Surxonmuslim.uz
4.92K subscribers
8.76K photos
2.68K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Surxonmuslim.uz:

#Эълон

РАМАЗОН ЭЪЛОНИ

Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз Қуръон мухлислари! Рамазон ойи билан сизларни яна бир муборак этиш баробарида бу улуғ ойга доир бир тадбир уюштирмоқчимиз.

Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили Рамазон ойига алоҳида тайёргарлик кўриб, турли тадбирлар уюштирар эдилар. Ўз таъсисчилари жорий этган ушбу анъанани баҳоли қудрат давом эттириш илинжида «Гранд‑таълим» ўқув маркази ва “Қуръон.уз” сайти биргаликда Рамазон ойи учун махсус мусобақа ташкил этмоқчи.

Мусобақа икки босқичда ўтказилади:

Саралаш босқичи. Бунда иштирокчилар учта китобдан имтиҳон қилинадилар. Бунинг учун китоблар асосида тузилган саволларга тўғри жавоб беришлари талаб қилинади.

Мусобақа учун қуйидаги китоблар танланди:

– «Мўминнинг қалқони»;

– «Муфассал тажвид»;

– «Хатми Қуръонга марҳабо».

Биринчи ва учинчи китобнинг электрон иловасини қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:

https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/mminning-aloni---mufassal-rza-kitobi

https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/hatmi-uronga-marabo

Саволлар билет шаклида тарқатилади ва жавоблар жонли тарзда тақдим этилади. Саволларга муваффақиятли жавоб бериш учун асарлардаги маълумотларни пухта ўзлаштириб олиш лозим. Биринчи босқичда энг кўп балл йиққан 10 ва ундан ортиқ иштирокчи кейинги босқичда беллашади. Аниқроғи, барча саволларга жавоб бериб, энг юқори балл йиққанлар 10 тадан ортса, барчалари, ундан кам бўлса, уларнинг энг юқори балл йиққан 10 иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Бу босқичда Қуръони Каримнинг 30-порасидан сўралган сурани тажвид билан ўқиб бериш талаб этилади. Ёддан ўқиш шарт қилинмайди. Қироат мусобақа меъёрларига кўра саводхонлик, тажвид, овоз ва тараннум жиҳатлари ила баҳоланади.

Саволлар учун балл қабул қилинган бўлиб, барча саволларга тўғри жавоб берган иштирокчи энг юқори баҳога эга бўлади. Мусобақада соха мутахассислари ҳакамлик қиладилар.

Мусобақа фақат эркаклар учун бўлиб, ёш чегараси йўқ. Иштирокчилар адади чекланган: 30 та. Талабгорлар 30 тага етгач, рўйхатга олиш тўхтатилади.

Мусобақа шу Рамазон ойининг 24- ва 25-кунлари, 2018 йил 9 ва 10 июн кунлари «Ҳилол-нашр» нашриёт‑матбааси мажлислар залида бўлиб ўтади. Бошланиш соати – 10:00.

Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда. Иштирокчилар юқори 3 совринли ўринларга эга бўлмаган тақдирда ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилиб, шахсингиз ҳақидаги маълумотларни тақдим этинг:

тел. (+99890) 902-22-60


Яқинларингизга улашинг 👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@Surxonmuslimuz
#Эълон

Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади.

Ўрта махсус ислом билим юртларига 2018 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.

Мазкур билим юртларига “Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Қабул квоталари қуйидагича:
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш.,
(0371) 244-48-27;
30 нафар (ўғил болалар учун).

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Китоб шаҳри
(0375) 54-27-425;
30 нафар (ўғил болалар учун).

Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Андижон ш., (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91;
30 нафар (ўғил болалар учун).

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Наманган шаҳри
(0369) 226-60-60;
30 нафар (ўғил болалар учун).

“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш.,
(0365) 224-10-11;
30 нафар (ўғил болалар учун).

Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57;
30 нафар (ўғил болалар учун).

Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20;
30 нафар (ўғил болалар учун).

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш., (0371) 299-24-11;
20 нафар (аёл-қизлар учун).

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш., 221-77-44;
20 нафар (аёл-қизлар учун).

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2018 йилнинг 15 июнидан 10 июлигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.

Мазкур таълим муассасаларига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Қабул квоталари қуйидагича:
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-42-37;
42 нафар (ўғил болалар учун);
8 нафар (аёл-қизлар учун).

Мир Араб олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани
(+99895) 604-45-97;
25 нафар (ўғил болалар учун).
Шунингдек, Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлимига 2018 йилнинг 15 июнидан 30 июнигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.

Махсус сиртқи бўлимга ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида 5 йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумот қўшимча эълон қилинади.

ЎМИ Сурхондарйо вилояти Матбуот хизмати.

https://t.iss.one/Surxonmuslimuz
#Эълон

2019 йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август, якшанба куни деб эълон қилинди.

#Яқинларингизни_ҳам_хабардон_этинг!
Forwarded from Muslim.uz
#ЭЪЛОН

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ КАРАНТИН ЭЪЛОН ҚИЛАДИ,
ИШ ТАРТИБИ ОНЛАЙН РЕЖИМГА ЎТАДИ

2020 йил 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хавфсизлик ва инсон соғлиғини сақлаш учун бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Пандемия натижасида эълон қилинган Карантин жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам карантин эълон қилади, иш тартиби онлайн режимга ўтади ва аҳолининг мурожаатларини онлайн шаклда қабул қилади ва белгиланган тартибда жавоб қайтаради.

Карантин вақтида асосий ишга таъсир этмаган ҳолда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, айримлари масофадан туриб ишлаш тартибига ўтади. Қабулхона, бўлимлар ва хоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Карантин жараёнида Диний идора ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Таъкидланганидек, сўровлар электрон ва телефон орқали қабул қилинади.

Фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
[email protected] электрон манзилига мурожаатларини йўллашлари мумкин. Шунингдек, сўровлар қуйидаги 78-150-64-40 телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади.
Шунингдек, мўмин-мусулмонлар диний саволларига жавобларни fatvo.uz сайти, @SavollarMuslimUzBot телеграм боти ва 78-150-33-44 call-марказ орқали ҳам олишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЭЪЛОН
Маълумки, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Каломидир! Уни ўрганиш ва ўргатишнинг фазилати ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” (Имом Бухорий ривояти).

Халқимизнинг Қуръонни ўрганишида ва бошқаларга ўргатишида узоқ йиллардан бери ҳар биримизга таниш бўлган «Муаллими соний» китоби бошланғич қўлланма бўлиб келган ва келмоқда.

Юртимиз фарзанди, Мисрдаги Ал-Азҳар университетида таҳсил олган, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур «Муаллими соний» китоби асосида видео қўлланма тайёрланди. 27 йиллик меҳнат ва изланишлар маҳсули бўлган ушбу қўлланма орқали биз Қуръони Карим ҳарфларини талаффуз қилиш, сўзларни бир-бирига улаш, Қуръони Каримдан қисқа сураларнинг тиловати каби кўплаб илмларни, иншаа Аллоҳ, ўрганиб оламиз.

Шу кунларда юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинган бўлиб, барчамиз уйда, фарзандларимиз ёнидамиз. Фурсатдан фойдаланиб, телеграм каналимиз орқали «Муаллими соний» видео қўлланмасининг бошидан дарслар бериб бориш йўлга қўйилди.

Ушбу дарслик фарзанд тарбияси, Қуръон таълими билан машғул бўлган ота-оналар ва барча Қуръонсевар халқимизга манфаатли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

#Муаллими_соний #Қуръон_таълими

📚@surxonmuslimuz 🔹Диний-маърифий канал
Forwarded from Muslim.uz
#ЭЪЛОН

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази қошидаги “Халқаро илмий ҳайъати”нинг дастлабки йиғилиши онлайн тарзда ўтказилади

Жорий йилнинг 17 март куни, соат 14:00 да Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини халқаро жамоатчиликка етказиш, ислом оламида мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов раислигида Миср, Иордания, Туркия, Германия, Босния ва Герцеговина, Россия, Афғонистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон каби 10 та мамлакатдан 30 дан зиёд етакчи олимлар, эксперт-мутахассислар иштирокида Халқаро илмий ҳайъатнинг дастлабки йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Қуйдаги ҳавола орқали иштирок этинг:
https://us02web.zoom.us/j/84860325418?pwd=SEtpRmZoNFhxRUpYWEpEb3FUU1F4Zz09%0A

telegram | facebook | instagram | youtube | lotinda

@muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Ҳурматли обуначилар! "Ҳидоят" журналининг навбатдаги 10-сони чоп этилди. Тез кунларда хонадонингизга етиб боради.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok
#Эълон
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти Хаким Термизий жоме масжидига
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари ҳамда
“Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов ташриф буюради.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#эълон

🔴ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ассалому алайкум, азиз мухлислар!
Ўзбекитон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Shamsuddinxon Boboxonov” нашриёт-матбаа ижодий уйи “Мўминалар” журнали учун мақолалар танловини эълон қилади.
Асосий мавзулар:
1. Ёшлар тарбияси.
2. Бидъат-хурофотлар.
3. Огоҳлик.
4. Нотўғри йўлдагилар.
5. Маърифатли аёл
.
Бундан ташқари, сиз ўзингизни қизиқтирган бошқа мавзуларда ҳам мақолалар юборишингиз мумкин.
Саралаб олинган мақолалар “Мўминалар” журналида чоп этилиб, муаллифга қалам ҳақи берилади. Шунингдек, нашриётимизнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида ҳам мақолалар бериб борилади.
Ижод намуналарингизни қуйидаги манзилга исм-шарифингизни тўлиқ кўрсатган ҳолда юборишингизни илтимос қиламиз:
@Muminalaruz_bot
@Muminalar_jurnali
Ёки почта орқали хат қилиб юборишингиз мумкин.
Муҳтарам муштарийлар, мақолаларингизни кутиб қоламиз.
Мақолаларни шу йилнинг 31-декабрь санасигача юборишингизни сўраймиз.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
#Эълон

ТАНИҚЛИ УЛАМО Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Шайх саййид Алиакбар Сайфидин Термизий хазратлари билан биргаликда Сурхондарё вилоятидаги "Ҳаким-Термизий" мажмуосини кўришингиз ва гўзал сўхбатдан бахрамант бўлиш имконияти бор

🖥Бунун соат 18:10дан бошлаб Маданият ва маърифат телеканали орқали томоша қилинг.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Forwarded from Fitrat.uz
#Эълон
#Рамазон_2022
#Рамазон_ташрифлари

Бугун, 24 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Таровиҳ намозига Навоий вилояти «Ҳазрати Алишер Навоий» жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Эълон
☘️ХАЙРЛИ САФАР☘️

Қадрли мухлислар!
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида янги барпо этилган "Исломобод" жоме масжидининг очилиш маросимига ташриф буюриб, жума намозини ўқиб берадилар.

Ташриф Mehrob.uz ижтимоий тармоқларида онлайн узатилади.
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

🏢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг март ойидан эътиборан барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
🏢 Олий диний таълим муассасаларида:
Чет тили (араб тили);
Фиқҳ ва ақоид;
Ўзбекистон тарихи
фанидан.

🏢 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
Чет тили (араб тили);
Ўзбекистон тарихи;
Маънавият ва маърифат асослари
фанидан.

👱‍♀️Тайёрлов курси дарс машғулотларини таълим муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан олиб борилaди.

📞 Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасасининг қуйидаги ишонч телефоларига мурожаат этишлари мумкин.

📞 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Тошкент ислом институти - +998 71-227-23-47
2. Мир Араб олий мадрасаси - +998 99-702-82-70
3. Ҳадис илми мактаби - +998 66-673-31-51

📞 ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Кўкалдош - +99871-244-48-27
2. Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) - +998 71-299-24-11
3. Саййид Муҳйиддин Махдум - +998 94-420-77-22
4. Ҳидоя - +998 88-852-6006
5. Хожа Бухорий - +998 75-542-74-25
6. Мир Араб - +998 95- 600-45-97
7. Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) - +998 65-221-77-44
8. Фахриддин ар-Розий - +998 95-606-92-55
8. Муҳаммад ал-Беруний - +998 99-317-93-93
10. Имом Термизий - +998 55-451-05-96

#Эълон #Абитуриентлар_учун #Тайёрлов_курс

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook