Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭҲРОМДАГИ ЭРКАКНИНГ ОЁҚ КИЙИМИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

CАВОЛ: Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши эҳром вақтида икки оёғига “тўпиқ”ларини ёпмайдиган, улардан паст бўлган оёқ кийимни кияди. Фиқҳий манбаларда таҳоратга доир ҳукмларда келишича тўпиқ деганда оёқнинг икки ёнидан бўртиб чиққан суяк тушинилади. Ҳаж ва умра масаласида эса, тўпиқ деб оёқ юзасидаги пояфзал ипи боғланадиган жойдаги бўғим тушунилади. Бу бўғим фан тилида (бешта узунчоқ) оёқ кафт суяклари ва (понасимон ва кубсимон) кафт усти суяклари бирлашган жойдир. Шундай экан эҳромдаги киши ана шу бўғим очиқ турадиган оёқ кийимларни кийиши керак.

Бу борада “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَلَا يَلْبَسُ مَخِيطًا قَمِيصًا أَوْ قَبَاءً أَوْ سَرَاوِيلَ أَوْ عِمَامَةً أَوْ قَلَنْسُوَةً أَوْ خُفًّا إلَّا أَنْ يَقْطَعَ الْخُفَّ أَسْفَلَ مِنْ الْكَعْبَيْنِ ، كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَالْكَعْبُ هُنَا الْمَفْصِلُ الَّذِي فِي وَسْطِ الْقَدَمِ عِنْدَ مَعْقِدِ الشِّرَاكِ كَذَا فِي التَّبْيِينِ.

яъни: “Эҳромдаги эркак киши кўйлак, чакмон, шим, салла, дўппи, махсига ўхшаш тикилган кийимлар киймайди. Аммо маҳси тўпиқни пастидан кесилган бўлса, уни кийиш жоиз. “Тўпиқ” деб бу жойда (яъни эҳром масаласида) оёқни устки қисмидаги ип боғлайдиган жойдаги бўғим назарда тутилади. “Табйин” китобда шундай келган”.

Ушбу масалада “Муҳитул бурхоний” китобида бундай дейилган:

وتعتبر الكعب هنا العظم المربع في وسط القدم عند معقد الشراك

“Тўпиқ” бу ерда (эҳром масаласида) қадамни устки қисмидаги ип боғлайдиган жойдаги кубсимон суяк қисмидир, дейилган.

Муҳаққиқ олим, аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ бу борада шундай деганлар:

وَإِذَا كَانَ وَجْهُهَا أَوْ وَجْهُ الْبَابُوجِ طَوِيلًا ، بِحَيْثُ يَسْتُرُ الْكَعْبَ الَّذِي فِي وَسَطِ الْقَدَمِ يَقْطَعُ الزَّائِدَ السَّاتِرَ أَوْ يَحْشُو فِي دَاخِلِهِ خِرْقَةً بِحَيْثُ تَمْنَعُ دُخُولَ الْقَدَمِ كُلِّهَا وَلَا يَصِلُ وَجْهُهُ إلَى الْكَعْبِ رد المختار

яъни: “Агар эҳромдаги кишининг оёқ кийими юзаси узун бўлиб, оёқ юзасидаги тўпиқни (ип боғлайдиган жойдаги бўғимни) беркитиб қўйса, тўпиқни беркитиб турган қисмини кесиб олиб ташланади ёки оёқ кийимни ичига бирор нарса жойланади. Шунда оёқ тўлиқ кирмайди ва тўпиқ очиқ қолади" (“Раддул мухтор” китоби).

Агар эҳромдаги киши тикилган кийим ёки тўпиғини ёпувчи оёқ кийимни камида бир кундуз ёки бир кеча (яъни, 12 соат) тўлиқ кийиб юрса, Ҳарам чегарасида битта қўй сўйиши вожиб бўлади. У ерда маблағи бўлмаган киши уйига келганидан кейин бўлсада бир қўйнинг қийматини Ҳарамга жонлиқ сўйиш учун жўнатади. Агар бир кундуз ёки бир кечадан кам муддат тикилган кийим ёки тўпиғини ёпувчи оёқ кийимини кийса, икки килограмм буғдой қийматича пул садақа қилиши вожиб бўлади.

Бу ҳақида “Жавҳаротун-наййиро” китобида шундай дейилади:

وَلَوْ لَبِسَ اللِّبَاسَ كُلَّهَا مِنْ قَمِيصٍ وَقَبَاءٍ وَسَرَاوِيلَ وَخُفَّيْنِ يَوْمًا كَامِلًا يَلْزَمُهُ دَمٌ وَاحِدٌ ؛ لِأَنَّهَا مِنْ جِنْسٍ وَاحِدٍ فَصَارَ كَجِنَايَةٍ وَاحِدَةٍ وَكَذَا لَوْ دَامَ أَيَّامًا لِمَا ذَكَرْنَا

яъни: “Агар ҳамма кийимларни: кўйлак, қубо (тўн), шим ёки маҳсини бир кундуз (ёки бир кеча) тўлиқ кийиб юрса, битта қўй сўйиши вожиб бўлади. Чунки бу жиноятларнинг жинси битта, битта жиноят қилгандек бўлади. Жинси битталиги сабабли шу кийимларни бир неча кун кийиб юрса ҳам, битта қўй сўяди”.

Ҳозирги кунда эҳромдаги ҳожилар киядиган аксарият шиппаклар юқоридаги талабларга жавоб беради. Лекин эҳромдагилар гоҳида оёқ кафтининг юз қисмини тўлиқ ёпадиган шиппакларни кийиши ҳам учраб туради. Амалларимиз ҳанафий уламоларнинг фатволарига мувофиқ келиши учун эса мана шундай шиппаклардан фойдаланмаслик керак бўлади.

Шуни эслатиш жоизки, юқоридаги барча масалалар эҳромдаги эркакларга хосдир. Эҳромдаги аёллар одатдаги тикилган кийимлар ва ўзлари хоҳлаган оёқ кийимини кийишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЁШ БОЛАЛАРНИНГ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШИ

CАВОЛ: Алҳамдулиллаҳ ўғлимиз билан намоз ўқиш учун масжидга тез-тез бориб турамиз. Ўғлим 11 ёш. Масжидга борганимизда айрим одамлар ёш бола орқа қаторда ўтириши керак деб айтишади, ахир биз эртарок бориб ўтирсак олди каторлар бўш бўлади. Шу ҳакида, яъни ёш болаларнинг масжидда намоз ўқиши ҳакида тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ибодатни тартиб қоидалари бўлгани каби, сафда туришнинг ҳам тартиби бор. Унга кўра сафда аввало эркаклар, кейин болалар, сўнгра ҳунасалар ва охирида аёллар туради. Шунинг учун ўғлингиз орқа сафда алоҳида болалар билан бирга турса суннатга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИККИ ҚАВАТ ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳавонинг совуқлиги туфайли икки қават эҳром кийишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Энг асосийси тикилган кийим бўлмаслиги шартдир.

المحرم ممنوع عن لبس المخيط، ولكن على وجه المعتاد حتى لو اتزر" بالسراويل أو ارتدى بالقميص فلا بأس به

“Эҳромдаги эркак киши учун кийимни одатда кийиладиган тарзда кийиш тақиқланган. Агар шимини изор каби боғлаб олса ёки одатий кийимини енгини киймасдан устига ташлаб олса, зарари йўқ” (“Захираи Бурҳоний”).

والحاصل أن المحرم ممنوع عن لبس المخيط على الوجه المعتاد حتى لو أتزر بالسراويل أو ارتدى بالقميص أو اتشح به بأن أدخله تحت يده اليمنى وألقاه على كتفه اليسرى فلا بأس به،

“Ҳосил гап шуки, эҳромдаги киши кийимни одатда кийиладиган тарзда кийишдан қайтарилган. Агар шимини изор қилиб кийса ёки кийимини енгига қўлини тиқмасдан устига ташлаб олса ёки (худди эҳромдаги матони кийгани каби) ўнг қўлтиғи остидан киргизиб, чап елкаси устига ташлаб олса, зарари йўқ” ("Фатово Татархония").

Эҳром либоси тикилган кийим бўлмагани сабабли совуқ кунларда икки қават кийишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ

CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НИКОҲДАН КЕЙИН КУЁВНИ ТАБРИКЛАШ

CАВОЛ: Никоҳдан кейин куёвнинг дўстлари куёв болани табриклашади. Бу ҳақда ҳадисларда нима дейилган?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, никоҳдан кейин куёв келинни муборакбод этиш суннатда келган. Жумладан Имом Термизийнинг сунанларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан шундай ривоятлар бор: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي الْخَيْرِ

(Бу никоҳда) Аллоҳ сизга барака берсин. Сизга барака ёғдирсин ва сизларни ўртангизни яхшиликда жамласин". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН

CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган ва бу Азон ва қироатларга ҳақиқий Азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

📲•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ВА ТАВОФИ СОДР ҚИЛИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум ва тавофи содр қилиши шартми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум ҳам, тавофи содр (хайрлашув тавофи) ҳам бўлмайди ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ВА ТАВОФИ СОДР ҚИЛИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум ва тавофи содр қилиши шартми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум ҳам, тавофи содр (хайрлашув тавофи) ҳам бўлмайди ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА

CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Агар эҳромдан чиқмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz