Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Туширилган оятларда мана шу инсонлар ҳақида баҳс юритилган эди. «Улар Раббиларига имон келтирган йигитлар эди. Биз ҳам уларнинг ҳидоятини орттирдик, имонларига қувват бердик», дейилар эди. «Бизнинг Раббимиз коинот ва ернинг Раббидир», деганлари зикр қилинарди. Ва нихоят, уларнинг ғорда уйғоқ кишилардек ухлаганлари, даҳшатли бир манзара ҳосил қилганлари ҳикоя этилар ва Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай хитоб қилинарди: «Агар уларни бир кўрсангиз, орқага қарамай қочардингиз ва ичингиз қўрқувга тўлар эди».

Неча киши эканлари ва ғорда қанча вақт ухлаб қолганлари ҳақида Оллоҳдан ўзга ҳеч ким аниқ билмаслиги таъкидланган оятлардан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай амр берилган эди:
«Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта эртага қилгувчиман», дея кўрманг, магар, «Иншаоллоҳ» — Оллоҳ хоҳласа, денг. Бу сўзни айтишни унутиб қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «иншаоллоҳ» денг) ва: «Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ, тўғри йўлга ҳидоят қилса, денг!» (Қахф, 23-24)

Мушриклар томонидан берилган саволларга «эртага сизларга жавобини айтаман», деб, аммо «иншаоллоҳ» дейилмагани оқибатида кутилган ваҳий анча вақт келмай қолганлиги шу тариқа аёнлашди. Бу воқеа Расулуллоҳ бошлиқ барча мўминларнинг кўнгилларига унутилмас бир панд ва ёднома бўлиб муҳрланди.

Каҳф сурасида Зулқарнайн исмли ҳукмдор ҳақида ҳам маълумот берилди.
Руҳга алоқадор савол биргина оят билан жавобини топди:
«Сиздан руҳжон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир» (Ал-Исро, 35.)

Набиййи акмал (с.а.в.) бу оятни Исро сурасига қайд этишни буюрдилар. Ушбу оятлар мушрикларга ўқиб берилди. Буюк Пайғамбар оғизларидан чиқаётган сўзларни ҳайронлол бўлиб тингладилар.
— Бизга, эртага жавоб бераман, деган эдинг, аммо ваъдангнинг устидан чиқмадинг, энди бу жавобларинг ҳисоб эмас, — дедилар.
Ҳолбуки, Ясрибда олинган маълумотга кўра, агар ушбу саволлардан бирига қисқа, иккитасига узун-узун жавоб қилса, билингки, у пайғамбардир, дейилмаганмиди? Яҳудийлар маълум қилганларидек ва ҳатто ундан ҳам мукаммалроқ жавоблар эди булар.

Аммо мақсад узум ейиш эмас, боғбонни калтаклаш бўлгач, у маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишкелмаслиги муҳим эмас эди. Жавоб вақтида берилганида қабул қилардик, энди ҳисобга ўтмайди, дейиш ғирт бемаънилик эмасми?!.

Жаброили амин ушбу масала билан боғлиқ қуйидаги оятни келтирди:
«Айтинг: «(Эй мушриклар,) хабар берингизчи, агар (ушбу Қуръон) Оллоҳнинг ҳузуридан бўлсаю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Оллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, имон келтирсаю, сизлар (унга имон келтиришдан) кибрҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта, Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Ахкоф, 10)

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

АЛЛОҲИМ БОШИМИЗГА КЕЛГАН ҲАР БИР СИНОВДА ХАЙРНИ КЎРА ОЛАДИГАН "САБР", "ТАВАККУЛ" ВА "ТАСЛИМИЯТ" БИЛАН РИЗҚЛАНТИРСИН!

ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА МАЗМУНЛИ ЎТСИН!!!
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋

Янгиликлар 24 | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж-2020 мавсуми бўйича расмий баёноти

Манба: @DinQumita
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

287-ФАТВО

Рамазон ойида витрни жамоат билан ўқилаётганда имом қироатни махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

«Оламгирия», «Татархония»

«Минг бир фатво». 1-қисм
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Тақвони ошириш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Тақвоимни нима оширади нима юксалтиради? нима қилай айтинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирдингми мустақим "Истиқомад" турғил деганлар. Истиқомаднинг 10 та шартига роя қилишни бошладим Алҳамдулиллах! Лекин амалга яраша тақво кераклигини тушуняпман. Шунинг учун нимақилай тақвони қанақа қилиб оширади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тақво дегани сақланиш дегани. У уч турга бўлинади, биринчиси иймон келтириб абадий дўзахда қолишдан сақланиш бўлади. Иккинчиси шариатда ҳаром қилинган ва гуноҳ бўлган ишлардан сақланиш бўлади. Буни қилганлар қабр азоби, охиратдаги азоблардан сақланиб қоладилар. Учинчиси шубҳали нарсалардан сақланиш. Бу сақланиш ҳисобсиз жаннатга кириш ва жаннатда юқори мақомларда бўлишга сабаб бўлади. Сизга қолган нарсалар сақланадиган нарсаларингиз нимадан иборат эканлигини ўрганиш ва унга амал қилишдир. Қайси касб эгаси бўлсангиз албатта уни ҳам ўзига яраша ҳаром ва шубҳали тарафлари бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
​Суфён Саврийнинг тундаги ҳолати

Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳдек қалби юмшоқ инсонни кўрмаганман. Мен кечаси у зотнинг ибодатларини кузатардим. У зот кечанинг фақат аввалидагина ухлар, кейин чўчиб уйғонар, сапчиб туриб, худди уйдаги бирор кишига айтаётгандек, «Дўзах! Дўзах еди мени! Уйқу ва шаҳватларга машғул қилиб қўйди!» дер эди. Кейин таҳорат олар, таҳорат қилиб бўлгач, «Аллоҳим, ҳожатларимни билувчи Зотсан, менинг сўраганимни Сендан ўзга билмайди. Сендан фақат дўзахдан озод қилишингни сўрайман. Аллоҳим, Сендан қўрққаним мени хотиржам қилмайди. Буларнинг барчаси Сенинг менга берган неъматингдандир. Дўстларингга, ибодатингда қоим бўлганларга шундай марҳамат кўрсатгансан. Аллоҳим, биласанки, агар менга узлатга чиқиб, холи бўлишга узр бўлсайди, одамлар орасида кўз очиб юмгунча ҳам қолмас эдим», деб дуо қиларди. Кейин намозга киришар эди. Йиғиси қироат қилишига халақит бериб қолар, кўп йиғлаганидан қироатини эшитмай қолар эдим. Уялганимдан, унинг ҳайбатидан қўрққанимдан унга қарай олмас эдим».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж
155-savol
Fatvo hay'ati
#Фиқҳий_масала
"СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ" ЙЎЛИ БИЛАН ФАРЗАНД КЎРИШ

155-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Сизга бир бўлак нон, бир ҳовуч сув ва танангизни беркитиб турадиган битта кийим етади

Бир денгизчи Тинч уммонида адашиб, йигирма бир кун қолиб кетди. Қутулгач, одамлар ундан: “Бу ҳодисадан ўзингизга қандай ўрнак олдингиз?” деб сўрашди. “Ичишга озгина сувингиз, очликдан сақланишга етарли овқатингиз бўлса, ҳеч қачон ношукрлик қилмаслигингиз лозим экан”, деб жавоб қилди у.

Донишмандлардан бири: “Ҳаётнинг ҳаммаси бир луқма таом ва бир ютим сувдан иборат, қолгани ортиқчадир”, деган экан.

Шеър:

Бурда нон Кисронинг бор мулкидану,

Томчи сув денгиздан қилар беҳожат.

Жонатан Свифт: “Оламдаги энг яхши шифокорлар доктор меъёр, доктор хотиржам ва доктор хушчақчақлардир. Хотиржам ва хурсанд ҳолатда озгина таом ейиш фойдали муолажа бўлиб, у ҳақда гапирмаса ҳам бўлаверади”.

Чунки ортиқча оғирлик одамни сурункали касалликка чалинтиради, қорин солиш зийракликни кетказади. Хотиржамлик эса юрак учун фойда ва руҳ учун байрамдир. Хушчақчақлик нақд сурур ва фойдали озуқадир.

"Ўкинма" китобидан
ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

Имом Ибн Абу Ҳотим Язийд ибн ал-Асомдан ривоят қилади:
«Шомда бир обрўли одам бор эди. У Умар розияллоҳу анҳунинг олдига келиб турар эди. Умар розияллоҳу анҳу унинг келмай қолганини мулоҳаза қилди ва:
«Фалончига нима бўлди?» деб сўради. Одамлар:
«Эй мўминларнинг амири, у анави ичимликка берилиб кетди», дедилар.

Шунда Умар ўз котибини чақирди ва:
«Ёз! Умар ибн Хаттобдан Фалончи ибн Фалончига. Саломун алайка! Албатта, мен сен учун Ўзидан бошқа илоҳи маъбуд йўқ бўлган Аллоҳга ҳамд айтаман. У гуноҳни мағфират қилувчидир. У тавбани қабул қилувчидир. У иқоби шиддатли Зотдир. У қувват соҳибидир. Ундан бошқа илоҳи маъбуд йўқ. Қайтиб бориш ҳам фақат Унинг Ўзигадир», деди.

Сўнгра ўзи билан бирга турганларга:
«Биродарингиз учун Аллоҳга дуо қилинглар! У қалби ила қабул қилсин. Аллоҳ унинг тавбасини қабул этсин», деди.

Умар розияллоҳу анҳунинг мактуби ҳалиги одамга етиб борди. У мактубни қайта-қайта ўқий бошлади. «У гуноҳни мағфират қилувчидир. У тавбани қабул қилувчидир. У иқоби шиддатли Зотдир». У зот мени уқубатидан огоҳлантирди. Мени мағфират қилишни ваъда қилди», деди.

У ҳалиги нарсаларни кўп марта ўзига-ўзи қайтарди. Сўнгра йиғлади. Кейин ичишни бутунлай ташлади. Унинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етганда:
«Мана шундоқ қилинглар! Қачон бир биродарингизни тойилганини кўрсангиз, уни тўғриланглар ва ишонтиринглар. Аллоҳга дуо қилиб, унинг тавбасини қабул қилишини сўранглар. Унинг зиддига шайтонга ёрдамчи бўлманглар», деди».

Ҳақиқий мусулмон, зокир, сўфи шундоқ бўлади. Унинг вазифаси кишиларни сўкиш, куфри ёки фосиқлиги ҳақида фатво чиқариш эмас, балки уларни тўғри йўлга бошлашдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Карантин сабаб ишдан айрилдим

САВОЛ: Ассалому алайкум! Карантин сабаб иш жойимиз инқирозга учради. натижада ўз иш жойимдан айрилдим. Хозирда турли элонлар ва интернет сайтларидан иш излаяпман. Лекин ўзим учун муносиб бўлган иш тополмаяпман. Бази жойларда иш бор, лекин таклиф қилинаётган мехнатга хақ жуда хам паст. Бази жойлар бизга тўғри келмайсиз деб, рад жавоб беряпти. Оилам ва икки нафар фарзандим бор. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, мусулмон банда бундай ахволга тушганида ўқиладиган дуо ва оятлар борми. Қандай йўл тутсам тўгри бўлади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа, бундай ўринда тинмасдан истиғфор айтилади ва Аллоҳга таваккал қилиниб иш қидиришда давом этилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Қирғизистон сафари давом этмоқда: делегация аъзолари семинарда қатнашдилар

❗️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида “Диний ва миллий муносабатлар уйғунлиги ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, икки халқ асрлар давомида ёнма-ён, дўстона муносабатда бўлиб келгани, ота-боболаримиз халқларимиз бирлигини сақлаб, яқин бўлиб, аҳилликда яшаганларини таъкидлаб ўтди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат ўз ташқи сиёсатида, аввало, қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда. Кейинги пайтда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги шериклик алоқалари фаоллашаётгани бунинг ёрқин далилидир. Жумладан, Қирғизистон Республикаси билан ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб бормоқда. Парламентлар, турли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар ўртасида алоқалар тобора кенгаймоқда – деди, А.Аҳмедов.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев, Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа мутасаддилар нутқ сўзладилар.

🌐Семинарда икки давлат ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, чегарадош ҳудудларда фаолият юритувчи имомларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва мулоқотини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида аҳиллик, ҳурмат, яхши қўшничилик тамойилларини тарғиб қилиш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
✔️Сафар давом этмоқда.

ЎМИ Сурхондарё вилоят
Матбуот хизмати.
Аллоҳдан қўрқишнинг фазилати

Аллоҳ таоло Ар-раҳмон сурасининг 46-оятида айтади:
«Парвардигори (ҳузурида қиёмат куни) туришидан қўрққан (ва Унинг буйруқларига бўйсиниб, қайтариқларидан тийилган) киши учун икки жаннат бордир.»
Ван-нозиот сураси 40,41-оятларида айтади:
«Энди ким Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етти тоифа одам борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уларни Ўз соясида соялантиради: адолатли имом-раҳбар; парвардигорининг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғланган киши; Аллоҳ йўлида дўстлашган, Унинг йўлида бирлашиб, Унинг йўлида ажрашувчи икки киши; мансабли ва соҳибжамол аёл ўзига чорлаганда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; махфий ҳолда садақа берган, ҳатто ўнг қўли берганини чап қўли билмаган киши; Аллоҳни холиликда зикр қилиб, кўзёши тўккан киши».
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иккита (одамнинг) кўзига – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва тун бўйи Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб чиққан кўзга дўзах ўти тегмайди».
Аллоҳдан қўрқиш фақат иймони содиқ мўмин кишидан содир бўладиган қалб ибодатидир. Шунинг учун ҳам динимизда унинг манзилати шу қадар олий ва даражаси юқори. Соҳибини тоат-ибодатларга ундайдиган ва гуноҳ-маъсиятлардан тўсадиган қўрқиш ҳақиқий мақтовга сазовор қўрқишдир.

Шеробод тумани "Шеробод" жоме масжиди имом ноиби Пулатов Самандар