Forwarded from Muslim.uz
🕌 ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИГАН МАСЖИДЛАР РЎЙХАТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 🕌 2020 йил 8 июндан бошлаб "ЯШИЛ" ҳудудларда масжидлар яна намозхонлар учун очилмоқда.
2020 йил 2 июнь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.
❗️Демак, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб масжидлар фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайди, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилади.
Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз масжидларда намоз ўқишни жуда соғинишди. Аллоҳга шукрки, масжидлар эшиклари яна очилди, карантин мезонларига амал қилган ҳолда “яшил” ҳудудларда файзли ибодатларни бошлаймиз.
❗️Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудлар “яшил” ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ.
📎 Қуйида республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудга тоифаланишнинг рўйхатини PDF форматида ёки қуйидаги сурат шаклида кўришингиз мумкин.
➡️ https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21348
#ЯШИЛ_ҳудудлар #МАСЖИДЛАР_РЎЙХАТИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar