#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ
ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ
Аёллар мисвок тутадими?
Мисвок қўлаш муаккада (таъкидланган) суннатдир. Агар мисвок тутишнинг иложи бўлмаса, тиш чўткаси ёки шаҳодат бармоғи билан тишлар тозаланади.
Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: ”Агар умматимга қийин бўлмасайди, уларга ҳар намоздан аввал мисвок ишлатишни амр этардим” (Абу Довуд: 1/12).
“Мисвок ўлимдан бошқа ҳар дардга шифодир” (“Кашфул Ҳафо”: 1/457).
Баъзи фиқҳ китобларида “Аёллар мисвокни доимий ишлатса, тишлари заиф бўлишидан уларга мисвок ишлатиш мустаҳаб бўлади. Сақич унинг ўрнига ўтади” деган сўзлар учрайди (“Мароқул фалаҳ”: 20).
Аммо ҳадиси шарифларда мисвок фақат эркак учун суннатдир деган ифода йўқ. Аксинча, Ҳазрати Ойиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювиш учун менга берардилар. Мен аввал у мисвокни тутиб (яъни, ишлатиб), кейин ювардим ва ўзларига қайтарардим” (Абу Довуд: 1/13).
Имом Таҳтавий эса аёлларнинг сақич чайнашга амр этилмаганини, бунда ҳеч қандай савоб йўқлигини қайд қилган (Таҳтавий: 38). Ҳолбуки, мисвок учун амр бор. Савоби ва кўп томонлама фойдаси борлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирганлар. Дўхтирлар тиш емирилишининг, устида сариқ қатлам пайдо бўлишининг, милк ва оғизда яралар ва аллиғланиш вужудга келишининг олдини олиш, асаблар, кўзлар, нафас олиш ва ҳазм қилиш йўлларидаги турли ҳузурсизликларни ўнглаш учун мисвок қўллашни тавсия этишади. Ҳатто хотира заифлиги, зеҳн ўтмаслиги каби нуқсонларни ва ёмон ахлоқни тузатишда, ўнглашда ҳам мисвок улуғ тадбирдир. Бунча савобдан, ижтимоий, руҳий ва соғлиқ фойдаларидан маҳрум қолиш тўғри эмас.
АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

АВРАТ ЖОЙЛАРНИ УШЛАШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
Аёл ёки эркакнинг фақат ўзининг аврат жойини ушлаши таҳоратни бузмайди (Таҳтавий:51). Аммо бунда қўлни ювиш мустаҳаб бўлади.
АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

ТИРНОҚ БЎЯЛГАН БЎЛСА, ТАҲОРАТ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
Таҳорат комил бўлиши учун сув таҳоратда ювиладиган аъзоларнинг ҳамма жойига етиши керак. Ювилиши лозим аъзоларда сув етишига тўсиқ бўладиган лаб бўёғи, тирноқ бўёғи, ёғ, сақич каби нарсалар бўлса, таҳорат ҳисоб бўлмайди (“Фатавойи Ҳиндия”: 1/84; “Неъмати Ислом”: 45).

ПАЙПОҚЛИ ҲОЛДА ТАҲОРАТ ОЛАДИЛАРМИ?
Таҳорат фарзларидан бири оёқ ювишдир. Бирор зарурат туфайли аёл пайпоқли ҳолда оёқларини ювса, таҳорат жоиз бўлади. Ҳанафий масҳабида оёқнинг тўпиқдан пасти аврат ҳисобланмагани учун пайпоқни ечиб оёқни ювиш лозим. Шундай бўлса-да, аёлнинг оёғига қасддан қараган киши гуноҳкор бўлади (“Минг бир фатво”: 2/27).

КЎКРАК ВА ҚУЛОҚДАН КЕЛГАН ҚОН ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
Бирор хасталик туфайли кўздан оққан сув ёки кўзнинг сувланиши, кўкрак, қулоқ каби аъзолардан қон, йиринг каби суюқликларнинг оқиб чиқиши таҳоратни бузади (Билман. “Ислом илмиҳоли”: 66).

РЎМОЛ УСТИДАН МАСҲ ТОРТИШ ЖОИЗМИ?
Номаҳрамлар аёлнинг сочини кўриш эҳтимоли бўлса ва аёлнинг рўмоли устидан масҳ тортганида сув ичига ўтса, унинг устидан масҳ тортиш жоиз (“Фатавойи Ҳиндия”: 1/9).

ЁТОҚ ЎРНИ МАНИЙ БЎЛСА, КИМ ҒУСЛ ҚИЛАДИ?
Эр-хотин ўринларида маний кўриб, иҳтилом бўлганларини эслай олмай, бири иккинчисига оид эканини айтса, иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади (Ибн Обидин).

Яланғоч ювиниш жоизми?
Кимса кўзи тушмас ерда ювиниш учун ёки бошқа бир узрли сабаб билан ечиниш мубоҳдир (“Саҳиҳи Муслим” 2/1080). Ювинаётган жой (ҳаммом) майдони беш квадрат зиро (3,5 м2) ва ундан каттароқ бўлса, ғусл қилаётганда аврат жойини ёпиш суннатдир (“Жавҳара”: 1/14).
Зиро узунлик ўлчови бўлиб, 0,7 м.га тенг ва у икки хил бўлади – шаръий ва урфий. Шаръий зиро – тирсакдан ўрта бармоқнинг учига қадар бўлган узунлик. Урфиу узунлик – елкадан бармоқ учига қадар бўлган узунлик. Ҳар икки ўлчов ҳам ўз ўрнида мўътабардир.

Жунуб ҳолда ейиш ва ухлаш жоизми?
Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса, бўлади (“Саҳиҳи Муслим”: 2/1006).___
Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам, агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, ухлаши жоиз.
Бу ҳадисда жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлар назарда тутилган. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши (“Саҳиҳи Муслим”: 2/1000).
Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб дейишган (“Саҳиҳи Муслим”: 2/1005).__

Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?
Эмизикли аёлнинг боласи йиғласа, ғуслга фурсати бўлмаса, кўкрагини ювиб, боласини эмизиши мумкин.

Жунуб ҳолида тукларни ва тирноқни олиш
Жунуб ҳолда киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиши макруҳдир (“Фатавойи Ҳиндия”: 5/357). Бу ишларни ғусл қилганидан сўнг бажариши лозим (“Фатавойи Ҳиндия”: 5/358). Ой кўрган ва лоҳуса аёллар ҳукми ҳам айни шундай.
Имом Ғаззолий “Иҳёу улумуд-дин” китобида шундай дейди: “Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, киндик ости ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши дуруст эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида, ювилмай қолган ёки жунуб бўлганда ювилмай қирилган ҳар тук жунуб ҳолида бўлади” (“Муғнил муҳтож”: 1/75).