Surxonmuslim.uz
4.75K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#ХУШХАБАР: 📚 ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД МАСАЛАЛАР” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоевнинг “
Қазо намозига оид масалалар” номли китоби нашрдан чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига юртимиз мўмин-мусулмонлари томонидан йўлланаётган
қазо намозларига оид сўровларнинг кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ушбу рисолани ёзишга журъат қилинди.
Китобни тайёрлаш жараёнида сал кам икки йил давомида юртдошларимиздан келган мавзуга тегишли саволлар бир жойга тўпланди. Ушбу саволларга имкон қадар содда услубда, Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар ёзилди.

Китобхонлар ушбу рисоладан
қазо намозини ўқиш тартиб-қоидалари ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа керакли маълумотларни оладилар, иншааллоҳ.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

#КИТОБ #ҚАЗО #НАМОЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қазо_намози
Бир вақт қолдирилган намоз учун бериладиган жаҳаннам азоби
____
🎙Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

📲 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ФАРЗ ЁКИ ВОЖИБ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНИДА, НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚИБ КЕТИШИ
#намоз #қазо

1161-CАВОЛ: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақида манбаларда шундай зикр қилинган:

"أن الوقت لو خرج في خلال الوقتية لم تفسد و هو الأصح و هو أداء لا قضاء و هو الأصح كما في قضاء الزاهدي. و يستثني من ذلك خروج وقت الفجر فإنه مفسد"

яъни: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).

Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:

1. Бомдод намозини ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса. Чунки бу ҳолатда бир намознинг вақти тугаб, иккинчи намознинг, яъни пешиннинг вақти кирмайди;

2. Жума намозини ўқиётганида, асрнинг вақти кирса, ушбу жума намози бузилади. Чунки жума намозининг шартларидан бири пешиннинг вақтидир. Қачонки, жумани ўқиб тугатмасидан олдин, пешиннинг вақти чиқиб кетса, жума бузилади ва унга пешинни қазосини ўқиш вожиб бўлади;

3. Соҳиби узр киши фарз намозларидан бири ёки витрни ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, унинг намози бузилади. Зеро соҳиби узрнинг таҳорати фарз намозининг вақти чиқиши билан синади. Шунинг учун унинг намози ҳам фосид бўлади;

4. Ийд намозини ўқиб турганида завол пайти кирса, намоз бузилади.

Мазкур тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz