайтонга ёрдамчи бўлманглар», деди».
Ҳақиқий мусулмон, зокир, сўфи шундоқ бўлади. Унинг вазифаси кишиларни сўкиш, куфри ёки фосиқлиги ҳақида фатво чиқариш эмас, балки уларни тўғри йўлга бошлашдир.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Карантин сабаб ишдан айрилдим
САВОЛ: Ассалому алайкум! Карантин сабаб иш жойимиз инқирозга учради. натижада ўз иш жойимдан айрилдим. Хозирда турли элонлар ва интернет сайтларидан иш излаяпман. Лекин ўзим учун муносиб бўлган иш тополмаяпман. Бази жойларда иш бор, лекин таклиф қилинаётган мехнатга хақ жуда хам паст. Бази жойлар бизга тўғри келмайсиз деб, рад жавоб беряпти. Оилам ва икки нафар фарзандим бор. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, мусулмон банда бундай ахволга тушганида ўқиладиган дуо ва оятлар борми. Қандай йўл тутсам тўгри бўлади?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа, бундай ўринда тинмасдан истиғфор айтилади ва Аллоҳга таваккал қилиниб иш қидиришда давом этилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Қирғизистонга сафари
Батафсил: https://telegra.ph/Din-ishlari-bўjicha-қўmita-raisining-Қirғizistonga-safari-06-25

Telegraph
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Қирғизистонга сафари
Бугун, 25 июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафари бошланди. Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий…
Қирғизистон сафари давом этмоқда: делегация аъзолари семинарда қатнашдилар
❗️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида “Диний ва миллий муносабатлар уйғунлиги ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
✅Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, икки халқ асрлар давомида ёнма-ён, дўстона муносабатда бўлиб келгани, ота-боболаримиз халқларимиз бирлигини сақлаб, яқин бўлиб, аҳилликда яшаганларини таъкидлаб ўтди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат ўз ташқи сиёсатида, аввало, қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда. Кейинги пайтда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги шериклик алоқалари фаоллашаётгани бунинг ёрқин далилидир. Жумладан, Қирғизистон Республикаси билан ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб бормоқда. Парламентлар, турли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар ўртасида алоқалар тобора кенгаймоқда – деди, А.Аҳмедов.
✅✅Шунингдек, семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев, Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа мутасаддилар нутқ сўзладилар.
🌐Семинарда икки давлат ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, чегарадош ҳудудларда фаолият юритувчи имомларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва мулоқотини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида аҳиллик, ҳурмат, яхши қўшничилик тамойилларини тарғиб қилиш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
✔️Сафар давом этмоқда.
ЎМИ Сурхондарё вилоят
Матбуот хизмати.

Аллоҳдан қўрқишнинг фазилати
Аллоҳ таоло Ар-раҳмон сурасининг 46-оятида айтади:
«Парвардигори (ҳузурида қиёмат куни) туришидан қўрққан (ва Унинг буйруқларига бўйсиниб, қайтариқларидан тийилган) киши учун икки жаннат бордир.»
Ван-нозиот сураси 40,41-оятларида айтади:
«Энди ким Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етти тоифа одам борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уларни Ўз соясида соялантиради: адолатли имом-раҳбар; парвардигорининг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғланган киши; Аллоҳ йўлида дўстлашган, Унинг йўлида бирлашиб, Унинг йўлида ажрашувчи икки киши; мансабли ва соҳибжамол аёл ўзига чорлаганда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; махфий ҳолда садақа берган, ҳатто ўнг қўли берганини чап қўли билмаган киши; Аллоҳни холиликда зикр қилиб, кўзёши тўккан киши».
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иккита (одамнинг) кўзига – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва тун бўйи Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб чиққан кўзга дўзах ўти тегмайди».
Аллоҳдан қўрқиш фақат иймони содиқ мўмин кишидан содир бўладиган қалб ибодатидир. Шунинг учун ҳам динимизда унинг манзилати шу қадар олий ва даражаси юқори. Соҳибини тоат-ибодатларга ундайдиган ва гуноҳ-маъсиятлардан тўсадиган қўрқиш ҳақиқий мақтовга сазовор қўрқишдир.
Шеробод тумани "Шеробод" жоме масжиди имом ноиби Пулатов Самандар

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Денгизнинг ўртасига борганларида, исми Хизр бўлган ҳалиги одам қўлига тушган бир болтани олиб, бор кучи билан кемани чопа бошлади. Бу воқелик шунчаки бир ҳазил эмас, ўта жиддий эди. Уни ақлдан озган деб ҳам бўлмасди. Бундай бемаъни хатти-ҳаракатни кўриб индамаслик мушкул эди.
— Сен кемадагиларни чўктирмоқчимисан, нима бало? Бу жуда хавф-хатарли иш, ахир!
Хизр унга маъноли бир қараш қилди:
— Мен билан бирга бўлишга тоқат қилолмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо дарҳол аҳдини эслади.
— Унутганим учун мени маъзур тутасан, дўстим. Илтимос, мени айблама. Дўстлигимизга путур етмасин.
Хизр ҳеч нарса демади. Йўлда давом этдилар. Шу орада кеманинг бир чеккасига қалдирғоч келиб қўнди. Денгизга тумшуғини тиқиб чиқарди. Хизр қушни кўрсатиб, деди:
—Эй Мусо, анави қушни кўряпсанми?
—Ҳа.
— У қуш тумшуғини денгизга тиқиб чиқарганида, денгиз суви қанча камайса, сен билан менинг илмим ҳам Оллоҳнинг илмидан шундай нисбатнигина ташкил этади.
Эҳтимол Ҳазрати Мусога буюрилган бу сафарнинг энг оғир-нозик нуқтаси ҳам ушбу сўзлар ва ҳодиса бўлса ажаб эмас.
Денгиз сафари тугади. Энди қуруқликда кета бошладилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ўйнаб юрган болаларга дуч келдилар. Хизр болалардан бирини тутиб олди ва ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўлдириб юборди. Ҳазрати Мусо даҳшатдан ўзини йўқотиб, лол-ҳайрон бўлиб қолди. Бундай воқеани кўра-била туриб ҳам индамай туролмас эди.
— Бегуноҳ бир норасидани нобуд қилдингми, а?.. Худо ҳаққи, мисли кўрилмаган бир жиноят қилдинг сен!.. — деди тутоқиб.
Хизр унга ўгирилди:
— Менга ҳамроҳ бўлишга бардош беролмайсан, демаганмидим?
Ҳазрати Мусо яна узр сўради.
—Агар бундан кейин яна сенинг ишингга аралашсам, ортиқ мен билан дўст бўлиш-бўлмаслик сенинг ихтиёрингда, — деди.
Яна йўл юриб кетдилар. Узоқ ва азобли йўлчиликдан сўнг қаттиқ чарчаб, очикдилар. Етиб борган қишлоқларининг халқидан нон сўрадилар. Аммо ҳеч ким уларни меҳмон қилишни хоҳламади. Йиқилай деб турган бир деворнинг ёнидан ўтиб бораётган эдилар. Хизр қўлини теккизган эди, девор асл ҳолига қайтди. Очлик ҳолдан тойдирган Мусо яна бетоқатлик қилди.
— Истасанг, мана шу хайрли ишинг учун пул олардинг. Ҳеч бўлмаса, қорнимизни тўйғазар эдик, — деди.
Хизр Ҳазрати Мусога ўтирилди:
— Энди ажралишмасак бўлмас экан, эй Мусо!.. Йўлда бир неча ҳодиса кўрдинг, аммо сабр қилмай, қаршилик билдирдинг. Майли, ажралишимиздан олдин сенга ўша ҳодисаларнинг асл моҳияти ва сабабини тушунтириб берай, — деди. Сўнг бошлади: — У кема денгизчилик қилиб кун кўрадиган камбағал йўқсилларники эди. Орқаларида эса, ҳар бир яхши кемани забт этиб ўзлаштириб оладиган бир ҳоким бор эди. Истадимки, кеманинг бирон жойини ишдан чиқарайинда, подшоҳ уни ололмасин. Гўдакни нобуд қилганимга келсак, унинг ота-онаси имонли кишилар эди. Шунинг учун уларни ўзларидан чиққан бир кофир сиртмоғига олмасин деган ташвиш билан болани ўлдирдим. Истадимки, Раббим унинг ўрнига покиза бир фарзанд берсин. Девор масаласида эса, у ўша шаҳарда яшовчи икки етимга қарашли эди. Тагига шу етим болаларга аталган бир хазина кўмилган эди. Оталари яхши инсон ўтган. Раббим тиладики, болаларнинг иккаласи ўсиб-улғайсин, балоғат ёшига етиб, хазиналарини кавлаб олсин. Бу ҳам Раббимдан келган бир марҳамат эди. Мен бу ишларни ўз бошимча қилмадим. Мана, сен тушуниб олишга ҳовлиқмалик қилган ҳодисаларнинг асл моҳияти ва асоси».
Каҳф сурасида ҳикоя қилинган диққатга сазовор ушбу қисса билан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўша кунлардаги аҳволлари орасида қандайдир ўхшашлик бор эди. Чунончи:
Расулуллоҳдан (с.а.в.) уч саволнинг жавоби талаб қилинганида, «Иншаоллоҳ, жавобини эртага бераман», демадилар ва шу йўсинда курайшликлар олдида ноқулай аҳволга тушиб қолдилар. Ўн беш кун давом этган машаққатли кутишлардан сўнг келган ваҳий бундан буён ҳеч бир ишни «иншаоллоҳ» демасдан қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Ҳазрати Мусо ҳам деярли шундай аҳволга тушган эди. У ҳам Оллоҳга ҳавола этмасдан, «Инсонларнинг энг билимдони менман», деган, натижада узоқ ва ҳаяжонли бир сафарга чиқишига тўғри келган ва Хизр воситаси ила унинг билим доираси қушнинг тумшуғига сиққан сувча экани қиёс қилиниб ибрат берилган эди...

Forwarded from Surxonmuslim.uz
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺
ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:
🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"
🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"
🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"
🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”
🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги жамоаси Жарқўрғон тумани "Хўжа Абдул Варроқ ат Термизий" жоме масжиди имом хатиби Хасанов Шохназар Жовлиевичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги, имом-домлалари номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.