Surxonmuslim.uz
4.75K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Forwarded from Bintu Sodiq
#Савол_жавоб

Ўзингиз ҳам бир қизни дунёга келтиринг, авайлаб-асраб, тарбия қилинг

Савол: Ассалому алайкум! Менинг ушбу хатни ёзишимга сабаб шуки, жуда мушкул вазиятга тушиб қолдим.

Ота-онам «Уйланасан!» деб сиқувга ола бошлагач, ўзлари топган қизга уйланишга рози бўлдим. Бу қизнинг оиласи оддий, камбағал оила экан.

Тўйгача анча учрашиб юрдик. Шу вақт давомида унда биронта ҳам айб-нуқсон кўрмадим…

Тўйимиз 2015 йилнинг куз ойлари бўлиб ўтди. Ҳамма нарса шундан кейин бошланди.

Келин биринчи кундан белини ушлаб, оғрийдиган одат чиқарди. Мен оддий шамоллаш бўлса керак, деб дори-уколлар олиб келиб бердим. Аммо унинг касаллиги тобора зўрайгандан-зўрайди. Уйдагилар ҳам, мен ҳам нима бўлаётганидан хавотирда эдик. Шу алфозда шифохонага олиб бордик. У ерда аппаратга тушди ва буйрагида тоши борлиги аниқланди. Шифокорлар тезда пойтахтда жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклигини, бу аҳволда ҳомиладор бўлиши мумкин эмаслигини айтишди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Аввало, сизлар оила аъзосини, инсонни, аёлни келин қилиб олиб келганларингизни унутманглар. Фараз қилинг, келинмас, сиз шу дардга чалиндингиз. Сизни касалванд деб, шарманда қилиб ташлаб кетишса, маъқул бўлармиди?

Уйидан «Тез ёрдам» машинаси аримай қолиши шармандалик эмас, «узоқ-яқиндаги фолбинлар ва кинначиларга борилгани, хуллас, ирим-сиримларнинг ҳаммаси қилингани» шармандаликдир аслида.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Ўзингиз ҳам бир қизни дунёга келтиринг, йигирма йил авайлаб-асраб, тарбия қилинг. Минг орзу-ҳаваслар билан узатинг-да, ярим йилда «Касалванд экан, чўриликка ярамади», деб пешонангизга олиб келиб ташлашсин! Қандай бўлади?!

Кимнингдир сабри, яна кимнингдир асаби тугаган, деяпсиз. Қанча вақт ўтди ўзи?!

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк
Forwarded from VOIZ.UZ
#Савол_жавоб

Савол: Мажусийлар хам аҳли китобга кирадими?

Жавоб: Шариатда Аллоҳ таоло ва Унинг китобларидан баъзиларига ишониб, амал қилганлар «аҳли китоблар» дейилади. Яъни, яхудий ва насронийлар аҳли китобдир. Яхудийлар Тавротга, насоролар эса Инжилга амал қилишади.

Мажусийлар аҳли китоб ҳисобланмайди. Улар оташпараст, бутпараст, санампараст кимсалардир. Яъни, улар олов, Қуёш, Ой каби нарсаларга сиғинишади ва баъзилари хайвонларни илоҳ дейишади.
Жаъфар ибн Мухаммад (р.а) айтадилар: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг олдиларидан ўтаётганларида, улар орасидаги Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бундай дедилар: «Мана бу қавмлар билан (яъни мажусийлар билан) нима қилишни билмай турибман, булар араблардан ҳам, аҳли китоблардан ҳам эмасдир» дедилар».

Манба: «Сўраган эдингиз»

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
#Савол_жавоб

Савол: «Барзах» ҳаёти нима?

Жавоб: «Барзах» сўзи луғатда икки нарсанинг ораси деган маънони билдиради.
Ислом шариати истилоҳида эса инсон вафот этганидан кейин то қиёматгача бўлган вақт «барзах» ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилгандан кейин икки фаришта - Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг Расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир.


@surxonmuslimuz
Forwarded from VOIZ.UZ
#Савол_жавоб

Савол: Жинлар таъсиридан (чалишидан) қандай сақланиш мумкин?

Жавоб: Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир.
Инсон билмаган ҳолда қайноқ сув сепиб юбориши, бавл (сийиши) қилиши ва ҳакозо ишлар билан уларга озор етказганида, жинлар ўша одамга зарар бериш билан интиқом олади.

Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир.
Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, тезак, суяклар ва аҳлатхоналарда озиқланади.
Жобир ибн Абдулло розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Ҳуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб, ва болаларингизни (уйда маҳкам) ушлаб ўтирингиз, чунки бу вақтда жинлар кўчага атрофга тарқалишади».
(Имом Бухорий ривояти)

@Voizuz Яқинларингизга ҳам
👉улашинг
#Савол_жавоб
ҚЎЙНИНГ БУЙРАГИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?


Савол:
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қў́йнинг буйрагини ейиш мумкинми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин.
Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қуйидаги аъзоларидан бошқа ҳамма нарсаси ҳалол.
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@surxonmuslimuz
#Савол_жавоб

Савол: Намозда шайтон юлиб оладиган ҳиссаси нима?

Жавоб: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳдан намозда у ёқ-бу ёққа, яъни ўнг ва чап томонларга қараш ҳақида сўрасам у зот: «У нарса банданинг намозидан шайтоннинг юлиб олган ҳиссасидир», дедилар»

Имом Бухорий ривояти

@surxonmuslimuz
#Савол_жавоб

БОЛАЛАР КИЙИМИ

Савол:
Ассалому алайкум! Яқинда бир саволга жавоб берганингиздан билиб олдимки, болаларда эгалик ҳуқуқи бўлиб, уларнинг кийимларини сотганда, пулини уларга сарфлаш керак экан. Мен шу пайтгача болаларга кичик бўлган кийимларни қариндош-уруғларнинг болаларига ҳадя қилиб юборганман, уларга қриндошлар томонидан ҳадя сифатида олиб келинган янги кийимларни ҳам. Агар уларда шунга ўхшаш кийим бор бўлса ёки ўлчами тўғри келмаса, бу кийимларни мен ҳам бошқа қариндош-уруғларнинг болаларига ҳадя сифатида олиб борганман. Болаларим вояга етмаган, каттаси 9 ёшда. Нотўғри қилганманми? Бу ишимни тўхтатайми ёки болаларимнинг рухсатини олиб, кейин кийимларини улашайми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Энг биринчиси болаларга кийим олишда уларга шахсий мулк қилиб бермасдан “Вақтинчалик киясан, сенга кичик келиб қолганида бошқасига берамиз” деб ният қилиб кийим олиб беринг. Шу ниятни қилсангиз у кийимлар сизни шахсий мулкингиз ҳисобланади. Хоҳлаганингиздек тасарруф қилишингиз мумкин.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
#Эслатма
#Савол_жавоб

Қурбонликка сўйиладиган хайвонлар.

Қўй, эчки, мол, туя каби хайвонларни эркаги хам, урғочиси хам сўйилиши мумкин. Улардан туя 5 ёшли, сигир 2 ёшли, қўй ва эчки 1 ёшга тўлган бўлиши керак. Бироқ 6 ойлик қўй 1 ёшга кирган қўйга ўхшаган семиз бўлса, жоиздир. Бундай хайвонларни киши ўзининг имкониятига қараб сўйиши мумкин. Лекин бу хайвонлардан бошқа — товуқ, ўрдак, курка кабиларни қурбонлик ниятида сўйиш харомга яқин макруҳ амалдир. Бир киши хохласа битта қўй ёки битта эчки ёки битта мол ёки битта туя сўйиши мумкин. Туя билан молни бир кишидан то етти кишигача шерик бўлиб сўйишлари мумкин. Биргаликда қурбонлик қилувчилар, хайвонни бирга сотиб оладилар ёки ораларидан бир кишига хайвонни сотиб олиш учун ваколат берадилар.
#САВОЛ_ЖАВОБ

Пора беришга мажбурман

САВОЛ: Мен тадбиркорман. Кийим-кечак сотадиган дўконим бор. 3 ойда бир марта солиққа ҳисобот топшираман. Ҳисоботни қабул қилиши учун солиқ ҳодимига маълум миқдорда пул бераман. Пул бермасам бўлмайди. Барибир бир айб топади. Иш “силлиқ” ўтиши учун шундай қилиш керак. Бундай ҳолатда нима қилмоқ керак?

ЖАВОБ: Давлат махсус идораларига хабар бериб, порахўрни ушлатиш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
savollar.islom.uz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
108. Савол-жавоб: Ютуқли телевизион ўйинлар ҳақида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#САВОЛ_ЖАВОБ

Жинлар Қуръон ўқийдми

САВОЛ: Ассалому алайкум! Жинлар ҳам Қуръон тиловат қиладими?

2). Жинлар инсонни қалби ва ҳаёт тарзига таъсир кўрсатадими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Жинлар ҳам мусулмон ва кофирга бўлинади. Улар ҳам Қуръон ўқишади намоз ўқишади.

2). Таъсири бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ

Калта пайпоқ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Шу кунлардa калта пайпоқ ҳақида турли хил гаплар юрибди, яъни қачонлардир калта пайпоқни баччабозлар кийишган экан. Ҳозирги кунда эса биз мусулмон ёшлар ҳам бу пайпоқни урфга айлантириб улгурган. Шу ҳақида шариатнинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда баччавозларнинг хос кийим бўлса кийиш жоиз эмас. Ундай бўлмаса рухсат. Бир ватқлар улар кийганлиги эътиборли эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw
#Савол_Жавоб
ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ ГУНОҲМИ?

Cавол:
Ерга қараб ётиш гуноҳми? Суннатга мувофиқ қандай ётиш керак?

Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қорин билан ётиш макруҳ амал саналади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундай ётишдан қайтарилган. Тофха ибн Қайс Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб: «Бундай ётишни Аллоҳ ёмон кўради”, деди. Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда “Бу дўзах аҳлининг ётишидир”, дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари агар тўшакларига ётадиган бўлсалар, ўнг томонлари билан ётардилар.
Бугунги замонавий илм-фан уйқу ҳодисаси устида кўплаб изланиш ва тадқиқотлар ўтказиб, ўнг тараф билан ётиш, шу тарзда ухлаш афзаллигини, қорин билан ётишнинг эса инсонга зарарларини аниқлади.
Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўнг томон билан ётиш жигарнинг ошқозонга бўладиган босимидан сақлаб, ошқозон атрофидаги аъзоларнинг эркин ҳолда туришига ёрдам беради. Шунингдек, бундай ётиш юрак ишини ҳам енгиллаштиради, жисмга роҳат ва сокинлик беради.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин тиббиёт ҳали ривожланмаган, ухлаш билан боғлиқ илмий изланиш ўтказиш бировнинг хаёлига келмаган бир пайтда инсон учун энг афзал ётишни тушунтириб, ўзлари унга амал қилиб, биз умматларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам зарарли бўлган ҳолатдан огоҳлантирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
#Савол_Жавоб
ШОРТИКДА НАМОЗ

Савол:
Ассалому алайкум! Биламизки эркакларда аврат тиззадан киндик устигача бўлади.
1. Шу аврати ёпилган ҳолда шортик майкада намоз ўқиса бўладими?
2. Футболкани олд қисмида гуручдeк майда-майда тeшикчалари бор. Шу футболкада намоз ўқиса бўладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Намоз мусулмоннинг Роббиси ҳузурида туриши ҳисобланади. Аврат берк ҳолатда ўқилган намоз жоиз, лекин сиз айтган суратда ҳузурига ҳозир бўлинган Зотнинг бир жиҳатдан писанд қилмаслик бор. Чунки ҳеч бир инсон ўша ҳолатда шаҳар ҳокимининг ҳузурига боришни ҳам ўзига раво кўрмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Опа-сингиллар қиёмат куни учрашадими?

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Пешиннинг тўрт ракат суннатини ўқиб турганда фарзга такбир айтилса қандай йўл тутилади?

Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом бомдоднинг фарзини бошлаган пайтда масжидга келган киши бомдоднинг суннатини ўқийдими ёки уни ўқимасдан имомга иқтидо қиладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

#Савол_жавоб
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Ижтимоий тармоқларда йигит ва қизларнинг ўзаро шахсий суҳбатлашиши жоизми?

Зикирё домла БОБОРАҲИМОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Қиблага оёқ чўзиш ҳурматсизликми?

Абдулатиф домла ТУРСУНОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar